Последние посты

Aktam XAITOV | rasmiy kanal
22 сент., 12:18
☑️ Халқ мурожаати амалий ечим билан ўлчанадиДепутатликнинг энг муҳим мезони – одамлар билан яқин мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш, муаммоларни жойига бориб ўрганиш ва имкон даражасида амалий ечимга ҳисса қўшишдир. Зеро, бу фаолият фақат қонун ижодкорлиги билан чекланиб қолмайди. Унинг мазмунмоҳияти, аввало, халқ билан очиқ мулоқотда бўлиш, сайловчилар ишончини оқлаш ва кўтарилаётган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишга қаратилган амалий ҳаракатларда намоён бўлади.Бугун юртимизда инсон қадри, аҳоли манфаатлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, чекка ва олис ҳудудларда яшаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг бандлиги ва даромад манбаларини кенгайтириш муҳим вазифалардандир. Бу борада ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, оила фаровонлиги ва келажакка бўлган умид


Aktam XAITOV | rasmiy kanal
22 сент., 12:17
☑️ Якка тартибдаги тадбиркорлар учун янги имкониятларЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида якка тартибдаги тадбиркорларнинг лизинг олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлаш ва банкдан ташқари молия хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобатбардошликни ривожлантириш, шунингдек, лизинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Ушбу ҳужжат билан эса Фуқаролик кодекси ва “Лизинг тўғрисида”ги қонунга якка тартибдаги тадбиркорларнинг лизинг олиш имкониятларини кенгайтириш, лизинг муносабатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.Хусусан, лизинг олувчи тушунчасига аниқлик киритилиб, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс лизинг олувчи сифатида




Aktam XAITOV | rasmiy kanal
21 сент., 14:58
☑️ “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити минтақавий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очмоқдаЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида давлатимиз раҳбарининг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳамда ташриф доирасида эришилган келишувларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдик.Ташриф Ўзбекистон–Корея стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим қадам бўлди. Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён, Миллий Ассамблея Спикери, Бош вазир, йирик компаниялар ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувларда ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди.Ўзбекистон–Корея бизнес форумида 300 нафардан зиёд давлат ва бизнес вакиллари иштирок этиб, саноат, энергетика, автомобильсозлик, тиббиёт, рақамлаштириш, сунъий интеллект каби соҳалар муҳокама қилинди. Натижада қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.Айниқса, биринчи “Марказий Осиё – Корея




Aktam XAITOV | rasmiy kanal
21 сент., 14:58
☑️ “Ишбилармон аёл” — маҳалладаги ташаббусларни кенг майдонга олиб чиқмоқда“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Ишбилармон аёл - 2026” кўрик-танлови республика бўйлаб босқичма-босқич ўтказиб келинмоқда. Дастлаб маҳаллаларда бошланган танлов туман ва шаҳар босқичларига, айни пайтда эса ҳудудий босқичларга етиб келди.Жараён давомида маҳаллаларда ўз ишини йўлга қўйган, оиласи даромадини ошираётган, янги иш ўринлари яратаётган кўплаб ишбилармон хотин-қизлар кашф этилмоқда. Улар ўз тажрибасини намоён этиб, бошқа аёлларга ҳам тадбиркорлик бошлаш учун илҳом ва намуна бўлмоқда.Хусусан, мазкур танлов Хоразм вилоятида 500 дан ортиқ маҳалла ва тадбиркорлик субъектида ўтказилиб, 3054 нафардан зиёд ишбилармон хотин-қиз қамраб олинди. Улар орасидан 13 нафар тадбиркор аёл ҳудудий республика босқичига йўлланма олди.Вилоят босқичида Хива шаҳридаги “Khiva Plaza” МЧЖ раҳбари Лола
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
19 сент., 12:57
☑️ Инсонлар ҳаётини янада яхшилашлашга қаратилган муҳим ташаббуслар ва вазифаларПрезидентимиз раислигида Нукус шаҳрида ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Мазкур йиғилишда мен ҳам қатнашдим.Асосий эътибор тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилди. Келгуси йил Қорақалпоғистонга 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди.Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам янги имкониятлар белгиланди. Банкларнинг ишончли мижозлари учун 300 миллиард сўмлик кредит линияси очилиб, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кўмагида кредит ставкаси 12 фоизга туширилади. Оилавий тадбиркорлик кредитлари ҳам 12 фоизгача пасайтирилиб, келгуси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилади. Бу орқали




Aktam XAITOV | rasmiy kanal
19 сент., 12:56
☑️ Қорақалпоғистондаги янги лойиҳалар аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиПрезидентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ва йирик объектлар қурилишига старт бериш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда мен ҳам қатнашдим.Бугун ҳудудда тадбиркорлик ва инвестиция учун яратилаётган имкониятлар иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқмоқда. Сўнгги тўққиз йилда Қорақалпоғистонга юқори даромадли иш ўринларини яратиш мақсадида 5 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритилди. Бунинг натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2016 йилдаги 8,5 триллион сўмдан бугун 54 триллион сўмдан ошди.Ташриф доирасида 592 миллион долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилди. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар иштирокида 7 миллиард долларлик 47 та янги лойиҳанинг қурилишига старт берилди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 8 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.Ян




Aktam XAITOV | rasmiy kanal
19 сент., 02:46
☑️ Аҳоли бандлиги ва фаровонлиги учун янги имкониятлар яратилмоқдаҚорақалпоғистонга ташриф давомида давлатимиз раҳбари Кегейли туманида аҳоли даромадларини оширишга қаратилган иссиқхона мажмуасида яратилган шароитлар билан танишди. 12,5 миллиард сўм имтиёзли маблағ ҳисобидан ташкил этилган 5 гектарлик мажмуага дастлаб Ижтимоий реестрдаги 50 та оила жалб қилиниб, ҳар бирига 10 сотихдан иссиқхона майдони ажратилган.Лойиҳанинг муҳим жиҳати — оилаларга фақат иссиқхона эмас, даромад топиш кўникмаси ҳам берилаётгани. Лидер тадбиркор уларни 2 йил давомида ўқитиб, маҳсулот етиштиришдан тортиб сотишгача кўмаклашади. Етиштирилган маҳсулотларни бозор нархида харид қилиши эса оилалар учун барқарор даромад манбаини яратади.Мажмуада йилига 1 минг нафар фуқарони иссиқхона хўжалиги ва деҳқончиликка ўқитиш йўлга қўйилган. Шунингдек, 500 бош ўрдакка мўлжалланган ўрдакхона ташкил қилиниб, оилаларга




Aktam XAITOV | rasmiy kanal
19 сент., 02:46
☑️ Кегейлида замонавий паррандачилик мажмуаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиДавлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида “Кегейли барака наслли парранда” корхонаси фаолияти билан танишилди.Президентимизнинг 2024 йил 28 июндаги қарори асосида ташкил этилган лойиҳанинг қиймати 7,8 миллион доллар. Корхона ишга тушиши билан 70 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланди.Мажмуа 200 минг товуқ боқиш қувватига эга бўлиб, айни пайтда 130 минг товуқ парваришланмоқда. Бу ерда йилига 27,5 миллион дона инкубацион тухум етиштирилади. Суткасига 100 тонна ем ишлаб чиқарадиган завод ҳам фаолият юритмоқда.Корхона Қорақалпоғистоннинг паррандачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга, экспортни ҳам йўлга қўйган. Жорий йил сентябрь ойига қадар Афғонистонга 1,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Йил охиригача яна 5 миллион долларлик




Aktam XAITOV | rasmiy kanal
19 сент., 02:46
ЎЗБЕКИСТОН — КОРЕЯ: СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ МУҲИМ ДАВРИКорея Республикасига давлат ташрифи ва Сеул саммити Ўзбекистон учун янги инвестициялар жалб этишдан ташқари иқтисодиётни технологик жиҳатдан янгилаш, минтақавий саноат кооперациясини кучайтириш ва ёшларни замонавий билимлар билан таъминлаш учун янги имкониятлар очмоқда.👉 "Янги Ўзбекистон" газетасининг 2026 йил 17 сентябрь сонидан.@a_xaitov


Aktam XAITOV | rasmiy kanal
19 сент., 02:46
ЭФФЕКТ СИНЕРГИИ ДАСТ ОБЪЕДИНЕНИЕ ТЕХНОЛОГИЙ И ЧЕЛОВЕЧЕСКОГО КАПИТАЛАНа Узбекско-корейском бизнес-форуме Президент предложил объединить ресурсную базу Узбекистана, передовые корейские технологии и инвестиционный капитал двух стран.👉 Газета «Народное слово» №193 от 18.09.2026@a_xaitov


Aktam XAITOV | rasmiy kanal
19 сент., 02:45
☑️ Ўзбекистон — Жанубий Корея: стратегик шерикликнинг муҳим давриПрезидентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга қаратилди. Сеулда Президент Ли Чжэ Мён билан музокаралар ўтказилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди.Бугун Ўзбекистонда Корея сармояси иштирокида 700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. Ташриф доирасида қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар шакллантирилди.Ҳамкорлик энди инвестиция ва савдо билан чекланиб қолмай, юқори технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, тиббиёт, фармацевтика, саноат, транспорт ва таълим каби муҳим соҳаларни қамраб олмоқда.Бўлиб ўтган биринчи «Марказий Осиё — Корея Республикаси» саммитида давлатимиз раҳбари ҳамкорликни бешта стратегик йўналишда ривожлантириш бўйича ташаббусларни илгари сурди. Улар орасида савдо
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
18 сент., 05:26
☑️ Ишчи гуруҳ ОролбўйидаO‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб бормоқда.Оролбўйидаги бир қатор туман ва шаҳар, овулларда “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида камбағалликни қисқартириш, аҳоли банд лигини таъминлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, ҳудудларда қулай агробизнес муҳитини шакл лантириш ва бошқа ҳаётий масалаларга оид тадбирлар изчил давом этмоқда.👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 17 сентябрь сонидан.@a_xaitov


Aktam XAITOV | rasmiy kanal
17 сент., 05:30
☑️ ЎЗБЕКИСТОН–КОРЕЯ МУНОСАБАТЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧДАПрезидентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи Ўзбекистон–Корея муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни янги мазмун билан бойитишга қаратилди. Сеулда Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён, Миллий Ассамблея Спикери, Бош вазир, йирик компаниялар ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.Ташриф доирасида Ўзбекистон–Корея бизнес форуми ҳам бўлиб ўтди. Унда 300 нафардан зиёд давлат ва бизнес вакиллари иштирок этди. Саноат, энергетика, автомобильсозлик, тиббиёт, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва бошқа соҳаларда янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.Ташрифнинг яна бир муҳим қисми биринчи «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммити бўлди. Саммитда Президентимиз Марказий Осиё ва Корея ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16 сент., 13:11
☑️ Ўзбекистон — Корея ҳамкорлигида янги имкониятларСеул шаҳрида бўлиб ўтган биринчи «Марказий Осиё – Корея Республикаси» бизнес саммити минтақавий ҳамкорликни амалий лойиҳалар билан бойитиш учун муҳим майдон бўлди. Президентимиз саммитда Марказий Осиё мамлакатлари салоҳиятини Кореянинг технология ва инвестиция имкониятлари билан уйғунлаштириш зарурлигини таъкидлади. Бунда 80 миллиондан ортиқ аҳолига эга минтақани ягона иқтисодий имкониятлар макони сифатида кўриш муҳимлиги қайд этилди.Муҳим минераллар соҳасида саноат кооперациясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг минерал-хомашё базаси камида 3 триллион долларга баҳоланмоқда, яқин йилларда муҳим минераллар бўйича 4 миллиард доллардан ортиқ 120 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Асосий мақсад — хомашёни шунчаки экспорт қилиш эмас, балки уни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб




Aktam XAITOV | rasmiy kanal
5 сент., 16:09
☑️ Партиялараро ҳамкорлик кенгаймоқда Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Тожикистон Халқ Демократик партияси раиси биринчи ўринбосари Маликшо Неъматзода бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги
