Последние посты

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 14:59
#Илмий_платформа_тадқиқотлари #Илмий_нашрларАМИР ТЕМУР МЕРОСИ ЯНГИ ТАЛҚИНДА: “ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”НИНГ ЯНГИ НАШРИ ТАЙЁРЛАНМОҚДААсрлар ўтди, салтанатлар ўзгарди, аммо Соҳибқироннинг давлатчилик ҳақидаги қарашлари ёзма манбада сақланиб қолди. Амир Темурнинг ўз тилидан баён этилган «Темур тузуклари» бугун яна бир бор янгича талқин қилинмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Амир Темур ва “Темур тузуклари”: Янги Ўзбекистоннинг маънавий асоси» китобининг янги нашри тайёрланмоқда. Унда Соҳибқирон шахсияти, давлат бошқаруви, адолат, интизом ва бунёдкорлик ҳақидаги қарашлари замонавий илмий-маърифий ёндашув асосида ёритилади.📌Батафсил — iccu.uz___________________НАСЛЕДИЕ АМИРА ТЕМУРА В НОВОМ ПРОЧТЕНИИ: ГОТОВИТСЯ НОВОЕ ИЗДАНИЕ «ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»Прошли века, сменились государства и династии, но взгляды Сахибкирана на государственность


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 13:19
#эътирофЎтмишни намоён этиш мумкин, аммо уни келажак билан боғлаш — янада катта вазифа. Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломризо Нури Қизилжеҳ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи чоғида ана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, Марказ нафақат Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бой тарихини, балки ислом цивилизациясининг маърифат, маънавият ва бунёдкорликка асосланган қадриятларини намоён этувчи муҳим маърифий макондир.📌Батафсил — iccu.uz___________________Показать прошлое можно, но связать его с будущим – задача ещё более значимая. Именно на этом аспекте особое внимание акцентировал министр сельского хозяйства Исламской Республики Иран Голамреза Нури Казалджех во время своего визита в Центр исламской цивилизации в Узбекистане. По его словам, Центр является не только важным пространством,
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 12:19
#бир_экспонат_бир_ҳикоя #Илмий_платформа_тадқиқотлариСОМОНИЙЛАР ДАВРИДАН ЕТИБ КЕЛГАН НОЁБ КУМУШ БАРКАШ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ЭКСПОЗИЦИЯСИДА НАМОЙИШ ҚИЛИНМОҚДАУнга қараб, қарийб минг йил аввалги сарой муҳитини тасаввур қилиш мумкин. Сомонийлар давридан етиб келган, зарҳалланган кумушдан ишланган ноёб баркаш бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олган. Ундаги арабий ёзув эса ашёнинг ким учун махсус тайёрланганини ошкор этади.Хўш, минг йил аввалги бу нодир буюмда яна қандай тарих яширин?📌Батафсил — iccu.uz___________________УНИКАЛЬНЫЙ СЕРЕБРЯНЫЙ ПОДНОС ЭПОХИ САМАНИДОВ ПРЕДСТАВЛЕН В ЭКСПОЗИЦИИ ЦЕНТРА ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИГлядя на этот уникальный предмет, можно представить, какой была придворная жизнь почти тысячу лет назад. Уникальный позолоченный серебряный баркаш, дошедший до наших дней со времён


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 11:00
#Илмий_платформа_тадқиқотлариНУРОНИЙЛАР ВА ЁШЛАР ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗДИЛАРЁш авлоднинг тарихий хотираси ва миллий қадриятларга бўлган қизиқишини ошириш, уларни илм-маърифатга кенг жалб этишда маърифий учрашувларнинг аҳамияти катта. Шу мақсадда «Нуронийлар жамғармаси» ташаббуси билан бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.📌Батафсил — iccu.uz___________________НУРОНИЙЛАР И МОЛОДЁЖЬ ПРОВЕЛИ ПРОСВЕТИТЕЛЬСКУЮ ВСТРЕЧУ В ЦЕНТРЕ ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИПросветительские встречи играют важную роль в повышении интереса молодого поколения к исторической памяти и национальным ценностям, а также в привлечении молодёжи к знаниям и образованию. С этой целью по инициативе «Фонда Нуронийлар» группа учащихся и молодых людей посетила Центр исламской цивилизации в Узбекистане.



Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 09:53
#Маърифат_акс_садосиБир инсоннинг сўзи асрлар оша яшаб, бутун бир тил ва адабиётнинг тараққиётига йўл кўрсатиши мумкинми?Алишер Навоий мероси бу саволга жавоб бўла олади. Унинг «Хамса»си туркий адабиёт тарихида улкан воқеага айланиб, она тилининг бадиий ва илмий имкониятларини намоён этди. Аммо Навоий мероси фақат шеърият билан чекланмайди — унинг асарларида инсон қадри, маънавият, ахлоқ ва тафаккур ҳақидаги чуқур қарашлар мужассам.«Оскар» мукофоти соҳиби, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокидаги «Маърифат акс-садоси» ҳужжатли фильмлар туркумининг Алишер Навоийга бағишланган қисмида буюк шоир ва мутафаккирнинг туркий тил ва адабиёт тараққиётидаги ўрни, унинг асрлар оша яшаб келаётган маърифий мероси ҳақида ҳикоя қилинади.📌Батафсил видеода 👆Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 07:59изменён
#ОАВ_биз_ҳақимиздаЦЕНТР ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ В ИСПАНИИ УДОСТОИЛСЯ ЗОЛОТОЙ НАГРАДЫ ФЕСТИВАЛЯ «TERRES TRAVEL FESTIVAL – FILMS & CREATIVITY 2026»📺"Ахборот 24" информацион дастури, "Ўзбекистон 24" телеканалиTelegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 06:54
«ТАРИХНИ КЕЛАЖАК БИЛАН БОҒЛАГАН НОЁБ ЛОЙИҲА» — ЭРОН ВАЗИРИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҲАҚИДАТарих фақат ўтмиш эмас — у келажакка йўл кўрсатади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломризо Нури Қизилжеҳ марказнинг айнан шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, бу маскан кўп асрлик тарих ва ислом цивилизацияси меросини намойиш этиш билан бирга, инсонларни тараққиёт ва эзгу ривожланиш ғоялари сари йўналтирувчи муҳим маърифий макондир.📌Батафсил — iccu.uz___________________«УНИКАЛЬНЫЙ ПРОЕКТ, СВЯЗЫВАЮЩИЙ ИСТОРИЮ С БУДУЩИМ» – МИНИСТР ИРАНА О ЦЕНТРЕ ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИИстория – это не только прошлое, она указывает путь в будущее. Министр сельского хозяйства Исламской Республики Иран Голамреза Нури Кезельджех, посетивший Центр исламской цивилизации в




Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 05:31
#Цивилизациялар_Шахслар_КашфиётларБир савол ортидан бутун бир илм олами очилади. Ҳозирги замонавий фан-техника тараққиётига олиб келган тафаккур йўли бундан минг йил аввал ҳам қизғин давом этган. Беруний ва Ибн Синонинг илмий ёзишмаларида осмон ҳаракатидан тортиб, модданинг тузилиши, Ернинг марказдаги ўрни ва ҳатто музнинг сувда нега сузишигача бўлган мураккаб масалалар муҳокама қилинган. Хоразмдаги Маъмун академиясида давом этган бу баҳслар эса бир ҳақиқатни кўрсатади: илм тараққиёти тайёр жавоблардан эмас, аввало, тўғри қўйилган савол ва далилга асосланган мунозарадан бошланади.📌Батафсил видеода 👆Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 05:01
переслано из @sshmirziyoyeva
Bugun Nyu-Yorkda Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasining 81-sessiyasi o‘z ishini boshladi. Sessiya doirasida tashkilot Bosh kotibi Antoniu Guterrish bilan uchrashdik.O‘zbekiston va BMT birgalikda rivojlantirib kelayotgan barcha muhim hamkorlik yo‘nalishlarini muhokama qildik.Xalqaro munosabatlar tizimi uchun murakkab bo‘lgan hozirgi davrda global miqyosda yetakchilik salohiyatini namoyon etayotgani hamda xavfsizlikning barcha asosiy jabhalarida mamlakatimizni qo‘llab-quvvatlayotgani uchun janob Guterrishga samimiy minnatdorlik bildiraman.—Сегодня в Нью-Йорке началась 81-я сессия Генеральной Ассамблеи ООН. На её полях встретилась с Генеральным секретарём организации Антониу Гутерришем.Обсудили все важнейшие направления, которые Узбекистан и ООН развивают вместе.В это сложное для международной системы время благодарю господина Гутерриша за столь сильное




Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
22 сент., 04:22
#кун_ҳикматиФойдасиз сўзламаса қайси тил, Она тил бўлғай ўша тил — она тил.✍️Анбар ОтинTelegram | YouTube | Instagram | Facebook | X | iccu.uz


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 15:32
65 МЕТРЛИК ГУМБАЗ ОСТИДА САҚЛАНАЁТГАН УСМОН МУСҲАФИ БИЗГАЧА ҚАНДАЙ ЕТИБ КЕЛГАН?Қарийб ўн тўрт асрлик тарих. Самарқанддан Санкт-Петербургга, Уфадан Тошкентгача давом этган мураккаб йўл. Бугун эса VII асрга мансуб Усмон Мусҳафи 65 метрлик маҳобатли гумбаз остида, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Қуръони карим залида сақланмоқда. Аммо асрлар давомида турли синовларни бошдан кечирган бу ноёб қўлёзма бизгача қандай етиб келган?📌Батафсил — iccu.uz___________________КАК ДО НАС ДОШЁЛ МУСХАФ УСМАНА, ХРАНЯЩИЙСЯ ПОД 65-МЕТРОВЫМ КУПОЛОМ?Почти четырнадцать веков истории. Сложный путь, пролегавший от Самарканда до Санкт-Петербурга, от Уфы до Ташкента. Сегодня же Коран Усмана, датируемый VII веком, хранится под величественным 65-метровым куполом, в зале Священного Корана Центра исламской цивилизации в Узбекистане. Но как эта уникальная




Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 13:50
#Илмий_платформа_тадқиқотлариИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА ЮЗЛАБ ЯНГИ НАШРЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДАТарихни асрашнинг яна бир муҳим йўли — уни китобга муҳрлаш. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мамлакатимизнинг бой илмий, тарихий ва маданий меросига бағишланган юзлаб янги нашрлар тайёрланмоқда. Китоб-альбомлар, каталоглар, ноёб қўлёзмалар ва Қуръони карим нусхаларига бағишланган факсимиле нашрлар — барчаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида жаҳон илмий-маданий жамоатчилигига тақдим этиш учун тайёрланяпти. Марказда ўтказилган йиғилишда эса ушбу йирик нашриёт лойиҳаларининг жорий ҳолати ва навбатдаги вазифалар муҳокама қилинди.📌Батафсил — iccu.uz___________________В ЦЕНТРЕ ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ ГОТОВЯТСЯ СОТНИ НОВЫХ ИЗДАНИЙЕщё один важный способ сохранить историю – запечатлеть её в книгах. В Центре исламской цивилизации в Узбекистане готовятся



Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 13:05
#ОАВ_биз_ҳақимиздаУЗБЕКИСТАН В ОБЪЕКТИВЕ "DISCOVER PAKISTAN"📺"Ахборот 24" информацион дастури, "Ўзбекистон 24" телеканалиTelegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 12:09
БОЛАЛАР УЧУН КАШФИЁТЛАР ОЛАМИ ҚАЕРДАН БОШЛАНАДИ?Энди бунинг учун узоқ излаш шарт эмас. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг қуйи қаватида 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болажонлар учун «Кашфиётлар галлактикаси» ўз эшикларини очди. Бу ерда оддий ўйин ўрнини интерактив технологиялар, қизиқарли топшириқлар ва аждодларимиз илмий мероси ҳақидаги янги билимлар эгаллайди. Болалар ўйнайди, изланади ва кашф этади, ота-оналар эса шу вақтда марказнинг бой музей экспозициялари билан танишиши мумкин.📌Батафсил видеода 👆Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 10:59
#Маърифат_акс_садосиОсмонга қараб, юлдузлар сирини англашга интилган инсонлар орасида Мирзо Улуғбекнинг ўрни алоҳида. Ҳукмдор бўлишига қарамай, у ўз даври учун мисли кўрилмаган илмий муҳит яратиб, Самарқандда улкан расадхона барпо этди ва юлдузлар ҳаракати ҳақидаги аниқ маълумотларни жамлаган «Зижи жадиди Кўрагоний» асарини яратди. Унинг астрономиядаги ҳисоб-китоблари асрлар ўтиб ҳам ўзининг илмий қимматини сақлаб қолди.«Оскар» мукофоти соҳиби, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокидаги «Маърифат акс-садоси» ҳужжатли фильмлар туркумининг Мирзо Улуғбекка бағишланган қисмида Самарқандда шаклланган буюк илмий мактаб, Улуғбекнинг астрономияга қўшган ҳиссаси ва унинг асрлар оша яшаб келаётган маърифий мероси ҳақида ҳикоя қилинади.📌Батафсил видеода 👆Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 09:25
#Маърифат_акс_садосиЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ИСПАНИЯДА TERRES ОЛТИН МУКОФОТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЎзбекистоннинг илмий-маърифий мероси халқаро экранларда яна бир бор юксак эътироф этилди. “Оскар” мукофоти совриндори Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” фильми Испанияда ўтказилган Terres Travel Festival – Films & Creativity 2026 фестивалида олтин мукофотни қўлга киритди.Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан лойиҳалар иштирок этган фестивалда фильм “Туристик хизмат” номинациясида ғолиб деб топилди. “Маърифат акс-садоси” бунга қадар New York Festivals ва Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалчиси бўлган. Фильм Ўзбекистонни буюк алломалар, илм-фан ва маърифат салоҳиятига эга замин сифатида халқаро аудиторияга танитишга хизмат қилмоқда.📌Батафсил — iccu.uz___________________ЦЕНТР ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ В УЗБЕКИСТАНЕ




Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 07:21
#Цивилизациялар_Шахслар_КашфиётларУлуғ жаҳонгир Амир Темурни жанг арафасида кимнинг дуоси руҳлантирган? Нега улуғ шайхнинг бир туши тарих зарварақларида чуқур из қолдирди?XI асрда Туркистон заминида яшаб ижод қилган Аҳмад Яссавий нафақат Яссавия тариқатига асос солди, балки туркий халқлар маънавий ҳаётида улкан из қолдирган «Девони ҳикмат» каби бебаҳо меросни яратди.Унинг ҳикматлари қандай қилиб оддий халқ қалбига йўл топди ва Яссавий номи асрлар давомида нега улуғланиб келмоқда?📌Батафсил видеода 👆Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 05:52
#Илмий_платформа_тадқиқотлариЎзбекистоннинг асрлар давомида шаклланган илмий-маърифий мероси бугун янги босқичда — халқаро майдонда кенг намойиш этилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасидаги ҳамкорлик доирасида буюк алломалар меросини ўрганиш, илмий нашрлар тайёрлаш ва уларнинг маърифий ғояларини дунё жамоатчилигига етказишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.Энди бу ташаббус янада кенг майдонни қамраб олмоқда. Туркия, Хитой, Миср, Италия, Испания ва Буюк Британиядаги тақдимотлардан сўнг Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси ва буюк алломалар мероси Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳи, Женевадаги БМТ бўлинмаси ва кейинги босқичда Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида халқаро жамоатчиликка тақдим этилиши режалаштирилмоқда.Хўш, бу тақдимотлар ортида қандай мақсадлар мужассам? Ўзбекистоннинг илмий-маърифий мероси дунёга
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 04:48
#ОАВ_биз_ҳақимиздаИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ЯНА БИР БОР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ📺"Sevimli TV" телеканали, " Янги замон" таҳлилий информацион дастуриTelegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
21 сент., 04:30
#кун_ҳикматиГапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.✍️Имом ҒаззолийTelegram | YouTube | Instagram | Facebook | X | iccu.uz

