Последние посты

Islomobod.uz
22 сент., 08:31
Жарқўрғон тумани бош имом хатиби Акбархон дола Саидов пешин номозидан кейин “ғийбат қилмаслик” хақида маруза қилдилар.https://t.me/islomobod_muslim_uz




Islomobod.uz
22 сент., 03:31
ЯХШИ КЎРГАН ИНСОНЛАРИНГИЗНИ ЖУДА МАҲКАМ ТУТИНГ!КУН КЕЛИБ УЛАР СИЗНИ ТАРК ЭТИШЛАРИ МУМКИН!Шайх Алий Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:— Уларга яхши кўришингизни айтинг!— Бир куни келиб ё сиз охиратга рихлат қиласиз, ёки улар. Қалбда эса уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.— Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, бефаросатлигидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!— Ҳаёт гина-кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.— Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!
Islomobod.uz
21 сент., 13:04изменён
📆 2026 йил 22-сентябрь 📆 1448 йил робиус соний ойига 📌Жарқўрғон шаҳри учун намоз вақтлари:⌛️ Бомдод - 05:40 ⌛️ Пешин - 13:05 ⌛️ Аср - 17:05 ⌛️ Шом - 18:50 ⌛️ Хуфтон - 20:20 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ☀️ Кундузи - +36° 🌙 Кечаси - +17° ☀️ Қуёш чиқиши - 06:15 🌇 Қуёш ботиши - 18:29 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ☕️ Саҳарлик - 04:40 🍽 Ифторлик - 18:50 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗https://t.me/islomobod_muslim_uz


Islomobod.uz
21 сент., 12:57
#Дуо 🤲Истиғфор дуосиربِّ اغفر لي وتُب عليَّ إنك أنت التواب الرحيم📖 Ўқилиши: «Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат Тавваабур Роҳийм».🔖 Маъноси: “Аллоҳим, мени (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан”!


Islomobod.uz
21 сент., 08:21
Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб бўлади.Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, шундай дедилар: «Эй инсонлар, вафот этишингиздан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиб, махфий ва ошкора кўп садақа қилиб ўзингизни Роббингизга боғланглар, шунда сизларга ризқ берилади, ёрдам (нусрат) берилади, (садақангизнинг ўрни) тўлдирилади» (Имом Ибн Можа ривояти).


Islomobod.uz
21 сент., 03:51
#Видео #намоз📹 Бомдод суннати ва фарзи орасида гапириш жоизми? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Islomobod.uz
20 сент., 10:25
#Видео #маҳрам❔ Янги келин-куёв чилла сақлаши шартми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари✅ Улашинг: @diniysavollar
Islomobod.uz
20 сент., 07:29
⚠️ ЁЛҒОНЧИ ИШОНИЛАДИГАН ЗАМОН…Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Одамларга алдамчи йиллар келади. Унда ёлғончи тасдиқланади, ростгўй ёлғончига чиқарилади. Хиёнаткорга ишонилади, омонатдор хиёнаткор деб ҳисобланади. Ва унда “рувайбида” гапиради».Шунда: — «Ё Расулуллоҳ, “рувайбида” ким?» — деб сўралди.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Умумий ишлар ҳақида гапирадиган нодон кимса», — дедилар.📚 Ибн Можа, 4036; Аҳмад, 7912. Ҳадис саҳиҳ.«Рувайбида» — жамиятнинг муҳим ишлари ҳақида сўз юритадиган, аммо бундай масалаларга муносиб илми ва салоҳияти бўлмаган кишига нисбатан келган ибора.🌿 Ҳадисдан ибрат: ҳар эшитган гапимизга ишониб кетмаслик, хабарни текшириш ва ҳар бир масалада унинг аҳлидан сўраш муҳим.
Islomobod.uz
20 сент., 05:55
#Ташбеҳ 📚Ёки Қуръон сизни гуноҳлардан тийиб туради, ёки гуноҳлар сизни Қуръондан тийиб қўяди


Islomobod.uz
20 сент., 01:21изменён
🍂🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!🍂🍂 Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Islomobod.uz
19 сент., 12:28
#ANONS #Muslim_podcast #14_son📱🗣ULAMOLAR NEGA FATVO BERISHDAN QOCHISHGAN?⚡️✅ Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi🎙 Boshlovchi: Oʼtkir Sobirov – O‘zbekiston musulmonlari idorasi boʼlim boshligʼi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi📱🗣 Podkastimizning o‘tgan sonida quyidagi savollarga javob berilgan:1. FATVONING SHARIATDAGI O'RNI2. FATVO BERISH UCHUN QANDAY ILM VA MALAKA KERAK?3. BIR-IKKI HADIS BILISH — ILM EGASI BO‘LISHMI?4. NEGA ULAMOLAR FATVODAN QOCHISHGAN?
Islomobod.uz
19 сент., 11:06
Айтилишича, ким беш вақт намозни жамоат билан мунтазам адо этса, Аллоҳ таоло унга беш хислатни ато этади:1. Ризқидаги тангликни ундан кўтаради. 2. Қабр азобини ундан кўтаради. 3. Амаллар китоби ўнг қўлига берилади. 4. Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади. 5. Жаннатга ҳисоб-китобсиз киради.📚 «Танбеҳул ғофилийн», 102-бет.
Islomobod.uz
19 сент., 10:52
«Иблис ичимлиги»Бугун бутун дунё севиб истеъмол қиладиган қаҳва бир вақтлар Европада «Иблис ичимлиги» сифатида тақиқланган эди. Унинг тарихи IX аср Эфиопиясидан бошланади. Ривоятга кўра, Калди исмли эчкибоқар қаҳва меваларини еган эчкиларининг ғайриоддий даражада серҳаракат бўлиб қолганини пайқайди. У меваларни сувда қайнатиб кўради ва шу тариқа илк қаҳва ичимлиги пайдо бўлади. Қаҳва кейин Эфиопиядан Миср ва Яманга тарқалган. XV асрга келиб у Яқин Шарқ, Форс, Туркия ва Шимолий Африкани забт этади. Ҳатто сўфийлар тунги ибодатларда сергак туриш учун қаҳва ичишни одат қилишади. Кейинроқ қаҳва Венеция орқали Италияга кириб борган ва XVII аср ўрталарида Европадаги илк қаҳвахона очилган.


Islomobod.uz
19 сент., 08:17
«Берган садақа-эҳсонларингиздан эваз кутиш фикридан мутлақо йироқ бўлинг. Ўзингизни жуда оёқости ҳам қилиб юборманг. Хатти-ҳаракатларингиздаги майда-чуйда нарсаларни камайтиринг. Серсоя бир дарахт экинг. Сўнг кунига бир-икки марта унинг соясига чекининг... Ана шунда қаноат ва розилик сиз томонга ҳаё билан одимлаб келади».Шайх Али ФАЙФИЙ
Islomobod.uz
19 сент., 00:57
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌱«Хайрли тонг! 🌱☕️ Шанба — бу нафақат дам олиш куни, балки қалб хотиржамлигини ҳис қилиш имкониятидир. Бугун шошилмасдан қаҳва ичинг, яқинларингизга табассум ҳадя қилинг ва шунчаки борлиқдан завқланинг. Кунингиз файзли ўтсин!» ✨✅Яқинларингизга улашинг!
Islomobod.uz
18 сент., 12:21
📆 2026 йил 19-сентябрь 📆 1448 йил робиус соний ойига 📌Жарқўрғон шаҳри учун намоз вақтлари:⌛️ Бомдод - 05:40 ⌛️ Пешин - 13:05 ⌛️ Аср - 17:05 ⌛️ Шом - 18:50 ⌛️ Хуфтон - 20:20 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ☀️ Кундузи - +36° 🌙 Кечаси - +17° ☀️ Қуёш чиқиши - 06:13 🌇 Қуёш ботиши - 18:35 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗ ☕️ Саҳарлик - 04:35 🍽 Ифторлик - 18:50 ➗➗➗➗➗➗➗➗➗https://t.me/islomobod_muslim_uz


Islomobod.uz
18 сент., 09:10





Islomobod.uz
18 сент., 09:10





Islomobod.uz
18 сент., 08:04
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Исмоил Мироҳир Шоҳназар ўғли Жоме масжидида 🕊 Жума муборак! 🕊




Islomobod.uz
18 сент., 08:04
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Исмоил Мироҳир Шоҳназар ўғли Жоме масжидида 🕊 Жума муборак! 🕊



