Последние посты
Namangan viloyat prokuraturasi
22 сент., 10:56
переслано из @uzbprokuratura
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинаётган бўлиб, бугун Учқўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.Сайёр қабулда 20 нафарга яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг 24 та масаладаги мурожаатларидан 12 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 11 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун иш юритувига қабул қилинди.Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt



Namangan viloyat prokuraturasi
22 сент., 09:33
Поп туманидаги “Чинор” маҳалласида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.Унда туман прокурори А.Турғунов, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой, кредит ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, томорқаларни сув билан таъминлаш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари эшитилди.Мурожаатларни белгиланган муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.



Namangan viloyat prokuraturasi
22 сент., 06:09
Учқўрғон туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадларини ошириш ва хонадонларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган манзилли ишлар давом этмоқда.Туман прокурори М.Сиддиқжонов “Навбаҳор”, “Қозоғовул” ва “Яшиқ” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттиликлари билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтириш борасидаги ишларни ўрганди.Учрашувларда ишсиз фуқароларни банд қилиш, хонадонларнинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.Фуқаролар билан мулоқотлар давомида уларнинг муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилиб, ҳар бир хонадон кесимида амалий чоралар белгиланди. Масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.



Namangan viloyat prokuraturasi
22 сент., 05:55
Чортоқ туман прокурори З.Бойзоқов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ–1-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.Жумладан, “А. Навоий” ва “Комиллик” маҳаллаларида қарор асосида ишлаб чиқилган йўл хариталарининг ижроси танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.Муҳокама якунида маҳалла еттилиги аъзоларига қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Namangan viloyat prokuraturasi
22 сент., 04:58
Тўрақўрғон туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқдаТуман прокурори А.Юсупов томонидан Истиқлол ва Ибрат маҳаллаларида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда оилалар даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги фаолияти ва мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, масъулларга ҳар бир хонадон билан манзилли ишлаш, ишсиз фуқароларни бандликка йўналтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.



Namangan viloyat prokuraturasi
22 сент., 04:52
Косонсой туман прокуратураси томонидан коммунал тўловлар бўйича қарздорликларни ундириш, соҳадаги қонунбузилишларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, электр энергияси ва табиий газ бўйича қарздорликларни ундириш, тармоқларга ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда қонунбузилишларга нисбатан қонуний чоралар кўриш белгиланди.Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.


Namangan viloyat prokuraturasi
21 сент., 11:54
переслано из @uzbprokuratura
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов томонидан давлат дастурлари доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, уларнинг белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилиши ўрганиб борилмоқда.Шу мақсадда Уйчи туманида Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар кўздан кечирилди.Жумладан, "Чуртук" маҳалласидаги 21-сонли умумтаълим мактабида Инвестиция дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишларининг бориши ўрганилди.Лойиҳа доирасида мавжуд 835 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланиб, 720 ўринли янги беш қаватли ўқув биноси барпо этилмоқда. Ишлар якунлангач, мактабда 1 500 нафар ўқувчининг бир сменада таълим олиши учун шароит яратилади.Ўрганиш якуни бўйича масъулларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, сифатли ва замонавий талаблар асосида якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмаларNamangan viloyat prokuraturasi
21 сент., 11:54
переслано из @uzbprokuratura




Namangan viloyat prokuraturasi
21 сент., 11:19
Бугун Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов томонидан Оқтош МФЙ ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.Учрашувда олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларни мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга эга ёшларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли банк кредитларини ажратиш масалалари юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.Шунингдек, Президентимизнинг 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар бир фуқаронинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.Маҳалла «еттилиги»га аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш, ўтказилаётган хатловларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашга масъулият билан ёндашиш юзасидан тегишлиNamangan viloyat prokuraturasi
21 сент., 11:18




Namangan viloyat prokuraturasi
21 сент., 11:08
Чортоқ туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш ва ҳар бир хонадоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган манзилли ишлар давом этмоқда.Белгиланган вазифалар ижроси доирасида туман прокурори З.Бойзоқов "Комиллик" ва "Боғ" маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттиликлари билан учрашди ҳамда ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини ўрганди.Учрашувларда ҳар бир хонадон кесимида ишлаш, ишсиз фуқароларни банд қилиш, даромад манбасига муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиниб, оилаларнинг бандлик ҳолати, мавжуд даромад манбалари ҳамда қўшимча даромад олиш имкониятлари ўрганилди. Ҳар бир хонадоннинг имкониятидан келиб чиқиб, амалий ечимларни белгилашгаNamangan viloyat prokuraturasi
21 сент., 11:07



