gram news
Аватар канала SAFAR

SAFAR

@safarblog

Қизиқ ракурс, ноодатий ёндашув. Турмуш ғам-ташвишларидан чалғиймиз. ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot

14,400подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • SAFAR

    22 сент., 06:59

    Босар-тусарини билмайдиган раҳбарлар замони тугамоқда1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун "Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити" портали ташкил қилиниши режалаштирилган. Унда ходимлар ишдаги тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат йўллаши мумкин бўлади.Масъул ходим, унинг раҳбари ёки мансабдор шахс ҳуқуқбузарлик содир этгани аниқланган ҳолда у ишдан бўшатилади.@safarblog
    2,830видео201732Открыть в Telegram
  • SAFAR

    22 сент., 05:11

    Қўлингиздаги латте сизни ишсиз қолдириши мумкин16 йиллик тажрибага эга рекрутернинг айтишича, қўлида қаҳва билан суҳбатга келган номзод гўёки, ишга кириш жараёнига жиддий муносабатда эмаслигини кўрсатар экан.Мутахассисга кўра, суҳбатнинг илк дақиқаларида эйчар қўлдаги ичимлик ёки электронка сингари майда деталларга эътибор беради. Бирор жойга келиши билан автомобил пультини столга қўядиган братларга салом)Бироқ эйчарнинг ўзи сизга қаҳва таклиф қилса, бу ҳам синовдан ўтказишнинг бир усули бўлиши мумкин. Xero Australia эйчари Трент Иннес номзодларни ошхонага олиб кириб, уларга чой ёки қаҳва таклиф қилган, кейин эса улар кружкани жойига қўядими-йўқми, кузатган. Ичган идишини қодириб кетган одобсизлар офферсиз қолишган. Кружкасини ювмоқчи бўлганлар эса унда қизиқиш уйғотган.Блокнотга ёзиб оламиз, керак бўлади.@safarblog
    New York PostThe ‘unprofessional’ item Gen Z brings to interviews could be costing them jobsIn today’s brutal job market, Gen Z is bringing their absolute A-game to interviews.
    2,58026521Открыть в Telegram
  • SAFAR

    21 сент., 05:22

    Пул ҳаммага ҳар доим қизиқ бўлган мавзулардан. Яқинда “Пул психологияси” китоби муаллифи Морган Хаузел иштирокидаги подкастлардан бирига кўзим тушди. Унда билдирилган фикрлар пул мавзусига бўлган қарашингизни бутунлай ўзгартириб юборади:1. Пулда қанчалик омадингиз чопиши интеллектга эмас, сизнинг хатти-ҳаракатингизга боғлиқ. Биз қайсидир нуфузли олийгоҳни тугатганимиз ёки қандайдир махфий фомулаларни билганимиз учун эмас, ҳиссиётларимизни бошқара олганимиз учун бой бўламиз. Сабр қила олган ва импульсив равишда қарзга кириб кетмайдиган одамлар узоқ муддатли истиқболда Гарвард битирувчисидан ўзиб кетиши мумкин.2. Биз буюмларни ўзимиз учун эмас, бошқалар учун харид қиламиз. Кўчада қиммат автомобилни кўриб, унинг ҳайдовчиси зўр экана, демаймиз, балки, шу автомобил рулига ўтирсам, қанақа “крутой” одам бўлишим мумкин эди-я, деб ўйлаймиз. Бизни бошқалар эмас, биз уларда қандай таассурот
    YouTubeThe Best Financial Advice You’ll Ever HearOrder your copy of The Let Them Theory 👉 https://melrob.co/let-them-theory 👈 The #1 Best Selling Book of 2025 🔥 Discover how much power you truly have. It all begins with two simple words. Let Them. — This episode delivers the best financial advice you’ll…
    2,8202533Открыть в Telegram
  • SAFAR

    20 сент., 11:09

    Раҳбар ҳам зумер шекилли)@safarblog
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
    3,110834Открыть в Telegram
  • SAFAR

    19 сент., 13:54изменён

    Нью-Йоркда ўрнатилган бепул ақлли ҳожатхоналар тайм-менежментга ҳар қандай курслардан кўра самаралироқ ўргатар экан.Зарур ишларни бажариш учун сизга атиги 10 дақиқа вақт берилади. Вақт тугашидан олдин тизим тезроқ бўл, дегандек огоҳлантиради.Вақт тугаши билан эса эшик автоматик тарзда очилади, ҳаттоки сиз ишларингизни тугатмаган бўлсангиз ҳам🙈15 минут йиғилиш қилиб оламиз деб, 1,5 соат олиб ўтирадиган шефимга битта шунақасидан😂@safarblog
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
    3,3506452Открыть в Telegram
  • SAFAR

    18 сент., 11:10

    Хитойлик IT-мутахассис ўйлаб топган ўйинда шефни кўзига кўринмай ишдан эртароқ "суриш" керак экан.Бу ўйинни биз ҳар жума куни ўйнаймиз. Мажлис бўлади, кетманглар, деган топшириқ бўлмаса, албатта)@safarblog
    5,010видео8052Открыть в Telegram
  • SAFAR

    18 сент., 06:22изменён

    Шаҳардаги ҳар бино, ҳар бир янги қурилган иншоотнинг мақсади одамлар ҳаётини енгиллаштиришдан иборат бўлиши керак.Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жойларда амалга ошираётган ташриф ва кўрсатмаларида айнан шу ғояни илгари сурмоқда. У Янги Тошкентдаги бунёдкорлик ишлари билан шахсан танишиб, тадбиркорларни ҳудудни ривожлантиришга ҳисса қўшишга чақирди:«Бу ерга сармоя киритинг, қурилиш қилинг, ўз бизнесингизни йўлга қўйинг. Мазкур масканнинг истиқболи ва имкониятлари беқиёс, — деди Саида Мирзиёева.@safarblog
    3,600видео241110875Открыть в Telegram
  • SAFAR

    18 сент., 04:53

    Яқинда The Guardian нашрида Буюк Британиядаги ҳайдовчилик маданиятига бағишланган мақолани ўқиб қолдим. Муаллиф қизиқ фикрни илгари суради: йўллардаги худбинлик бутун жамиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Агар йўлда бошқаларнинг хавфсизлигига тупуриб қўйиш ва бежазо қолиш мумкин бўлса, бундай бепарволик ва ҳурматсизлик ҳаётимизнинг бошқа барча соҳаларига ҳам чуқур кириб боради. Мақолада мени энг кўп ўйлантирган бир нечта фикр бор: · Жазосизлик «фахр белгиси» сифатида. Муаллиф автомобилни агрессив бошқариш ва дрифт ноқонуний субмаданиятга айланиб бораётгани, қонунни бузиш эса (айниқса, ижтимоий тармоқлардаги видеолар учун) “мен шундай ишларга қодирман” қабилида мақтаниш учун сабабга айланаётгани ҳақида ёзади. Бизда ҳам аҳвол шу: серқатнов кўчаларимизда 15 сониялик машҳурлик учун хавфли манёврлар ва пойгалар уюштириш одатга айланмоқда. Боласини олд ўриндиққа ўтқизиш, рульни бериш,
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
  • SAFAR

    18 сент., 04:28

    Энди молиявий саводхонлик бўйича тўплаган билимларимни ишлатиб, уй олиш, там, нимагадир инвестиция киритишга ўхшаш каттароқ мақсадларимни амалга оширмоқчи бўлиб турганимда янги iPhone чиқиб қолади, жин урсин.@safarblog
    3,2608031Открыть в Telegram
  • SAFAR

    17 сент., 06:08

    Тасаввур қилинг: ёш қизча Instagram’га сурат жойлади. Орадан бир ҳафта ўтиб, ўша сурат сунъий интеллект ёрдамида “ечинтирилиб”, синфдошлари орасида тарқаляпти.Бу қўрқитиш учун тўқилган ҳикоя эмас. Европа мактабларида айнан шундай ҳолатлар кўпайгани учун ҳам Урсула фон дер Ляйен минбардан туриб: «Биз бунга чидашимиз шарт эмас», — дебди.Энди Европа чидамасликка қарор қиляпти. 13 ёшгача ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга қатъий тақиқ жорий қилинмоқда. 15 ёшгача болалар фақат ота-она назоратидаги мини-аккаунтдан фойдаланиши мумкин, шу ҳам кунига бир соатдан. 18 ёшгача бўлган боланинг хавфсизлиги учун платформанинг ўзи жавоб беради.Кимдир буни эркинликни чеклаш дейиши мумкин. Аммо бошқача томондан 10 ёшли боланинг диққати учун минглаб муҳандис ва психолог ишлайдиган триллион долларлик корпорациялар олдида у боланинг қандай “эркинлиги” бор эди ўзи?Биз болаликни ҳовлида ўтказган охирги
    4,450видео43183Открыть в Telegram
  • SAFAR

    16 сент., 15:48

  • SAFAR

    16 сент., 15:46

    Зато ўзимиз қийналмаяпмиз)@safarblog
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
    3,1905351Открыть в Telegram
  • SAFAR

    16 сент., 13:46

    Ўзбекистон Биринчи хоними Сеулда ёҳуд дипломатиянинг «юмшоқ» томони«Марказий Осиё – Корея Республикаси» форматидаги биринчи саммит доирасида Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Корея Биринчи хоними Ким Хе Гён ва Қирғизистон Биринчи хоними Айгул Жапарова билан «Чонг Ва Де» қароргоҳидаги маданий дастурда иштирок этди.Дастур анъанавий чой маросими билан бошланибди. Биринчи хонимлар чой устида маданий мулоқот, миллий анъаналарни асраш ва Марказий Осиё билан Корея ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашишди. Кейин эса меҳмонларга корейс рақслари ва мусиқасидан иборат концерт намойиш этилди.Дипломатияда soft power (юмшоқ куч) деган тушунча бор. Давлатлар бир-бирига фақат шартнома ва меморандумлар орқали эмас, маданият, таълим ва инсоний алоқалар орқали ҳам яқинлашади. Корея буни дунёга K-pop ва дорамалари билан аллақачон исботлаган.Саммитларда имзоланган ҳужжатлар
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
    3,95030119841Открыть в Telegram
  • SAFAR

    16 сент., 13:30

    АҚШ оила тадқиқотлари институтига кўра, хотин эр фамилиясига ўтмаган никоҳларнинг бузилиш эҳтимоли 50% кўп экан ва ажрашиш 30%га тезроқ амалга ошаркан.Экспертларнинг аниқлашича, умумий фамилияга эга жуфтликлар ажримга қадар ўртача 12,1 йил, фамилиялари ҳар хил бўлган жуфтликлар эса 7,8 йил яшайди.Болалар бу вазиятни қутқара олмайди: улар сони нечта бўлишидан қатъий назар, аёллар қизлик фамилиясида қолишни танлаган оилалар барибир тезроқ ажрашаверади.Ўйлаб кўриш керак экан.@safarblog
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
    3,3709661Открыть в Telegram
  • SAFAR

    16 сент., 04:43

    Хитойликлар инновацион ечимлар бўйича яна олдинда. Бу гал улар ойлик обуна бўйича уйдаги ахлатларни олиб чиқиб кетиш хизматини йўлга қўйишди.Одамлар ахлатни шунчаки остона ташқарисига чиқариб қўйиши кифоя, ходим билан кўришиб гаплашиш шарт эмас.Хизмат учун ойлик тўлов атиги 100 юан (175 000 сўм)ни ташкил этади.Бизда ҳам шундай хизмат пайдо бўлса, фойдаланармидингиз?@safarblog
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
    3,0802851Открыть в Telegram
  • SAFAR

    15 сент., 13:51

    Бойиб кетсам, ҳеч кимга айтмайман, лекин белгилари бўлади)@safarblog
    3,590видео661Открыть в Telegram
  • SAFAR

    15 сент., 08:36

    2023 йил ҳолатига кўра, Ер юзидаги одамларнинг учдан бир қисми пассив чекувчи эканлиги аниқланган.Касалликларнинг глобал юки тадқиқоти шуни кўрсатдики, 2023 йилда бутун дунё бўйлаб 2,71 миллиард инсон, жумладан, 14 ёшгача бўлган 767 миллион бола пассив чекиш таъсирида бўлган.Тамаки тутуни таъсирига энг кўп учраган одамлар сони бўйича Хитой биринчи ўринни эгаллади (664 миллион киши), ундан кейинги ўринлар эса Ҳиндистон (444 миллион киши) ва Индонезияга (142 миллион киши) тегишли.Бу ҳаётда танловларимиз нақадар чекланган эканлигига яна бир мисол. Чекмасликни танлайсан, лекин дунё мажбурлаб чектиради(@safarblog
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
    3,55092Открыть в Telegram
  • SAFAR

    15 сент., 08:05

    🏦InfinBANK: терминалингиздан тушум ҳисобингизга 1 дақиқада келиб тушади!Айрим тадбиркорлар тушум келиб тушишини кутаётган бир пайтда, бошқалари аллақачон етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилмоқда, товар харид қилмоқда ёки шошилинч харажатларини қопламоқда.InfinBANK кутиш вақтини бир дақиқагача қисқартирди: энди банкнинг POS-терминаллари орқали тўланган маблағлар ҳисобрақамга деярли бир зумда келиб тушади. Бизнес учун бу шунчаки тезлик эмас, балки тезроқ қарор қабул қилиш ва ишларни “эртанги кунга” қолдирмаслик имкониятидир.✅ Яна бир қулайлик: терминалларни банкка ташриф буюрмасдан туриб, тўғридан-тўғри онлайн буюртма қилиш мумкин. 📞 Корпоратив мижозлар учун колл-марказ рақами: +998712025080Реклама
    Иллюстрация к посту канала SAFARИллюстрация к посту канала SAFAR
    2,790511Открыть в Telegram
  • SAFAR

    15 сент., 05:23

    Ойлиги яхшироқ ишга ўтаётганимда собиқ ҳамкасбларимга айтар сўзим:@safarblog
    4,180видео622Открыть в Telegram
  • SAFAR

    15 сент., 05:07

    🗣 Кофемашина олдида ғийбатлашиш карьера учун фойдалими?Стэнфорд ва Мэриленд олимлари кутилмаганда офисдаги ғийбатларнинг фойдали жиҳатлари борлигини аниқлашди. Янги тадқиқот натижаларига кўра, миш-мишлар алмашинуви — бу қуруқ гап сотиш эмас, балки эволюцион жиҳатдан муҳим функциядир.Бироқ, бу жараённинг ўзига хос нюанслари бор👇Офисдаги ғийбатлар қайси ҳолларда фойдали бўлиши мумкин? 1️⃣ Эрта огоҳлантириш тизими. Ғийбат — бу ижтимоий антивирус. Агар қайсидир ҳамкасбингиз доимий равишда топшириқларни ўз вақтида бажармаса, мижозлардан "пора" олса, айбини бошқаларга тўнкаса бу ҳақда, аввало миш-мишлардан билиш мумкин. Бу жамоада кимнинг ким эканлигини аниқлаш ва бошқаларнинг хатосини такрорламаслик имконини беради. 2️⃣ Координаталар тизимини текшириш «Сизгаям раҳбарнинг мажлисдаги муомаласи жуда қўпол туюлдими?» Бу каби ҳолатларни муҳокама қилиш орқали сиз ўз тасаввурингиз реалликка
    3,070754Открыть в Telegram