Последние посты

@salayevilmiymaktab
22 сент., 05:34
2026 йилда эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги 49 та жазони ижро этиш муассасасида жами 47 432 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда.Уларнинг қарийб 26 минг нафари ёпиқ турдаги колонияларда, 11 минг нафардан ортиғи манзил-колонияларда, қолган қисми эса бошқа турдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда.
@salayevilmiymaktab
22 сент., 05:17
Дунё бўйича қамоқхоналарда сақланаётган шахслар сони 11,5 миллион нафарни ташкил этмоқда.


@salayevilmiymaktab
20 сент., 04:41
the person of dream(in Linkedin)


@salayevilmiymaktab
18 сент., 08:07
Интернет ўчиб, ChatGPT ишламай қолганда бугунги кўпчиликни аҳволи...
@salayevilmiymaktab
18 сент., 07:24
Меритократия бу инсоннинг лавозими, мақоми ёки имкониятлари унинг билими, қобилияти, меҳнати ва эришган натижаларига қараб белгиланиши керак деган тамойил.Оддий қилиб айтганда "Ким муносиб бўлса, ўша юқорига кўтарилади".Масалан, раҳбарлик лавозимига танлашда номзоднинг билими, профессионал тажрибаси, компетенцияси, ҳалоллиги ва иш натижалари асосий мезон бўлса, бу меритократик ёндашув ҳисобланади.Атама икки қисмдан келиб чиққан, лотинча meritum "хизмат, муносиблик" ва юнонча kratos "ҳокимият". Шу маънода меритократияни "муносиблар бошқаруви" деб ифодалаш мумкин.P.S. Зўр принцип!


@salayevilmiymaktab
17 сент., 12:10



@salayevilmiymaktab
16 сент., 06:31
Биласизми, дунёдаги энг билимли жамиятлардан бири қаерда?Жанубий Кореяда!OECDнинг сўнгги маълумотлари Жанубий Кореянинг таълим соҳасидаги ўзига хос феноменини яна бир бор кўрсатди.Кореяда 25–34 ёшли ёшларнинг 71 фоизи олий маълумотга эга. Бу OECD мамлакатлари орасидаги энг юқори кўрсаткич.PISA халқаро баҳолаш дастурида ҳам кореялик ўқувчилар математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича OECD ўртача кўрсаткичларидан анча юқори натижаларни қайд этган.Масалан, математика бўйича кореялик 15 ёшли ўқувчиларнинг 23 фоизи энг юқори 5 ёки 6-даражага чиққан.Албатта, инсон ёки бутун бир миллатнинг “ақллилиги”ни битта рейтинг билан ўлчаб бўлмайди. Аммо бир нарса аниқ, Жанубий Корея қисқа тарихий давр ичида таълим, илм-фан ва инсон капиталига улкан сармоя киритиш орқали дунёнинг энг юқори маълумотли жамиятларидан бирини шакллантира олди.Бу ерда энг қизиқ савол бошқа, яъни Корея бунга қандай


@salayevilmiymaktab
15 сент., 05:23изменён
"ЖОНЛИ КУТУБХОНА"БУ ЕРДА КИТОБЛАР ЭМАС, ИНСОНЛАР "ЎҚИЛАДИ"2000 йилда Даниянинг Копенгаген шаҳрида дунёдаги энг қизиқ ижтимоий лойиҳалардан бири Human Library ("Жонли кутубхона") ғояси пайдо бўлди.Уни Ронни ва Дэни Абергель, Асма Моуна ҳамда Кристоффер Эриксен Роскилле фестивали учун ташкил этган.Бу кутубхонада китоблар ўрнида одамлар."Китоб" сифатида жамиятда турли стереотиплар, нотўғри тасаввурлар ёки ижтимоий тамғаларга дуч келган инсонлар иштирок этади. Улар турли миллат, дин, касб, ижтимоий мақом ва ҳаётий тажриба вакиллари бўлиши мумкин.Китобхон каталогдан ўзи қизиққан "жонли китоб"ни танлайди ва уни одатда 30 дақиқага "ижарага олади". Аммо бу ерда "ўқиш" сукут сақлаб тинглаш эмас. Савол бериш мумкин. Баҳслашиш мумкин. Тушунишга ҳаракат қилиш мумкин.Шунинг учун "жонли китобни ўқиш" монолог эмас, балки икки инсон ўртасидаги очиқ ва самимий диалогдир.Лойиҳанинг


@salayevilmiymaktab
14 сент., 05:02изменён
ЖИНОЯТНИНГ ҲАМ "ЁҚАСИ" БЎЛАДИМИ?Криминологияда қизиқ бир атама бор, бу Blue-collar crime, яъни шартли таржимада "кўк ёқаликлар жиноятчилиги".Ушбу тушунча, одатда, ишчи синфи ёки нисбатан қуйи ижтимоий-иқтисодий қатлам вакиллари томонидан содир этиладиган анъанавий жиноятларни тавсифлашда қўлланилади.Аммо унинг "акси" ҳам бор. White-collar crime, яъни "оқ ёқаликлар жиноятчилиги".Бу тушунча юқори ижтимоий ёки касбий мавқега эга шахслар томонидан ўз касби, лавозими ёки ишонч билдирилган имкониятларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятларни англатади.Масалан, фирибгарлик, коррупцион қилмишлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, корпоратив ва молиявий жиноятлар шулар жумласидан бўлиши мумкин.Бир муҳим жиҳатни унутмаслик керак. "Кўк ёқалик" ва "оқ ёқалик" тушунчалари муайян ижтимоий қатламни жиноятчи сифатида баҳолаш учун эмас.Улар криминологияда жиноятнинг қайси


@salayevilmiymaktab
12 сент., 07:49
Хитойдан навбатдаги лайфхак


@salayevilmiymaktab
11 сент., 13:30
Стигма ўзбек тилида тамға, салбий тамға, ижтимоий тамға ёки контекстга қараб бадном қилувчи ёрлиқ деган маънони англатади.Масалан, криминологияда стигматизация бу шахсга унинг қилмиши, ўтмиши ёки ижтимоий ҳолати сабабли жамият томонидан салбий тамға қўйилиши.Масалан, жазони ўтаб чиққан шахсга доимий равишда “жиноятчи”сифатида муносабатда бўлиш стигматизация ҳисобланади.Бу унинг ишга жойлашиши, жамиятга қайта мослашиши ва ижтимоий алоқаларини тиклашига тўсқинлик қилиши мумкин.


@salayevilmiymaktab
10 сент., 11:44
Баъзан бир учрашув ташкилот ҳақидаги тасаввурингизни бутунлай ўзгартириб юборар экан.Бугун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқида бўлдим. Энг муҳими Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Одил судлов академияси ўртасидаги ҳамкорликка расмий старт берилди!Ростини айтсам, дастлаб бу учрашув мен учун бироз ноодатий форматдек туюлди. Аммо учрашув якунида фикрим бутунлай ўзгарди.Ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишар эканман, бир нарсага амин бўлдим, бу ерда ғоялар қоғозда қолиб кетмайди, улар ҳаётга айланади.Турли ижтимоий лойиҳаларнинг ранг-баранглиги, реал муаммоларга қаратилгани ва, энг асосийси, одамлар ҳаётига дахлдорлиги кишини ҳайратга солади.Лекин менда энг катта таассурот қолдирган нарса лойиҳаларнинг ўзи эмас. Одамлар. Команда. Уларнинг кўзидаги шижоат.Ташкилот раҳбарияти ва жамоасидаги энергия, ватанпарварлик, ёшлар учун нимадир ўзгартиришга бўлган



@salayevilmiymaktab
10 сент., 07:41изменён
АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК: РАҚАМЛАР ОРТИДАГИ МУАММОЎзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмида:а) 4 952 нафар шахс оилавий (маиший) зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка; б) 231 нафар шахс оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарликка; в) 986 нафар шахс шаҳвоний шилқимлик учун жавобгарликка тортилган.Дунёда эса вазият янада жиддий.ЖССТнинг 2025 йилда эълон қилинган энг янги глобал баҳоларига кўра, дунёда 840 миллионга яқин аёл, яъни деярли ҳар уч аёлдан бири, ҳаёти давомида интим шериги томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка ёхуд бошқа шахс томонидан жинсий зўравонликка дуч келган.Фақат сўнгги 12 ойнинг ўзида 316 миллион аёл интим шериги томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка учраган.Аммо расмий рақамлар муаммонинг кўринадиган қисми, холос.Аёлларга нисбатан зўравонлик юқори даражадаги латентликка эга криминологик ҳодиса.Қўрқув, иқтисодий қарамлик,


@salayevilmiymaktab
9 сент., 13:02
China is China


@salayevilmiymaktab
9 сент., 08:35изменён
"МЕНИ ГИПНОЗ ҚИЛИШДИ, ШУНИНГ УЧУН ЖИНОЯТ СОДИР ЭТДИМ"...Бир шахс бошқа инсонни гипноз ҳолатига киритади ва унга, "Бор. Уни ўлдир" деган буйруқ беради. У бориб, жиноятни содир этади.Қотиллик бор. Жабрланувчи бор. Қилмишни бевосита содир этган шахс ҳам маълум. Аммо энг муҳим савол ҚОТИЛ КИМ?Қуролни ишлатган одамми? Уни гипноз орқали бошқарган шахсми? Ёки иккаласи ҳам жиноий жавобгарми?Агар гипноз қилинган шахс содир этаётган ҳаракатининг хусусиятини англамаган ёки ўз ҳаракатларини бошқара олмаган бўлса, унинг айби ҳақида гапириш мумкинми?Ахир жиноий жавобгарликнинг фундаментал ғояларидан бири бу айб учун жавобгарлик.Инсон танаси жиноят содир этди. Аммо унинг иродаси қаерда эди?Энди бошқа вазиятни тасаввур қилинг. Гипноз инсон иродасини бутунлай йўқотмади. Фақат унинг қарор қабул қилишига кучли таъсир қилди. У нима қилаётганини англади, лекин ташқи психологик таъсир унинг


@salayevilmiymaktab
8 сент., 13:02изменён
ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ПАРАДОКСЛАР.Агар келажакда ким жиноят қилишини олдиндан аниқлай олсак-чи?Тасаввур қилинг, сунъий интеллект инсоннинг хатти-ҳаракатлари, интернет тарихи, ҳаракатланиши ва бошқа маълумотларини таҳлил қилиб, “Бу шахс кейинги 7 кун ичида оғир жиноят содир этиши эҳтимоли 96%" деган хулоса чиқарди.Савол туғилади. Масъул органлар нима қилиши керак? Кутишми? Кузатишми? Уни олдиндан ушлашми?Аммо у ҳали ҳеч қандай жиноят содир этмади. Жамият хавфсизлиги муҳимми ёки инсоннинг ҳали бузилмаган ҳуқуқи?Бу савол криминологияни конституциявий ҳуқуқ, AI ва инсон ҳуқуқлари билан тўқнаштиради.P.S. Агар сунъий интеллект 100 кишидан 96 тасининг келажакда жиноят содир этишини тўғри башорат қилса, биз унинг хулосасига ишона бошлаймиз.Аммо…Сиз айнан қолган 4 кишидан бири бўлсангиз-чи?Сиз ҳеч қандай жиноят содир этмагансиз. Ҳеч кимга зарар етказмагансиз. Ҳатто жиноят қилиш


@salayevilmiymaktab
8 сент., 03:53
2026/2027 ўқув йили бошланмоқда.Барча талабаларга, тингловчиларга омад, диққат ва фикр жамлиги ҳамда баланд марралар ҳамроҳ бўлсин.Олға!P.S. Жиноят ҳуқуқи, криминология, жиноят-ижроия ҳуқуқига (ва нафақат) оид энг муҳим фактлар, сўнгги трендлар шу ерда бериб борилади.Жиноят ҳуқуқи (Махсус қисм) бўйича онлайн лекцияларим режалаштирилмоқда. Сўров натижаларига кўра якуний қарор қабул қилинади.


@salayevilmiymaktab
7 сент., 06:36
Бугун ОСАда илк магистрантлар ўқиш бошлашди.Барчага омад тилайман!


@salayevilmiymaktab
7 сент., 06:33
Сўнгги очиқ маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 49 та жазони ижро этиш муассасаси фаолият юритмоқда.Аввалги расмий маълумотларда жазони ижро этиш тизимида жами 54 та муассаса, жумладан, 18 та ёпиқ турдаги жазони ижро этиш колонияси, 25 та манзил-колония ва 11 та тергов ҳибсхонаси мавжудлиги қайд этилган.
@salayevilmiymaktab
7 сент., 03:28
ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИНОЯТЧИЛИК ҲОЛАТИ: ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР2025 йил якунлари Ўзбекистонда жиноятчиликнинг нафақат миқдорий, балки сифат ва тузилмавий жиҳатдан ҳам сезиларли ўзгараётганини кўрсатмоқда.Расмий статистикага кўра, республикада 155 002 та жиноят рўйхатга олинган. 2024 йилда ушбу кўрсаткич 132 298 тани ташкил этган бўлиб, бир йил ичида жиноятлар сони 22 704 тага ёки 17,2 фоизга ошган. Ҳар 100 минг аҳолига 412,9 та жиноят тўғри келмоқда.Энг жиддий тенденция — жиноятчиликнинг рақамли муҳитга кўчиши.2025 йилда 76 852 та, яъни жами жиноятларнинг 49,6 фоизи кибержиноятлар ҳиссасига тўғри келган. Бошқача айтганда, мамлакатда қайд этилаётган ҳар икки жиноятдан қарийб бири рақамли технологиялар билан боғлиқ.2021 йилда рақамли маконда 20 турдаги жиноят қайд этилган бўлса, ҳозир уларнинг сони 64 тага етган. Бу анъанавий жиноятчиликка қарши кураш моделини киберхавфсизлик, рақамли
