gram news
Аватар канала YURISTBANKIR

YURISTBANKIR

@yuristbankirr

Банк билан боғлиқ низолар бўйича адвокатлар жамоаси канали Мурожаат👉 @yuristbankirrbot

ПроектыKKПраво

1,290подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • YURISTBANKIR

    21 июл., 05:56

    Кредит шартномасини имзолашда нималарга эътибор бериш керак?Кўпчилик кредит шартномасини имзолашда фақатгина суммаси ва фоизига, ойига қанча тўлов бўлишига қарайди. Лекин кредит шартномасининг асосий шартлари фақат шу эмас.Кредит шартномасини имзолашдан аввал қуйидагиларга эътибор беринг:❗️Кредит шартномасини имзолашдан аввал диққат билан ўқиб чиқинг, агар сизга рус тилида шартнома беришса, ўзбек тилидаги шартномани талаб қилинг.❗️ Агар ким биландир маслаҳатлашмоқчи бўлсангиз, банк сизга кредит шартномасини танишиб чиқиш учун беришга мажбур. Сиз шартномани яхшилаб ўрганиб, эртаси куни олиб бориб имзолашингиз мумкин.❗️ Кредит мақсади, фоизи ва муддатига аҳамият беринг.❗️ Кредитнинг тўлиқ қийматини кўриб чиқинг, қанча оласиз ва жами қанча тўлашингиз керак бўлади.❗️Тўлов жадвалига эътибор беринг, жадвал шартномадаги фоиз ставкасига мувофиқми ёки йўқми.❗️Кредит ўз вақтида
  • YURISTBANKIR

    20 июл., 05:33

    Савол: Мен кредит олиш учун банкка боргандим, шартнома рус тилида экан, ҳеч нарсага тушунмадим, банк эса бизда ўзбекчаси йўқ, деб айтди. Мен ўзбек тилидаги шартномани талаб қилишим мумкинми?Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг 3-бандига кўра банк ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномаларнинг матни давлат тилида тузилади. Истеъмолчи ва банкнинг ўзаро келишувига мувофиқ шартнома матни бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.Шу сабабли банк сизга ўзбек тилида тузилган шартномани тақдим қилишга мажбур.👉@yuristbankirr
  • YURISTBANKIR

    19 июл., 12:35

    “Кредит шартномасига кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганда банк ёрдам сўраб кредит олувчининг М.Ф.Й ва ишхонасига хат юбориши мумкинлиги, бунга кредит олувчи қарши эмаслиги тўғрисида шарт киритиб қўйилган. Шунда банк қарз олувчи ишловчи ташкилотга ёки МФЙга хат жўнатса бўладими?”Ушбу саволни #sizningfikringiz рукни остида эълон қилиб, кузатувчилар фикри билан қизиққан эдик. Ўз фикрини билдирганлар барча кузатувчиларимизга раҳмат!Бизнинг жавобимиз қуйидагича:Фуқаролик кодексининг 354-моддаси 5-қисмига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.“Банк сири тўғрисида” ги Қонун бўйича қарз олувчининг МФЙ ва у ишлайдиган ташкилот шартнома тарафи ёки кафил сифатида иштирок этмаётган бўлса, кредит олувчи тўғрисидаги маълумотларни уларга ошкор қилиниши таъқиқланади.ФК 116-моддасига
  • YURISTBANKIR

    19 июл., 11:09

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.2026 йилдаги ПҚ-265-сон қарорининг 2-бандига асосан тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга рухсат берилиши белгиланди.Бунда рўйхатдан ўтказилаётган шахс мулкдорнинг (гаровга олувчининг, тақиқни қўйишга ёки ечишга масъул органнинг) ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида унинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинишига аввалдан розилик бериши зарур.Эътиборли жиҳати шундаки, Қарорнинг 15-бандида юқоридаги қоидани тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва идоравий кўрсатмалар қабул қилинишини кутмасдан мазкур қарор нормалари кучга кирган пайтдан эътиборан сўзсиз ва тўғридан тўғри амалда қўллаш белгиланди.👉@yuristbankirr
  • YURISTBANKIR

    15 июл., 15:03

    Марказий банкнинг исломий молия кенгаши ташкил этилди.Кенгаш раиси лавозимига Масайитов Саиджамол Юсифович, Кенгаш аъзолари лавозимига эса Хомидов Мухаммадаюбхон Усмонхонович, Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович, Турсунов Абдулатиф Абдулхаевич, Кенгаш аъзоси техник эксперт лавозимига Садуллаев Ахроржон Бахритдиновичлар тайинланган.Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:✅ исломий молия стандартлари лойиҳаларини исломий молия бўйича халқаро стандартлар ва маҳаллий контекстни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқади;✅ Марказий банкка исломий молия фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш масалалари юзасидан хулоса ва маслаҳатлар беради, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашади, соҳада юзага келадиган низолар ҳамда баҳсли масалалар бўйича тушунтириш ва изоҳлар беради;✅ банклар ва микромолия ташкилотларига исломий молия фаолияти билан боғлиқ тавсиялар ва
    TelegramMarkaziy bank
  • YURISTBANKIR

    9 июл., 05:43

    Иш берувчилар, HR, юрист ва бухгалтерлар диққатига!Касаллик варақалари ва касаллик нафақаси бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари ва “Yuristkadr” экспертлари бепул вебинар ташкил қилибди.Овозли чат кўринишидаги вебинар бугун соат 11-30 да бўлиб ўтар экан.Ҳавола мана 👉бу ерда
    TelegramYURISTKADRДиққат!!! Касаллик варақалари ва касаллик нафақаси бўйича бепул вебинар вақти соат 11-00 дан 11-30 га кўчирилганини маълум қиламиз. Ҳавола 👉бу ерда 👉@yuristkadr
  • YURISTBANKIR

    6 июл., 05:31

    Музораба нима?Музораба ёки мудараба исломий молия операцияларидан бири бўлиб, фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этишдан иборат.Бунда бир томон, яъни пулнинг эгаси иккинчи томон бўлган тадбиркорни банк воситачилигида маблағ билан таъминлайди.Тадбиркор бу маблағдан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Одатда, топилган фойда олдиндан келишилган нисбатда тақсимланади, зарар эса — агар тадбиркорнинг айби бўлмаса — пул эгасига тегишли бўлади. Тадбиркорнинг зарари эса сарфлаган вақти ва меҳнати ҳисобланади.Пулнинг эгаси пулини банкка омонатга қўяди, лекин омонатдан фойдаланилганлиги учун фоиз олмайди, фойдага шерик бўлади.Тадбиркор ҳам кредит олгандек пул олади, лекин олган пули учун фоиз тўламайди, фойдани бир қисмини беради.Музорабада банкнинг ўзи ҳам тадбиркорга ўз пулини шу шартлар асосида
  • YURISTBANKIR

    5 июл., 05:18

    Кўпчилик исломий банклар ҳақида қонун кучга кирган бўлса ҳам нима сабабдан амалда қўлланмаётганлиги ҳақида сўрамоқда.Бунинг асосий сабаби Қонунни амалга ошириш механизмлари ҳали ишлаб чиқилмаганлигида, яъни тегишли қонун ости норматив ҳужжатлари ҳали ишлаб чиқарилгани йўқ.Мисол учун банклар амалга оширадиган исломий молия операциялари Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган исломий молия стандартларига мувофиқ амалга оширилиши шарт. Исломий молия стандартлари эса Марказий банкда беш нафар аъзодан иборат бўлган Марказий банкнинг исломий молия кенгаши томонидан ишлаб чиқилиши белгиланган.Марказий банк исломий молия кенгашининг фаолияти эса Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.Яъни Марказий банк энг аввал Марказий банк исломий молия кенгаши ҳақида низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ва Кенгаш аъзоларини тайинлаши керак. Шундан кейин
  • YURISTBANKIR

    4 июл., 13:07изменён

    Каналда #sizningfikringiz деган рукн остидаги лойиҳани бошламоқчимиз.Бундан мақсад, банк соҳасидаги айрим масалалар бўйича фойдаланувчиларнинг фикри билан танишиш ва соғлом фикрлар рақобати остида масалага ечим топиш.Каналда банк соҳасида ишловчилар ҳам, банк соҳасида ишламаса ҳам ўз ишининг устаси бўлган банк хизматларидан фойдаланувчилар ҳам кўплаб топилади.Муҳокама якуни бўйича бир ёки бир нечта пост эълон қиламиз.Дастлабки муҳокамани ботга келган бир ажойиб саволдан бошламоқчимиз.“Кредит шартномасига кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганда банк ёрдам сўраб кредит олувчининг М.Ф.Й ва ишхонасига хат юбориши мумкинлиги, бунга кредит олувчи қарши эмаслиги тўғрисида шарт киритиб қўйилган. Шунда банк қарз олувчи ишловчи ташкилотга ёки МФЙга хат жўнатса бўладими?”Кўринишидан банклар олдиндан ўзлари учун қулайлик яратиб олишмоқда.Ушбу масала бўйича пост остида ўз
  • YURISTBANKIR

    4 июл., 12:40

    Савол: Ассалому алайкум яхшимисизлар? Мен қадриятим туфайли ипотека кредити ва субсидия (бирламчи уй жой учун) имтиёзидан фойдаланганим йўқ. Агар исломий банклар ўз фаолиятини бошласа шунга қандай альтернатив таклиф қилиши мумкин улар томонидан ва кейин давлат берадиган субсидиядан фойдаланиш мумкинми, шу ҳақида ўзгаришлар,ечимлар тўғрисида маълумот бера оласизми?Жавоб: Ҳозирча исломий молия бўйича қонунчилик тўлиқ шаклланмаган, шунинг учун бу саволга тўлиқ жавоб беришни иложи йўқ. Бироқ ҳозиргача киритилган ўзгартиришлардан сиз айтган масала яқин кунларда ҳал бўлишини кутиш мумкин.Қонунчиликка исломий молия операциялардан бири сифатида “мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан)” киритилди.Ушбу жараён қандай ишлаши ҳали аниқ эмас, лекин номидан келиб чиқилса, тахминан қуйидагича ишлайди: Банк турар жойни сотиб олади ва фуқароларга узоқ муддатга ижарага беради.
  • YURISTBANKIR

    4 июл., 05:14

    Исломий молия операциялари қандай операциялар?Исломий банклар фаолиятининг энг муҳим ҳуқуқий асослари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги Қонуни билан белгиланди.Қонунга кўра исломий молия операциялари жумласига қуйидагилар киради:фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш;вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки инвестициявий омонатларга жалб этиш;товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш;товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали мижозни молиялаштириш;биргаликдаги фаолиятни (шерикчилик) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш; мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан).Шунингдек, исломий
  • YURISTBANKIR

    3 июл., 15:51

    Савол: Мен банкдан кредит олгандим. Айрим сабабларга кўра вақтида тўлолмадим. Банк мени ишхонамга кредитни ундиришда ёрдам беринг деб хат жўнатибди. Мен ишхонадагиларни олдида, айниқса бошлиғимни олдида изза бўлдим. Ишхонам менга кафил бўлмаган бўлса, кредит олганимдан бошлиғимни хабари бўлмаган бўлса ҳам банк шундай қилишга ҳақлими?Жавоб: “Банк сири тўғрисида” ги Қонуннинг 3-моддасига кўра банкнинг ўз мижозларининг операцияларига доир маълумотлар банк сирига оид маълумот ҳисобланади.Қонуннинг 5-моддасига кўра банк сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахслар эътиборига етказиш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланади.Қонун билан банк сирига оид маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш таъқиқланади.Демак, банк ходимлари сиз ишлайдиган ташкилотга хат жўнатиш билан банк сирини бузган ҳисобланади.Банк сирини бузганлик учун барча банкларда ходимларга нисбатан интизомий
  • YURISTBANKIR

    3 июл., 13:18

    Савол: “Исломий банк тўғрисида” ги Қонун кучга кирди деб эшитдим, бизда ҳозир қайси банк исломий банк сифатида фаолият юритмоқда?Жавоб: 2026 йил 29 июнь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги Қонун кучга кирди.Мазкур Қонун билан бир қатор қонунларга исломий банк фаолиятига оид ўзгартиришлар киритилди.Жумладан, Марказий банк томонидан исломий молия операцияларини амалга ошириш учун алоҳида лицензия берилиши белгиланди. Бироқ ҳозирда бирон бир банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилганлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас.👉@yuristbankirr
  • YURISTBANKIR

    25 июн., 05:44

    Банк юристи кредит йиғма жилдига ҳулоса берадими?Яқинда кредит бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида ҳимоям остидаги банк юристи билан терговда иштирок этдик.Терговчининг гапи бўйича юрист кредит йиғма жилди бўйича ҳулоса беради ва унинг ҳулосасисиз кредит чиқиши мумкин эмас ва шунинг учун кредит ажратишдаги барча қонун бузилишлар учун банк юристи жавоб бериши керак эмиш.Ачинарли тарафи, кўп ҳолларда терговчилар банк ишини яхши тушунишмаганлиги сабабли шундай ўйлашади. Юристнинг лавозим мажбуриятидаги “кредитлар бўйича ҳулоса беради”, деган жумлани нотўғри тушунишади.Ваҳоланки, банк юристи кредит ажратиш жараёнида банкнинг бошқа мутахассислари каби кредитлашнинг фақат ўзига тегишли қисми бўйича ҳулоса беради.Бу қисмларга кредит олувчининг қарор қабул қилувчи органларининг ваколатини текшириш, кредит шартномасига имзо қўювчи раҳбарларининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни
  • YURISTBANKIR

    24 июн., 09:27

    переслано из @yuristkadr_moliyasi

    O‘zbekistonda ish haqi, pensiya, nafaqa va stipendiyalar 7 foizga oshiriladiPrezident farmoni 23.06.2026 115-songa asosan, 1-iyuldan:📌 pensiyalar, nafaqalar, bolalar nafaqasi va moddiy yordam to‘lovlari 7 foizga oshiriladi;📌 yoshga doir eng kam pensiya miqdori 983 ming so‘mga, nogironlik pensiyasining eng kam miqdori 1 mln 83 ming so‘mga yetkaziladi;📌 pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori 504 ming so‘m etib belgilanadi.🗓 1-sentyabrdan:📌 byudjet tashkilotlari xodimlarining ish haqi va stipendiyalar 7 foizga oshiriladi;📌 mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori 1 mln 360 ming so‘m etib belgilanadi;📌 bazaviy hisoblash miqdori 440 ming so‘mni tashkil etadi.👉🏻@yuristkadr_moliyasi
  • YURISTBANKIR

    24 июн., 07:32

    Кредит таътили қандай ҳолларда берилади?Амалдаги қонунчиликда кредит шартларини ўзгартириш асослари, тартиби, кўриб чиқилиши ва бошқа шартларини белгилаш тижорат банкларининг ваколатига берилган.Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030-сон билан рўйхатдан ўтказилган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг 28-1-бандига кўра банклар молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга оширишга қийналаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш тартибига эга бўлиши ва ушбу тартибни банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштириши шарт.Демак, сиз кредит
  • YURISTBANKIR

    24 июн., 07:27

    Кредит таътили нима?Амалдаги қонунчиликда кредит таътили деган тушунча йўқ, бу тушунчага расман таъриф берилмаган.Кредит таътили деган тушунча дастлаб 2020 йилда пандемия пайтида пайдо бўлди. Банклар пандемия натижасида пул тушумлари кескин пасайиб кетган қарз олувчиларга кредит муддатини узайтириб, маълум муддат кредит тўловларини тўламай туришга рухсат беришди.Шу тариқа жамиятда қарз олувчиларга муайян муддат қарздорликни тўламай туришга рухсат берилиши кредит таътили деган ном олди.Аслида қонунчиликда бу тушунча кредит шартларини ўзгартириш (реструктуризация) деб номланади ва пандемиядан аввал ҳам мавжуд бўлган.Фақатгина пандемия пайтида бир пайтнинг ўзида жуда кўплаб қарз олувчилар кредитни қайтаришга қийналганлиги сабабли ҳукумат даражасида кредит шартларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилиб, амалиётда жуда кенг қўлланила бошлади.👉@yuristbankirr
  • YURISTBANKIR

    20 июн., 16:52изменён

    Кредит учун кафиллик қачон бекор бўлади?Фуқаролик кодексининг 298-моддасида кафилликнинг қандай ҳолатларда бекор бўлиши ҳақидаги қоидалар белгиланган:1) Кредит тўлиқ тўлангач кафиллик бекор бўлади.2) Кредит мажбуриятлари кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Яъни банк ва қарздор ўзаро банк кредити шартномасига ўзгартириш киритса ва бу ўзгартириш асосида қарздорнинг аҳволи оғирлашса кафиллик бекор бўлади. Бундай ҳолатлар жумласига кредит фоизи оширилиши, кредитни вақтида тўламаганлиги учун пеня миқдори оширилиши, кредитни муддатидан аввал тўлаш назарда тутилиши ва ҳоказолар бўлиши мумкин.3) Кредит бошқа шахс номига ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун кафил бўлишга рози бўлмаса кафиллик бекор бўлади.4) Кредитни қайтариш муддати келганда, банк кредит учун
  • YURISTBANKIR

    17 июн., 04:14

    Савол: Мен якка тартибдаги тадбиркорман, терминалим бузилиб қолганлиги учун банкка мурожаат қилгандим, бир ҳафтадан буён тузатиб беришмаяпти. Шундай ҳолатларда банк мени терминал билан таъминлаши керак деб эшитгандим, шу тўғрими?Жавоб: Адлия вазирлигидан 3294-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 42-бандига кўра Тўлов терминали техник ёки дастурий носоз ҳолатга келиб қолганда, савдо ва хизмат кўрсатиш субъекти раҳбари бу ҳақда бир кундан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига ва хизмат кўрсатувчи банкига ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши шарт.Банклар уч иш кунида тўлов терминалларини соз ҳолатга келтириш чораларини кўришлари ва тўлов терминаллари соз ҳолатга келгунга қадар вақтинчалик бошқа териминал билан таъминлаб туришлари шарт .👉@yuristbankirr
  • YURISTBANKIR

    16 июн., 15:01

    Банк картаси йўқолганда нима қилиш керак?Банк картаси йўқолганда зудлик билан бу ҳақда банкка ариза бериш керак.Шунда ариза қабул қилингандан кейин банк картаси орқали амалга оширилган барча операциялар учун банк жавобгар бўлади.👉@yuristbankirr