Последние посты

Абдулла Орипов шеърияти.
21 сент., 12:25
Абдулла ОриповСАМОЛЁТДА ЁЗИЛГАН ШЕЪРЧарх урар эрдим фазода, юлдузим йўлдош эди, Юлдузимга термулиб юлдуз кўзимда ёш эди.Дер эдим: — Жон юлдузим, васлингга бир етказ мани, Дер эди: — Кўк севмагай сендай гуноҳкор бандани.Чарх урар эрдим фазода, юлдузим йўлдош эди. Юлдузимга термулиб юлдуз кўзимда ёш эди.Дер эдим: — Туш, юлдузим, йўқса заминга, сен ўзинг. Дер эди: — Хуш кўрмагай ташвишли ерни юлдузинг.✍🏻1968t.me/abdullaorifijodiTelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
20 сент., 16:22изменён
Абдулла ОриповЭТГАЛИТўлғаниб гул очилар боғларни гулзор этгали, Боғ сари дилдор чиқар ошиқларин зор этгали.Боғ сари чиқмас эди, чиқди бу кун у қасд ила: Йўлида муштоқларин ё йўғу ё бор этгали.Ногаҳоний саҳни боғдан ҳайқириб чиқди Ҳофиз, Ул деди, ёйди пари кокилларин дор этгали.Ёлбориб гуллар деди: — Кирма бу боққа, эй йигит, Бунга кирганлар кирурлар сочини қор этгали.Не ажаб, майдон топилса мен учун ҳам деб эдим, Ўзга бир дилдор билан арузда бозор этгали.✍1965
Абдулла Орипов шеърияти.
17 сент., 07:45изменён
Абдулла ОриповОҲУМаконинг бўлибди тоғлар ораси, Сенсан гўзалликнинг асли, сараси. Маъюс юрагингда ишқнинг яраси, Сен ҳам ошиқмисан ёки, оҳужон.Даралар қўйнида нени истарсан, Нечун доим ғамгин, доим мустарсан. Латиф шижоатинг қайга қистарсан, Сен ҳам ошиқмисан ёки, оҳужон.Йўқ, сен ахтармассан тоғлардан макон, Ва на гўзаллигинг учун шуҳрат-шон. Сайёд жабри сенга бермайди имкон, Сен ҳам ошиқмисан ёки, оҳужон,Кўй, жоним, кўзларинг тўлмасин ёшга,
Абдулла Орипов шеърияти.
16 сент., 12:39изменён
Абдулла ОриповСАРҲАДЛАРКимсага баҳо бериш илинжида юрганлар, Энг аввал ўз-ўзига боқишлари керакдир. Қадимий боболар ҳам минг ўйлаб бир деганлар: Ҳар кимнинг гўри бошқа, азроили бўлакдир. Қанчалик ишинг бордир ҳаётим билан, эй ёв, Сени Тангри теппамга посбон қилиб қўйганми? Ўз тушим ўзимники, гоҳ отлиқман, гоҳ яёв, Мен еган бурда нондан сенинг қорнинг тўйганми? Муқаддас сарҳадлар бор инсоннинг ҳаётида, Уларни босиб ўтиш одамликка ёт эрур. Қанча-қанча сир яшар ҳар кимнинг бисотида, Шул сабаб у ИНСОНДИР, шу сабаб у зот эрур. Кимга муҳаббат қўйиб, кимга нафрат билдирмоқ, Нафас олиш сингари ихтиёрий жўн бир гап. Афсонавий девлар у — қўлларида уртўқмоқ, Ўтган-кетган бандани ўзича юрган тергаб.TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
14 сент., 16:37
переслано из @shodmonqul_salom
...Чорасиз қолганимда муҳаббатга суяниб, шеърлар ёзардим. У ҳам бўлса ёшлик, маълум мавсум билан боғлиқ ҳолат эди. Энди атрофимга қараб, ўйланиб умуман ишонишга ҳеч нарса йўқлигини кўриб, Тангрида тўхтадим. Инсоният учун бошқа чоранинг ўзи йўқ..!Абдулла ОРИПОВ
Абдулла Орипов шеърияти.
14 сент., 15:05
...Авваллари нимага ишонишни ҳам билмасдим. Чорасиз қолганимда муҳаббатга суяниб, шеърлар ёзардим. У ҳам бўлса ёшлик, маълум мавсум билан боғлиқ ҳолат эди. Энди атрофимга қараб (ўйланиб), умуман ишонишга хеч нарса йўқлигини кўриб, Тангрида тўхтадим. Инсоният учун бошқа чоранинг ўзи йўқ! Аммо бундай хулосага келишим учун нимага менга шунчалар кўп қийноқ, азобларни Тангри берганини ҳали-ҳамон тушунолмадим. Лекин бошқа нарсани жудаям яхши тушундим — кўлдан келганча яхши ишни қилиш керак, қўлдан келганча кечиримли бўлиш керак, бағри кенг бўлиш керак!Абдулла Орипов2004 йил июнь@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов шеърияти.
14 сент., 07:31изменён
Абдулла ОриповОТЕЛЛОАброр Ҳидоятов хотирасига бағишлайманЧиғатой кўчасин сўл томонида — Ўтсангиз муқаддас хилхона тараф, Саноқсиз қабрлар ғаладонида Ётибди Отелло — у буюк араб. Мен баъзан шу йўлдан уйга қайтаман Сайр этиб ҳовлиқма сойнинг қошини. Отелло шаънига салом айтаман, Зиёрат қиламан мозорбошини. Арабий кулонкир — Ғарбнинг хўжаси, Майлига, гапимга қилма эътироз. Мен-ку бир ўзбекнинг саркаш жўжаси, Уйқашга ўхшайди исмимиз бир оз. Бир замон Оллодан сенинг волиданг Тиланиб олибди, мен-чи, садақа.TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
14 сент., 07:16
Абдулла ОриповХЎРОЗҚАНДЖажжи ўғилчасин етаклаб олиб, Ота шошар эди қайгадир тонгда. Кимдир қаршисидан чиқди жар солиб: — Хўрозқанд сотаман, қолма армонда. Дада этагига ёпишди гўдак: — Хўрозқанд олиб бер, дада, дадажон... Майли, Умригаям бераман қиттак, Қандфуруш тиржайди: — Обберинг, арзон. Ота чўнтагига қўл чўзди секин, Сўнгра бошқасига, сўнг бошқасига. Ҳаммасин бирма-бир титди-ю, лекин Ўғлига энгашди: -Юр, бошқасига... Дада этагини қўймасди бола, Митти кўзларига тизилган маржон. Энг сўнгги умиди чиқарди нола: — Ўғлингиз бўлардим, дадажон...TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
10 сент., 10:05изменён
Абдулла ОриповЎЗБЕКИСТОНДА КУЗЮргил, далаларга кетайлик, дўстим, Диққинафас уйда ётмоқ пайтимас. Олтин Ўзбекистон тупроғи бу кун Бир пари фаслнинг оғушида маст. Шабнам шовуллайди боғлар қўйнида, Салқин туман ичра бўзарар тонглар. Қуёшнинг эринчоқ ёғдуларида Нафис ялтирайди барги хазонлар. Ҳар ёнда тўкинлик... Куздан нишона... Ҳар ёнда гўзаллик ёймиш дафтарин. Сонсиз эгатларга сочилмиш, ана, Менинг шодликларим, эзгу дардларим, - Менинг она халқим... Эй қадим, ҳалол, Ризқи она ерга сепилган халқим,TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
10 сент., 07:49
Абдулла ОриповАСРИМИЗ ОДАМИМенинг кўз ўнгимда жонланар тарих, Ғамлардан тўқилган шу кўҳна олам. Асрлар бирма-бир ўтар ва ахир Юксалар қаршимда энг бахтли одам. Юксалару, шу дам чопар, уринар, Талпинар қайгадир билмасдан тиним. Бахтининг ёнида ғами кўринар, Ғами кўринади бахтида унинг. Билагида гарчанд етарли кучи, Бойлик эргашса-да гарчанд ортидан, Унинг чеҳрасида ташвиш бор, нечун? Нечун у айрилмиш ҳаловатидан? Гоҳ бемор бошида жарроҳ бўлиб у "Тақдири азал"га қўрсатса кучин. Гоҳо бир довюрак сайёҳ бўлиб у Совуқ Арктикага уради тўшин.TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
9 сент., 06:31
Абдулла ОриповНОМАБиз томонга, эй, нигора, не бало, бир келмадинг, Кўзларимга бўлди дунё тим қора, бир келмадинг.Кипригинг ўқ, тийғи лашкар, шул сабаб садпора дил, Устига- устак яралди минг яро, бир келмадинг.Менга-ку лутф айламабсан, ўзгалар ҳам ноумид, Аҳли ағёр ҳам бўлибдир, бас, адо, бир келмадинг.Субҳидамда учди оҳим кавкабистонга қадар, Келди-ю, тубсиз фалаклардан садо, бир келмадинг.Сен назар солган чечаклардан ари бол эмса гар, Айлар эрдим кўзга гардин тўтиё, бир келмадинг.Боғларимда саъва хомуш, қумрилар ҳам гангу лол,
Абдулла Орипов шеърияти.
9 сент., 02:32изменён
Абдулла ОриповКЎЧАКўча тўла одам, Тиниб турмас бир дам, Аралаш одимлар кичик-каттаси. Лекин ғалатироқ ташлайди қадам, Улар орасида биттаси.Гоҳо гаплашади ўзи ўзи билан, Гоҳида жилмаяр, тундлашар гоҳо. Ниманидир илғар тийрак кўзи билан, Тўхтаб кўкка боқар, маст эмас, аммо.Нимадандир бирдан завқ ҳам туяди, Бир сандиқни гўё очди-ю ёпти. Ҳавога чизиқлар тортиб қўяди, Шоирмикан дейсан, қофия топти.Ногоҳ ҳаяжондан қизарар юзи,TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
6 сент., 12:06
переслано из @abdullaorifijodi
Абдулла Орипов"Ярадор бўри"
Абдулла Орипов шеърияти.
5 сент., 16:52изменён
Абдулла ОриповДОРБОЗБулутларга ёндош, Осмон остида Киприкдаги ёшдай турибди дорбоз. Қиличнинг дамидай арқон устида Кўзларини юмиб юрибди дорбоз. Одамлар, одамлар, уни олқишланг, Қаранг, у нақадар эпчил ва ўктам. Биз-чи, эҳ... баъзи бир кўзи очиқлар Эплаб юролмаймиз катта йўлда ҳам.✍1965t.me/abdullaorifijodi
Абдулла Орипов шеърияти.
4 сент., 15:13
1960 йил. 19 ёшли шоир Абдулла Ориповнинг илк китоби. Қўлида бир неча шеърлари ёзилган қораламалар бор талаба на китоб чиқаришга моддий имконияти, на маънан тайёргарлиги бор. Аммо кўнгил яхши ният қилгиси келса, нима ҳам қилсин...Абдулла Орипов 19 ёшларида ўз шеърларини жамлаб, қўлбола китобча тайёрлаган ва унга «Менинг қўшиқларим» деб ном қўйган экан. 1960–1961 йиллар. Демак, бу китоб шоирнинг кейинчалик нашр этилган «Митти юлдуз» тўпламидан анча аввал, ҳали китоблари дунё юзини кўрмаган пайтда ўз қўллари билан тайёрлаган илк китобчаси бўлган.Энг қизиғи — бу китобча ягона нусхада. Уни Абдулла Орипов уй- музейида кўрсангиз бўлади.t.me/abdullaorifijodi
Абдулла Орипов шеърияти.
4 сент., 07:25
Шоирнинг қайсарлиги...1981 йилда шоир Абдулла Орипов Москвада Қурултой йиғилишида иштирок этаётган пайтида юрак хуружига учрайди. Бу воқеа ҳақида ўша дамларда Москвада талаба бўлиб ўқиган Исмат Хушевнинг ҳам хотиралари бор. Шу жумладан шоирнинг "Мени олиб кетинг", "Қирқ ёш", "Хайрлашув..." каби шеърлари ёзилган. Москва касалхонасида шоир бир яҳудий миллатига мансуб бемор билан бир палатада ётади.Икки хонадош ўзаро кўп суҳбатлашадилар. Бир куни суҳбат миллат ҳақидаги баҳсга айланади. Ҳар бири ўз халқини улуғлайди, ўз миллатининг одамийроқ, ўзлигини севгувчи, ватанпарвар халқ эканини таъкидлаб, буни исботлашга уринади. Баҳс охир-оқибат жанжалга айланиб, шоир натижада бошқа палатага кўчиришларини талаб қилади. Ҳатто керак бўлса, даҳлизда ётишга ҳам тайёрлигини айтади.Шоир яъни отам кейинчалик Ўзбекистонга қайтгач, бу воқеани аямга айтиб берган эканлар.Энг қизиғи, отам ўша суҳбатда
Абдулла Орипов шеърияти.
4 сент., 07:08
Абдулла ОриповТОИФАЛАРСизга баб-баробар ёқмасман сўзсиз, Гарчи шеър ёзаман ёқмоқ қасдида. Бирингиз нарвоннинг тепасидасиз, Иккинчингиз эса унинг пастида.Бир жойдан чиқмаган фикрингиз асло, Бирингиз тегирмон, иккинчингиз дон. Мен-чи, тегирмончи кимсаман гўё, Гапим уқдиролмай, ўртада сарсон.Бирингизга ёқар офтобли кунлар, Бирингиз ёмғирли кунга ошиқсиз. Бирингизда мудом ҳасратли унлар, Бошқангиз ҳамиша кўнгли очиқсиз.Сиз шайдо ва лекин фарқингиз анча,TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
3 сент., 08:52изменён
Абдулла ОриповХАТОЛАРИНГ КЕРАК УЛАРГАШундайлар бор, сенга лутф айлаб, Дўстман, дея қўлин тутарлар. Лекин ҳар зум қадаминг пойлаб, Хато қилишингни кутарлар.Хато қилсанг, уларга байрам, Йўқса, заҳру заққум ютарлар. Майли, жиндек, зарра бўлса ҳам, Хато қилишингни кутарлар.Хатоларинг керак уларга, Шох-новдангни дарҳол бутарлар. Тағин кунни улаб тунларга, Хато қилишингни кутарлар.Ахтарурлар ҳамиша иллат,TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
Абдулла Орипов шеърияти.
3 сент., 08:38изменён
Бировни қоралаш билан уни кичрайтириб қўяман, деб ўйлайдиганлар бор.Аммо адабиётда бир ҳақиқат бор: унутилган одам ҳақида ҳеч ким ёзмайди.Бир ижодкорни ёмонлаш учун унинг асарларини қайта-қайта ўқиш, сатрларини титкилаш, ҳаётини ўрганиш, қарашларини муҳокама қилиш ва ҳатто йиллар ўтиб яна унга пост бағишлашга тўғри келса — демак, у инсон ҳали ҳам кимнингдир хаёлида, кимнингдир кун тартибида.Баъзан «қора пиар»нинг энг кулгили томони ҳам шунда: сиз бировни йўқ қилиш учун уни тилга оласиз, аммо унинг номини яна бир бор одамлар хотирасига қайтариб қўясиз.Ижодкорни танқид қилиш мумкин. Асарини қабул қилмаслик мумкин. Қарашларига қўшилмаслик ҳам мумкин.Лекин танқид билан ҳукм ўртасида фарқ бор. Таҳлил билан туҳмат ўртасида ҳам. Тарихий ҳақиқат билан шахсий талқин ўртасида ҳам.Шоир ўзи таъкидлаганидек:..."Ўтган даврни қоралаб, қаҳрамон бўлиш мумкин, лекин дунёда мардлик ва
Абдулла Орипов шеърияти.
2 сент., 05:54
переслано из @abdullaorifijodi
Мен салкам йигирма йил аввал ёзган бир шеъримда:Афсус, жаҳон аро денгизимиз йўқ... Гоҳо ўкинч билан янграр сўзингиз, Лекин, Ислом ака, менинг кўнглим тўқ: Ўзбекистон учун денгиз ўзингиз!деган эдим. Ҳозир ҳам шу гапимни такрорлайман. Ислом ака ҳақитатан буюк ибрат тимсоли эди. У киши яратган миллий истиқлол мафкураси келажакка чорловчи ўчмас маёқ бўлиб қолади.Абдулла Орипов@abdullaorifijodi
