gram news
Аватар канала Адвокат Азизулло

Адвокат Азизулло

@advokat_azizullo

Ҳуқуқ йўналишидаги фикр, мулоҳаза, тавсиялар, барчаси инсон манфаатлари учун! Мурожаат учун: Адвокат: @Azizullo2112 Адвокат @Abdulaziz_Zaripov Tел: +998914687000 +998971450220 +998900184808

ПроектыKKПраво

12,000подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Адвокат Азизулло

    8 сент., 09:53изменён

    ҒАЛАБА! ҚАМОҚДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ИНСОН!Инсон тақдирига бефарқ бўлмаган адолатли суд ва профессионал ҳимоя эвазига яна бир ноҳақликка чек қўйилди!Учтепа туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳи тақдимномасига кўра, ҳимоямиздаги М.Турсунбоевга нисбатан озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилиб, у суд залидан қамоққа олинган эди.Ҳимоя тактикаси ва адвокатлик суриштирувида нималар аниқланди? 1️⃣ Пробация ходимининг қўпол қонунбузарлиги: Маҳкумга берилган "Расмий огоҳлантириш" қарорида ИИО ФМБ бошлиғининг шахсий имзоси УМУМАН МAВЖУД ЭМAСЛИГИ аниқланди. Пробация томонидан расмийлаштирилмаган ва имзоланмаган ҳужжат ҳуқуқий кучга эга эмас! 2️⃣ Соғлиқ ва руҳий ҳолат инобатга олинмаган: Ҳимоя остидаги шахсда ёшлигидан неврологик хасталиклар ҳамда хотира заифлиги мавжудлиги тиббий ҳужжатлар ва маҳалла далолатномаси билан исботланган бўлса-да, пробация буни яширган ва биринчи инстанция
  • Адвокат Азизулло

    31 авг., 16:02изменён

    Адолат устувор, ҳуқуқлар ҳимояланган юрт — буюк юрт.Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, келажагимиз порлоқ бўлсин!Мустақиллик байрами муборак, азиз юртдошлар! 🇺🇿@advokat_azizullo
  • Адвокат Азизулло

    15 авг., 07:20изменён

    Одамлар суддан розими?@advokat_azizullo
  • Адвокат Азизулло

    25 июл., 13:18

    ⚖️ «Шифокорнинг ўзи бемор бўлса...» Суд жараёнидаги мантиқсизлик...«Сўзнинг кўрки мақол, суднинг кўрки — адолат» дейишади. Бироқ собиқ судья Мухтарама Турғунова ва бошқаларга нисбатан ўтказилаётган шов-шувли суд жараёни илк кунларданоқ «Теша тегмаган гаплар» ва жиддий процессуал зиддиятларга бой бўлмоқда.Жараён атрофидаги қарама-қаршилик: 1. 📜 «Аравани отдан олдин қўшиш»: Айблов хулосасисиз ўтган дастлабки эшитув!Судланувчиларга айблов хулосаси топширилмагани сабабли суд бошқа кунга қолдирилди. Савол туғилади: Агар айблов хулосаси топширилмаган бўлса, ЖПКни талабидаги 3 суткалик муддат қандай ҳисобланди?2. «Бировнинг тўнига эгалик қилиш»: Ваколат ва мансублик… «Судлар тўғрисида»ги Қонунда «Судьяга нисбатан жиноят иши Олий суд судловига тегишлидир» деб «Пичоқ билан кесгандек» аниқ белгилаб қўйилган. 30 га яқин адвокатларнинг судьяга нисбатан билдирган раддияси яна рад этилди.
  • Адвокат Азизулло

    18 июл., 13:03

    переслано из @advokat_abdullayev

    231-модда: судьяни ҳимоя қиладими ёки қўрқитадими?Тўғриси, Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Муҳтарама Турғунова ва бошқа судьяларга нисбатан юритилаётган жиноят иши ҳужжатлари билан танишар эканмиз, Жиноят кодексининг 231-моддаси - адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун судьяларни жиноий жавобгарликка тортиш амалиётини ҳам жиддий ўрганишга тўғри келмоқда.Сўнгги кунларда бизга мазкур модда асосида жиноий жавобгарликка тортилган судьяларга оид суд қарорлари бирин-кетин тақдим этилмоқда. Уларни ўрганиш эса бир жиддий саволни ўртага қўймоқда: Жиноят кодексининг 231-моддаси ҳақиқатан ҳам қасддан адолатсиз қарор чиқарган судьяни жавобгарликка тортиш учун хизмат қилаяптими ёки амалиётда судьяни чиқарган қарори учун жавобгарликка тортиш, шу орқали унга босим ўтказиш воситасига айланиб қолиш хавфи мавжудми?Ахир, суд қарорининг юқори инстанция суди томонидан
  • Адвокат Азизулло

    15 июл., 15:01

    переслано из @advokat_abdullayev

    Собиқ ҳокимнинг ҳимоячисига босимми? Лицензияни тўхтатишга уриниш саволлар уйғотмоқдаНаманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаевга нисбатан юритилаётган жиноят ишида дастлабки тергов бошланган кундан буён ҳимоячи сифатида иштирок этиб келаётган адвокатлардан бири - Фарҳод Абдурахмоновнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясини тўхтатишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилмоқда.Бунга асос сифатида Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Мохидил Ғаниевна Маматбаеванинг бошқа жиноят иши бўйича чиқарган хусусий ажрими кўрсатилмоқда.Бироқ мазкур хусусий ажрим устидан кассация шикояти берилган. Шу билан бирга, судьянинг ушбу иш бўйича процессуал хатти-ҳаракатлари юзасидан Наманган вилояти суди судьялар малака ҳайъатига мурожаат қилинган.Маълум қилинишича, ўтказилган хизмат текшируви натижаларига кўра, судья М.Маматбаева Ўзбекистон
    Иллюстрация к посту канала Адвокат АзизуллоИллюстрация к посту канала Адвокат Азизулло
  • Адвокат Азизулло

    15 июл., 13:55

    переслано из @u_generalissimus

    Судья ҳақида энг кўп нарсани айнан рақамлар айтади2025 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Турғунова Муҳтарама Маҳамадалиевна судьялик лавозимидан озод қилиниб, унинг судьялик ваколати тугатилди.Маълумки, унинг судьялик ваколати тугатилиши фуқаро Акмал Шукуровга нисбатан кўрилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд қарори билан боғлиқ. Ушбу ишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, қабул қилинган ҳукмнинг қонунийлиги ва судьяга нисбатан жиноий таъқибнинг асослари ҳақида кейинги таҳлилда батафсил тўхталамиз.Муҳтарама Турғунова ҳуқуқ тизимида қарийб 25 йил меҳнат қилди. У меҳнат фаолиятини адвокат ёрдамчиси сифатида бошлаб, суд мажлиси котиби, Яшнобод туман суди судьяси ва кейинчалик Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси сифатида фаолият юритди.Унинг 2018 -2025 йиллардаги судьялик фаолияти қуйидаги рақамлар билан эътиборга лойиқ: ▪️ 1361 нафар
    Иллюстрация к посту канала Адвокат АзизуллоИллюстрация к посту канала Адвокат Азизулло
  • Адвокат Азизулло

    15 июл., 12:18

    «Тоштурма»даги «рақамлаштириш» ҳимоя ҳуқуқини бўғишга хизмат қилмоқдами?Инновация ва рақамлаштириш ислоҳотлари тизимни енгиллаштириши керак эди, аммо Тоштурмада (1-сонли тергов ҳибсхонаси) улар адвокатларнинг фаолиятига сунъий тўсиқ ва Конституциявий ҳимояланиш ҳуқуқларни очиқчасига бузиш қуролига айланиб улгурди.1. Электрон навбат — 20, 30 дақиқалик «ҳимоя ҳуқуқи»ми? Ҳозирда ҳибсхонадаги шахс билан кўришиш учун адвокат камида 3-4 кун олдин электрон навбат олиши шарт. Энг ачинарлиси, шунча кутиб олинган навбат бор-йўғи 20-30 дақиқалик учрашув вақтини беради, холос. Зудлик билан кўришиш лозим бўлса ҳимоячи қандай йўл тутиши керак?Қонун нима дейди? ЖПК 49-моддаси ва «Қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасида адвокатнинг учрашувлари сони ва давом этиш вақти чекланмаслиги қатъий ёзиб қўйилган!Муассаса раҳбариятининг етарлича шароит ва жой тайёрламасдан туриб, электрон
    Иллюстрация к посту канала Адвокат АзизуллоИллюстрация к посту канала Адвокат АзизуллоИллюстрация к посту канала Адвокат Азизулло
  • Адвокат Азизулло

    9 июл., 02:53

    Р а с м и й б а ё н о т Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларидаги ушбу ахборотда баён қилинган ҳолатлар Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади. Сайт I Telegram I Facebook
  • Адвокат Азизулло

    9 июл., 02:43

    переслано из @toshkentshaharsudlari

    Р а с м и й б а ё н о тИжтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларидаги ушбу ахборотда баён қилинган ҳолатлар Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилмоқда.Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.Сайт I Telegram I Facebook
  • Адвокат Азизулло

    8 июл., 15:16изменён

    Суд залида қонун устуворлигини таъминлаши шарт бўлган инсонларнинг ўзлари қонунни қўпол равишда бузса, адолатни қаердан излаш керак?Тошкент шаҳар судида судья Фарруҳ Эргашев раислигида кўрилган 1-1009-2504/500-сонли жиноят иши доирасида юз берган воқеалар нафақат процессуал нормаларнинг, балки адвокатура институти мустақиллиги ва дахлсизлигининг пойдеворига берилган очиқдан очиқ зарбадир. Қуйида ушбу суд мажлисида юз берган, қонунчиликдаги принципларга мутлақо зид бўлган учта асосий қонунбузилиш ҳолатига ҳуқуқий баҳо берамиз.1. Адвокатнинг шахсий дахлсизлигига тажовуз ва «телефон тинтувига уриниш» Суд раиси Ф. Эргашев суд жараёни яширин тарзда ёзиб олинаётган бўлиши мумкин, деган шахсий «гумон» билан залда хизмат олиб бораётган конвой (соқчилик) ходимлари орқали адвокатлар А. Зарипов ва О.Худойбердиевнинг мобил телефонларини мажбуран олиб қўйиб, уларни кўздан кечиришга уринган. Бу
    TelegramAdvokat Abdullayev | RasmiyБир жиноят иши, учта баҳсли ҳолат: аудиоёзув, баённома ва адвокат телефони. Ихтиёримизга Тошкент шаҳар судида кўрилган 1-1009-2504/500-сонли жиноят иши (ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми) бўйича суд қарорлари, суд мажлисларининг аудиоёзувлари ҳамда адвокатлар А.…
  • Адвокат Азизулло

    29 июн., 14:48изменён

    СУД ОШКОРАЛИГИ ҲАҚИҚАТНИ АКС ЭТТИРИШ ШУМИ ЁКИ ЖАМОАТЧИЛИК КЎЗИНИ ЧАЛҒИТУВЧИ «ШОУ»? (2-қисм)📄 Орқа фонда ўзи асл ҳақиқат нима эди? Суд тергови ёпиқ олиб борилгани бежиз эмас экан. Чунки очиқлик таъминланганда, жамоатчилик тергов органи томонидан тўқилган айбловларнинг қонуний асослари йўқлигини ўз кўзи билан кўрган бўлар эди. Масалан, ҳимоямиз остидаги судланувчи Ш.Зга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми «в» банди (уюшган гуруҳ томонидан товламачилик) билан қўйилган ўта оғир айблов суд терговида мутлақо чил-чил бўлган эди. Баъзи бир эпизодлар бўйича тўхталаман: жабрланувчи Ж.К суддаги кўрсатувида: «Терговда менга Ш.Зни расмини ҳам ҳаттоки кўрсатишмаган, юзлаштиришмаган. Уни умуман танимайман, ўша куни у ерда кўрмаганман. У менинг машинамда ҳеч қандай иш қилмаган. Ҳозир суд залида уни биринчи марта кўриб турибман, ҳеч қандай
  • Адвокат Азизулло

    29 июн., 14:32

    СУД ОШКОРАЛИГИ — ҲАҚИҚАТНИ АКС ЭТТИРИШ ШУМИ ЁКИ ЖАМОАТЧИЛИК КЎЗИНИ ЧАЛҒИТУВЧИ «ШОУ» (1-қисм)«ФАРҲОД БОЗОРИ» иши бўйича ҳукм: Тўлиқ ёпиқликдан тўсатдан пайдо бўлган «очиқлик»гача… Бугун, 2026 йил 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида «Фарҳод» автоэҳтиёт қисмлари бозорида содир бўлган воқеалар юзасидан 14 нафар шахс устидан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Суд барча судланувчиларни айбдор деб топди ва уларга 3 йилдан 6 ярим йилгача озодликдан маҳрум қилиш — қамоқ жазоларини тайинлади.Бироқ, ушбу суд процессининг якуни ҳуқуқшунос ва адвокат сифатида бизда адолат мезонлари, энг муҳими — суднинг мустақиллиги ва шаффофлиги борасида жуда жиддий ва оғриқли саволларни туғдирмоқда??? Спектакль кимга керак эди? Деярли 3 ой давом этган суд тергови жараёнлари жамоатчиликдан яширилиб, деярли тўлиқ ёпиқ тартибда олиб борилди. Мазкур жараёнда суд
  • Адвокат Азизулло

    26 июн., 09:56

    Олий суд баёноти: Судловга тегишлиликни ўзгартириш учун ҳуқуқий асослар етарлими?Олий суд собиқ судьяларга оид жиноят иши Тошкент вилоят судига ўтказилгани бўйича расмий муносабат билдирди. Баёнотда ЖПКнинг 389 ва 393-моддаларига ҳавола берилиб, бу қарор «асоссиз шубҳа ва таҳминлардан холи тарзда ўтказиш» мақсадида қабул қилингани айтилган. Бироқ, ушбу вазиятга соф процессуал нуқтаи назардан баҳо берсак, қуйидаги жиддий камчиликлар кўзга ташланади: Модда бор, лекин конкрет асос йўқ: ЖПКнинг 389-моддаси юқори турувчи судга ишни бошқа судга ўтказиш ваколатини бериши тўғри. Аммо бу ваколат шунчаки «шубҳаларнинг олдини олиш» каби мавҳум сабаб билан эмас, балки ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқишга монелик қилувчи конкрет, фактларга асосланган ҳолатлар (масалан, манфаатлар тўқнашуви, гувоҳлар ёки жабрланувчиларнинг бошқа ҳудудда эканлиги) мавжуд бўлгандагина қўлланилиши лозим.
  • Адвокат Азизулло

    26 июн., 06:35изменён

    СУДЬЯЛАР ДАХЛСИЗЛИГИ — ИМТИЁЗ ЭМАС, АДОЛАТ КАФОЛАТИ! НEГА ОЛИЙ СУД ҚОНУННИ АЙЛАНИБ ЎТМОҚДА?Ижтимоий тармоқлар (Advokat Abdullaev| Rasmiy, ⚡️ХАЛҚ НАЗОРАТИ)да Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция сифатида ўзи кўрмай, уни вилоят судларидан бирига юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу шунчаки техник ёки процессуал масала эмас. Бу мамлакатимизда Қонун устуворлиги ва Суд мустақиллиги тақдирини белгилайдиган институционал инқироздир.⚖️ Қонун нима дейди ва у нима учун керак? "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 64-моддасида қатъий ва муҳокама қилинмайдиган норма белгиланган: Судьяга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишлидир. Бу қоида судьяларга шахсий имтиёз ёки жавобгарликдан қочиш учун берилган қалқон эмас! Бу — судья тергов органлари ва ҳокимликларнинг босимидан
  • Адвокат Азизулло

    18 июн., 18:05изменён

    Янги Олий суд раиси: эътироф ва умидлар2026 йил 18 июнь куни қабул қилинган қарорларга мувофиқ, Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этилди, Робахон Анваровна Махмудова эса Олий суд раиси этиб беш йил муддатга сайланди.Аввало, ҳаққонийлик учун бир фикрни айтиш керак. Бахтиёр Исломов раҳбарлик қилган йилларда суд тизимида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Судьяларда қатъият ва журъат анча ортди, судлар фаолиятининг очиқлиги кенгайди, рақамлаштириш жараёнлари жадаллашди, адвокатлар билан мулоқот қилиш маданияти шаклланди. Олий суд раҳбарияти ва адвокатлар ўртасида очиқ мулоқотлар йўлга қўйилгани ҳам кўпчилик томонидан ижобий баҳоланди.Албатта, қилинган ишларга муносиб баҳо бериш керак. Чунки ислоҳотлар бир кунда бўлмайди ва ҳар қандай ўзгариш ортида катта меҳнат туради.Шу билан бирга, амалиётда ишлаб юрган адвокатлар сифатида, ҳали ўз
    Иллюстрация к посту канала Адвокат АзизуллоИллюстрация к посту канала Адвокат Азизулло
  • Адвокат Азизулло

    18 июн., 16:11

    Расман!Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2026 йил 18 июндаги қарорига мувофиқ Робахон Анваровна Махмудова судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва Олий суд раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди.Каналга уланиш: @advokat_azizullo
    Иллюстрация к посту канала Адвокат АзизуллоИллюстрация к посту канала Адвокат Азизулло
  • Адвокат Азизулло

    18 июн., 15:59изменён

    Расман!Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Робахон Анваровна Махмудовани Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига сайлаш тўғрисида тақдимнома киритилди.👉 @advokat_azizullo 👈
    Иллюстрация к посту канала Адвокат АзизуллоИллюстрация к посту канала Адвокат Азизулло
  • Адвокат Азизулло

    18 июн., 15:59

    Расман!Олий суд раиси Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдимнома киритилди.@advokat_azizullo
    Иллюстрация к посту канала Адвокат АзизуллоИллюстрация к посту канала Адвокат Азизулло
  • Адвокат Азизулло

    26 мая, 23:47

    Қурбон ҳайит байрами муборак бўлсин, қурбон ҳайити файзи барокатини аллоҳ барчамизга насиб қилсин 🤲🤲🤲@advokat_azizullo