gram news
Аватар канала Advokat G’aniyev

Advokat G’aniyev

@advokatliksavoljavoblar

Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot

ПроектыKKПраво

3,290подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Advokat G’aniyev

    20 сент., 07:12

    переслано из @bahodirahmedoff

    Тошкент шаҳар судлари муҳокамага сабаб бўлган суд ҳукмига изоҳ бермоқда.BMW машинасида йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Дониёр Турғуновга нисбатан юритилган жиноят иши юзасидан ёпиқ суд мажлиси ниҳоясига етди. Суд ҳукми билан унга 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.Бу кейс бизга яна бир бор қонунчиликни қайта кўриб чиқиш кераклигини кўрсатмоқда. Одам ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ жинояти учун жазо жуда ҳам юмшоқ. Балки бу йигитга суд вояга етмаганини инобатга олиб камроқ жазо бергандур. Лекин агар вояга етган шахс бўлганда ҳам жазо жуда баланд бўлмасди. 4-5 йил жазо билан бу жиноятни жамият орасида олдини ололмаймиз.Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз. Депутатлардан эса сал ташаббус кутамиз!👉@bahodirahmedoff👈
    676видео4Открыть в Telegram
  • Advokat G’aniyev

    18 сент., 07:42

    “Зўравон педагоглар” учун маъмурий жавобгарлик белгиланди2026 йил 11 сентябрь кунги қонун билан МЖтКнинг 47-моддаси 2-қисмида янги мазмундаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жавобгарлик жорий этилди.Унга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек МЖтКда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.Бундан ташқари, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддаси ҳам қуйидаги 2-қисм билан тўлдирилди:“Педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида болаларга нисбатан жисмоний ва (ёки)
    1,110332Открыть в Telegram
  • Advokat G’aniyev

    18 сент., 07:27изменён

    Алимент тўлаши шарт бўлган шахс давлат ёки нодавлат муассасалар таъминотида бўлган вояга етмаган боласига алимент тўлашдан озод этилмайди2026 йил 11 сентябрь кунги қонун билан Оила кодексининг 146-моддаси қуйидаги мазмундаги 2-қисм билан тўлдирилди:“Давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган отани ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмайди.”Каналга уланиш Advokat G’aniyev
  • Advokat G’aniyev

    18 сент., 07:14

    18 ёшга тўлмаган шахсларга оид жиноят ишлари кенг ошкораликда ва сайёр суд мажлисида кўрилмайдиган бўлди2026 йил 11 сентябрь кунги қонун билан ЖПКнинг 19-моддаси 12-қисмига ўзгартириш киритилди.Аввал ушбу нормада: “Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда оммавий ахборот воситалари ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.” деб кўрсатилган эди.Эндиликда, бундан 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустасно этиб белгиланди.Бу ўзгартириш ёшларнинг жиноят содир этган тақдирда ҳам уларни жамиятга қайта интеграция қилиш ва ортиқча руҳий босимдан асрашда муҳим ўрин тутади деб умид қиламиз.Канал
  • Advokat G’aniyev

    18 сент., 06:45изменён

    Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 декабрь кунги нутқидан:“Келгуси йилдан бошлаб прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилади. Шу орқали суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида мувозанатни, яъни ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш имкони яратилади. Бундай муҳим ўзгариш ҳам бизнинг тажрибамизда биринчи марта жорий этилмоқда. Сир эмас, илгари прокуратура идоралари ниҳоятда ёпиқ, назоратдан холи бир органга, таъбир жоиз бўлса, охирги инстанцияга айланиб қолган эди. Бунинг оқибатида қанча-қанча одамлар ноҳақ жабр чеккани, адолатсизликка дучор бўлгани ҳам айни ҳақиқат. Қанчалик оғир ва нохуш бўлмасин, биз шу ҳақиқатни тан олиб, бу соҳада қонунийлик ва адолатни қарор топтиришга киришдик. Ишонаманки, прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш бўйича ривожланган демократик мамлакатларда амал қиладиган бундай тажрибани жорий этиш ҳаётимизда адолат мезонини
    1,200видео8Открыть в Telegram
  • Advokat G’aniyev

    16 сент., 13:14

    переслано из @advokatlarpalatasiuz

    ⚖️ O‘zbekistonda advokatlik xizmati qimmatmi?Advokat kim u qanday bo‘lishi kerak? Advokatlikni qachon boshlash lozim? Advokatura zo‘r yurib ketishi nimaga bog‘liq? O‘zbekistonda advokaturaning maqomi qay darajada? Muammolar va yutuqlar nimalardan iborat? Ushbu savollarga O‘zbekiston Respublikasi Advokatlar palatasi raisi Shuxrat Sadikovdan "Yakubov’s" podkastning navbatdagi sonida javob oling!👉 To‘liq videoni ko‘rish🔗 https://youtu.be/j1KnaZssRAw?si=0T-FX_RvQ-9dsuVb
    912видео4Открыть в Telegram
  • Advokat G’aniyev

    11 сент., 10:32

    Тунда шовқин қилиш фуқароларга 1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача жаримага сабаб бўладиПрезидент “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.Умумий талаб. Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.Қурилиш, таъмирлаш. Турар жой биноларида ва уларга туташ ҳудудларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда соат 09.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган шовқинни юзага келтирадиган манбалардан фойдаланиш мумкин. Жайдаричасига айтганда, махсус асбоблар билан кесиш, бузиш, тешиш ишларини бажариш ҳақида гап кетяпти.Жазо чоралари. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартишлар киритилди. Жумладан, тунги
  • Advokat G’aniyev

    8 сент., 12:04

    переслано из @bahodirahmedoff

    Алишер Қодиров суд масъулига “Агар судья ишни кўра туриб, ҳукмни ўқимай қочиб қолса, гумондор изоляторда қолаверадими? Янги судья ишни яна бошидан кўрса, судланувчи йўқотган вақт унинг ҳуқуқи бузилишига олиб келмайдими?” деб сўрабди.Масьул эса айбланувчи жазо олганда ундан ҳибсда бўлган кунлар жазодан айриб ташланиши ҳақида айтибди. Видеода оқланса нима бўлиши келтирилмаган.Оқланса-чи деса оқланмайдида демаган бўлсин ишқилиб🤣👉@bahodirahmedoff👈
    1,670видео158Открыть в Telegram
  • Advokat G’aniyev

    7 сент., 15:48изменён

    Президент қарори билан профилактика инспекторларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколати берилади.Gazeta.uz аниқлик киритишича, юқорида қайд этилган 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик қуйидагилар:128-модда — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;128−8-модда — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;130-модда — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;135-модда — Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши.Advokat G‘aniyev
  • Advokat G’aniyev

    27 авг., 07:09

    переслано из @davletovuz

    Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида 852 нафар маҳкумни афв этди. Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 115 нафари муддатидан илгари шартли озодликка чиқарилади, 52 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, 81 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилади.
  • Advokat G’aniyev

    22 авг., 18:03

    переслано из @advokat_abdullayev

    Ҳамкасбларимиз ютуғи - бизнинг ҳам қувончимиз!Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 августдаги фармони билан давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида икки нафар адвокат борлигини кўриб, чин дилдан қувондик.Қўқон шаҳридаги «Адолат шамчироғи» адвокатлик фирмаси адвокати Абдулхаев Қамбарали - "Содиқ хизматлари учун" медали, Тошкент шаҳридаги "S.Yakubov va advokatlar" адвокатлар ҳайъати адвокати Мирсаатов Миробид Пулатович эса "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.Адвокатнинг меҳнати кўпинча кўзга кўринмайди. Унинг ортида уйқусиз тунлар, варақланган юзлаб жилдлар, инсон ҳақи учун айтилган қатъий сўз ва катта масъулият туради. Шу машаққатли меҳнатнинг давлат даражасида эътироф этилиши барчамиз учун қувонарли воқеа.Қадрли ҳамкасблар, юксак мукофотлар муборак бўлсин! Қувончингизга шерикмиз. Оилангиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг, адолат йўлидаги меҳнатингиз
  • Advokat G’aniyev

    18 авг., 14:45

    Қозининг замирида шахсий манфаатга майл бўлмаслиги, соф кўнгли иккиюзламачилик иллатидан ҳоли бўлиши лозим. Қозининг маҳкамаси шариат илмининг хазинаси бўлмоғи; у ҳукм вақтида ошнога ҳам, бегонага ҳам бир савияда қарамоғи лозим.Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги – тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахиp, тўғри чизиқ оғдирилса, эгри бўлади. Чолғу асбобининг тори созланмаган бўлса, овози бузилади. Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим.Қозининг оёғи тўғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаҳаннам тубида бўлади. Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан, дейиш ҳаёсизлик ва ёлғондир.Алишер Навоий ҳазратларининг “Маҳбуб ул-қулуб” асариданКаналга уланиш👇 Advokat G’aniyev
  • Advokat G’aniyev

    14 авг., 21:28изменён

    📌 Муҳим янгилик: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тури 8 тага етди!2026 йил 14 август кунги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги конституциявий қонун билан қонунчилигимизда жиддий ўзгариш юз берди.🔹 Нима ўзгарди?Янги ҳужжат тури қўшилди: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига киритилган тўлдиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари расман норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қаторига қўшилди.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясидаги ўрни: Эндиликда Администрация Раҳбарининг фармойишлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясида Президент фармонлари ва қарорларидан қуйида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларидан юқорида жойлашди.💡 Эслатма: Илгари “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунда 7 та турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар назарда тутилган эди. Юқоридаги конституциявий қонун билан уларнинг
  • Advokat G’aniyev

    14 авг., 17:31изменён

    Олий суд раисининг қариндоши деб тахмин қилинган судьялар...Олий суд раиси Робахон Анваровна Махмудованинг судьялик лавозимида фаолият кўрсатаётган қариндошлари сифатида тахмин қилинганлардан:- Ахмедов Шухратжон Камилович ЖИБ Қўқон шаҳар судининг раиси лавозимидан озод этилиб, Фарғона ҳарбий судининг раислигига тайинланди (11.08.2026 й.);- Махмудова Саида Райимжоновна Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод этилди (14.08.2026 й.).Каналга уланиш Advokat G‘aniyev
    3,8701071Открыть в Telegram
  • Advokat G’aniyev

    14 авг., 07:14

    переслано из @davletovuz

    Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлик кафолатлари➖ Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари дахлсизликка ҳамда иммунитетга эга бўлади.➖ Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлиги уларнинг ва улар оила аъзоларининг (турмуш ўртоғининг, фарзандларининг ва ота-онасининг) шахсий ҳаётига, турар жойига, хизмат хонасига, улар фойдаланадиган шахсий ва хизмат транспорт воситасига ҳамда алоқа ва коммуникация воситасига, хат-хабарларига, ёзишмаларига, электрон маълумотларига, уларга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.➖ Администрациянинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатишга, уларни жиноий жавобгарликка тортишга, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай
  • Advokat G’aniyev

    11 авг., 11:38

    “Хаёл бошқа, ҳаёт бошқа” (адвокат нима учун куюнади?)Тошкент шаҳар суди ҳамкасбимиз Б.Мукаддамовнинг ҳазиломуз ва ҳиссий постига бағишлаб, махсус жавоб берибди. Демак, постда кўтарилган мавзу нишонга тўғри теккан.Жавоб постда ҳамкасбимизнинг гапини “оддий мантиққа тўғри келмаслиги” ва унинг иш материалларидан бехабарлиги важ қилинибди. Тўғри, суд мажлиси залида тингловчи сифатида ўтирган адвокат кўрилган 6 та ишнинг тўлиқ тафсилотларини билмаслиги мумкин. Аммо гап бир кунлик статистик манзара — бир суд залида ўтириб, кетма-кет 1 та ҳам шикоят қаноатлантирилмаганининг гувоҳи бўлиш ҳақида кетяпти-ку! Бундай пайтда ҳар қандай ҳуқуқшуносда, айниқса адвокатларда касбий ва инсоний реакция пайдо бўлиши табиий.Келтирилган рақамларга эътибор қаратайлик: апелляция ва кассация босқичларида 1199 та суд ҳужжатидан атиги 1,4 %и бекор қилинган, 7,2 %и ўзгартирилган. Тафтиш инстанциясида ҳам
  • Advokat G’aniyev

    10 авг., 06:07

    “Нархи қанча қамоқни айтинг...” ёхуд ноҳақ тортиб олинган 8 ой 21 кунлик умр баҳоси қанча? Сардор Раҳимхон ва Шоҳзамон ҳамкорлигида ижро этилган машҳур қўшиқ мисраларини бироз ўзгартириб, аччиқ бир ҳақиқатни ўртага ташлашга мажбурмиз: Қамоқда ёки жазони ижро
    TelegramAdvokat G’aniyev“Нархи қанча қамоқни айтинг...” ёхуд ноҳақ тортиб олинган 8 ой 21 кунлик умр баҳоси қанча? Сардор Раҳимхон ва Шоҳзамон ҳамкорлигида ижро этилган машҳур қўшиқ мисраларини бироз ўзгартириб, аччиқ бир ҳақиқатни ўртага ташлашга мажбурмиз: Қамоқда ёки жазони…
  • Advokat G’aniyev

    7 авг., 13:00

    переслано из @advokatliksavoljavoblar

    Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича Олий суд “ҳийла”си!Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қуйи суд қарорларига нисбатан Олий судга тафтиш тартибида шикоят тақдим қилинганида, шикоятни ўрганиб чиққан судья суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки шикоятни иш билан бирга кўриб чиқиш учун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқариши керак бўлади.Агар Олий суд судьяси қуйи суд қарорлари билан келишса, яъни улар тўғри ва қонуний қабул қилинган деган хулосага келса, ишни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ажрим чиқариши керак.Судьянинг бундай ажрими устидан эса МЖтКнинг 324-32(прим32)-моддаси 2-қисми тартибида Олий суд раисига ёки унинг ўринбосарига шикоят қилиш имконияти қолади. Яъни, тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилган
  • Advokat G’aniyev

    29 июл., 14:54изменён

    “Нархи қанча қамоқни айтинг...” ёхуд ноҳақ тортиб олинган 8 ой 21 кунлик умр баҳоси қанча?Сардор Раҳимхон ва Шоҳзамон ҳамкорлигида ижро этилган машҳур қўшиқ мисраларини бироз ўзгартириб, аччиқ бир ҳақиқатни ўртага ташлашга мажбурмиз: Қамоқда ёки жазони ижро этиш муассасасида ўтказилган инсон эркинлигининг баҳоси аслида қанча?Ҳимоямдаги У.А. биринчи инстанция судининг ҳукми билан ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми бўйича айбли деб топилиб, 4 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. Бироқ адолат қарор топиб, кассация инстанцияси суди томонидан оқланди ва реабилитация қилинди.Умумий ҳисобда у 8 ой 21 кун (шундан 4 ой тергов ҳибсхонасида, қолгани манзил-колонияда) қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш жазосининг азобини ноҳақ тортди. Шу сабабли фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига маънавий зарар ундириш бўйича мурожаат қилинди.Аччиқ рақамлар: Қамоқнинг ёки
    3,54046114Открыть в Telegram
  • Advokat G’aniyev

    27 июл., 11:45

    переслано из @davletovuz

    Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаевга 8 (саккиз) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.У Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси 2-қисмининг “а” банди (мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш) ва 208-моддасида (ҳокимият ҳаракатсизлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
    Иллюстрация к посту канала Advokat G’aniyevИллюстрация к посту канала Advokat G’aniyev