Последние посты
AdvokatNews
29 авг., 11:41
переслано из @advokatlarpalatasiuz
Расмий Баёнот!!!2026 йил 27 август куни Яшнобод тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари томонидан “Chilonzor Himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати Назиржон Абдуҳафизовга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва эркинлигини чеклаш ҳолати Адвокатлар палатаси томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва Палата раиси томонидан назоратга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан Адвокатлар палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Републикаси Ички Ишлар вазирлига хабар берилган. Айни вақтда Тошкент шаҳар ИИББ Ички хавфсизлик бўлими томонидан ҳолат юзасидан хизмат текширув тайинланган. Текшириш натижалари ва амалга оширилган ишлар ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.AdvokatNews
22 авг., 15:41
Адвокатлар медаллар билан тақдирланди!Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотланганлар орасида икки нафар адвокат ҳам бор. Хусусан:Абдулхаев Қамбарали (Қўқон шаҳридаги “Адолат шамчироғи” адвокатлик фирмаси адвокати) – “Содиқ хизматлари учун” медали билан;Мирсаатов Миробид Пулатович (Тошкент шаҳридаги “S.Yakubov va advokatlar” адвокатлар ҳайъати адвокати) – “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.Юксак мукофот ва эътироф муборак бўлсин!AdvokatNews
1 апр., 13:05
Нега блогерлар қамаляпти?Хондамир КУЛБАЕВ, «ADVOCATE KH-KULBAYEV» АБ адвокати (Навоий вилояти)Айрим блогерлар юридик маълумотлари бўлмаса-да жиноят ҳуқуқига аралашмоқда. Мен бу аралашишга қарши эмасман, аммо тажрибаси бўлмаган блогерга буни тавсия ҳам қилмайман.Мен дастлаб курсант, кейин терговчи ва ҳозир адвокат сифатида 18 ёшимдан бери жиноят ҳуқуқи “кўчаси”да яшаб келаман! Ҳар битта гапимнинг охири қаерга боришини, қайси гапим учун мени қонун олдида жавобгар қилиб, қайси гапим бўйича ҳеч ким менга ҳеч нарса қилолмаслигини, “эркин сўз”нинг қонуний чегарасини яхши биламан. Аммо шунда ҳам блогер-адвокат сифатида ҳар бир контентимни камида уч марта текшириб, охирини ўйлаб кейин эълон қиламан.Қонунни четга қўя турайлик, кўпчилик одамлар шунақа: танқид қилсангиз, табиийки, улар келгусида сизга тиш қайрайди. Мансабдорлар ҳам худди шундай одам. Шунинг учун жиноят ҳуқуқи майдонигаAdvokatNews
17 мар., 04:10
Правовые вопросы установления родословной детей на основе современных реалийЗулфия НУРАЛИЕВА, судья по гражданским делам Ташкентского городского суда, доктор философии (PhD)Определение происхождения детей является важной задачей в семейном законодательстве и играет ключевую роль в определении прав и обязанностей родителей, а также в обеспечении интересов ребенка. Существуют различные научные подходы к определению происхождения детей, в том числе:1) генетический подход: этот подход основан на генетических отношениях между ребенком и его биологическими родителями. С помощью генетических тестов, таких как ДНК-тестирование, можно установить биологические отношения между ребенком и его родителями. Генетический подход широко используется в судебных процедурах для установления отцовства или материнства.2) юридический подход: этот подход основан на правовом статусе родителей иAdvokatNews
6 мар., 05:46
“Халқ вакиллари ҳайъати” институти. Айрим хорижий давлатлар тажрибаси мисолидаЎткир ХОЛИҚОВ, “Gulyamov, Sadikov & Partners” адвокатлик фирмаси адвокати, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)“Халқ вакиллари ҳайъати” институтининг ривожланиши XIII аср бошларига тўғри келади: бу даврда ҳайъатга янги-янги ваколатлар ва ҳуқуқлар берилиб, унинг фаолияти тобора такомиллаштирилган.Бугунги кунда анъанавий равишда халқ вакиллари ҳайъати икки турга ажратилган:1. Жиноят ҳолатини кўриб чиқиб, судьядан мустақил равишда қарор (хулоса) чиқарадиган мустақил суд ҳайъати. Асосан англо-саксон ҳуқуқ тизимига мансуб мамлакатларга хос (“классик” ёки инглизча тур);2. Вакиллар ҳайъати ва бир неча судьядан иборат “аралаш” ҳайъат. Бу романо-герман ҳуқуқ тизимига кирувчи мамлакатларда кенг қўлланадиган (“континентал” ёки европача) тур бўлиб, унда халқ вакиллари ва судьялар айбланувчининг айбдорлигиAdvokatNews
20 февр., 05:54
AdvokatNews
10 февр., 16:25
переслано из @advokatlarpalatasiuz
Йил адвокати – 2025📣“Йил адвокати” танлови ҳар йилги анъана бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ўтказилади. “Йил адвокати-2025” танловига аризалар қабул қилиш жараёни бошланди. 🏆Танловдан мақсад муносиб адвокатларни инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги беқиёс саъй-ҳаракатлари ва ютуқлари, Ўзбекистон Республикасида адвокатура ва одил судлов тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун муносиб тақдирлашдир👉 Batafsil...Эълон матни ўзбек ва рус тилларида берилган.AdvokatNews
22 янв., 13:49
Адвокатура институтини такомиллаштиришга доир таклифлар муҳокама қилиндиБугун Адвокатлар палатасида “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.Президентнинг 2025 йил 5 мартдаги махсус топшириғи асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси доирасида адвокатура вакиллари томонидан 25 йўналишда таклифлар берилган. Учрашувда ана шу таклифлар Адлия вазирлиги ҳамда адвокатура ҳамжамияти вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.Таклифларнинг аксарияти адвокатнинг жиноят процессидаги иштироки билан боғлиқ. Хусусан, лойиҳадан: – ҳимоячига суднинг барча босқичларида суд мажлисларини аудио-қайд этиш ҳуқуқини бериш; – шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик билан адвокат фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш; – ЖПКга “ҳимоя ҳуқуқи”AdvokatNews
14 янв., 04:06
AdvokatNews
8 янв., 13:36
переслано из @advokatlarpalatasiuz
Расмий муносабат!Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари”ни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида норматив ҳуқуқий ҳужжат сифатида рўйхатдан ўтказиш лозимлиги, чунки адвокатлар учун амал қиладиган яна бир ҳужжат “Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисида”ги низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдаги ўтказилганлиги ҳақидаги мақола кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари”ни тасдиқлаш, ўзгартириш киритиш ёки янги таҳрирда қабул қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг олий органи Конференция ваколатига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг олий органи Конференция эса беш йилда бир марта ўтказилиши белгиланган. “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари” дастлаб Ўзбекистон Республикаси АдвокатларAdvokatNews
5 янв., 11:46
Суд қарорларининг давлат божи қисмига нисбатан шикоят бериш масалалариИсломжон МИРЗАЕВ, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчиси,“BLG” АФ адвокатиСуд тизимида процессуал қонунийликни таъминлаш нафақат асосий низонинг мазмунан тўғри ҳал этилишини, балки ёрдамчи, процессуал масалаларнинг, жумладан, суд харажатларининг (давлат божи ва иш юритиш билан боғлиқ бошқа харажатлар) адолатли тақсимланишини ҳам тақазо этади. Суд қарорининг мана шундай ёрдамчи қисмига нисбатан норозилик билдириш процессуал ҳуқуқнинг узвий қисми бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз қонуний манфаатларини юқори инстанцияларда ҳимоя қилиш имкониятини англатади.Суд харажатларига доир шикоятлар соҳасини тўлиқ тушуниш учун икки асосий тушунчани ажратиб олиш лозим:1. Суд қарорининг харажатлар қисмига оид шикоят. Бунда суднинг иш бўйича чиқарган ҳал қилув қарорининг моҳиятигаAdvokatNews
31 дек. 2025 г., 12:08
AdvokatNews
29 дек. 2025 г., 09:55
Адвокат дахлсизлиги: халқаро стандартлар, ЕИҲС прецедентлари ва Ўзбекистон қонунчилигидаги муаммоларМавлуда ЖУРАЕВА, Тошкент давлат юридик университети таянч докторантиЎзбекистонда адвокатурани ислоҳ қилиш ишлари олиб борилаётган бўлса-да, амалда адвокатнинг иш ҳужжатлари, манзили, рақамли маълумотлари, касбий мулоқотлари тўлиқ дахлсиз эмас. Адвокат дахлсизлиги фақат декларатив ҳуқуқ сифатида эмас, балки амалий назорат ва жазо механизмлари орқали таъминланиши шарт. Адвокат дахлсизлигини таъминлашда бир қатор халқаро стандартларга таяниш лозим.Европа стандартларида адвокатнинг офиси ва турар жойини тинтув қилишга фақат суд қарори билан йўл қўйилади. Масалан, Францияда адвокат офисини тинтув қилишга фақат суд қарори билан рухсат берилади. ЕИҲС ва CCBE адвокатнинг иш ҳужжатлари, рақамли маълумотлари ва мулоқотларини “professional sanctuary” деб тан олади ва уларни ҳимоя қилиш учунAdvokatNews
5 дек. 2025 г., 09:04
переслано из @advokatlarpalatasiuz
KONSTITUSIYA – YANGI O‘ZBEKISTON TARAQQIYOTINING HUQUQIY KAFOLATIToshkent shahri va Toshkent viloyati advokatlari faxriy yorliqlar bilan taqdirlandilar!Bugun 5 dekabr' kuni, Advokatlar palatasining binosida, Advokaturani takomillashtirishda faol ishtiroki, inson huquqlari va erkinliklarini himoya qilishdek yuksak mas'uliyatli, mashaqqatli va sharafli vazifani ado etishda qo‘shayotgan munosib va salmoqli hissasi, ko‘p yillik halol, samarali va fidokorona mehnati, o‘z kasbiga bo‘lgan yuksak sadoqati hamda “8-dekabr', O‘zbekiston Respublikasi Konstitusiyasi qabul qilinganligining 33 yilligi” munosabati bilan Advokatlar palatasi hududiy boshqarmasi tizimida faoliyat yuritayotgan Toshkent shahri va Toshkent viloyatining bir guruh advokatlari O‘zbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining "Faxriy yorliq"lari bilan taqdirlandilar.|🌐 Paruz.uz |🚀 Telegram |🔵 Facebook |🇺🇿 Ўзбек Кирилл |1,390Открыть в TelegramAdvokatNews
4 дек. 2025 г., 06:50
Суд буйруғи берилганда ёки сиртдан ҳал қилув қарори қабул қилинганда ҳам кредит бўйича фоизлар ва неустойка ҳисоблаш тўхтатиладими?Исломжон МИРЗАЕВ, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчиси, «BLG» АФ адвокатиМаълумки, ФКнинг 744-моддаси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-914-сонли Қонунига асосан қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилган:"Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади".Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги 13/150-сонли «КредитAdvokatNews
1 дек. 2025 г., 08:17
Статистика маълумотларини ўз вақтида ва тўғри тақдим этингАйрим адвокатлик тузилмалари статистика ҳисоботларини тақдим этишда Низом талабларига риоя қилмаётгани қайд этилмоқда.Хусусан, 2025 йилнинг биринчи ярми бўйича таҳлиллар адвокатлик тузилмалари томонидан ҳисоботларни ўз вақтида топширмаслик, ҳисобот шаклларини нотўғри тўлдириш, уларга шахсий маълумотларни киритиш каби камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.Бу орада йилнинг иккинчи ярми бўйича маълумотларни топшириш вақти яқинлашмоқда – Низомга кўра, янги йилнинг 10 январ санасигача барча тузилмалар ўз ҳисоботларини топшириши керак.Шу муносабат билан, ҳудудий бошқармалар адвокатлик тузилмалари раҳбарларини ҳисобот шаклларини тўлдиришдан олдин Низом билан пухта танишиб чиқиб, маълумотларни тўғри, аниқ киритишга ва ўз вақтида тақдим этишга чақирмоқда.AdvokatNews
26 нояб. 2025 г., 06:53
Ҳимоя стратегияси: қайси босқичда нималарга эътибор бериш керак?Тўлқин САМАТОВ, “Navoiy Advokat Pro” адвокатлик фирмаси бошқарувчисиЎтган йили Адвокатлар палатаси Бошқаруви қарори билан Адвокатлар томонидан жиноят ишларида ҳимоячи сифатида иштирок этиш стандарти жорий этилган эди. Ҳужжат адвокатнинг ҳимоячи ўлароқ бажариши лозим ва шарт бўлган минимал стандартларни белгилаб берди. Мазкур стандартлар адвокатларнинг жиноят ишларида ҳимоячи сифатида иштирок этишда ифодаланган фаолиятига нисбатан ягона ёндашувларни ва талабларни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, адвокатлик фаолиятининг шу соҳасига татбиқ этилмоқда.Ўйлайманки, жиноят процессида адвокат томонидан танланадиган ҳимоя стратегияси бўйича ҳам шунга ўхшаш муайян умумий талабларни ўрнатиш пайти келди. Бу адвокатларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш мақсадига уйғун бўлиб, жиноят ишларига ихтисослашган етукAdvokatNews
24 нояб. 2025 г., 05:50
“Шахсий амалиётда бўлган воқеаларни тармоқда ёритишда мувозанат сақлаш зарур”Адвокат Хондамир КУЛБАЕВ билан суҳбатдан парчаЯқинда бир ҳамкасбингиз билан суҳбатлашган эдим. Соҳада яхши репутация қозонган, тажрибали мутахассис. “Адвокатларга блогерликни тақиқлаш керакмикан...” деб қолди. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам, ижтимоий тармоқларда фаол адвокатлар судларнинг холислигига таъсир этяпти, тарафлардан бирининг адвокати таниқли блогер бўлса, судья иш ҳолатидан қатъи назар беихтиёр ўша тарафга оғиб кетяпти, бунга бир неча марта гувоҳ бўлдим, деб жавоб берди. Бу фикрга нима дейсиз? Сиз ҳам блогерсиз, судларда айнан блогер бўлганингиз туфайли судьялар сизга бошқача муомала қиляптими?Йўқ, буни мутлақо сезмаганман. Қайтага, бир нечта шов-шувли ишда судьялар, ижтимоий тармоқлардаги қизғин муҳокамаларга қарамай, жамият хоҳиш-иродасига эмас, қонунга кўра ҳукм чиқарганини кўрдим. Шу боисAdvokatNews
16 окт. 2025 г., 11:45
Форум доирасида Хитой ва Ўзбекистон адвокатуралари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Палата раиси Ш.Садиков фикрича, мазкур ҳужжат "икки томоннинг ҳамкорлик ғоялари инъикосининг давомидир".AdvokatNews
16 окт. 2025 г., 11:27
Ўзбек адвокатлари Хитойда халқаро юридик форумда иштирок этмоқдаКеча, 15 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Хайнань провинциясининг маркази бўлмиш Хайкоу шаҳрида Хайнань денгиз портини ҳуқуқий асослари ва халқаро муносабатлардаги ролига бағишланган халкаро юридик форум иш бошлади. Анжуман 19 октябрга қадар давом этади.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков бошчилигидаги ўзбекистонлик бир гуруҳ адвокатлар ҳам иштирок этишмоқда. Форум тафсилотлари ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.Эслатиб ўтамиз, Хайнань денгиз порти Хитойнинг жанубий дарвозаси ва ХХР ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.