Последние посты

Advokat Qosimov
17 сент., 11:41
Мажбурий ижро бюросини биз мажбурий тартибда ижро этиладиган ҳужжатларни ижро этувчи давлат органи деб биламиз.Бироқ Фарғона вилояти Риштон туманида МИБ ҳали ижро ҳужжати мавжуд бўлмаган қарздорликлар билан ҳам шуғулланар экан.Кузатувчиларимиз томонидан жўнатилган огоҳлантириш хатида Риштон туман МИБ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини кўрсатувчи МЧЖ ўзаро биргаликда фуқарони қарздорликни тўламаса ижро йиғими ундирилиши, мол-мулклари хатланиши билан огоҳлантиришган.Тасаввур қиляпсизми?!Биз бу ёқда ижро ҳужжати бўйича пулимизни ундириб беринг, деб аранг ундиряпмиз.Риштонда эса ҳали йўқ ижро ҳужжати бўйича МИБ огоҳлантириш беряпти. Бу ҳам майли, тўламаса мол-мулклари хатланиб, реализация қилиш чоралари кўриларкан.Қайсидир Қонунга ўзгартириш киритилиб, биз бехабар қолмадикмикин?!Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈


Advokat Qosimov
17 сент., 10:15
переслано из @sanatsiya
⚖️ Sud va advokat o‘rtasidagi tezkor muloqot — ijobiy tajriba“Advokat Qosimov” kanalida Andijon viloyati sudlarida advokatlar bilan hamkorlik samarali yo‘lga qo‘yilgani haqida yozildi.Unda advokatlar uchun ochilgan maxsus guruhda qoldirilgan murojaatga Jinoyat ishlari bo‘yicha Marhamat tuman sudi mas’ullari 15 daqiqa ichida munosabat bildirib, yuzaga kelgan tushunmovchilikni tezkorlik bilan hal qilgani qayd etilgan.E’tiborlisi, guruhdagi boshqa murojaatlar ham ortiqcha kuttirilmasdan ko‘rib chiqilgan.Bu — sudlar va advokatlar o‘rtasida ochiq, tezkor hamda amaliy muloqotni yo‘lga qo‘yish mumkinligining yaxshi namunasi. Bunday yondashuv masalalarning o‘z vaqtida hal etilishiga, ortiqcha ovoragarchiliklarning oldini olishga va sud tizimiga nisbatan ishonchning mustahkamlanishiga xizmat qiladi.Andijon viloyati sudi rahbariyati va mas’ullarining ushbu tashabbusi e’tirofga loyiq.TelegramAdvokat QosimovУшбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Мурожаат учун: @qosimovadvokatbot Адвокатлик хизмати учун:(+998 90) 537 20-71;(+998 50) 002 04 43
Advokat Qosimov
17 сент., 08:57
Андижон вилоят судида адвокатлар билан ҳамкорлик жуда яхши йўлга қўйилибди.Кеча адвокатлар учун очилган гуруҳга бир ишдаги тушунмовчилик бўйича ёзганимдан кейин ЖИБ Мархамат туман суди масъуллари 15 дақиқа ичида алоқага чиқишди ва масала зудлик билан ҳал қилинди.Мана бўларканку.Қизиқиб, ўзимдан аввал ёзилган мурожаатларни ҳам кўриб чиқдим. Барчасига ортиқча куттирмай жавоб берилган.Албатта, тизим шундай яхши ишлашида Олий суд ва вилоят суди раҳбариятининг ўрни катта.Андижон вилоят суди раҳбарияти ва масъулларига респект!Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
Advokat Qosimov
12 сент., 07:10
переслано из @bahodirahmedoff
ИККИ ХИЛ АДВОКАТСуд залида иккита адвокатни кўрасиз — иккаласи ҳам ўзига жуда ишонган кўринади, овози баланд, гапи қатъий. Лекин бири — ҳақиқий ишончли, иккинчиси — нарцисст. Ташқаридан фарқи йўқдек.Психологияда буларнинг фарқи чуқур: ҳақиқий ўзига ишонч — реал компетенциядан, ички хотиржамликдан келади. Нарциссизм эса — ичкаридаги мўртлик, заифликни яшириш учун қурилган ташқи қобиқ. Қаранг, буни қандай ажратиш мумкин? Жавоб — йўқотишга муносабатда.Ҳақиқий ишончли адвокат ишни ютқазса — ишнинг объектив ҳолатини кўради: "бу нормага кўра шундай", "бу масала бўйича суд амалиёти шундай шаклланган", "далиллар етарли бўлмади, суд ички ишончи билан қаноатланмади" дейди. Нарцисст эса — воқеликни қабул қилишдан бош тортади: "судья тарафкаш", "рақиб адвокат ноҳалол ўйнади" дейди. Ҳақиқий ишончли адвокат судьянинг эслатмасини тинглайди, унга мослашади. Нарцисст буни шахсий ҳақорат деб қабул
Advokat Qosimov
2 сент., 07:14
Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг долларИлгарилари Ўзбекистон фуқароларига АҚШ, Корея, Япония ёки Европа давлатларига виза олиб беришни ваъда қилиб пул олганлар ҳақида кўп эшитганмиз.Буни қарангки қайсидир давлат фуқаролари Ўзбекистонга виза олиш учун пул тўлашга тайёр экан.Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс 3 нафар хорижий фуқарога ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 31.200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланибди.Ушбу шахс мазкур пул маблағининг 4200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларни пойтахтда истиқомат қилувчи, 1960 й.т. фуқарога бериши керак экан. ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир давом эттирилиб, иккинчи шахсни ҳам 27 минг долларни олган вақтида ушлашибди.Бир кишига виза учун 10 400 АҚШ доллари.Тўғриси, бу хабарни ўқиб хурсанд бўлдим.TelegramХAVFSIZLIK🪪 Kirish vizasi uchun 31 ming dollar talab qilindi ➡️ 3 nafar xorijiy fuqaroga noqonuniy ravishda mamlakatimiz hududiga kirish vizalarini tanishlari orqali rasmiylashtirib berishi evaziga 31.200 AQSH dollari olgan vaqtida Toshkent shahrida yashovchi, 1985…
Advokat Qosimov
2 сент., 05:13
переслано из @advokatelyor
⚖️ БИРОВНИНГ РАСМИНИ РУХСАТСИЗ ИНТЕРНЕТГА ЖОЙЛАШ МУМКИНМИ?📱 Масалан, кимдир сизнинг расмингизни розилигингизсиз Telegram, Instagram ёки бошқа интернет тармоғига жойлади. Буни хоҳлаганча қилиш мумкинми?❌ Йўқ, ҳар қандай расмни хоҳлаганча тарқатиш мумкин эмас.📌 Бу масала Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади.Яъни инсонни аниқлаш имконини берадиган маълумотлар, жумладан айрим ҳолатларда унинг сурати ҳам шахсга доир маълумот ҳисобланиши мумкин. Бундай маълумотлардан фойдаланиш ва уларни тарқатишда қонун талабларига риоя қилиш керак.⚠️ Агар шахсга доир маълумотлар қонун талабларини бузган ҳолда тарқатилса, ҳолатга қараб қонунда белгиланган жавобгарлик келиб чиқиши мумкин.❗ Шунинг учун бировнинг расмини интернетга жойлашдан олдин: «Бу расм эгасининг розилиги борми?» деб ўйлаб кўринг.⚖️ Интернетда ҳам қонун бор! Бу
Advokat Qosimov
1 сент., 03:00
🇺🇿 Азиз юртдошлар, барчамизга мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин!Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Advokat Qosimov
26 авг., 14:15
Олий суд томонидан “Судлар ва адвокатлар ўртасидаги янги давр бошланди!”, “ИШОНЧ КЎПРИГИ”, “Мулоқот очиқ – ҳамкорлик мустаҳкам”, “Мурожаатга тезкор ечим”, “Қисқа муддатда жавоб ва тушунтириш, аниқ ва ишончли!”, “Ўзаро ҳурмат ва самарали ҳамкорлик, бир мақсад йўлида” каби ўта баландпарвоз гаплар билан эълон қилинган телеграм гуруҳлари айрим вилоятларда умуман ишламаяпти.Бу баландпарвоз гапларнинг катта қисми Олий суд эълон қилган постердагина қолиб кетган.Айрим вилоят судларида бу гуруҳлар яхши ишлаяпти, айримларида умуман йўқ.Мисол учун, Наманган вилоят судининг телеграм гуруҳига уланиш учун 20 мартадан ортиқ ҳаракат қилиб кўрдим. “Гуруҳ админи сўровингизни тасдиқлагандан кейин унга қўшиласиз” деган жумла чиқади, бўлди. Бошқа ҳеч нарса йўқ.Охири телеграм чарчади шекилли, “Керагидан ортиқ сўров юборилди, кейинроқ уриниб кўринг” дейишга ўтди.Менимча Наманган вилоят судида гуруҳTelegramOliy sud | Rasmiy kanal✅ СУДЛАР ВА АДВОКАТЛАР ўртасида ИШОНЧ КЎПРИГИ мустаҳкамланди! ✅ Барча вилоят судларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш ҳамда суд ишларини ташкил этиш билан боғлиқ муаммо ва тушунмовчиликларнинг олдини олишни йўлга қўйиш мақсадида Telegram…
Advokat Qosimov
18 авг., 07:03изменён
Судми бу ё ...?Ҳозиргина Тошкент туманлараро маъмурий судида ВКА орқали бир ишда қатнашдим.Дастлаб раислик этувчи аризачи вакиллари келмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриш бўйича фикримизни сўради. Барча бунга рози бўлди.Шундан кейин учинчи шахс вакили кўрсатма берди. Кўрсатма тугагач, раислик этувчи аризачи вакилига савол беришни таклиф қилди (Суд бошланганда у йўқ эди). Аризачи вакили бир нечта савол бергач, судья “Ие, сизни ўзи ишончномангиз борми?” деб сўради. Аризачи вакили ариза билан бирга ишончнома тақдим этилганлигини айтгач, раислик этувчи ишончномани текшириб, аризачи вакилларининг шахсини аниқлади.Бу орада саволларга жавоб бераётган учинчи шахс вакили кутиб турди.Шундан кейин мен суд мажлисида тартиб бузилаётганлиги бўйича эътирозимни билдирдим. Чунки ваколати ва шахси аниқланмаган аризачи вакили савол бериши ва саволларини бериб бўлгандан кейин савол
Advokat Qosimov
16 авг., 06:45
Энди улар айбловга баҳо бера оладиПрезидентнинг "Одил судлов - 2030": Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида” ПФ-160-сонли фармони билан ўта муҳим қоида белгиланмоқда.Фармоннинг 9-бандида “Олий суд ва Бош прокуратуранинг 2027 йил 1 июлдан бошлаб "асосли гумон" (Prima Facie) халқаро стандартига мувофиқ тергов судьясига тегишли процессуал мажбурлов чораларини қўллаш (санкция бериш) тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда шахсни ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги, гумон қилиш ёки айблов эълон қилиш учун асослар етарлилигини, шубҳа туғилган тақдирда, тергов сирини таъминлаган ҳолда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш йўли билан текшириш ваколатларини бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин” деб белгиланган.Ҳозирги тартибга кўра қамоққа олишга санкция беришда тергов судьялари айблов тўғри-нотўғрилигига
Advokat Qosimov
12 авг., 11:12
📢 QQSning soddalashtirilgan tartibi bo'yicha hisobot shakli tanlashda e'tibor bering!my.soliq.uz portalida (Электрон шакллар bo'limida) yangi hisob-kitob shakli paydo bo'ldi:🔹 Kod: 10005_11 🔹 Nomi: "Qo‘shilgan qiymat solig‘ining soddalashtirilgan tartibi bo‘yicha hisob-kitob shakli" 🔹 Amal qilish davri: 01.07.2026 dan boshlabBu shakl kimlar uchun? 6% lik soddalashtirilgan QQS rejimini tanlagan tadbirkorlar (umumiy ovqatlanish, savdo va xizmat ko'rsatish sohalari) endi standart 12% lik QQS hisob-kitobi o'rniga aynan shu yangi shaklda hisobot topshiradilar.📌 Eslatma: — Bu rejimda QQS — 6%, foyda solig'i — 0% , lekin qabul qilib olinuvchi QQS hisobga olinmaydi. Shaklga o'tish avtomatik: agar siz oldin soddalashtirilgan rejimga ariza bergan bo'lsangiz, endi hisobotni shu yangi shakl orqali topshirasiz!👉🏻@yuristkadr_moliyasi
Advokat Qosimov
6 авг., 16:15
переслано из @yuristkadr
УНГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН ҚАМОҚҚА ОЛИШ ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ!И.С. Самарқандда жойлашган йирик ташкилотнинг бош юристи сифатида ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариб келар эди. Унинг тарозу палласида оқ ҳар доим оқлигича, қора ҳар доим қоралигича бўлиб келар эди. Тушунган бўлсангиз, айрим қўш тирноқ ичидаги раҳбарлар бундай бош юристлар суймайди. Керак бўлса, бундайлардан нафратланишади. Сабаби бундай бош юристни "бўйинсундириб" бўлмайди, у орқали ғайриқонуний ишларни "қонунийлаштиришнинг" иложи йўқ.Охири, раҳбарият И.С. "ҳалақит бераётганлиги" учун уни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Асоссиз бўшатилганлиги учун суд уни ишга тиклаб қўяди. Кейинчалик унга тўланиши лозим бўлган ойликлар кам тўлангани сабабли, И.С. яна бир фуқаролик ишида ютиб чиқади. Кетма-кет мағлуб бўлаётган ташкилот, "нима сабабдан ютказиб қўйдик?", "балки, хато биздадир?" деган
Advokat Qosimov
2 авг., 15:34
Давлат хатоси учун ким жавоб беради?Энди давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги туфайли зарар кўрган шахснинг ҳуқуқлари алоҳида қонун билан тартибга солинмоқда.Ушбу қонун зарарни ким қоплаши, қай тартибда ундирилиши ва фуқаро ёки тадбиркор ўз ҳуқуқини қандай ҳимоя қилиши мумкинлигини белгилайди.Энг муҳими, зарар давлат ҳисобидан қопланган тақдирда ҳам, айбдор мансабдор шахс масъулиятдан тўлиқ озод бўлиб қолмайди. Қонунда регресс тартиби ҳам назарда тутилган.Қонун ҳали кучга кирмаган. Аммо у фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан муносабатларида муҳим ҳуқуқий кафолатлардан бири бўлиши кутилмоқда.Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
Advokat Qosimov
25 июл., 07:41изменён
Дилрабо Исматуллаевани фарғоналик устоз адвокатлардан бир Икром ака Мадаминов билан биргаликда ҳимоя қилгандик.Суд пайтида ҳам Дилрабо опа касаллиги сабабли суд мажлисларини бир неча марта тўхтатиб туришга тўғри келганди.Унинг бевақт вафоти судьяларни ижтимоий ҳимоялаш тизими қанчалик мўрт эканлигини кўрсатиб берди.Чунки уни олиб кетган касаллик ўз-ўзидан пайдо бўлмаган.Иш ҳажмининг кўплиги, дам олишга етарли вақт бўлмаслиги, доимий стресс ва ҳоказолар. Унга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилиши эса охирги томчи бўлганди.Судьяларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида гап кетганда, одатда, уларнинг иш ҳақи кўп эканлигига урғу беришади. Лекин гап фақат ойликдамасда. Адолатли меҳнат шароити деган тушунчалар судьяларга ҳам тааллуқли.Ҳозир ҳам 40-45 ёшидаёқ юрагига стенд қўйдирган, қандли диабет касалини орттириб олган судьялар кам эмас.Дилрабо опанинг вазиятида мени хурсанд қилган бирTelegramYURISTKADRУ вафот этди! Дилрабо Исматуллаева фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида судья эди. Оладиган ойлигига қаноат қилиб ишлайдиган тўғри инсон эди. Турмуш ўртоғи вафот этиб, 2 нафар норасида болаларини ёлғиз ўзи тарбия қилиб келаётган эди. Барча…
Advokat Qosimov
24 июл., 09:36
Чиқарилмасдан аввал ижрога киритилган қонунШунақаси ҳам бўладими?! Ҳали чиқарилмаган бўлсаю, амалда ижро қилинса?!Ўзбекистонда бўлади.Яқинда Жиноят кодексининг 73-моддасига ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик, шунингдек фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахсга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмаслиги ҳақида ўзгартириш киритилди.Бироқ жазони ижро этиш муассасаларида бу қоида бир қанча вақтдан буён сунъий тарзда қўлланиб келаётган эди. Ҳозир ҳам амалда.ЖИЭМ “иски” борларга яхши тавсифнома бермайди, бўлди.Бу кўпроқ Тошкент вилоятидаги ЖИЭМ ларда қўлланилади.Энг ёмони маҳкумлар шикоят қилишга ҳам қўрқади.Омбудсман шу каби ҳолатларни ҳам текширса яхши бўларди. Чунки улар ҳам одам,
Advokat Qosimov
24 июл., 06:31
переслано из @u_generalissimus
Тошкент шаҳар суди судьяси ноҳақ жиноий жавобгарликка тортилаётгани ҳақида очиқ мурожаат йўллади.@u_generalissimus
Advokat Qosimov
19 июл., 18:49
переслано из @yuristbankirr
“Кредит шартномасига кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганда банк ёрдам сўраб кредит олувчининг М.Ф.Й ва ишхонасига хат юбориши мумкинлиги, бунга кредит олувчи қарши эмаслиги тўғрисида шарт киритиб қўйилган. Шунда банк қарз олувчи ишловчи ташкилотга ёки МФЙга хат жўнатса бўладими?”Ушбу саволни #sizningfikringiz рукни остида эълон қилиб, кузатувчилар фикри билан қизиққан эдик. Ўз фикрини билдирганлар барча кузатувчиларимизга раҳмат!Бизнинг жавобимиз қуйидагича:Фуқаролик кодексининг 354-моддаси 5-қисмига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.“Банк сири тўғрисида” ги Қонун бўйича қарз олувчининг МФЙ ва у ишлайдиган ташкилот шартнома тарафи ёки кафил сифатида иштирок этмаётган бўлса, кредит олувчи тўғрисидаги маълумотларни уларга ошкор қилиниши таъқиқланади.ФК 116-моддасига
Advokat Qosimov
19 июл., 10:26
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда миллий маданиятимиз ва маънавий қадриятларимизни тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтибди.Унда Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева бошчилигида бир гуруҳ санъаткорлар иштирок этиб, миллий мақом санъатининг бетакрор намуналарини ижро этибди. Уларнинг юксак маҳорат билан ижро этган куй-қўшиқлари ходимларда чуқур таассурот қолдирибди.Ғалати бўларкан, уйингда свет йўқ, бу иш билан шуғулланадиганлар мақом эшитиб ўтиришибди.Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈Telegram"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot📌📌📌📌📌📌 "Hududiy elektr tarmoqlari" AJda maqom san’atiga bag‘ishlangan ma’naviyat tadbiri bо‘lib о‘tdi "Hududiy elektr tarmoqlari" AJda milliy madaniyatimiz va ma’naviy qadriyatlarimizni targ‘ib etishga qaratilgan ma’naviy-ma’rifiy tadbir bо‘lib о‘tdi. …
Advokat Qosimov
19 июл., 07:39
Мажбурий ижро бюроси прокуратура тизимида бўлиши Конституцияга зидми?Менимча, МИБ нинг прокуратура тизимида бўлиши Конституцияга мутлақо зид.Чунки Конституциямизнинг 143-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.Конституцияда прокуратура томонидан мажбурий ижро этилиши лозим бўлган ҳужжатларни ижро этиш амалга оширилиши белгиланмаган.Мантиқан олиб қаралганда ҳам, назорат объекти ва назорат субъекти битта орган бўлиши мантиққа зид.Чунки прокуратуранинг асосий вазифаси қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш. Бу назорат ичига МИБ томонидан амалга ошириладиган фаолият ҳам киради.Бу худдики, отага ўғлингни назорат қиласан, дегандек гап. Ота барибир отада, кимдир ўғлинг ёмон иш қиляпди, деса,
Advokat Qosimov
16 июл., 16:02изменён
Зарар қопланмаса қамайманБу гапни жиноят ишларида қатнашадиган адвокатлар терговчилардан жуда кўп эшитишади.Иш бўйича барча ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан ва гумонланаётган шахсга ўз эътирозларини билдириш имконияти берилмасдан туриб айтилади бу сўзлар.Майли қамасанг қама, лекин аввал эътирозларини билдиришга имконият бер, эътирозларини ўрганиб кўр, десангиз, биз аниқлаб бўлганмиз, тўлаб тураверсин, агар иши тўғри бўлса қайтариб олаверади, деб жавоб беришади.Терговчиларнинг ҳаракатидан мақсад ҳақиқатни аниқлаб, адолатни тиклаш эмас, балки зарар ундириш экан деган фикрга боради одам.Аслида, ҳақиқатан ҳам терговчиларнинг фикри ёди қандай қилиб бўлмасин депозитга кўпроқ пул туширишда бўлиб қолган.Чунки зарар сифатида ундирилган пулларни шу орган банкларга депозитга қўйиб, яхшигина фойда олади.2025 йил 1 январь ҳолатига прокуратура органларининг банклардаги депозитларга қўйилган
