gram news
Аватар канала Агро хаёт

Агро хаёт

@agro_hayot

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал. Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Реклама бўйича: @agro_hayot_admin реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади! Якшанба дам олиш ку

ПроектыKKРазное

14,900подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Агро хаёт

    30 сент., 13:22

    Хурмо етилган ёки йўқ? Билиш усули. Бир биридан фарқи, ва сақлаш хақида.Уни нмма учун совиткичда сақлаш кераг-у, кимлар ундан тийилиши кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.Хурмо навларининг бир-биридан фарқи нимада?Хурмонинг турли навлари мавжуд бўлиб, оддийси тўлиқ етилмагунча тахир туйилади, «королёк»дан эса бундай таъм келмайди. Бундай нав жигарранг уруғли, ичи жигарранг бўлади. Ушбу меванинг яна бир тури «шарон» — япон хурмоси ва олманинг чатишмаси ҳисобланади. Данаги йўқ мазкур навнинг пўсти юпқа ва ялтироқ бўлади. Қаттиқлиги олмани, таъми эса етилмаган хурмони эсга солади.Нима учун хурмо тахир бўлади?Таркибида буткул етилганида йўқ бўлиб кетадиган танин миқдори юқори экани ҳисобига шундай таъмга эга.Хурмонинг тахир мазасини қандай кетказиш мумкин?Хурмони картон қути ёки банан солинган пакетга солиб бир суткага қолдиринг. Банан таркибидаги этилен етилиш жараёнини жадаллаштиради. Банан ўрнига олма ёки помидордан ҳам фойдалансангиз бўлади. Хурмони бир ярим кунга музлаткичга қўйиб қўйинг. Эриганидан кейин юмшоқ ва мазали бўлиб қолади, тахирлиги эса йўқолади.Хурмо олмадан фойдалироқ. Унда бета-каротин қалампир, помидор ва қовоқдагидан кўпроқ бўлади. Таркибида организмдан шлак ва токсинларни чиқариб юборадиган клетчаткалар икки ҳисса кўпроқ. Никотинга муккасидан кетганларга хурмони канда қилмаслик тавсия қилинади. Ушбу мева пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга. Таркибида глюкоза ва клетчатка бисёрлигига қарамай, ўртача катталикдаги мевада 60 килокалория бўлади.Қандай танлаш керак?Пишган хурмо одатда ёрқин оловранг ёки тўқ жигарранг бўлади. Пўстида жигарранг чизиқлар қанча кўп бўлса, мева шунчалик мазали бўлади. Агар «королёк» бўлмаса, мева ранги ярим тиниқ, барглари қуруқ бўлади. Етилган хурмонинг ичи желесимон бўлиб, қора нуқта ва доғлар бўлса, бу хурмонинг айний бошлаганидан дарак беради. Пешоб ҳайдаш хусусиятига эга экани сабаб эса ушбу мева, айниқса, шишларга мойиллиги борлар учун тавсия қилинади.➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube
    1,5504441Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    30 сент., 11:04

    переслано из @agrosafeuz

    🌳🍇🏡 SEMINARLAR DAVOM ETMOQDA: IKKINCHI KUNQishloq xo‘jaligi sug‘urtasi jamg‘armasi mutaxassislari Qishloq xo‘jaligi vazirligi va Agrosanoatni rivojlantirish agentligi xodimlari bilan birgalikda hududlarda bog‘dorchilik, issiqxona va uzumchilik xo‘jaliklari uchun o‘quv seminarlarini davom ettirmoqda. Seminarlar mahalliy hokimliklar hamkorligida o‘tkazilmoqda. 📍 Jamg‘arma direktori Murodjon Achilov boshchiligidagi ishchi guruh 28–29-sentabr kunlari Qoraqalpog‘iston Respublikasida seminarlar o‘tkazdi. Navbatdagi manzil Xorazm viloyati. 📍 Direktorning birinchi o‘rinbosari Umidjon Nurmatov boshchiligidagi guruh ikki kun davomida Buxoro viloyati fermerlari bilan uchrashdi. Keyingi seminarlar Navoiy viloyatida bo‘lib o‘tadi. 📍 Boshqa ishchi guruhlar dastlabki ikki kunda Surxondaryo va Qashqadaryo, Jizzax va Sirdaryo, Namangan va Andijon viloyatlarida bo‘ldi. 👨‍🌾 Seminarlarda bog‘ egalari, issiqxona xo‘jaliklari va tokzor fermerlari faol qatnashdi. Mutaxassislar amaliy misollar bilan uch masalani tushuntirishdi: sug‘urta shartnomasi qanday tuziladi, sug‘urta mukofotining yarmini davlat qanday to‘lab beradi va zarar yuz berganda nima qilish kerak. 📌 Fermerlar o‘z savollariga joyida javob oldilar. Bog‘, issiqxona va tokzor uchun sug‘urta qanday ishlashi ko‘pchilik uchun birinchi marta aniq tushuntirilib berildi. 📅 Seminarlar 2-oktabrga qadar Qoraqalpog‘iston Respublikasi va barcha viloyatlarda davom etadi. ⚠️ Yodda tuting: sug‘urta hodisasi yuz berganda jamg‘arma javobgarlikni faqat shartnoma o‘z vaqtida tuzilgan va sug‘urta mukofoti to‘langan bo‘lsagina oladi. #QishloqXojaligiSugurtasi #Agrosugurta #Fermer #Bogdorchilik #Issiqxona #UzumchilikQISHLOQ XO‘JALIGI SUG‘URTASI JAMGʻARMASI 🌐Website |💬Telegram |💬Facebook | 📷Instagram
    1,500видео3211Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    30 сент., 07:19

    Лимон кўчатидаги касалликларҚора куясимон замбруғлар ёки масалан оқ чириш касалликлари япроқлар ювилса хам йўқолмайди. Япроқлар бордо суюқлиги 1%, ёки мис 0,5% хлор оксиди эритмасини қўшимча сепилганда йўқ қилади. Ўсимлик танаси гоммоз елим оқиш билан касалланганда зарарланган пўстлоқ қисми олиб ташланади. Тозаланган жойга 3 % лик мис купароси билан ишлов қилинади. Кейин катрон билан шуваш керак. Катрон бу канифоль ва асалари мумига мол ёғи қўшиб эритилган қоришма. Лимон кўпроқ қалқондор, ўсимлик битлари, кана турлари билан касал бўлади. Уларга қарши омайт 10 л/4 г. Данадин 10л/10г, Адтикор 10л/1,5г ва вертимек препарати яхши самара беради. Препаратлар ўсимликнинг хамма қисмига сепилади. Барг остидан сепиш тавсия этилади. Лимон ғунча отган ёки гуллаган вақтда сепиш мумкин эмас. Куннинг салқин қисмида бу ишловлар қилиниши шарт➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube
    1,9105331Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    24 сент., 10:48

    МИСР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРИХИДА ЎЗБЕК АЛЛОМАСИНИНГ ЎРНИМисрга келиб, бу юрт қишлоқ хўжалигида сувнинг нақадар муҳим эканини яна бир бор кўряпмиз. Аммо Нил сувини ўлчаш тарихи биз учун алоҳида аҳамиятга эга.Бундан қарийб 1200 йил аввал буюк аждодимиз Аҳмад ал-Фарғоний ишга туширган конструкция “Нилометр” Қоҳирадаги Равда оролида барпо этилган. Унда Нил дарёси сув сатҳи махсус ўлчовлар орқали аниқланган.Нил сувининг қанча кўтарилгани Миср учун оддий рақам эмас эди. Чунки Нил тошқини қишлоқ хўжалиги, суғориладиган ерлар ва келгуси ҳосил учун жуда муҳим омил бўлган. Сув сатҳини билиш орқали деҳқончилик учун зарур шароитни баҳолаш ва сувдан фойдаланишни режалаштириш мумкин бўлган.Энг қизиғи, Аҳмад ал-Фарғонийнинг Мисрдаги мероси бугун ҳам қадрланади. Қоҳирада буюк аллома шарафига ҳайкал ҳам ўрнатилган.Бугун Мисрда замонавий марказий пивотлар, томчилатиб суғориш ва бошқа илғор технологияларни кўряпмиз. Аммо бу ерда сувни ўлчаш ва бошқариш тарихининг ўзида ҳам Ўзбекистон заминидан чиққан буюк олимнинг номи бор.➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube
    1,870видео2333Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    18 сент., 14:46

    🍂 Кузда боғда бажарилиши керак бўлган 5 та муҳим ишҲосил йиғиб олинди — энди боғни баҳоргача ташлаб қўйиш мумкинми? Йўқ. Айнан кузда бажарилган ишлар келгуси мавсумда дарахтларнинг соғлом ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсир қилади.1. Қуриган ва касалланган шохларни кесинг. Дарахтдаги синган, зарарланган ҳамда касаллик аломатлари бор шохлар олиб ташланади. Бу касаллик ва зараркунандалар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.2. Боғни ўсимлик қолдиқларидан тозаланг. Тўкилган барглар, чириган мевалар ва кесилган шохларни дарахт остида қолдирманг. Чунки улар орасида касаллик қўзғатувчилари ва айрим зараркунандалар қишлаб қолиши мумкин.3. Дарахтларни кузги озиқлантиришни унутманг. Тупроқ ҳолати ва дарахт эҳтиёжига қараб органик ҳамда фосфор-калийли ўғитлар қўлланади. Кузда азотни ортиқча бериш эса янги новдалар ўсишини рағбатлантириб, уларнинг
    3,6701573Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    17 сент., 14:16

    🇺🇿🇪🇬 Мисрдан янгиликларАйни кунларда 202 нафар ўзбекистонлик фермер ва тадбиркор билан Мисрда тажриба ўрганяпмиз. Бу фермерларнинг ўзида жами 430 минг гектарга яқин ер бор.Мисрнинг катта қисми саҳро бўлишига қарамай, “Mustaqbal Misr” лойиҳаси доирасида саҳро ерлари ўзлаштирилиб, кам сув билан катта майдонлар суғориляпти ва экин етиштириляпти.Шу тажрибани Ўзбекистонда ҳам камида 1 млн гектар ерда қўллаш, озуқа ва мойли экинлар етиштириш режалаштириляпти. Бу гўшт ва сутни кўпроқ ўзимизда етиштириш дегани.Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube
    3,850видео3183Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    16 сент., 18:08

    Мисрда қишлоқ хўжалиги учун замонавий суғориш технологияларига ихтисослашган “Elsewedy Watanya” компаниясига бордик.Ҳабарингиз бор айни кунларда бир гурух Ўзбекистонлик фермерлар Миср давлатида бўлиб туришибди. Фермерлар билан Мисрдаги йирик сув тежовчи технологиялар компаниясининг суғориш тизимлари билан яқиндан танишдик. Айниқса, катта майдонларда қўлланиладиган марказий айланма суғориш Pivot тизимлари қизиқ бўлди.Мисрда сув жуда камёб ва қиммат ресурс. Шунинг учун катта майдонларни қандай қилиб камроқ сув сарфлаб ва бир текис суғориш масаласига катта эътибор берилади. Pivot тизими ҳам шу жиҳатдан муҳим технологиялардан бири.Компания мутахассислари билан суҳбатлашиб, технологияларнинг ишлаш жараёни ва қишлоқ хўжалигидаги қўлланилиши билан танишдик. Ўзбекистондаги чўл шароити билан солиштириш учун ҳам фойдали маълумотлар олдик.Ташриф Савдо-саноат палатаси ва Кичик бизнес
    2,970видео1221Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    11 сент., 12:12

    🧅 Украинада пиёз нархи кўтарила бошладиУкраина ички бозорида жорий ҳафта бошидан бош пиёз нархларида ўсиш кузатилмоқда. EastFruit таҳлилчиларига кўра, бунга улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқлари томонидан талабнинг юқорилиги сабаб бўлмоқда.Айни пайтда украиналик фермерларнинг аксарияти пиёзни 13–20 гривна/кг (тахминан 0,29–0,45 доллар/кг) дан арзон сотишга тайёр эмас. Бу ўтган иш ҳафтаси охиридаги нархларга нисбатан ўртача 21% қиммат.Нархларнинг кўтарилишига улгуржи харидорларнинг пиёзни нафақат жорий савдо, балки сақлаш учун ҳам фаол харид қилаётгани таъсир қилмоқда. Шу билан бирга, бозорда юқори сифатли маҳсулот таклифи чекланган. Чунки фермерлар сифатли ҳосилнинг катта қисмини омборларга жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда.📈 Қизиғи, Украинада пиёз нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам сезиларли юқори. 2025 йил сентябрь ойи бошида
    5,9008531Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    8 сент., 05:01

    Кўринмайдиган бизнес: Супурги етиштириш 🧹Супурги етиштириб катта даромад олаётганлар хақида биласизми? Хўш у қачон экилади?Супурги иккинчи экин сифатида буғдойдан бўшаган ерга экилади. Етиштиришда унчалик қийинчилик бўлмайди. Бир марта ўғитланади, бир неча марта суғорилади. Сентябр, октябр ойларида ўриб олинади. Бир-икки ҳафта даланинг ўзида қуритилади ва боғлаб олиб кетилади. Ҳали тайёр бўлмаган супургини супурги тайёрловчилар “хашак” дейди. Боғлаб қўйилган “хашак”лар дасталанади. Яъни ундан бир сиқим, бир сиқим олиб, сим ва ип ёрдамида боғлаб чиқилади.Авваллари фақат симда боғланарди, ҳозирги кунда супурги бизнесида ҳам рақобат кучайгани учун супурги боғлашни ҳам ўндан ортиқ усуллари ўйлаб топилди. Аввал симда боғланган супурги супурувчини қўлларини тилиб оларди. Ҳозир супурги дастасига салафан ҳам кийдириляпти. Бу ҳам супургига чиройли кўриниш беради, ҳам аёллар ишлатганда
    6,430171552Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    3 сент., 07:31

    Ўсимликларни ўғитлаш тизимида ўғит солишнинг уч хил тури мавжуд:— асосий ўғитлаш (шудгорлашда, экишгача); — қаторлаб ўғитлаш (экиш билан бирга); - қўшимча озиқлантириш (экиниаминг ўсув даврида).Ўғитларни тупроққа қуйидаги муддатларда солиш мумкин:— кузда; — баҳорда; — ёзда; — белгиланган маълум ойларда.Ўғитлашнинг асосий усуллари жумласига қуйидагилар киради:— ёппасига (сочма); — жойига (уялаб, ўчоғига, қаторлаб); — локал-тасмасимон; — заҳиравий; — механизмлар ёрдамида
    6,4409521Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    30 авг., 06:26

    ❓ Биласизми, «ЕТИЛИШ» ва «ПИШИШ» — бу икки сўз маълум бир вақтдаги меваларга нисбатан ишлатилмайди!✅Етилиш — бу меваларнинг маълум бир ҳолатгача ривожланиши ва шу ҳолатда териб олинса, вақт ўтиши билан туриб пишиши.✅Пишиш — деганда эса, мевага таъм кириб, ейишга яроқли ҳолатга етиши тушунилади.‼️ Кечпишар олма навлари дастлаб етилади, кейин пишади. Пишган меваларни эса узоқ сақлаш тавсия қилинмайди.⚠️Агар етиштираётган мевангиз омборда ёки совуқхонада узоқ сақланишини истасангиз, уларни доим «ЕТИЛГАН» вақтида узишга ҳаракат қилинг. Масалан, сентябрь ойининг биринчи ярмида терилаётган “голден” ва “симиренко” навлари етилган ҳисобланади. Пишган эмас!!!!⚠️ Аксинча, агар етиштираётган
    7,43016721Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    27 авг., 05:34

    Цитрус меваларда гоммоз касаллигиУ дарахтларни қуритиши мумкин. Цитрус мевали дарахтларда паразитар ва нопаразитар гоммоз касалликлари кўп учрайди. Қандай гоммоз учрашидан қатьий назар, зарарланган дарахтларда физиологик жараёнлар бузилади ва дарахтдан шилимшиқ модда (елим) оқиши кузатилади. Елим ҳосил бўлишининг сабаби дарахтларнинг механик жароҳат олган жойларида ярим паразит бактериялар ўрнашиб, улар дарахт ҳужайраларини кичрайишига олиб келади.Одатда гоммоз дарахт поясининг пастки қисмида (илдиз бўғзида) пайдо бўлади, кейин поянинг юқори қисмига, скелет шохларига ҳамда пастга, илдизларга тарқалади. Кучли зарарланган дарахтларнинг барглари сарғаяди, аста-секин қурийди ва тўкилади. Зарарланган қобиқ қурийди ва кўчиб кетади, дарахтнинг ёғоч қисми очилиб қолади. Зарарланган илдизлар нобуд бўлади. Гоммознинг зарари касал дарахтлар меваларининг сифати пасайиши ҳамда зарарланган
    12,0001762Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    26 авг., 14:26

    “Менинг томорқам” кўрсатувининг бу сони мени чиндан ҳам ҳайратда қолдирди!“Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган ушбу кўрсатув Agrobank ҳамкорлигида тайёрланган билсангиз керак.Кўрсатув Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги “Жануб Машъали” маҳалласида яшовчи Асрор Қурбоновнинг томорқачиликдаги тажрибасига бағишланган.У инсон оддий томорқани меҳнат ва ҳаракати билан даромад манбаига айлантира олган.Иссиқхонада бодринг етиштириш билан бирга, қулупнай, помидор, булғор қалампири, турли гул ва кўчатлар парваришини ҳам йўлга қўйган.Энг таъсирли жиҳати эса Асрор ака каби ташаббускор томорқа эгалари кўпайгани сари бутун маҳаллада ўзгариш бошланган.Кўрсатувни кўриб: “Ўзбекистонда шундай қаҳрамонлар кўп…” деган фикр хаёлимдан ўтди.Биз баъзан катта натижаларни фақат йирик бизнес, катта сармоя ёки катта имкониятлар билан боғлаймиз. Аммо бу кўрсатувдан кўриниб турибдики катта
    TelegramAgrobank Matbuot xizmati#Mening_tomorqam Navbatdagi son | 25.08.2026 📱 Instagram 📱 Facebook 🖥 Sayt
    5,89015533Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    25 авг., 06:57

    🧄 САРИМСОҚ ЭКИШ МАВСУМИ ЯҚИН!✅ Саримсоқни энг мақбул экиш муддати жанубий минтақаларда – сентябрь ойининг учинчи ўн кунлиги, марказий минтақада жойлашган ва водий вилоятларида – сентябрнинг биринчи ўн кунлиги ва шимолий минтақаларда эса август ойининг учинчи ўн кунлиги ҳисобланади.✅ 2–3 қатор қилиб экилганда ленталар ораси 50–60, қаторлар ораси 10–15, ўсимликлар ораси 6–8 см бўлиши лозим.✅ Экин учун энг яхши ўтмишдошлар: бодринг, карам ва картошка ҳисобланади. Саримсоқ совуққа чидамли, 3-5°С ҳароратда ҳам униб чиқади, 7-8°С гача бўлган совуққа чидайди.✅ Тишчалари 5–6 см чуқурликка экилади ва усти чириган гўнг билан 1,5–2 см қалинликда мульчаланади.➡️ Яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини
    TelegramАгро хаётАграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал. Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Реклама бўйича: @agro_hayot_admin реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади! Якшанба дам олиш ку
    9,0501263Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    21 авг., 10:32

    18,300131064Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    21 авг., 10:32

    🍇 Паркентда “Узум сайли” бошланди!“Узум сайли” фестивалида турли узум навлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, кўргазмалар ва ўзига хос безаклар бир жойга жамланган. Фестивал 21-22 август кунлари бўлиб ўтади.Айниқса, узумдан яратилган катта композициялар, миллий услубда безатилган павильонлар ва ҳунармандлар кўргазмалари фестивалга алоҳида файз бериб турибди.Бу ерда нафақат узумчилик маҳсулотларини кўриш, балки Паркентнинг боғдорчилик анъаналари, маҳаллий маҳсулотлар ва миллий муҳит билан яқиндан танишиш мумкин.Бундай сайллар эса деҳқон меҳнатини қадрлаш, маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш ва агротуризмни ривожлантириш учун ажойиб имконият.Агар йўлингиз Паркент томонга тушса, “Узум сайли”га кириб ўтишни унутманг🍇 Кечга томон концерт дастурлари ҳам режалаштирилган. Келаверинг!Бундай сайлларни ўтказиб
    20,400241564Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    19 авг., 07:49

    Терилган олмаларни қуруқ ва тоза ертўлада сақлаш тавсия этилади. Агар ертўла ҳаддан ташқари қуруқ бўлса, унинг ўртасига бир қутида қум қўйилади ва унга вақти-вақти билан сув қуйиб турилади. Борди-ю, ертўлада керагидан ортиқ намлик бўлса, у ҳолда унинг ўртасига бир челак сўндирилмаган оҳак қўйиш мумкин. У ортиқча намликни ўзига тортиб олади. Ертўлада ҳароратнинг кескин ўзгаришига йўл қўймаслик керак, олмаларнинг мазаси ўзгариб кетиши мумкин. Сақлаш учун терилган олмаларга ҳеч қандай заха етмаган бўлиши шарт. Йўқса, пўстлоғидаги арзимаган тирналган жой ҳам чиришга сабаб бўлади. Меваларни бир хил катталикда саралаган маъқул. Кейин олмаларнинг ҳар бири қоғоз билан ўралади ва ёғоч қутиларга икки қават қилиб терилади. Қатлам орасига эса ёғоч қириндиси солинади. Олмалар бир-бирига тегиб турмаслигига алоҳида эътибор беринг. Яқинларга улашингhttps://t.me/agro_hayot
    10,4001851Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    10 авг., 13:09

    🍅 Ҳосилга кираётган вақтда помидорларни нима билан озиқлантириш керак?Мева тугиш ва меваларнинг каттариши даврида помидорни озиқлантириш жуда оз миқдорда азот ва кўпроқ калийдан иборат бўлиши керак.Бир челак сувда 2 чой қошиқ суперфосфатни эритиб, унга 1 чой қошиқ калий гумат қўшинг.Ҳосил бўлган аралашмани ҳар бир илдиз остига 1 литрдан қуйиб чиқинг. Калийга бўлган катта миқдордаги эҳтиёжни помидорларни кул аралашмаси (бир челак сувга 1 стакан кул) ёки ўғитни магний билан мужассамлаштириб Калимаг ўғити ёрдамида (1 м² га 10-12 г) қондириш мумкин.➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹You
    10,80013641Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    7 авг., 08:10

    🍈 Агро Ҳаёт — “Қовун сайли – 2026” фестивалида!Бугун Хива яна бир бор миллий қадриятлар, деҳқончилик маданияти ва бетакрор таъмлар марказига айланмоқда.7–8–9 август кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий “Қовун сайли – 2026” фестивалида Агро Ҳаёт жамоаси ҳам иштирок этмоқда!Меҳмонларни естиваль давомида: — Хоразмнинг машҳур ва хушбўй қовунлари кўргазмаси — Миллий таомлар тақдимоти; — Халқ ҳунармандчилиги намуналари; — Театрлаштирилган томошалар; — Миллий куй-қўшиқлар ва рақслар — Турли кўнгилочар дастурлар кутмоқда.Шунингдек, фестиваль кунлари Гулсанам Мамазайитова, Юлдуз Турдиева, Ғуломжон Ёқубов, Оғабек Собиров, Ботир Қодиров, Зиёда Қобулова, МакSim ва бошқа таниқли санъаткорлар чиқишлари бўлиб ўтади.Бу кўргазма деҳқон меҳнати, миллий анъаналаримиз ва Хоразмнинг саховатли заминига бўлган эҳтиром байрамидир.📍 Манз
    10,1001292Открыть в Telegram
  • Агро хаёт

    6 авг., 04:01

    Ер қанчалик шўр бўлса, қалампир шунча аччиқ бўладими?Хорижлик тадқиқотчилар шўрланиш стрессининг ўсимликлар ва уларнинг меваларига таъсирини ўрганишди. Улар 1-2 ойлик шўрланиш таʼсирида ўсимликлар кичикроқ, илдизлари ва баргларида хлорофилл кам бўлганини кўришган. Шу билан бирга, улар қалампир меваларида капсаитсин ва диҳидрокапсаитсин миқдори кўпайганини аниқладилар, бу эса юқори аччиқланиш даражасига олиб келади.Демак, шўр тупроқ етиштирилаётган қалампир аччиқлик даражаси юқори бўлишига олиб келади.Ўзбекистонда Сирдарё, Қорақалпоғистон Р. кабилар қалампир етиштиришга жуда мос экан.➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok
    9,590773Открыть в Telegram