Последние посты

AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
22 сент., 16:24
⚡️ҚАЙСИ САБЗАВОТ ЭКИНИ СОВУҚҚА ЭНГ ЧИДАМЛИ?Кузги мавсумда ҳарорат пасайиши билан фермер ва томорқачиларда муҳим савол пайдо бўлади: қайси сабзавотларни совуқ тушишидан қўрқмасдан етиштириш мумкин?Барча сабзавотларнинг совуққа муносабати бир хил эмас. Айрим экинлар қисқа муддатли 0°C атрофидаги совуққа бардош беради, бошқалари эса +5°C даёқ ўсишдан тўхтайди.Совуққа энг чидамли сабзавотлар:1. Исмалоқ - энг чидамли экинлардан бири.Исмалоқ салқин ҳавони яхши кўради. Унинг барглари қисқа муддатли енгил совуқларга чидамли бўлиб, кузги экиш учун жуда мос. Ҳарорат пасайганда ўсиши секинлашади, аммо ўсимлик дарҳол нобуд бўлмайди.2. Карам.Оқбош, қизилбош ва айрим бошқа карам турлари совуққа нисбатан юқори чидамлиликка эга. Айниқса, яхши ривожланган карам ўсимликлари кузги совуқларни нисбатан яхши ўтказади.3. Кўк пиёз.Пиёзнинг барги салқин ҳавога
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
22 сент., 16:24
переслано из @anguzalagroservis
⚡️КУЗ КЕЛДИ! ҲАРОРАТ СОВИЙ БОШЛАМОҚДА!⚠️КУНДУЗИ ИЛИҚ, КЕЧАСИ КЕСКИН САЛҚИН! БУ ЭСА "ПЕРЕПАД"!АНТИФРОЗ - ЭКИНЛАРНИ ПАСТ ҲАРОРАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТ!Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталарИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ:•Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (-2°С гача).•Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради.•Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради.•Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради.•Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради.
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
22 сент., 02:36
⚡️ХИРМОНГА БАРАКА! БУНДАЙ ШАРОИТДА ҲОСИЛ ОЛИШНИНГ ЎЗИ - ҚАҲРАМОНЛИК!🔹🔹🔹AGROBLOGER канали: @agrobloger🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
22 сент., 02:30
⚡️ДОЛЗАРБ МАВЗУ: ШУ КУНЛАРДА ҲУДУДЛАР БЎЙИЧА ҚАЙСИ ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ МУМКИН?Сентябрь охирида кузги экинларни экиш учун муҳим давр. Экиш муддати ҳудуднинг иқлими, тупроқ ҳарорати ва биринчи совуқ тушиш муддатига қараб фарқ қилади.1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИКузги буғдой: сентябрь охири — октябрь боши. Кузги арпа: сентябрь охири — октябрь боши. Саримсоқ: сентябрь охири — октябрь боши. Исмалоқ: сентябрь охири — октябрь боши. Редиска, шолғом, турп: сентябрь охири — октябрь боши. Укроп, кашнич ва бошқа кўкатлар: сентябрь охири — октябрь боши.2. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИКузги буғдой: сентябрь охири — октябрь боши. Кузги арпа: сентябрь охири — октябрь боши. Саримсоқ: сентябрь охири — октябрь боши. Исмалоқ: сентябрь охири — октябрь. Редиска, шолғом, турп: сентябрь охири — октябрь боши.
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
22 сент., 02:16
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА 5 КУНЛИК ОБ-ҲАВО!ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ22/09: кундузи +27…+32°C, кечаси +12…+17°C 23/09: кундузи +27…+32°C, кечаси +12…+17°C 24/09: кундузи +25…+30°C, кечаси +12…+17°C 25/09: кундузи +25…+30°C, кечаси +12…+17°C 26/09: кундузи +23…+28°C, кечаси +12…+17°C Ёғингарчилик: кутилмайди Шамол: 7–12 м/с.ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ22/09: кундузи +27…+32°C, кечаси +12…+17°C 23/09: кундузи +27…+32°C, кечаси +12…+17°C 24/09: кундузи +25…+30°C, кечаси +12…+17°C 25/09: кундузи +25…+30°C, кечаси +12…+17°C 26/09: кундузи +23…+28°C, кечаси +12…+17°C Ёғингарчилик: кутилмайди.
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
19 сент., 11:01
☄️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ: 12–19 сентябрь, 2026 йил.1. Деҳқон-фермерлар диққатига! Октябр ойи ушбу куз фаслининг энг серёғин ойи бўлиши кутилмоқда.Хабар қилинишича, октябрь ойига келиб ёғингарчилик фаоллиги ортиши кутилмоқда. Октябрь–ноябрь ойлари республикада кузги ёғингарчиликнинг асосий қисми кузатилиши мумкин бўлган давр сифатида кўрилмоқда. Шунинг учун деҳқонлар, фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳалари учун мавсумий прогнозлар айниқса муҳим аҳамият касб этади. Ёғингарчиликнинг кўпайиши бир томондан намлик захиралари учун ижобий бўлиши мумкин бўлса, иккинчи томондан кучли ёмғирлар айрим ҳудудларда қисқа муддатли ноқулай шароитларни юзага келтириши эҳтимолини ҳам оширади.🔹🔹🔹2. Сув тежовчи технологияларга оид янги тартиб қўлланилади.16 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 488-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат сув тежайдиган
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
16 сент., 13:01
ШЎР ТУПРОҚДА ҚАЙСИ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР ЯХШИ ЎСАДИ?Шўрланган ерни ташлаб қўйиб бўлмайди. Мевали дарахт ва унинг мос навини тўғри танланса, бундай майдондан ҳам ҳосил олиш мумкин.Шўрга нисбатан чидамлироқ мевали дарахтлар:1. Анор — шўр ва қурғоқчиликка нисбатан чидамли. 2. Зайтун — шўрланишга яхши мослашади. 3. Писта — шўр тупроқ ва қурғоқчиликка чидамли дарахтлардан. 4. Хурмо (унаби) — нисбатан шўр ерларда ҳам яхши ўсади. 5. Бодом — айрим навлари шўрланишга чидамли. 6. Анжир — енгил ва ўртача шўрланган ерларда етиштириш мумкин. 7. Узум — айрим навлари шўрга нисбатан чидамли. 8. Ўрик — ўртача шўрланишда, яхши парвариш билан етиштирилади. 9. Олма — нав ва пайвандтаг танлови муҳим. 10. Нок — айрим навлари шўрланишга нисбатан чидамли.Муҳими шуки, «шўрга чидамли» дегани дарахт ҳар қандай шўр тупроқда бемалол ўсади дегани эмас. Шўрланиш даражаси, тупроқнинг механик таркиби, сизот сувлари
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
16 сент., 13:00
переслано из @anguzalagroservis
🔥ИССИҚХОНА ЭКИНЛАРИ УЧУН ЭНГ ЯХШИ 5 ТА ПРЕПАРАТ!👇👇👇 https://youtube.com/shorts/JndixZv3F9w?si=tt7NC1V1Zhd9uJDHYouTubeИССИҚХОНА ЭКИНЛАРИ УЧУН TOP-5 ПРЕПАРАТ! #994300064 #agro #bio #issiqxona #anguzalEnjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
16 сент., 05:05
КУЗ ФАСЛИ - ЁНҒОҚ КЎЧАТИ ЭКИШ УЧУН ҚУЛАЙ МАВСУМ!Ёнғоқ боғи барпо этишни режалаштираётганлар учун куз кўчат экишга қулай давр ҳисобланади. Тупроқ ҳали илиқ, ҳаво эса салқин бўлгани учун кўчат баҳоргача илдиз отишга улгуради.ЕРНИ ТАЙЁРЛАШ:Имкон бўлса, ерни 50–60 см чуқурликда ҳайдаб, текислаш мақсадга мувофиқ. Бу илдизларнинг чуқур ривожланиши учун яхши шароит яратади. Экишдан олдин тупроқ таҳлилини ўтказиш, айниқса шўрланиш ва pH кўрсаткичларини аниқлаш фойдали.ЭКИШ СХЕМАСИ:Кўчат оралиғи нав, пайвандтаг, тупроқ унумдорлиги ва суғориш шароитига қараб танланади.Кенг қўлланадиган схемалар: • 10×10 м • 10×8 м • 8×8 мАйрим пайвандланган, секин ўсувчи навларда 6×8 м схема ҳам қўлланиши мумкин.КЎЧАТ ЭКИШ:
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
15 сент., 22:16
ЎЗБЕК ҚОВУНЛАРИ ВА УЗУМЛАРИ БУЮК БРИТАНИЯГА САМОЛЁТДА ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА!Хабар қилинишича, Ўзбекистонда етиштирилган «Келин бармоқ» узуми ҳамда «Торпедо», «Кўкча» ва «Оби новвот» қовунларини Буюк Британияга етказиб бериш бошланди. Маҳсулотлар Uzbekistan Airwaysʼнинг мунтазам авиақатновлари орқали экспорт қилинмоқда.Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш доирасида маҳаллий узум ва қовунларнинг янги навлари Буюк Британия бозорига етказиб берилгани ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Британиянинг Capital Foodservice компанияси ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишни йўлга қўйган.Экспорт қилинаётган маҳсулотларни Британияга тезкор етказиш учун ҳаво транспортидан фойдаланилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг мунтазам рейслари орқали манзилга олиб
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
15 сент., 20:02изменён
🟦🟦🟦 10 КУНЛИК ОБ-ҲАВО: 16 сентябрдан 25 сентябргача бўлган фото-маълумот! 21-санада ёмғир ҳам кутилмоқда...AGROBLOGER канали: @agrobloger🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: ➡️ Instagram ➡️ Facebook ➡️ Youtube
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
6 сент., 09:39
САРИМСОҚ ЭКИШ МАВСУМИ БОРМОҚДА: ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТЛАР...Саримсоқни помидор, бақлажон, бодринг каби сабзавотлардан кейин экиш тавсия қилинади, чунки улар экилиб, йиғиштирилган тупроқда саримсоқ ривожланиши учун фойдали микроэлементлар етарли бўлади.Ҳеч қачон уни пиёз, картошка, сабзи сингари илдизмева гуруҳига кирувчи сабзавотлардан бўшаган ерларга экманг. Сабаби, у тупроқлар таркибида саримсоқ учун энг керакли бўлган Калий умуман бўлмайди.Иккинчи сабаби, илдизмевалар ҳар хил зараркунанда ҳашоратларни ўзига чақирувчилар ҳисобланади.Кузги навлар серҳосил ҳисобланади. Саримсоқ кузда, сентябрь-октябрнинг бошларида экилади. Бундан кечиктириб экилса, кузда яхши илдиз олишга улгура олмайди. Шу сабабдан қишки совуқлардан ва касалликлардан шикастланиб, ҳосили камаяди.Саримсоқпиёз асосан палласидан экилади. Экишдан 3-4 кун олдин паллаларга ажратилади, сараланади, касалланган, эзилган ҳамда
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
6 сент., 09:39
переслано из @fermer_uzbekistan
⚡️ЭЪТИРОФ: Халқаро мутахассис, "Anguzal Agroservis" компанияси бош менежери Зохиджон ака Абдусаломов тақдим қилган илмий иш "Scientific publication" Илмий Кенгаши томонидан халқаро танловда олий ўринга лойиқ топилди. Юксак мукофот билан чин дилдан табриклаймиз!🔹Маълумот учун: Зохиджон Абдусаломов, 1975 йилда туғилган. Олий маълумотли. ЎзЛиДеП аъзоси. Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда бир қанча янги ғоялар муаллифи. Ижтимоий тармоқлардаги йирик агроканаллар ва агросаҳифалар асосчиси.🔘🔘🔘Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 YouTube
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
6 сент., 09:38
СЕНТЯБР ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАРАйни кунларда боғ ва токзорларда мавсумий парвариш ишлари асосан тугалланган бўлиб, эндиликда қишга сақланадиган мева ва узум ҳосилини теришга эътибор берилади.Тупроқ қатлами қалин бўз ва бўз-ўтлоқи ерлардаги боғларни 15 сентябрдан сўнг суғориш ишлари тўхтатилади. Тупроқ қатлами юпқа (таги шағалли ерларда) майдонларни сентябрнинг охиригача суғориш мумкин. Шунда дарахтлар қишга яхши тайёрланади, совуқдан азият чекмайди.Дарахтларнинг танаси (ердан она шохларгача) яхшилаб оқланади. Бунда бир қисм оҳакка бир қисм тупроқ ва ҳар 10 л эритмага молнинг 2–3 кг янги шатмоғи қўшилса яхши самара беради. Бу, биринчидан, ниқоб вазифасини бажариб, совуққа чидамлилигини оширса, иккинчидан, танадаги ёриқларга эритма кириб, зараркунандаларнинг қишлашини бартараф этиб, касалликлар захирасига қирон келтиради.Зараркунанда ва касаллик
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
5 сент., 19:53
ГЕРМАНИЯДАГИ "ИШОНЧ РАСТАСИ": Бизда ҳам тарвузни шундай сотиш мумкинми?AGROBLOGER канали: @agrobloger🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
5 сент., 19:53
переслано из @anguzalagroservis
🌱МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН, ЎСИМЛИКЛАР УЧУН КЕНГ АССОРТИМЕНТДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ "ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН✅ ЛАВИРОН – вирус касалликларига қарши✅ СПОРАГИН – замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид✅ ПЛАНТАСТИМ – илдиз биофунгициди ва стимулятори✅ АНТИФРОЗ – совуқ ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилувчи антистрессант✅ МАКСИПЛАНТ – мева ва ҳосил шаклланишини рағбатлантирувчи биостимулятор✅ ПРЕСТИЖ – баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид✅ АН БИО – нематодаларга қарши биопрепарат✅ БАКТОМИН – биоазотли биостимулятор✅ ФОСФОМАКС – фосфор ҳосил қилувчи ўғит
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
5 сент., 19:51
ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИСОБДА АКС ЭТМАГАН САЛКАМ 1 МИЛЛИОН ГЕКТАР ЕРГА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ.Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида қарийб 1 миллион гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқлаштирилди. Натижалар президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.Президент Шавкат Мирзиёев рўйхатга олиш якунлари ҳамда миллий статистика тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Рўйхатга олиш жараёнида амалдаги ҳисобларда акс этмаган 810,6 минг нафар аҳолининг яшаш манзили ва ижтимоий мақомига аниқлик киритилди.Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида эса ҳисобларда қайд этилмаган 985,5 минг гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқланди. Уларнинг: 789,5 минг гектари — экин ерлари; 14,1 минг гектари — иссиқхоналар; 75,3 минг гектари — боғлар; 21,4 минг гектари — токзорлар; 85 минг гектари — балиқчилик ҳавзалари.Рўй
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
5 сент., 19:51
ЎЗБЕКИСТОНДА СЕНТЯБРЬ ОЙИДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2026 йил сентябрь ойида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва мўътадил илиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ойлик ўртача ҳаво ҳарорати иқлимий меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинган.Сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида очиқ ва қуруқ об-ҳаво устунлик қилади. Тунги ва эрталабки ҳарорат асосан +15…+20 даража, кундуз кунлари эса +30…+35 даража атрофида бўлади. Айрим кунларда ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилиши, жанубий вилоятларда эса +38…+40 даражагача исиши мумкин.Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, нисбатан салқин об-ҳаво шаклланиши кутилмоқда. Бу даврда тунлари ҳарорат +10…+15 даража, кундуз кунлари эса +25…+30 даража атрофида бўлиши мумкин.Сентябрь ойида ёғингарчилик миқдори асосан кам бўлиши кутилмоқда. Айрим
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
31 авг., 22:21
🎉БУТУН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИ РЕСПУБЛИКАМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!Маълумот учун:1991 йил, 31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Бунда Олий Кенгашнинг республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёноти қабул қилинди. Тегишли қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланди. 1 сентябрь — Мустақиллик куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.AGROBLOGER канали: @agrobloger
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)
13 авг., 05:01
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТГА ИШОНГАН ФЕРМЕР БИР КЕЧАДА 10 ГЕКТАР ҲОСИЛИДАН АЙРИЛДИ!Хитойнинг Анхуй провинциясида 67 ёшли фермер сунъий интеллект тавсияси асосида пестицид сепиши оқибатида бир кечада қарийб 10 гектар майдондаги кунжут кўчатлари қуриб қолди. Бу ҳақда CTWANT хабар берди.Қайд этилишича, Чжужоу шаҳрида яшовчи Ву исмли фермер тахминан бир йил аввал сунъий интеллект дастуридан фойдаланишни бошлаган. У деҳқончилик ишларини режалаштириш, ўғитлаш ва пестицидлардан фойдаланиш бўйича деярли барча масалаларда сунъий интеллект билан маслаҳатлашган.Дастлаб у сунъий интеллект тавсияларига шубҳа билан қараган. Бироқ вақт ўтиши билан унинг маслаҳатларига ишончи ортиб, тақдим этилган ечимларни бевосита амалда қўллай бошлаган. Жорий йил июль ойининг 10-кунида Ву сунъий интеллектдан кунжут экинларидаги бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши қандай курашиш мумкинлигини сўраган. Шундан сўнг
