gram news
Аватар канала Akmal Vohidov

Akmal Vohidov

@akmal_vohidov1

ПроектыKK

704подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Akmal Vohidov

    22 сент., 11:25

    Икром Муслимов адвокатлик имтиҳонидаОлий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов ҳам адвокатлар сафига қўшилиш учун имтиҳон топширмоқда.👉 каналга уланиш
    2286111Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    21 сент., 14:19

    Республика йил ўқитувчисиЖорий йилда илк бор ўтказилган танловда 208 та туман (шаҳар) бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бири 616 миллион сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1400 баравари) миқдорида пул мукофоти билан мукофотланди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилги танловда Республика бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этишди. Улардан 208 нафар педагог ғолибликни қўлга киритишди.Танлов ғолиблари рўйхатиМуборак бўлсин!👉 каналга уланиш
    3838222Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    19 сент., 13:00изменён

    Ички ишлар органлари сафида генераллар сони яна биттага кўпайдиҚорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Орынбаев Аманбай Тлеубаевичга «генерал-майор» махсус унвони берилди.Табриклаймиз! 👏👏👏Шундай қилиб, курсдош дўстларим сафида генераллар сони икки нафар бўлди.👉 каналга уланиш
    6552253211Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    18 сент., 12:17

    Педагогларнинг фарзандларига контракт учун 30 фоиз чегирма бериладиҲукумат қарорига кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриатида кундузги таълимда таҳсил олаётган педагоглар фарзандларининг тўлов-контрактига 30 фоиз чегирма берилади.Чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.Ариза kontrakt.edu.uz орқали берилади ва педагоглик мақоми тасдиқланса, чегирма автоматик қўлланилади.Чегирма олий ҳарбий, ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига ва нодавлат олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.👉 каналга уланиш
    1,1207221Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    18 сент., 11:16

    Ҳозирда Ички ишлар органлари ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган 36 турдаги ижтимоий ҳимоя механизми жорий этилган. Мазкур тизим рақамлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда.Масалан: 🏢 Хизмат уйи олиш 🏠 Турар-жой олиш 💳 Фоизсиз қарз олиш 💰 Ижара ҳақи олиш 👶 MTT (боғча) 🏖 Санаторийга йўлланма олиш 💵 Санатор-курорт учун маблағ олиш 🏥 Даволаниш учун маблағ олиш 🤝 Маросимлар учун ёрдам 🚗 Автокредит олишРўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш учун: 👉 https://e-ijtimoiy-himoya.iiv.uz👉 каналга уланиш
    5974421Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    17 сент., 13:18

    Энди шифокор бўлиш янада қийинлашадиТиббиёт олийгоҳида ўқишни режалаштираётган абитуриентларни олдинда янги қоидалар кутмоқда.2027–2028 ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика йўналишларига кириш учун абитуриент максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаши керак бўлади.Ўқишга кирганидан кейин ҳам талаблар юқори бўлади: шифокорлик мутахассисликларида ўқув модуллари ва давлат имтиҳонларидан ўтиш чегараси 70 фоиз этиб белгиланади.Шунингдек, “5+1” тизими жорий қилиниб, бўлажак шифокорлар олтинчи йилни тўлиқ амалиётда ўтказади, тор соҳа мутахассислари эса энди асосан резидентура орқали тайёрланади.2026–2027 ўқув йилидан оилавий тиббиёт бўйича резидентура ҳам иш бошлайди. Янги тизим тиббиётга кимлар қабул қилиниши, қандай ўқитилиши ва мутахассис сифатида ишга тайёрланишигача бўлган жараённи ўзгартиради.👉 каналга уланиш
    1,21012222Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    16 сент., 06:11

    Алимент миқдори боланинг ёши ва эҳтиёжига қараб белгиланадиЎзбекистонда алимент миқдорини ота ёки онанинг расмий маошига эмас, боланинг ёши ва эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилнозахон Каттахонова Сенатдаги муҳокамада маълум қилди.Унинг айтишича, айрим ота-оналар алимент миқдорини камайтириш мақсадида ҳақиқий даромадини яшириб, ўзини паст маош тўланадиган ишга расмийлаштирмоқда. Оқибатда ундирилаётган маблағ боланинг кундалик эҳтиёжларини қоплашга етмай қоляпти.👉 каналга уланиш
    48811211Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    15 сент., 03:08

    Ички ишлар органларига ишга кириш ёши 35 ёшгача этиб белгиландиПрезидентнинг 26 августдаги ПҚ–303-сон қарори билан ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича ёш талаби ўзгартирилди.Аввал хизматга қабул қилиш ёши 30 ёшгача этиб белгиланган бўлса, янги тартибга кўра ушбу чегара 35 ёшгача оширилди.Яъни, фуқаро 36 ёшга тўлмаган бўлса, ички ишлар органларида хизмат қилиш учун ҳужжат топшириши мумкин.👉 каналга уланиш
    1,85013222Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    13 сент., 12:45

    Олий таълим муассасаси (ОТМ) контрактини тўрт қисмга бўлиб тўлаш мумкинТўлов-контракт асосида ўқишга кирган талабалар контракт суммасини бир йил давомида 4 қисмга бўлиб тўлаши мумкин: 🔹 25% — 1 курслар 15 сентябргача, юқори курслар 1 октябргача; 🔹 50% — 1 январгача; 🔹 75% — 1 мартгача; 🔹 100% — 1 майгача.Муддатлар узайтирилиши мумкин. Молиявий мустақил давлат ОТМлари ва нодавлат олийгоҳлар тўлов миқдори ҳамда муддатларини мустақил белгилайди.Супер-контрактни ҳам бўлиб тўлаш мумкин, аммо дастлаб 50 фоизи тўланиши керак.Ариза kontrakt.edu.uz орқали юборилади.👉 каналга уланиш
    1,0008322Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    9 сент., 13:19

    #ҳуқуқий_маслаҳатСАВОЛ: Мен хотинимнинг ишлашига қаршиман ва шу сабабли у ҳозирда ишламаяпти. Шу масалада у профилактика инспекторига “эрим мени ишлатмаяпти”, – деб арз қилган экан, инспектор мени чақириб, бундай қаршилик қилганлик учун жавобгарлик борлигини маълум қилди. Ҳақиқатдан ҳам жавобгарлик борми ёки инспектор мени қўрқитдими?ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59²-моддасига кўра, эрнинг хотинига ёки хотиннинг эрига меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишига тўсқинлик қилиши – оилавий зўравонлик ҳисобланади.Оилавий зўравонлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.👉 каналга уланиш
    1,1707322Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    8 сент., 13:00

    “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.👉 каналга уланиш
    1,230файл8631Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    7 сент., 05:10

    Меҳнат муносабатларига оид қоидаларКўпчилик ходимлар ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш жараёнида иккита муҳим жиҳатда чалғишади. Келинг, Олий суд Пленуми қарори асосида бу масалаларга ойдинлик киритамиз.1. Ариза муддати қачондан ҳисобланади? Аксарият ходимлар “бугун ариза ёзиб бердим, демак 14 календарь кунлик огоҳлантириш муддатининг биринчи куни бугун” деб ўйлашади. Лекин меҳнат қонунчилигимизда бундай эмас! Сизнинг ўз хоҳишингизга кўра ишдан бўшаш ҳақидаги огоҳлантириш муддатингиз ариза раҳбарга (ёки кадрлар бўлимига) топширилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади.Яъни, агар сиз аризани 1-санада топширсангиз, 14 кунлик муддатнинг биринчи куни 2-санадан бошланади ва охирги иш кунингиз 15-санага тўғри келади. Янги иш жойига ўтишни режалаштираётганда ва кунларни ҳисоблаётганда айнан мана шу қоидани ёдда тутинг.2. Муддатли шартномани бузганлик учун қачон жарима (неустойка) тўланмайди?
    86412211Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    4 сент., 07:55

    Тиббиёт ходимлари фарзандлари ўқиши учун контракт тўловига субсидия олишлари мумкинДавлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун олий таълим контракт тўловларини қоплаш бўйича субсидия олиш учун ариза топшириш имконияти яратилди.Субсидия учун subsidiya.imv.uz платформаси орқали ариза юбориш мумкин.👉 каналга уланиш
    1,17066211Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    3 сент., 10:00

    8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлари янгиланади — Президент.👉 каналга уланиш
    1,64012532Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    3 сент., 03:08

    Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий тариф ставкалари миқдорларини 2026 йил 1 сентябрдан ошириш тўғрисидаги қарорМаълумот учун: 1-а илова – Академик лицейлар 1-б илова – Техникумлар👉 каналга уланиш
    1,160файл9322Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    2 сент., 08:13

    Ҳоким ёрдамчилари штатларини оптималлаштириш режалаштирилмоқдаҲоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида штат бирликлари оптималлаштирилади. Янги тартибга кўра, икки ёки учта маҳаллага битта ҳоким ёрдамчиси бириктирилади.Шунингдек, уларнинг айрим функцияларини маҳалла банкирларига ўтказиш кўзда тутилмоқда.👉 каналга уланиш
    1,17012621Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    1 сент., 12:27изменён

    Энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги байрами муборак бўлсин!Юртимиз тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик диёри сифатида янада гуллаб-яшнасин! Аллоҳ таолонинг ўзи Ватанимизни паноҳида асрасин!👉 каналга уланиш
    1,38020722Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    31 авг., 11:55

    31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куниБу сана халқимизнинг озодлиги, миллий ўзлиги, илм-маърифати ва истиқболи йўлида жонини фидо қилган минглаб юртдошларимиз хотирасига эҳтиром ифодасидир.2002 йил 31 август куни Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" мажмуасида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи тантанали равишда очилган.Расмий маълумотларга кўра, 1937-1953 йилларда Ўзбекистонда 100 мингдан зиёд киши қатағон сиёсатининг қурбони бўлган. Уларнинг 13 минг нафари отиб ташланган.👉 каналга уланиш
    84611522Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    30 авг., 13:00

    Маҳмадонадан маслаҳат кутмаМаҳмадона – ҳеч нимани билмайдиган, нодон, калтабин, аммо ўзини билағон ҳисоблаб, ҳар бир гапга билар-билмас аралашаверадиган, ўз гапини маъқуллайверадиган одам.Бундай одамдан ақлли гап чиқмаслигини, ундан маслаҳат сўраш бефойда эканлигини уқтирувчи юқоридаги мақолнинг бошқа вариантлари ҳам бор: "Ҳўкиздан сут чиқмас – аҳмоқдан ўгит"; "Аҳмоқ бошдан ақл чиқмас, ақл чиқса ҳам маъқул чиқмас"; "Маслаҳат сўрасанг, марддан сўра".👉 каналга уланиш
    842136321Открыть в Telegram
  • Akmal Vohidov

    29 авг., 09:44

    Мустақилликнинг 35 йиллиги: Ички ишлар органларидаги 35 муҳим ислоҳотМустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари халқ осойишталигини таъминловчи муҳим тузилмаган айланди. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга оид ислоҳотлар амалга оширилди. Шулардан 35 таси билан қуйида танишасиз:Батафсил👉 каналга уланиш
    79213321Открыть в Telegram