Последние посты

Muhabbat Devoni
22 сент., 12:36
Латифа Умримни ейдиганлар диққатига! – Нон билан енг, тўясиз...😁 Alfiroق
Muhabbat Devoni
21 сент., 11:34
Куз фасли инсоннинг ҳудди қирқ ёшига ўхшайди. – Хануз ҳаммаси ёз каби-ю, локин қиш келишига ҳам оз қолган... “Ваҳдатгоҳдан” Alfiroق
Muhabbat Devoni
20 сент., 15:35
Қуръони карийм фақатгина жаноза ёки қабристонда ўқиладиган китоб эмас, балки бутун ҳаётимизни қамраб олиши керак бўлган ҳикматдир. Шайх Усмон Нурий Тўпбош ҳазратлари (Салламаҳуллоҳу таъоло) Alfiroق
Muhabbat Devoni
19 сент., 22:38
• Назарий камолотнинг боши, маърифатуллоҳ. – (Аллоҳ Жалла Жалалуҳуни яқийн иймон, собит ақийда ила таниш) • Амалий камолотнинг боши эса тоъатуллоҳдир. – (Аллоҳ Жалла Жалалуҳуга тўкис тоъат-ибодат, барча амр ва таъқиқларига батамом риоя қилиш) Мазкур икки камолотда даражаси янада юксак бўлган кишининг валояти (Аллоҳга бўлган дўстлиги) яна ҳам мукаммал бўлади. – [Имом Фахриддин ар-Розий. Шарҳи Маъолими Усулиддийн, С.574] Alfiroق
Muhabbat Devoni
17 сент., 10:54
Суриялик бир олим китобларини деворлар орасида асраб қолибди. Айтишича, собиқ асад ҳукумати уйма-уй юриб, аксар сунний олимларнинг китобларини йиғиб йўқ қилган. Alfiroق
Muhabbat Devoni
17 сент., 08:11
Шайх Холид Хорса ҳазратлари (Салламаҳуллоҳу таъоло) айтиб берган эдилар: «Касбу корингиз илмга алоқадор бўлмаса ҳам илм талабидан қолманг. Олдинлари Сурияда оддий косибнинг ҳам иккита дафтари бўларди. Бири, иши билан алоқадор иккинчиси дарси учун эди. Тадбиркор бўладими ёки бошқа касб эгаси, ўзларига албатта устоз тутиб, кун ичида ишдан вақт ажратиб дарсга қатнашар эди...» Alfiroق
Muhabbat Devoni
16 сент., 16:17
«Қанийди йўлларга кутиш нималигини билган, аҳли вафоларнинг номлари берилса...» “Ваҳдатгоҳдан” Alfiroق
Muhabbat Devoni
10 сент., 02:50изменён
Бошқани билиш - илм Ўзни билиш - ирфондир дебдилар Машойихлар...YouTubeBoshqani bilısh - ilm... O'zni bilish - irfondir.Enjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
Muhabbat Devoni
9 сент., 17:21
Собит ҳақиқат шуки, Ислом, бошқа дин(!) номидаги идеологиялар каби, секуляр ҳаётга мувофиқ ва ҳамоҳанг яшайверадиган доктринлар ва ритуаллар мажмуъи эмас. Билъакс Ислом, теологик мавзуларда бўлгани қадар политик, экономик ва социал муаммолар билан ҳам тўғридан-тўғри алоқадор бўладиган бус-бутун бир ҳаёт тарзидир. Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Alfiroق
Muhabbat Devoni
8 сент., 14:33
Ўзини ҳақиқий толиби илм деб билган киши, ўрганган ҳар бир илмини амалга татбиқ қилмоғи лозим. Зеро илм, амал билан қадр-қиммат топади. Амалсиз илм эса инсонга юкдан бошқа нарса бўлмайди. Саййид Муҳаммад Моликий Раҳимаҳуллоҳ Alfiroق
Muhabbat Devoni
7 сент., 06:44
Кўзлардан ҳудди икки ирмоқ сингари қалбга йўл бордир. Нимани кўп кўрса уни қалбга олиб киради. Шайх Маҳмуд афанди ҳазратлари. (қуддиса сирруҳу) Alfiroق
Muhabbat Devoni
6 сент., 08:40
Йўл эмас, билъакс ярим йўлда ўзгариб оладиганлар чарчатади одамни... “Ваҳдатгоҳдан”. Alfiroق
Muhabbat Devoni
5 сент., 16:57
Ашраф ўғли Румий айтибдиларки: “Жанобимиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча Пайғамбарларнинг афзалидурлар. Ой, қуёш ва бутун коинот ёруғлигини Ул Жанобимиз алайҳиссалоту вассаломнинг нурларидан олгандир.” Alfiroق
Muhabbat Devoni
2 сент., 09:41
Имом Шофеийдан сўрадилар – инсоннинг шарафини кетказадиган ҳусуслар қайсилар? Жавобан: • Кўп гапириш. • Сирларни фош қилиш. • Ҳаммага ишонавериш. – дедилар имом раҳимаҳуллоҳ. [Ҳофиз ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ, ал-Интиқо; 159.] Alfiroق
Muhabbat Devoni
1 сент., 13:25
Бир йигит Муҳаддис Ибн Шозон раҳимаҳуллоҳ ҳузурларига кириб деди: Тушимда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. Менга, – “Ибн Шозонни топиб, унга мендан салом айт, дедилар”. Шайх йиғлаб юбордилар ва – “Бу улуғ неъматга муносиб бир амалим борлигини билмайман. Фақат Ҳадиси шариф ўқишдаги сабрим ва Набий алайҳиссолату вассаломнинг исми мубораклари ҳар зикр қилинганда, салавот айтишда бардавом бўлганим бу лутфга ноил қилди деб ўйлайман, – дедилар. [Имом Заҳабий, "Сияру аъломин нубало" 17/418]Оламларга раҳмат бўлган жаноби Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи вассалламга барчамизнинг номимиздан, борлиқдаги бутун мавжудотлар ададича, муттасил салоту саломлар бўлсин. Илоҳим, бу дунёда муборак Суннати санийяларига боъамал яшаб, охиратда шафоъатларига мушарраф бўлишни насиб айласин. Омийн! Омийн! Омийн! Alfiroق
Muhabbat Devoni
31 авг., 14:04изменён
🇺🇿Муҳтарам азизлар, ВАТАНИМИЗ мустақиллигининг 35 йиллиги муборак бўлсин! Аллоҳ Жалла Жалалуҳу истиқлолимизни бардавом ва халқимизни Ҳақ йўлда собит қилсин, илоҳим.🤲 Alfiroق
Muhabbat Devoni
30 авг., 10:03
Азиз бил жононни жондин ранж этма дилга зиёндир, Кўчмоқ бор дорул бақога дору дунё ёлондир. –Ла адрий. Зеро, «Дунё ҳаёти ҳудди соя мисоли ўткинчидир.» “Ваҳдатгоҳдан”. Alfiroق
Muhabbat Devoni
28 авг., 10:13
Фазилатли шайх Абдуллоҳ Сирожиддин раҳимаҳуллоҳ: Кошки Шайх Муҳамад Аввома каби яна ўнта талабам бўлсайди. Alfiroق
Muhabbat Devoni
27 авг., 05:47
Инсон учун таклиф этилган солиҳ амаллар, уни то Аллоҳ азза ва жаллага қурбат хосил қилишга элтади. Шаҳидул меҳроб Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ. Alfiroق
Muhabbat Devoni
23 авг., 17:16
Яқин кунларда, ИншаАллоҳ.👉 Ютуб саҳифамиз 👈
