Последние посты

Alisher Rustamov
22 сент., 09:40изменён
Оҳирги пулингизга премиум машина олманг. Паст одам бўлиб кўринасиз. Биров парковкада сал эшиги билан тегиб кетса, чиқиб чангини артиб минг марта қарайсиз. Яна дўқ уриб, гапирасиз: ў ока, қараб очмайсизми! Бу гаплар билан жуда паст кўринасиз. Қанчалик кетингиз ачишмасин, секин ойнани очиб, “Темирку, асосийси ўзингизга ҳеч нарса қилмадими?)” денг. Лекин, буни айтиш учун одам мард бўлиши керак. Чиқиб дўқ уриб, башарани қанча бужмайтирса, одам шунчалик қалбан гадойлигини кўрсатади.Бир аканинг Рендж Роверинини сал туртиб юборганман. Шу юқоридаги гапни айтган: “ўзингиз яхшимисиз асосийси?”. Бу одам кўз олдимда 100 левелга кўтарилган. Бойликка ҳам тайёр бўлиш керак эканде.Кеча менинг ҳам машинамни бамперини қириб кетишди. Рендж Ровер хайдагендек ўзимни тутдим, минг қийин бўлса ҳам). Ўз кўзимда ўзим улғайганимни сездим.
Alisher Rustamov
22 сент., 02:44
Бир ҳил соҳа, битта таргетолог, лекин савдолар ҳажми турли. Биринчисида конверсия катта. Иккинчисида конверсия паст. Ҳамма гап учта нарсада: 1) Мижоз мулоқотни раҳбар назорат қилиши 2) Мижозга якуний фойда ҳақида соҳасига мослаб суҳбатлашиш 3) Мунтазам тренинглар.Бир компаниянинг савдоси яхши бўлиб кетди. Ҳамма гап маркетингда, деб ўйлаб юришганди. Янги продукт қўшилди, яна савдолар ортга тортди. Ана ўшанда тренингларнинг таъсирини тушуниб етдилар. Унгача “Биз шундоқ ҳам зўрмиз” деб ўтиришар эди.
Alisher Rustamov
21 сент., 06:21
Мижозга бриф формасини жўнатиш энг ёмон нарсалардан бири ҳизмат сотишда. Брифни ёнида ўтириб тўлдиринг. Камида танишиб кетасиз, жойини кўриб.
Alisher Rustamov
21 сент., 03:33
Бензинда юрадиган машиналарнинг нархи анча пасайса керак.
Alisher Rustamov
20 сент., 02:53
Бизнес бошлаш керак, деб бизнес бошламанг. Шунақанги бир фурсат келадики, ўзингиз керакли одамга ва яхши ғояга рўпара бўлиб қоласиз. Ниятингиз пул эмас, балки ўша пул билан нималарни ҳал қилмоқчи бўлганингиз ҳақида бўлиши керак. Тасодифан бўлмайди ҳеч нарса. Керакли вақтда бўлади.Бу дегани харакатсиз ўтириш эмас, балки ўша бизнес пайдо бўлганда харидорлар билан қанақа муомала қилишни ўрганиш дегани.Кийим соҳасига 50% одам ҳавас билан кириб қолган. Диди йўқ, инсонни “сезимайди”, ижодий ёндашув кўринмайди. Ўзи ҳам тушуниб етадики, бу унинг “Темаси” эмас. Лекин, чекинишга имконият йўқ, чунки остаткани тозалаш керак. У тугамайди.Видео дарслик тайёрлаганмиз. Қиймати $120. Ичида турли соҳаларда мижоз билан савдо муомаласини мисол қилиб кўрсатганмиз. 6 сериядан иборат. Тўрт соатча давом этади. Бизнес бошлаганда мижозларга боғлиқ анча хатоларни олдини олади. Мардонбек ☎️+998996349909
Alisher Rustamov
19 сент., 17:18
Ходимлар содиқ бўлмайди. Улар ва сиз, шунчаки, бир поездда йўловчисиз. Ўз бекати келганда у тушиб қолади. Шуни бошидан билишингиз муҳим. Савол ўша бекат қачон келади? Сизга кўп ташаббуслар билдиради, ғоялар билан чиқади, лекин сиз баъзи психологларнинг гапига кирасиз, уни тинглаш ўрнига. Менинг Richemont Group-даги раҳбарим айтарди: "OK, have it done. You are accountable and in charge". Баъзи ташаббус билдирганлар ўзи "қисиб" қоларди. Бошқалар эса, олға юрарди. Кимдир муваффақиятли битирди, бошқаси мағлубиятга учради. Аммо, ҳеч ким сизни хайдаб юбормайди. Хайфсан оласиз, бонусдан айриласиз, бироқ сизни иш қиладиган одам, деб биладилар. Иш қиладиган одам хато қилади, ўрганади ва соҳасида мукаммаллашади.Кемадан охирги бўлиб ўзим кетганман. Шартнома бўйича, 2 ой мухлат беришим керак эди. 6 ой аввал аризани топширганман. Кетаётганимда катта бонус олганман.Қачон кетишини ходим очиқчасига
Alisher Rustamov
18 сент., 17:03
Одамлар халивери сифатли мол олиб келсам, бўлди бойиб кетаман, деб юраркан. Ачинарси шуки, анча-мунча эски тадбиркор акалар шундай ўйлаши.Сифат нима эканини яхши тушунмаслик ҳам катта роль ўйнайди. Унинг таърифи қуйидагича: Мижознинг умидларини ўзида мужассам этган нарса. Тадбиркорнинг умидини ёки унинг жамоаси ўйлаган нарсани эмас. Сийқаси чиқиб кетган гап: балиқ овига шашлик билан борилмайди. Балиқ нима ейишини ва ўша нарсани унга тўғри тақдим этишни билиш ўта муҳим.Яқинда бир шиначи укамиз ҳам нотўғри фикрлашини тушуниб қолганди. “Юмшоққина” шина ҳақида гапираверганидан мижоз безиллаб чиқиб кетди. Аслида бу мижоз машинаси асфальтга яқинроқ бўлиб, руль “яхши қулоқ солишини” истаган экан. Юмшоқ шина буни бермайди. Сифат дегани мижознинг умиди. Сизнинг умид эмас. Масалан, менга иссиқинк куртка бўшиши шарт эмас, чунки мен пальто кияман. Ҳа, олди очиқ бўлади, лекин шарф нега
Alisher Rustamov
15 сент., 16:02
Нега помидорларнинг мазаси ўзгариб кетди? Помидорми ёки пишмаган олхўрими — деярли фарқи йўқ. Эски ширин сортлари йўқ бўлиб кетдими?
Alisher Rustamov
14 сент., 15:46
Ўша скриншот қилиб сақлаб қўйган нарсаларингизни қачон оласиз?
Alisher Rustamov
14 сент., 03:41изменён
21 йил бўлибди телефоним товушсиз режимда туришига. Бугун Мангуберди поездеди юрдим. Мен тенги ва сал ёшроқларда рингтон жаранглаб турибди.Асабга тегадими? Билмасам. Телефон ёнгинасида бўлса.
Alisher Rustamov
12 сент., 01:59
— Айтингчи, сизга фақат нархи муҳимми ёки сифати ҳам муҳимми? — Фақат нархиНима қиласиз? Дўстлар эътироз билан ишлаш бу фақатгина сўзлар ўйини эмас. Аслида мижозга нарх муҳим бўлишининг асосий сабаби: 1) Сизда мутахассис ёки ишининг устасини кўрмаслиги 2) Сизга шахсан ишончи йўқлиги 3) Кайфиятини кўтармаганингиз 4) Тана тили ва юз ифодангиз 5) Сиз билан кимлар яна ишлашини билмагани 6) У нима истаётганини англамаганингиз.Ярим соат ичида ишончга киролмайсиз. Юқоридаги вазият заиф тарафларингизни очиб берди. Бу қиммат дарс. Энди ўз устингиздан ишлайсиз. “Ишининг устасиде, жала қиммат олади, лекин фақат шу бола нормально битириб берадиде” деган гап унинг онгида бўлиши керак. Буни ягона йўли — мижознинг асл оғриқлари ва орзуларини билишингизда.
Alisher Rustamov
11 сент., 18:07
Раҳбар кимнидир ишдан олишга қарор қилади. Мени ҳам аралаштиради фикр беришга. Ҳайдайди. 1-2 ойдан кейин борсам, ўша ходим яна шу ишхонада. Бунақа вазиятларда ўртага тушмайдиган бўлганимга 5 йилча бўлди.Анча узун матнда ўз фикримни ёздим. Интеллектуал инсонлар учун бир озиқа бўлади, деб умид қиламан.Эр-хотин ажрашишга ариза берганида суд ярашиш учун муҳлат берадику, ишчи билан раҳбарга ҳам шунақа метод қўллаб кўриш керак. Айтганча, эр-хотин никоҳни бекор қилиш жараёнида ярашув муҳлатини олиб ташлашмоқчи экан. Очиғини айтаман, 30-35 яшар эркакларнинг кўпчилиги аччиғи чиқиб, никоҳни бекор қилишни сўрайди. Судья ҳам буни сезиб туради. Шунинг учун ажратмайди. Эркакларнинг гули ҳам судья ажрашишга йўл қўймаслигини билиб, судга бораверади хотинини тартибга солиш учун). Лекин, энди суд ростдан ҳам “Тақ” уриб ажратвориши мумкин.Дўстлар, одамлар деярли ўзгармайди. Пулнинг ахамияти йўқ.
Alisher Rustamov
11 сент., 10:23
Иккита дона жой қолди 12-сентябр тренингда қатнашадиганлар учун.📞+998996349909 Мардонбек. Телеграм бор.
Alisher Rustamov
10 сент., 02:09
“Берган маошига яраша ишлайманде” дейди баъзи ходимлар. Оддий аҳоли ҳам “Э жала… , нормални ойли бер, яхши ишлайди” деб бонг уради. Аслида вазият унақа осончалик ҳал бўлмайди. Катта маош сизда ишлаши ёки ишламаслигини ҳал қилади. Лекин қандай ишлаши, барибир, малакаси ва виждонига боғлиқ. Яхши мутахассисга маош етмаса, индамай кетиб юборади, аммо ёмон ёки ярим кучида ишламайди. Тўлиқ кучи ва тажрибаси билан меҳнат қилади.Ечим нимада? Ечими пулда бўлганида, аллақачон раҳбар одам буни ҳал қиларди. Яхши самара берган қадамларини мен синаб кўрганман. Уларни 12-сентябр куни бўладиган тренингда ўртоқлашишга тайёрман. Жойни банд қилинг. ☎️ +998996349909 Мардонбек
Alisher Rustamov
9 сент., 15:50
Хашамат тушунчасини ёшликдан адаштириб сингдиришган: - Иномарка зўридан - Қиммат соат - Итальянча ботинка ва кийим - Шахар марказидан “Габус” ёки “Банковский уй”.Аслида ҳақиқий хашамат бу ўзингизга ёқимли ишларга вақт борлиги: - Денгиз эмас, балки қишлоқдаги дарахтзорда уй - Энг оҳирги модель машина эмас, балки 60-йиллардаги ретро автомобил - Қиммат ялтир-юлтир ресторан эмас, ўчоқда қовирилган қайноқ бақлажон икраси - Ҳамма ичиши шарт бўлган кофе эмас, балки ширин лимон чой керакдир.
Alisher Rustamov
8 сент., 03:20
2 kunda nutqingizni mutlaqo yangi darajaga olib chiqishni xohlaysizmi?Ustoz Najot Nurning 2 kunlik intensiv treningida nutqingizdagi 30 ga yaqin muammoga yechim topasiz!Bu treningda siz: ✔️ ravon va ta’sirli nutq qurishni; ✔️ fikrni aniq va tushunarli yetkazishni; ✔️ hayajonni boshqarishni hamda omma va kamera qarshisida erkin chiqish qilishni o‘rganasiz.9-10-sentabr kunlari Toshkentda sizni haqiqiy tajriba va 100% ishlaydigan amaliy texnikalar kutmoqda.✅ Hoziroq quyidagi havola orqali ro‘yxatdan o‘ting!🔗 intensiv.najotnur.uz 🔗 intensiv.najotnur.uz 🔗 intensiv.najotnur.uz
Alisher Rustamov
8 сент., 03:19
Раҳбар одам учун нутқи чиройли бўлиши катта аҳамиятга эга. Бу йўналишда катта устозларидан бири тадбир қиляптилар. Қатнашинг. Маълумотни жўнатиб жойлаяпман.
Alisher Rustamov
7 сент., 18:27
Савдоларни Уч Х оширган иккита нарса бор. Олиб қочмасдан айтаман — Назорат ва интизом. Қолганини ўқимасангиз ҳам бўлади, агар бой бўлишни истамасангиз.Ўзимнинг устозларим ҳам бор. Барака топишсин. Шуларнинг қаттиқ қўллига сабаб, ҳозир яхши даромад топаман. Тасаввур этинг, тадбиркор одам 15-20 минг долларга консультант олиб келди компанияга. Анча муаммоларга ечим топиб берди, лекин бизнес эгаси назорат қилмагани сабаб, 3-4 ойда ҳамма нарса унутилди. Интизом йўқ — берилган чеклист асосида ҳар ҳафта жамоани текширса бўларди. Лекин, қилмайди. Кимдир қилади, деб ишонади. Унга осон, бироқ амалга ошмайдиган, ечимлар керак. Яна ноль нуқтасига қайтиб бораверади. Ҳудди бир шифокордан бошқа шифокор ва яна бошқа, яна бошқа бештасига борганга ўҳшайди. Аслида даволаниш рецептига 100% риоя этиши керак эди.5-6 йил аввал Kingsman, Respect ва Aynimo раҳбарияти биздан маслахатлар олган. Тадбиқ қилган.
Alisher Rustamov
7 сент., 03:15
Яхши ниятда бизнес очганлар диққатига.12-Сентябр куни Тошкент шахрида маҳсус тренинг ташкил этяпмиз.Маиший техника, қурилиш моллари, кийимчи, уй-жой савдоси ёки B2B ҳизмат соҳаларига фойдали бўлади.Иштирик қиймати $70 дан $170 гача. Тўлиқ кун ишлаймиз: - Сервис орқали рақобатда ютиш - Қолдиқларни камайтириш - Насияни тўғри бошқариш - Пулларни самаралироқ ундириш - Савдо сифатини ошириш.Нимага BYD, Kingsman, Nexel, Novza Eshiklari, ASKO Shinalar, Texnomart компанияларида ўхшаган нарса, сизда ўҳшамаслиги керак? Ёки биз билмаган жойи бормикан?) Келинг, ечим топамиз.Жойни банд қилиш ☎️+998996349909 Мардонбек.
Alisher Rustamov
6 сент., 05:08
Мижозга арзонроқ вариант шарт эмас, аслида сиз дастлаб берган таклифингизнинг якуний фойдаси унга ноаниқ қолган.
Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.
Как это работает →