Последние посты

Anora_Sodiq_kundaligi
22 сент., 18:22
переслано из @uzdiplomat
«Қатлнома» муаллифи Набижон Боқийга уй берилдиЁзувчи ва таржимон Набижон Боқийга давлат томонидан уй ажратилди. Адиб уй калитини топшириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига чақирилган ва ҳоким Шавкат Умрзоқов Президент совғасини унга топширган. Ёзувчининг шу пайтгача ўз уйи бўлмаган, сўнгги вақтларда саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келганди.Набижон Боқий, аввало, Абдулла Қодирийнинг қатағон қилинишига бағишланган «Қатлнома» асари билан танилган. Ҳужжатларга асосланган ушбу қиссада буюк адибнинг фожиали тақдири орқали 1930-йилларда ўзбек зиёлиларига қарши амалга оширилган қатағонлар ёритилади. Асар Қодирийнинг ҳибсга олиниши, унга қўйилган айбловлар ва қатл этилиши билан боғлиқ воқеаларни очиб беради.Адиб 1956 йил 7 ноябрда Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Чуваланчи қишлоғида туғилган. 1984 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Унинг
Anora_Sodiq_kundaligi
21 сент., 06:18
переслано из @uzdiplomat
🔴 Сиёсий айбловлар билан мамлакатни тарк этганлар Ўзбекистонга қайтадими?Сиёсий қочқинлар — реабилитация — Ўзбекистон.🎥 Тўлиқ видеоUzdiplomat сайти айни шу мавзуни кўтарди. Бунга «Озодлик» радиосининг собиқ бошловчиси, журналист Сарвар Усмон ва сенатор Қудратилла Рафиқов ўртасидаги суҳбат сабаб бўлди.Улар мулоқот давомида сиёсий айбловлар билан хорижда юрган шахсларнинг Ўзбекистонга қайтиши масаласини муҳокама қилишган. Қудратилла Рафиқов Шавкат Мирзиёевни 40 йилдан бери билишини айтиб, буни аввалги маъмуриятдан қолган оғриқли сиёсий масала деб атаган.Учрашув тафсилотларини билиш учун журналист Сарвар Усмонни суҳбатга таклиф қилдик.Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Anora_Sodiq_kundaligi
17 сент., 15:14
переслано из @uzdiplomat
🔴Ўзбекистондан чиқиб кетган «сиёсий қочқинлар»нинг Ватанга қайтарилишига ишора✔️Қудратилла Рафиқов: "Президент Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги ҳеч бир ватандошга нисбатан шахсий хусумати ёки ғарази йўқ"Сарвар Усмон Қудратилла Рафиқов билан учрашди.Учрашувда йиллар давомида Ўзбекистонга киришга тўсиқ қўйилган фуқароларни Ватанга қайтишига кўмаклашиш масаласи ҳам кўтарилган“Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг собиқ ходими, журналист Сарвар Усмон Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов билан учрашган. Бу ҳақда учрашувга гувоҳ бўлган Uzdiplomat манбаси хабар берди.Учрашувда бундан 20–30 йил аввал турли сабабларга кўра Ўзбекистонни тарк этган ва ҳозир хорижда яшаётган ватандошлар масаласи ҳам муҳокама қилинган.Манбага кўра, Қудратилла Рафиқов бу масалани аввалги маъмурият
Anora_Sodiq_kundaligi
17 сент., 13:12
переслано из @uzdiplomat
🔴«Виждонингиз қийналмайдими?» — Ислом Каримовга берилмай қолган саволBBC Ўзбек хизмати ва Озодлик радиосининг собиқ журналисти Паҳлавон Содиқ Uzdiplomat сайти мухбирига берган интервьюсида Ислом Каримовга «Виждонингиз қийналмайдими?» деб савол бермоқчи бўлган радиожурналист ҳақидаги хотирасини сўзлаб берди.Унинг эслашича, воқеа 2003 ёки 2004 йилда, сессиядан кейин Каримов фойеда журналистлар билан суҳбатлашаётган пайтда бўлган. Ўзбекистон радиосида ишлайдиган бир аёл ундан маслаҳат сўраган.«Нима савол бермоқчисиз?» десам: «Одамлар қийналяпти, судларда адолат йўқ, қишлоқларда ейишга нон йўқ, иш йўқ. Виждонингиз қийналмайдими?» деган саволни бермоқчиман, дедилар», — дея хотирлайди Паҳлавон Содиқ.Журналистнинг айтишича, у аёлнинг соддалиги ва софлигидан қувонган. Бироқ бундай савол беришнинг эҳтимолий оқибатларини тушунтиргач, ҳамкасби фикридан
Anora_Sodiq_kundaligi
16 сент., 11:42
переслано из @uzdiplomat
🔴«Журналистикада “биз ва улар” бўлмаслиги керак»✔️«Озодлик»нинг машҳур танқидчи журналисти Сарвар Усмон Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзоси бўлди✔️Бу давлат мухолиф фикрларга очилаётганига ишорами?Таниқли ўшлик журналист, «Озодлик» радиосининг собиқ бошловчиси ва мухбири Сарвар Усмон 16 сентябрь куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолигига қабул қилинди. У уюшманинг бешинчи фахрий аъзоси бўлди.Сарвар Усмон — журналистик тахаллус. Унинг асл исми Ўктамбек Каримов. 1958 йилда Ўш шаҳрида туғилган журналист Тошкентдаги Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб ўқитувчилик қилган, кейин Ўш вилояти матбуоти ва хусусий телевидениесида ишлаган. 1995 йилдан «Озодлик» радиосининг Қирғизистондаги мухбири, 2001 йилдан эса радионинг
Anora_Sodiq_kundaligi
12 сент., 11:28
переслано из @uzdiplomat
🔴Сирожиддин Одилов аввал қамалиб, кейин унга қарши аризалар олинганми?🎥 Тўлиқ видеони кўришБлогернинг суд тергови қайта бошланди, блогер ҳибсда қолмоқдаСирожиддин Одилов ишини кўраётган судья алмашгач, суд тергови бошидан бошланди. Ҳимоя томони қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган, аммо суд илтимосномани рад этган. Бу ҳақда унинг адвокати Озодбек Жўрабоев Uzdiplomat’га берган интервьюсида маълум қилди.Адвокатнинг айтишича, янги раислик қилувчи суд мажлисини белгиланган битта камера орқали видеога олиш ҳақида ажрим чиқарган. Ёзувлар ҳукм чиққунга қадар судда сақланиши ва иш материалларига қўшилиши белгиланган. Ҳимоячи буни очиқлик борасидаги ижобий ўзгариш сифатида баҳолади.Бироқ Одиловни ҳибсда сақлаш масаласида ҳимоя томонининг эътирозлари бор. Адвокатнинг фикрича, ишдаги бешта эпизод бўйича уни қамоқда сақлашни асослайдиган етарли
Anora_Sodiq_kundaligi
11 сент., 12:15
переслано из @botirjon_sher
«Hozir jurnalistlarning himoyachisi kim?» — davlat idoralari matbuot xizmati va OAV o‘rtasidagi munosabatlar haqida suhbatAxborot olish so‘roviga javob bermaslik, jurnalistlarni telefon orqali bloklash, «rahbardan ruxsat olishim kerak» qabilidagi vajlar, shuningdek, rasmiy so‘rovlarga oylab javob bermaslik... Bular jurnalistlar davlat tashkilotlari bilan ishlashda duch kelayotgan muammolarning ayrimlari.Davlat tashkiloti matbuot xizmatiga mas’ul amaldor o‘zini qanday tutishi kerak? Qonunchilikdagi «javob 7 kunda» qoidasi bugungi internet asriga qanchalik mos keladi? OAVning axborot olish huquqi qanday kafolatlangan? OAVning axborot olish erkinligini qaysi tashkilot va qanday huquqiy richaglar orqali ta’minlaydi?Kun.uz'da bo'lgan suhbat@botirjon_sher
Anora_Sodiq_kundaligi
6 сент., 09:14
переслано из @uzdiplomat
🔴 2027 йилдан эҳтиёжманд оила учун қўшимча ўқишга қатнайдиган болаларнинг йўл кираси тўлаб берилади✔️Йўлкира қопланади, аммо қишлоқда транспортнинг ўзи бўлмаса-чи?✔️Ёрдам олган 140 минг ўқувчининг қанчаси чекка қишлоқ болалари?✔️Ўқув маркази йўқ қишлоқдаги бола 80 фоизлик имтиёздан қандай фойдаланади?✔️Давлат тўловнинг 80 фоизини қоплаяпти, аммо бу имконият энг эҳтиёжманд болага етиб боряптими?✔️Чекка қишлоқ болаларининг қўшимча таълимга етиб бориши алоҳида ўрганиладими?✔️Контрактнинг 50 фоизи қопланади — эҳтиёжманд оила фарзанди университетгача етиб бора оляптими?Батафсил…Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Anora_Sodiq_kundaligi
4 сент., 12:22
переслано из @uzdiplomat
#JURNALIST_SURISHTIRUVI🔴Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёлғон провакацияси — «Ўзбекфильм»нинг 22,9 млн евролик кредит қарзи аслида йўқлиги аниқландиЯнги раҳбарга жамоатчиликни чалғитиш ва собиқ раҳбарларни қоралаш нега керак бўлди?🎥 Тўлиқ видеоКинематография агентлиги раиси Жаҳонгир Аҳмедов «Ўзбекфильм» зиммасида 22,9 млн евролик кредит қарзи борлигини маълум қилган эди. Uzdiplomat суриштируви давомида эса мазкур суммадаги кредит амалда ажратилмагани аниқланди. «Ўзмиллийбанк» ва Даниянинг Denmon Group компаниясидан олинган маълумотларга кўра, Кинематография агентлиги,“Ўзбекфильм” 22,9 млн евролик кредитни олмаган. Шундай экан, Аҳмедов айтган миқдордаги кредит қарзи қаердан пайдо бўлгани қизиқ.Uzdiplomat Жаҳонгир Аҳмедов ва кинематография агентлигининг изоҳлари учун очиқ.Батафсил ўқишTelegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Anora_Sodiq_kundaligi
30 авг., 05:13
переслано из @najmiddinturon
КИМ НИМАНИ ЯХШИ КЎРАРЭҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўйлайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш.Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар.Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун талашиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар, эшикма-эшик юруб сайловни бузишни яхши кўрурлар.Имомларимиз, халойиқға ваъз ва насиҳат ўрниға, тўй ва жанозаларда юруб, жома кийишни яхши кўрурлар.Бойларимиз орқа-ўнглариға қарамасдан, фойда ва зарарларини ойирмасдан бир-бирлариға рақобат қиламан деб, "бонка" ва "кридит"ларини кўпайтуруб, дўффилари тор келганда рус ва яҳудийларнинг молларини букуб-синишини яхши кўрурлар.Мўйсафидларимиз намоз ва ниёз ўрниға, масжид эшигига йиғилуб ўтуруб, ҳар кимни ғийбат ва шикоят қилишни яхши кўрурлар.TelegramNajmiddin TuronDilda darding bo‘lmasa, Dardisarimni kovlama. Mashrab
Anora_Sodiq_kundaligi
21 авг., 19:49изменён
Янги тайинлов ёки ортиқча бошқарма ва ўринбосарлар ҳақидаБекзод Бахромов Тошкент шаҳри маданият бошқармаси бошлиғи, сўз устаси Шукурулло Ахмадкулович Исроилов эса унинг ўринбосари этиб тайинланибди.Очиғи, Тошкент шаҳри маданият бошқармаси айнан нима билан шуғулланишига қизиқиб қолдим. Ҳатто шаҳар даражасида шундай алоҳида бошқарма ва унинг бошлиғи-ю ўринбосари борлигидан ҳам энди хабар топдим.Менга бундай тузилмалар совет давридан қолган шаҳар миқёсидаги идеология бўлимларини эслатади.Маданият вазири Озодбек Назарбеков Шукрулло Исроиловга юклатилган вазифа ҳақида шундай дебди: «Уларнинг зиммасига соҳада белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир ходимга етказиш ҳамда натижадорликни таъминлаш бўйича муҳим вазифалар юклатилди».Вазифани қаранг?! Назарбековнинг шу гапини ўзи бу вазифани бажарувчи лавозимлар бюджетга ортиқча юклигини
Anora_Sodiq_kundaligi
21 авг., 14:05
переслано из @uzdiplomat
🔴“Орқасида «одами» йўқ тадбиркорларга давлат хизматчиларига чидагани учун ҳайкал қўйиш керак экан”Бир неча кун тадбиркор билан бирга юриб, битта аччиқ хулосага келдим. Ўзбекистонда орқасида таниши, юқорида ишлайдиган «одами» бўлмаган кичик тадбиркорларга ҳайкал қўйиш керак экан. (Тадбиркор билан биргаликдаги саргузаштларни қуйида ўқиш мумкин)Шу одамлар ҳокимликма-ҳокимлик, идорама-идора юриб, эшик тагида сарғайиб, баъзи амалдорларнинг «осмондан келиб» гапиришини эшитиб ҳам бизнесини ёпиб ташламаётгани учун. Одамларга иш бериб, солиқ тўлаб юргани учун.❗️Очиғи, тадбиркорларга раҳмим келди.Бир неча кун тадбиркор билан туман ҳокимлигига ҳам бордим, шаҳар ҳокимлигига ҳам. Тадбиркор билан ишлаши керак бўлган идораларга кирдим, прокуратура тизимидаги муносабатни ҳам кўрдим. Бир қоғоз учун одамни неча кун сарсон қилиш
Anora_Sodiq_kundaligi
20 авг., 07:23изменён
Президент кеча Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Каримов давридаги “маска шоу”лар ҳақида китоб ёзишни айтди. Лекин бугун ҳам “маска шоу”лар бошқачароқ кўринишда давом этаяпти. Мен бугун ҳам давом этаётган, шу кунларда бўлаётган «маска шоу»лар ҳақида ёздим. Юрагини ҳовучлаб, қандай қилиб жон сақлашни ўйлаётганлар бугун ҳам бор.Ўқиб кўринг…@anora_sodiq
Anora_Sodiq_kundaligi
20 авг., 06:39
переслано из @uzdiplomat
🔴 “Ўрикзордаги рейдерлик”: ҳокимлик ва прокуратура йирик тадбиркор билан биргаликда бошқаларни қўрқитгандаКатта минбарлардаги айтилаётган ваъдаларни "бир чақага" ҳам олмаётган ҳоким ва прокурорлар.Тадбиркор «Ўрикзор савдо комплекси» билан ўз дўкони остонаси учун тортишиб, ўз ҳуқуқини талаб қилганидан кейин энди у ҳокимлик ва прокуратурадан хавотирда.«Ҳақимни талаб қилганим учун энди Учтепа ҳокимлиги ва прокуратура алам олмайдими?» — деган қўрқув билан яшаяпти.Мен бир неча кун шу тадбиркорнинг ёнида юрдим.У қаерга борса — мен ҳам бордим.Учтепа туман ҳокимлигига кирдим. Ҳоким ўринбосари қабулида ўтирдим. Прокуратурага бирга бордим. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги дирекциягача бирга юрдим.Бу сафар журналист сифатида интервью олиш учун эмас, прокуратура ва ҳокимлик босимидан хавотирда юрган тадбиркорнинг ўрнида нима бўлишини ҳис қилиш, ўз
Anora_Sodiq_kundaligi
18 авг., 09:17изменён
#Рейдерский_захват_II🔴Бизнесни қонун эмас, “мафия” бошқарадими?Туташ ҳудудларни ижарага бериш тўғрисидаги ВМ 478-қарори билан «Ўрикзор савдо комплекси» деярли бутун ўрикзор даҳасини эгаллаб улгирди.Қизиғи шундаки, 478-қарор тадбиркорга фақат қаршисидаги ҳудудни ижарага олиш имкониятини беради бунинг учун кадастр ҳужжатлари тақдим этилиши керак. Лекин, «Ўрикзор савдо комплекси» қўшниларини остонасига ҳам даҳл қилиб деярли бутун ўрикзор даҳасини эгаллаб улгирди. 478-қарорга кўра бошқа дўкон ва тадбиркорлар ўзига туташ бўлган ҳудудга “Ўрикзор савдо комплекси” ижара орқали эгалик қилиши учун ёзма руҳсатнома бериши керак. Аммо, Учтепа туман ҳокимлиги бу борада “Ўрикзор савдо комплекси”дан ҳужжат сўраб ўтирмаган кўринади.Мисол учун, Ўрикзордаги 8Б-уй қаршисидаги туташ ҳудуд 478-қарорга зид равишда “Ўрикзор савдо комплекси”яъни 7Б-уй учун ижара
Anora_Sodiq_kundaligi
16 авг., 19:52изменён
🔴 Президент билан учрашувда «рейдерский захват» қилаётган йирик тадбиркорлар муаммоси ҳам кўтарилармикан?!Кимлардир ўзини дахлсиз ҳис қилган жойда, оддий тадбиркор қонуний ҳуқуқини ҳам талаб қила олмай юриши алам қилади.Яқин кунларда тадбиркорлар Президент билан учрашишади. У ерга асосан йирик тадбиркорлар боради. Одатдагидек қарсаклар ва раҳматлар янграйди.Мен эса учрашувда шу кунларда ўзим гувоҳ бўлган — қонун тадбиркорнинг даражасига қараб ўзгариши ҳақида гапирган бўлардим.Йирик тадбиркорлик субъектларидан бири бир неча ҳафтадан бери давлат идоралари орқали кичик тадбиркорга ҳужум қилиб келаётганига гувоҳ бўлаяпман.Ҳокимликлар қонунга эмас, айримларга хизмат қилиши мумкинлигини ҳам кузатаяпман.Гап «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ ҳақида кетяпти. Очиқ маълумотларга кўра, «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖнинг ўзи сотувга чиқарилган. Аммо амалда
Anora_Sodiq_kundaligi
15 авг., 19:21
Каттароқ тадбиркор (ҳукумат ичидаги одам) билан қўшни бўлиш ҳам зарарли экан. Прокуратура ҳам, ҳокимият ҳам қонунларга эмас унга бўйсунади. У билан тўқнаш келган жойда қонун йўли билан ўзингизни ҳимоя қилолмайсиз. Улар қонундан кучли…@anora_sodiq
Anora_Sodiq_kundaligi
15 авг., 13:59
переслано из @uzdiplomat
🔴 Pandora ҳужжатларида номи кўринган миллионер Фарруҳ Тўлаганов ва «Амир Темур»га қўйилган тўсиқлар: Хайриддин Султонов фильми билан рақобат ортида нима бор?🎥Батафсил видео✔️“Кинони ривожлантириш учун махсус агентликнинг ўзи керак эмас”✔️«Хусусий фильм давлат лойиҳасига рақобатчи бўлса, унга тўсиқ қўйиладими?»✔️ «Ғунча» кинотеатрини давлат мен билан судлашиб олиб қўйган, аммо ҳозир на ўзи ишлатади, на менга беради».Uzdiplomat журналисти Анора Содиқ Ўзбекистондаги қатор кинотеатрлари эгаси, Pandora papers ҳужжатларида фамилияси кўринган тадбиркор Фарруҳ Тўлаганов ҳамда Истанбул кино академияси академиги Элдор Юлдашев билан суҳбатлашди. Суҳбатда кино соҳасидаги пул оқимлари, давлат аралашуви, маркетинг ва хусусий фильмларга қўйилаётган тўсиқлар
Anora_Sodiq_kundaligi
12 авг., 15:37
переслано из @uzdiplomat
🔴 Каримовдан Мирзиёевгача: сиёсий имиж, сотқинлик ва ўғирланган миллиардлар ҳақида🎥 Батафсил видеодаИслом Каримовга ўз вақтида кескин саволлар бера олган журналист, BBC ва Озодликда ишлаб, Ўзбекистон ҳокимияти билан матбуот ўртасидаги энг мураккаб даврларнинг бевосита гувоҳи бўлган Паҳлавон Содиқ билан очиқ суҳбат.-“Журналист одам Ватанни сотиши мумкин эмас. Чунки унинг Ватандан бошқа ҳеч вақоси йўқ”- “Матбуотни Каримов даврига солиштириш — нолга солиштириш дегани”- “Ҳеч қайси ҳукумат матбуотни яхши кўрмайди. Лекин ҳисоблашишга мажбур”- “Каримов бизни 100–200 доллар олган ойлигимиз учун “долларга сотилганлар” деб маломат қилган пайтлари, унинг қизи миллиардларни ўмариб ётган эди. Орадан 10–15 йил ўтиб, буларнинг ҳаммаси фош бўлди”Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Anora_Sodiq_kundaligi
10 авг., 04:00
Ўзбекистонда ҳатто ҳайвонларга паспорт бериладиган бўлди. Лекин юртимизда яшаб келаётган фуқароликсиз одамлар қачон паспортли бўлади.Ўзбекистонда 20 мингдан ортиқ одамларга паспорт (фуқаролик) берилмаган. Мол ва итда паспорт бўлсаю, эгасини ўзи ҳужжатсиз юрса. Uzdiplomat бу мавзуни кенг ёритди. 2017-2018 йилларда фуқароликсиз 87 минг нафар одамга паспорт берилган. Кейинчалик бу жараён тўхтаб қолди. Нега тўхтагани бўйича бирон расмий маълумот, тушунтиришлар йўқ.@anora_sodiq
