Последние посты

arabic.uz (matnli kanal)
22 сент., 13:05
Шифо📜(Беморлик етганда) сувга Фотиҳа сурасини ўқиб уни ичинглар, чунки "шофия", "кофия", "вофия" ва "воқия" Фотиҳа сурасининг номларидандир.◽️Шофия: Касалликларга маънавий ва жисмоний шифо бўлувчи. ◽️Кофия: Бандага бошқа нарсалардан кифоя қилувчи, етарли бўлувчи. ◽️Вофия: Тўлиқ, мукаммал савоб ва манфаат берувчи. ◽️Воқия: Турли ёмонликлар, балолар ва кўз тегишидан сақловчи, ҳимоя қилувчи сура.Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.🔖"...Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, буни у зотга айтиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, мен Фотиҳатул-Китобни ўқиб руқя қилдим, холос», деди. Шунда у зот табассум қилдилар ва «Унинг руқялигини қаердан билдинг?» дедилар". Имом Муслим ривояти.@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
20 сент., 01:33
13780. Ота-оналарга эслатмаҒазабланган вақтингизда фарзандларингизни қарғаманг, чунки ўша вақт дуо қабул бўладиган соатга тўғри келиб қолиши мумкин. Жазолашнинг бир қанча услуб ва воситалари бор, аммо уларни дуоибад қилиш фарзандлар учун жазо бўла олмайди. Уларнинг зарарига дуо қилманг, қарғаманг, балки уларнинг ҳаққига ҳидоят ва аҳволларининг ислоҳ бўлишини сўраб дуо қилинг.Уларга Қуръонни ўргатинг, зеро у уларнинг солиҳ бўлишларига сабабчидир.@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
20 сент., 01:32
13779. Абу Ҳузайфадан ривоят қилинади, у айтди: Суфён Саврий бир кишининг одамлар ҳузурида ночорлиги, тирикчилик машаққатидан шикоят қилаётганини кўриб қолди ва унга шундай деди: «Эй биродар! Сен ўзингга раҳм қилувчи Зот устидан раҳм қилмайдиган кимсаларга шикоят қилмоқдасан-ку!», деди.Динавурийнинг «Мужаласа ва жаваҳирул илм» асаридан.@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
20 сент., 01:32
13778. Сеҳрга энг кўп дучор бўладиганларСеҳрнинг таъсир қилиши яъни, ўтиши кўпинча аёллар, болалар, жоҳиллар, саҳро аҳли (бадавийлар)да ҳамда диндан, таваккулдан ва тавҳиддан насибаси кам бўлган кимсаларда кузатилади. Шунингдек, илоҳий вазифалар (вирдлар), набавий дуолар ва таъаввузот, паноҳ тилаш дуоларидан ҳеч қандай насибаси бўлмаган кишиларга ҳам тез таъсир қилади.“Зодул маъод”дан.@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
20 сент., 01:31
13777. Ундан аҳволини сўрадим. У: «Хотиржамман, кўнглим тўқ ва кунимда барака бор», деди. Мен унга: «Нима учун бундай?» дедим. У: «Ҳар куни бомдод намозини мунтазам, канда қилмай ўқийман, уни ҳеч қачон тарк қилмайман (сусткашлик қилмайман)», деб жавоб берди. Ҳақиқатан, ким барака, саодат ва қалб хотиржамлигини хоҳласа, бомдод намозини доим ўқисин ва уни асло зое қилмасин. Уни тарк қилган кимса (кўп яхшиликлардан) маҳрумдир ва маҳзулдир, хордир.@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
20 сент., 01:31
13776. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қочқоқ туя ўз эгаларидан қочганидек, Аллоҳдан қочган кимсалардан бошқа ҳаммангиз жаннатга кирасиз», дедилар.Имом Аҳмад ривояти.Изоҳ: Туя ўзини боқадиган, унга сув ва ем берадиган, хавф-хатардан ҳимоя қиладиган меҳрибон эгасидан аҳмоқлиги ва қайсарлиги сабабли қочади ва чўлда ҳалок бўлади. Худди шунингдек, баъзи инсонлар ҳам ўзларини йўқдан бор қилган, ризқ берган ва ҳар лаҳзада асрагувчи меҳрибон Холиқига (Аллоҳга) осий бўлиб, Унинг тоат-ибодатидан ва раҳматидан қочадилар. Натижада ўзларини жаннатдан маҳрум қиладилар.@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
19 сент., 16:04
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
19 сент., 09:04
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
19 сент., 04:04
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
18 сент., 16:03
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
18 сент., 09:55
Янгилик📚Google Play даги "Ҳикматлар” иловасига янги 28-тўплам қўшилди💻Маълумки, интернетдаги Google Play иловалар дўконига Hilol-Nashr нашриёт -матбааси томонидан ҳар бири 500 тадан иборат тўплам кўринишида, “Ҳикматлар” номи остида электрон илова жойланган ва у тўлдириб борилади.🔖Орадан бир йилга яқин вақт ўтиб, иловага янги 28 - тўплам жойланди. Ушбу тўпламда 13501-14000 гача бўлган ҳикматлар жой олди. Ўқинг, манфаат топинг.📜Шунингдек, илованинг юқори қисмида жойлашган сараланган 500та ҳикмат ҳам тўлдирилиб 1000та ҳикматга етказилди.❗️Эслатма: Ҳикматлар иловаси ўзбекча-кирил алифбоси ва ўзбекча-лотин алифбоси кўринишда жойлаштирилган. Ёзувни ўзгартиришни созламалар бўлимидан қарайсиз👉Google Playга кириб ушбу: Ҳикматлар иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.@arabicuz @arabicuz_matn




arabic.uz (matnli kanal)
18 сент., 09:04
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
18 сент., 04:04
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
17 сент., 16:03
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
17 сент., 09:10изменён
Эслатма📩Телефон: ўқилмаган - 1 та хабар (смс) 📚Мусҳаф: ўқилмаган - 6236 та хабар (Қуръон оятлари сони)"Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Гарчи ундан олдин бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам", Юсуф сураси, 3 - оят.◽️Изоҳ: Баъзи (кўпчилик) инсонлар телефонга келган биттагина хабарни қолдирмай, дарҳол очиб ўқишга шошилади. Лекин ўз жавонида турган, Аллоҳ томонидан юборилган 6236 та оят-хабарни (Қуръонни) ўқимай, эътиборсиз қолдиради.@arabicuz_matn


arabic.uz (matnli kanal)
17 сент., 09:04
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
17 сент., 04:01
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
16 сент., 16:03
iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (matnli kanal)
16 сент., 09:24
13775. Саййид Набҳоннинг, Аллоҳ у кишининг қабрларини хушбўй қилсин, шундай деганларини эшитдим: «Фарзандларингизга эътибор беринглар. Уларни ота-онага оқ бўлиб қолиш даражасига етказманглар. Сизларнинг уларга нисбатан ёмон муомалангиз ва улар ҳис қилаётган эътиборсизликни писанд қилмаслигингиз сабабли, агар фарзандларингиз бахтсиз бўлса, сизларнинг ҳам бахтсизлигингиз ортади. Уларга қалбларингизни очинглар, баъзи қилмишларини эса кўрмаганга олинглар. Шунда оила яна бирлашади ва оқил кишилар оилани парчаланиш ҳамда ҳайбатининг йўқолишидан сақлаб қоладилар”.@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
16 сент., 09:23
13774. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингиз унга отасию боласидан ва барча одамлардан севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмас», дедилар».Имом Бухорий ривояти.Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот Умар ибн Хаттобнинг қўлини тутиб турган эдилар. Умар у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳамма нарсадан суюклисиз», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сен учун ўзингдан ҳам суюкли бўлмагунимча (иймонинг комил бўлмайди)», дедилар. Шунда Умар: «Энди шундай! Аллоҳга қасамки, сиз мен учун ўзимдан ҳам суюклисиз», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энди бўлди, эй Умар», дедилар».Имом Бухорий ривояти.@arabicuz_matn
Ссылки
