Последние посты

Асанов. Форматдан ташқарида
22 сент., 18:15изменён
Оникс ҳайдовчиларига машинасининг нархини эслатиб қўйиш керакми дейман. 50 минг долларлик мошинадай ваҳима билан босиб, ҳаммага халақит бериб, хавфли манёврлар қилиб юришларига кўп гувоҳ бўлдим.Биродар, Оникс — Ли эмас, ҳатто Малибу эмас. Кобальтнинг мундайроғи. Ўзи 180 млн ни ҳам тўлолмай, кредитга олгансан. Ўзингни босволиб юровир.
Асанов. Форматдан ташқарида
22 сент., 04:18изменён
Бир бола футболкасига исмини араб хатида ёздириб олибди, “شاخروخ” деб. Шунча меҳнат қилибсан, интернетдан тўғри ёзилишини текшириб олмабсан-да, “شاهرخ” бўлади, дегим келди, индамадим.
Асанов. Форматдан ташқарида
20 сент., 15:08изменён
Якшанба кунги фаоллигим ҳақида қисқача.
Асанов. Форматдан ташқарида
16 сент., 15:05изменён
Яна бир нарса. Миллат — этнос эмас. Миллат — сиёсий уюшма. Ўзбекистонда туғилиб ўсган ва/ёки яшаган ҳамманинг мероси — бизнинг миллий меросимиз. Еще один момент. Национальность — это не этнос. Это — политическая общность. Наследие всех, кто родился и/или
Асанов. Форматдан ташқарида
16 сент., 15:00изменён
Агентство культурного наследия ответило коротко: наследие не имеет национальности.
Асанов. Форматдан ташқарида
16 сент., 04:48
Қурултойда нуқул битта футболкада чиқяпсиз, бошқа йўқми, деб сўрашяпти. Битта эмас! Ургутдан 15 минг сўмдан учта бир хил футболка олганман, ҳар сонга бошқасини кияпман.
Асанов. Форматдан ташқарида
15 сент., 09:04
ChatGPT яхши ҳазиллашадиган бўп қоптими?
Асанов. Форматдан ташқарида
15 сент., 09:02
ChatGPT яхши ҳазиллашадиган бўп қоптими?
Асанов. Форматдан ташқарида
14 сент., 18:13
Аччиққина кўк чой бунча мазали бўлмасая.
Асанов. Форматдан ташқарида
14 сент., 06:47
Баллик тизим керак албатта. Бироқ 12 балл кам. Эътирозлар асосидан келиб чиқиб баллни кўтариш керак.
Асанов. Форматдан ташқарида
13 сент., 16:01изменён
Кечаси уйқу олдидан бир чашка тўла аччиқ қора қаҳва ичиб олишга нима етсин.
Асанов. Форматдан ташқарида
13 сент., 15:56
Кузатувларим натижасида бизнинг шифокорлардаги асосий муаммони билдим: улар дориларни нотўғри ёзмайди, балки ҳар эҳтимолга қарши жуда кучли, агрессив даволаниш кўрсатмасини ёзиб беради.
Асанов. Форматдан ташқарида
13 сент., 13:58
Нега соғлом овқатланишда товуқ тўши жуда машҳур, лекин ундан ҳам калорияси кам, етарли оқсил берадиган ва мазали бўлган қўй/мол қорни машҳур эмас?
Асанов. Форматдан ташқарида
13 сент., 10:23
Фалон тилда шундай сўзлар бор, битта сўз билан катта маъно ифодаланади, уни бошқа тилларга таржима қилиб бўлмайди, деб кўп ваҳима қилишади. Ўзбек тилида ҳам шунақа сўзлар бор. Мана буни бошқа тилга битта сўз билан таржима қилиб кўринг масалан: отқорин.
Асанов. Форматдан ташқарида
10 сент., 15:42
- аксилэмчилик ҳаракатини қўллаб-қувватламайман ва бутун мамлакатда мажбурий эмлаш амалга оширилиши керак деб ҳисоблайман.
Асанов. Форматдан ташқарида
10 сент., 04:24
Охирги кунларда ўзнетда кўзим тушган муҳокамаларга қисқача муносабатим:- йўлда тезликни оширганларни қатъий жаримага тортиш тарафдориман — бошқа баъзи масалалардан фарқли равишда, бу масалада йўл сифатини баҳона қилиб бўлмайди;- автобусда йўлкира тўламаганларни қатъий жаримага тортиш тарафдориман;- аксилэмчилик ҳаракатини қўллаб-қувватламайман ва бутун мамлакатда мажбурий эмлаш амалга оширилиши керак деб ҳисоблайман.Бундан ортиғига эриндим. Қарияпман, ҳар бир жоҳил ва аксилпрогресс тарафдори билан талашишга на вақт, на асаб, на хоҳиш бор.
Асанов. Форматдан ташқарида
9 сент., 15:43
Анъанавий морожналар ичида энг кўп калория пломбирда экан.
Асанов. Форматдан ташқарида
8 сент., 09:17
Гнида стоматолог оғизни очволиб ковлаб ётибди, ҳар замонда "Яхшимисиз ака? Гапириб ўтиринг" деб қўяди.
Асанов. Форматдан ташқарида
7 сент., 16:51
Бунинг тактикаси қуйидагича: ўзингдаги йирикроқ шаҳарда канализация қурмайсан, канализация бўлса, бузиб ташлайсан. Дарров вабо тарқалади. Бир айғоқчини шаҳарга олиб кирасан, у вабо юқтириб олади. Сўнг айғоқчини душман шаҳрига тиқасан, у ергаям вабони тарқатворади.
Асанов. Форматдан ташқарида
7 сент., 16:44
Миср шаҳарларида вабо тарқатиб
