gram news
Аватар канала Avantaj|Buxgalteriya

Avantaj|Buxgalteriya

@avantaj_buxgalteriya

Buxgalteriya xizmati! Murojaat uchun: @avantaj_boss

4,900подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Avantaj|Buxgalteriya

    21 сент., 17:44

    Товарларни божхона қийматидан паст нархга сотиш мумкин.СКнинг 248-моддаси, 5-қисмида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас дейилган. Эътибор берсангиз, солиқ базаси божхона қийматдан паст бўлмаслиги керак дейилган, сотув нархи эмас. Соддароқ айтганда, импорт қилинган товарни тўлиқ сотиб бўлганингизда, энг камида божхонага тўланган миқдорда ҚҚС ҳисоблашингиз керак. Сотув нархингизни божхона қийматдан пастлиги ҚҚС бўйича ҳақдорликни вужудга келтиради. Шунда солиқ базасини тўғирлаш учун ўртадаги тафовут суммасига бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади.Мисол. “А” корхона Туркиядан 1000 дона куртка импорт қилди.Божхона қиймати: 500 минг сўм/дона, жами 500 млн сўм. Демак, божхонага
  • Avantaj|Buxgalteriya

    21 сент., 04:21

    ​​Асосий ставка ўзгаришсиз қолди. Лекин пул аслида қимматлашмоқда.16 сентябрь куни Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани яна 14% даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу "барқарорлик"дек кўриниши мумкин. Лекин инфляция пасайиб бормоқда, демак, реал фоиз ставкаси сезиларли ошиб кетган.Реал ставка 18 ой ичида 3,6 ф.п.дан 7,8 ф.п.гача — икки баравардан кўпроққа ошган.Соддароқ айтсак, Қарз олувчилар учун юк оғирлашди, кредит қимматлашди. 2025 йил март ойида банкдан 14% билан кредит олганингизда, 10,3% лик инфляция қарзингизнинг бир қисмини “еб кетган”. Сизнинг реал тўловингиз атиги 3,7% ни ташкил этарди. Ҳозир эса инфляция 6.2% га тушди, демак, пул ўз қийматини секинроқ йўқотмоқда. Натижада, сиз банкка қайтараётган пулнинг ҳақиқий қадри ва юки анча баланд, яъни 7,8%.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    20 сент., 12:59

    НД-40 даги товарни сотса бўладими?Кўпчилик НД-40 билан расмийлаштирилган товарни «божхонадан чиқиб кетган экан, демак сотса бўлади» деб ўйлайди. Лекин ҳар доим ҳам бундай эмас.Божхона кодексининг 22-моддасига кўра, НД-40 билан расмийлаштирилган товар шартли чиқариб юборилган товар ҳисобланади. Агар товар, масалан, мувофиқлик сертификати ёки санитария-эпидемиология хулосаси тақдим этилмагани сабабли НД-40 билан чиқарилган бўлса, ушбу ҳужжат олингунига қадар товарни:— фойдаланиш; — учинчи шахсга бериш; — сотиш ёки бошқа усулда ўтказиш мумкин эмас.Яъни, товарлар НД-40 режимида турган бўлса, уларни бемалол сотиш мумкин дегани эмас. Аввало НД-40га сабаб бўлган талаб бажарилиши ва товарнинг шартли чиқарилиш ҳолати тугатилиши керак.Божхона кодекси 22-моддаси.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    20 сент., 09:47

    2026 йил 21 сентябрь — қуйидагиларнинг охирги муддати:Август учун:• ҚҚС (соддалаштирилган ҚҚС 6%) ҳисоботи ва тўлови; • дивиденд/фоиз ҳисобланган бўлса, шулардан олинадиган солиқ ҳисоботи;Сентябрь учун:• сув ресурсларидан фойдаланиш бўнак тўлови (йиллик суммасининг 1/12 қисми) — солиқ суммаси БҲМнинг 200 баравaридан кўп бўлган юридик шахслар учун (айланма солиқ тўловчилардан ташқари).III чорак учун:• мол-мулк солиғи бўнак тўлови (1/4 қисм) — айланма солиқ тўловчилар учун; • ер солиғи бўнак тўлови (1/4 қисм) — айланма солиқ тўловчи юридик шахслар учун; • сув ресурслари бўнак тўлови (1/4 қисм) — БҲМнинг 200 баравaридан кам бўлган бошқа юридик шахслар, айланма солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    19 сент., 22:45изменён

    Сайёр ва камерал солиқ текширувларини кетма-кет ўтказиш мумкинми?Кўпчилик тадбиркорлар “бир корхонани қисқа вақт ичида икки марта текшириш мумкинми?” деган саволга дуч келади. Бу албатта, мумкин.Солиқ кодекси 137-модда, 3-қисмга кўра сайёр ва камерал солиқ текширувлари икки хил, бир-биридан мустақил текширувлардир. Қонунчиликда бу икки текширувни кетма-кет ўтказишни чекловчи норма йўқ. Демак, сайёр солиқ текширув тугагандан кейин камерал текширув бошланиши қонунга зид эмас.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    17 сент., 11:03

    Кредитни қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулк сотилганда ҚҚС.Асосан кредитни ўз вақтида қайтара олмаслик натижасида ундирув суд қарори билан гаровга қаратилади. МИБ аукцион орқали гаров мулкини сотиб, қарздорликни сўндиради. Пул ортиб қолса, ортган маблағ гаров мулкини эгасига қайтарилади.Солиқ кодексининг 256-моддасига асосан Ўзбекистон ҳудудида суднинг қарорига биноан мол-мулк реализация қилинганда, реализация қилишни амалга оширишга ваколатли бўлган орган, ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор ҚҚС бўйича солиқ агенти деб эътироф этилади. Юқоридагидек ҳолатларда ҚҚСни бюджетга ўтказиб бериш МИБга юклатилади.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    17 сент., 08:35

    ✅ @bitimchi_ai_bot бухгалтерлар ишини 10х осонлаштирадиDidox, солиқ ҳисоб-китоби ва шартномалар тайёрлашга кетадиган вақтни 10х қисқартиринг!@bitimchi_ai_bot сизга нималар бера олади? 📄 Бухгалтерия ҳужжатларини автоматик яратиш 🧮 Солиқларни автоматик ва аниқ ҳисоблаш 🔍 Контрагентларни бир зумда тўлиқ текшириш 📤 Didox орқали шартномаларни бир тугма билан жўнатишРутина ишларни Bitimchi AI'га топширинг, вақтингизни эса муҳимроқ вазифаларга тежанг.3 кунлик бепул кириш имкониятини фаоллаштиринг: 👉 @bitimchi_ai_bot 👉 @bitimchi_ai_bot 👉 @bitimchi_ai_bot
    2,150видео2Открыть в Telegram
  • Avantaj|Buxgalteriya

    17 сент., 07:29

    Солиқ ундирувини мол-мулкка қаратиш.Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан 60 календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва барча ундириш чоралари кўрилгандан кейин ҳам солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади. СК, 119-модда.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    17 сент., 03:10

    Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида Давлат хизматлари маркази хабардор қилинган санадан бошлаб корхонанинг ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади.Агар ихтиёрий тугатиш тўхтатилса ва корхона фаолиятини тикласа, ушбу норманинг амал қилиши тўхтайди. Тадбиркорлик субъекти ушбу солиқлар бўйича ҳисоботларни топшириши ва тўхтатиб турилган давр учун тўлиқ ҳажмда солиқларни тўлаши шарт.Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.08.2019 йилдаги 704-сон. 18-39-банд.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    16 сент., 18:15

    Ўзбекистон ва Ангола рақамли маркировкалаш тажрибасини ўзаро муҳокама қилибди.Ангола иқтисодиёти дунё рейтингида барча кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистондан пастроқда жойлашган. Оддий савол туғилади. Нега маркировка амалиётидан воз кечган ва иқтисодиёти рейтингда Ўзбекистондан анча юқоридаги Туркия, Саудия Арабистони, Бразилия, Аргентина каби давлатлар билан шу масала муҳокама қилинмайди?
    2,02923511Открыть в Telegram
  • Avantaj|Buxgalteriya

    16 сент., 16:54

    #тафаккур (қайта жойланди)Бу кетишда яқин йилларда ҳар ой даромадимизни ярмидан кўпи қарзларни тўлашга кетадиган бўлади.Жамиятда ёппасига “қарзга яшаш” авж олмоқда. Аксариятимизда яшаб турган уйимиз, миниб юрган машинамиз, уйимиздаги маиший техникалар, мебел, ҳаттоки, қўлимиздаги телефонимиз ҳам кредитга ёки “рассрочка”га олинган. Нимагадир эҳтиёж пайдо бўлса, эртасига эришишни хоҳлаяпмиз. Одамлар бўлиб тўлашга нарса олишни ёки банклар мақсадсиз деб бераётган 30 миллионга ўхшаган микроқарзларни худди биров бераётган совға деб ўйлайди шекилли. “30 миллион бераётган экан олавердим, бир гап бўлар, тўларман” деган гапларни ёки бўлмасам “бўлиб тўлаш иложи бор экан шунга олдим, бўлмаса олмасдим” деётганларни кўп эшитяпмиз. Барака топгур, бўлиб тўлашга олсанг қанча қўшиб тўлаётганингни ҳисоблаб кўр. Ҳаётинг қарз тўлашдан иборат бўлиб қоляпти-ку! Чет элга саёҳат ва ҳаттоки (афсуслар бўлсин)
    2,3005092Открыть в Telegram
  • Avantaj|Buxgalteriya

    16 сент., 12:25

    Фарзандингиз нодавлат секторда таълим олса, даромад солиғидан имтиёзга эгасиз. Агар...СКнинг 378-моддасига асосан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига ҳар бир фарзанди учун 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.Бундан ташқари, 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматидан фойдаланадиган ота-она томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар ҳам даромад солиғидан озод этилган.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    16 сент., 01:04

    ​​Ўзбекистон ташқи савдоси: рақамлар нима дейди?2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистон дунё билан қандай савдо қилгани кўпчиликка қизиқ бўлса керак.Экспорт — 19,9 млрд доллар. Биздан энг кўп мол сотиб олган давлатлар: Россия (2,8 млрд), Хитой (1,7 млрд) ва Афғонистон (1,1 млрд)! Қизиқ жойи шундаки, ТОП-10 давлатлар бизнинг умумий экспортимизнинг ярмидан кўпини ташкил қилади.Импорт — 29,6 млрд доллар. Ўтган йилга нисбатан 17,8% ўсган. Бу сафар Хитой яккаҳоким — 9,6 млрд долларлик товар сотиб олганмиз, бу Россиядан (5,3 млрд) деярли 2 баробар кўп. Ўтган шу даврда 160 дан ортиқ давлатдан мол келтирилган.Импорт экспортдан деярли 10 млрд долларга кўп. Ҳозирча биз сотганимиздан кўра кўпроқ сотиб оляпмиз.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    15 сент., 16:07

    Бир дўстимизга фирмасини ҳисобчиси 4 ой давомида икки турдаги солиқ бўйича банкка ўз вақтида тўлов топшириқнома тақдим қилмагани учун 4 120 000 сўмдан 8та жарима келибди. Тўғри, хато уларда. Қонун бўйича жарима тўлашлари керак, тўлашяпти ҳам.Лекин банкка инкассо қўймагани учун бу солиқлар давлат бюджетига тушмасдан қолмайди. 3 кун ичида барибир солиқ органи ечиб олади. Энг муҳими ҳам шу эмасми? Ҳисобланган солиқни бюджетга тўланиши. Уч кундан кейин жарима билан бирга ундирмасдан, охирги куни автомат ундириб олса ҳам бўлади. Солиқ органи учун бу жуда осон иш. Шуни хоҳлашса бўлди.Ҳозирги рақамлашган солиқ тизимида бу иш учун жарима шу қадар мантиқсизки, буни оқлаб берадиган бирорта мутахассис бўлмаса керак. Йил охиригача амнистия берилди, лекин бу жарима турини бутунлай бекор қилиш керак.@avantaj_buxgalteriya
    1,960541152Открыть в Telegram
  • Avantaj|Buxgalteriya

    15 сент., 11:54изменён

    "Бозор механизми" менимча янги монополия яратиш билан бошланмоқда."Ҳудудгазтаъминот" АЖ таъсисчилигида "LPG-Trade" МЧЖ ташкил этилади. У республика бўйича ягона юридик шахс сифатида бутун мамлакат бўйича аҳолига пропан етказиб беришни марказлаштиради. Бу ҳолат менга бир давлат монополиясини бошқа, янгироқ шаклдаги давлат монополиясига алмаштиришдек туюлмоқда.Ўзбекнефтгаз ва Lukoil маҳсулоти мажбурий равишда алоҳида биржа майдончасида сотилиши режалаштирилмоқда. Асосий харидор эса яна давлатга тегишли "LPG-Trade". Яъни сотувчи ҳам, асосий харидор ҳам моҳиятан давлат томонидан назорат қилинади. Бунда "биржа нархи" эркин талаб-таклиф асосида эмас, балки икки давлат тузилмаси ўртасидаги ички келишув натижасида шаклланиши мумкин.Аввал квазифискал мажбуриятлар корхоналар зиммасида эди. Энди улар бевосита давлат бюджети зиммасига ўтказилмоқда.Яна бир қизиқ жиҳат. "LPG-Trade" яратилиши
  • Avantaj|Buxgalteriya

    15 сент., 10:38

    Ўзбекистонда хорижий маркетплейслар учун янги солиқ тартиби.10 сентябрь 2026 йилда имзолаган ЎРҚ-1173-сон Қонун билан Солиқ кодексига муҳим ўзгартишлар киритилди. Энди AliExpress, Temu ва шунга ўхшаш хорижий электрон савдо платформалари орқали Ўзбекистон фуқароларига товар сотаётган чет эл компаниялари ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтади.Асосий маълумотлар:Агар харидор Ўзбекистонда яшаса ва товар шу ерга етказилса —товарларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этилади.Чет эл компания 30 календар кун ичида солиқ органида рўйхатдан ўтиши шарт.Солиқ агенти ким бўлади?Агар товарлар платформа орқали сотилса → платформа оператори.Агар воситачилар занжири бўлса → харидор билан бевосита ҳисоб-китоб қилувчи воситачи.Солиқ базаси товарларнинг ҳақиқий сотув нархи асосида ҳисобланади. Солиқ ҳисоботи эса шахсий кабинет орқали, электрон шаклда тақдим этилади.@
  • Avantaj|Buxgalteriya

    15 сент., 00:28

    Ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик билан шуғулланаётганларга солиқ оқибати.Жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб тадбиркорлик билан шуғулланса, солиқ оқибатлари мавжуд. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, бироқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахсларга солиқ солиш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралади. СК, 31-модда.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    14 сент., 17:51

    Сўм 2023 йилги девальвациядан бери энг кучли ҳолатда.11 сентябрь куни доллар курси яна 17,71 сўмга пасайиб, 11 765,76 сўмни ташкил этди. Бу 2023 йил 10 августдаги девальвациядан бери қайд этилган энг паст даража. 15 сентябрдан амал қиладиган расмий курс — 11 765,21 сўм.Аммо айрим иқтисодчилар буни кўпроқ глобал тенденция — доллар барча дунё валюталарига нисбатан заифлашаётгани билан ҳам боғлашмоқда. Демак, бу мустаҳкамланиш қисман "ташқи", қисман "ички" сабабларга эга. Агар глобал доллар тенденцияси ўзгарса, сўм ҳам яна заифлашиши мумкинлигини унутмаслик керак.@avantaj_buxgalteriya
  • Avantaj|Buxgalteriya

    14 сент., 02:25

    Камерал солиқ текширув пайтида тақиқланадиган ишлар.Камерал солиқ текширувини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:- солиқ тўловчининг ҳудудига кириш; - солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш; - солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш; - солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.Айнан битта солиқ (ҳисобот) даври учун айнан бир хил солиқлар бўйича қайта камерал солиқ текширувини ўтказиш мумкин эмас. СК, 138-модда.Солиқчига тадбиркорнинг ҳудудига кириш мумкин эмас, тадбиркорни солиқ идорасига чақиртириши ҳам мумкин эмас. Демак, текширув бўйича тузилган далолатномани имзолашни иложи йўқ.@avantaj_buxgalteriya
    2,4901553Открыть в Telegram
  • Avantaj|Buxgalteriya

    10 сент., 10:04

    МЧЖдан АЖга айланишни ўйлаб кўриш керак.Сабаби дивиденд. 2022 йил 1 апрелдан 2028 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.Кўп дивиденд оладиган МЧЖ таъсисчилари, АЖ ташкил қилишни ўйлаб кўришса бўлади. Ҳисобчингиз билан ўтириб ҳисоб-китоб қилиб кўринг.@avantaj_buxgalteriya