Последние посты

АZAN UZZ
22 сент., 14:45изменён
#хайрли_кечСизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини кечиринг. Сиздан алоқани узган қариндошлар билан боғланинг, сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга улашинг, сизга ёмон муомила қилганларга ҳам мулойим бўлинг. Шунда сурур ва ҳаловат топасиз.Яхши кунлар келишига ишонинг Қадрдон! Тунингиз осуда ўтсин!ХАЙРЛИ ТУН КАДРДОН ДИНДОШЛАРИМhttps://t.me/AZAN_UZZ
АZAN UZZ
22 сент., 14:41изменён
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ Сана: 2026 йил 23-сентябрь, чоршанба Ҳижрий: 1448 йил 12-рабиъус сони Услуб: Ҳанафий (Карачи) Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 04:36 Бомдод: 04:54 Қуёш: 06:11Ишроқ: 06:26 Зуҳо: 08:59Пешин: 12:15Аср: 16:32Шом: 18:23 Аввобийн: Шом намозидан кейин
АZAN UZZ
22 сент., 12:55изменён
САБР ҲАҚИДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОЯТЛАРҚуръони Каримда сабрнинг фазилати ва сабр қилувчиларга бериладиган улуғ мукофотлар ҳақида кўплаб оятлар келган.«Инсон» сураси, 12-оят: «Ва уларни сабр қилганлари учун жаннат ва ипак билан мукофотлади».«Наҳл» сураси, 127-оят: «Сабр қил! Сенинг сабринг фақат Аллоҳнинг ёрдами биландир».«Бақара» сураси, 45-оят: «Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар».«Бақара» сураси, 153-оят: «Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир».«Бақара» сураси, 155-оят: «Сабр қилувчиларга хушхабар бер».«Мўминун» сураси, 111-оят:
АZAN UZZ
22 сент., 10:19
ҲАЛОВАТ 294#Муаллиф. #Дилором_Қосимова—Сени ҳозир Бахтбек олиб кетаркан. —Шу ерданми? -норози боқди. —Соатга қарамабмиз. Туғилган кун зиёфати айтилган вақти бўлиб қолибди. Бахтбек кеч қолмайлик деди. —Майли. Лекин нарсаларимчи? -Гулдиёр бошдан-оёқ кийимлари солинган пакетларга қаради. —Мен олиб кетаман. -Шодиёра стул сутидаги пакетларни эпчиллик билан олди. —Шошманг, телефонимни оволай.🍃 🍃 🍃—Бахтбек қара энди қиз болага ўхшабдими эгизинг? Бахтбек машинада келиб тўхтагач, Шодиёра, Гулдиёрни кўрсатиб суюнчилади. —Опаа нимага буни алвастига ўхшатиб қўйдингиз. Умуман бўлмабди. Бировга ўхшаб қолибди. -Бахтбекга росдан ҳам, Гулдиёр табиий кўринмади. —Эй борей иккинггам. Бу гапни эшитиб чарчагандим ўзи Гулдиёрдан. —Мен бормайман бу аҳволда, ҳамма ғалати қарайди. —Ўзинг ҳаммани кўзини ўргатиб қўйгансан! Ора-орада кўйлак кйиб турсанг ҳам бўларди. Бўл кеч қоласизлар.TelegramАZAN UZZبِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188✓
АZAN UZZ
22 сент., 10:19
ҲАЛОВАТ 293#Муаллиф. #Дилором_Қосимова—Бир кунга, йўқ бир неча соатга ўлиб қолмайсан. Сочингни бир нима қилсак, тайёрсан. —Сочимга тегмаймиз. —Шундай фигушка қилиб бормоқчимисан? Бекорларни айтибсан. Кетдик. Гулдиёр бошқа пайт бўлганда, опаси Уни стандартларига зид иш қилаётгани учун, жаҳл қилармиди, ёки бирон нима деб дилини оғритармиди. Аммо ойисини илтимоси билан бирга чиққан. "Опанг ичидан эзиляпти" дегач, йўқ деёлмади. Ахир Нозима шундай ҳиёнат сабаб қийналганда, қанчалик қийналганини, фақат Гулдиёр билади. Шу сабаб опасини кўнглига қараяпти. Зора шу билан сал юзи кулса.—Шошма Бахтбек қўнғироқ қиляпти. -Гулдиёр соч турмагига ижирғаниб қараб кейин, салондан чиқмоқчи эди. Шодиёра тўхтатди. -Гаплашиб олай, кўчада гаплашиш ноқулай. Гулдиёр индамай бош силкиб қўйдию, ўзи уйдан кийиб чиққан кийимлари солинган, пакетни олди. У одатда доим шимда юргани учун, зарур бўлмаса сумка
АZAN UZZ
22 сент., 10:18
ҲАЛОВАТ 292#Муаллиф. #Дилором_Қосимова—Ишончингга лойиқ бўлолмадим кечир мени. -Бахтбек оғриқли жилмайиб, дафтарни ёпди. Сўнг хонадан чиқиб кетди. —Ҳаммасини ўз ўрнига қўйиш керак. Бундай яшаб бўлмайди. -деди хонасида ўша жилвакор люстрага термулганча.🍃 🍃 🍃—Опа шу шартмиди? -Гулдиёр эгнидаги оқшом либосига қараб, ҳижолат тортди. Ахир У узун, ва жим-жимадор кўйлак ҳечам киймагандида. —Гулдиёр яхшиям шаҳарда ўсгансан, қайга нима кийишни билмайдигандек гапирма. —Опа ростдан мен бундай нарсаларга қизиқмайман. Менга ўз услубимда кийиниш қулай. —Ҳўп майли. Фақат туғилган кунга оқшомига ҳам, красофка билан фудболка, шимда бормассан. —Одам кийимга эмас, кийим одамга мос бўлиши керак. Ҳамма ўзига қулайини кийиш керак. Менга ўша кийимлар қулай. -деди Гулдиёр қомат бўйлаб тикилган кийимда бўғилгандек бўлиб. —Бу кийимда мен қисилиб кетдим.
АZAN UZZ
22 сент., 10:17
переслано из @azan_uzz
👇👇✅➖ https://t.me/AZAN_UZZ/114119
АZAN UZZ
22 сент., 05:04изменён
🕋 КЕЧА БАЙТУЛЛОҲДА ЙИЛЛАР ДАВОМИДА АЗОН АЙТГАН МУАЗЗИН ВАФОТ ЭТДИ…Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун…Масжидул Ҳаром муаззини Шайх Иброҳим бин Одил ал-Маданий кеча — 21 сентябрь куни 51 ёшида вафот этдилар.У зот узоқ йиллар давомида Каъбатуллоҳ ёнида азон айтиб, миллионлаб мусулмонларни ибодатга чорлаб келдилар.Айниқса, бомдод азони, такбирлари ва имом ортидан намозни етказиб туришлари билан кўпчиликка таниш эдилар.Бугун эса ўша таниш овоз сукутга чўмди…@AZAN_UZZ
АZAN UZZ
22 сент., 04:09
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳБарчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..Бугунги Сешанба кунингиз файзли ва барокатли ўтсинT.me/AZAN_UZZ
АZAN UZZ
21 сент., 23:39
Бисмиллахир Рохманир РохиймБутун оламларни Роббиси Аллохга хамдлар Икки олам сарвари Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллоллоху алайхи Вассалламга дуруду саловатларимиз булсин. Уларнинг оилаларини Сахобаларини Пайгамбаримизни ўтган авлоди аждодларини Охиратларини обод Жойларини Фирдавс ЖАНАТЛАРИДАН килсин 🤲Бизга доимо дуода булган хожи оналаримиздан, катнашаётган корияларимиздан, Тинмай зикрлар билан бизни таминлаётган Обунача опа сингилларимизданАллох рози булсин🤲Аллох бу куйилган Багишловимизга Амийн дея кулини дуога очган барчани Аллох икки олам яхшилиги билан сийласин🤲 Амииииийн Амииииийн я Рабьил Аламиииийнhttps://t.me/AZAN_UZZTelegramАZAN UZZبِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188✓
АZAN UZZ
21 сент., 23:36
https://t.me/AZAN_UZZ
АZAN UZZ
21 сент., 23:36
https://t.me/AZAN_UZZ
АZAN UZZ
21 сент., 23:33изменён
АЛЛОҲИМ, МЕҲРИБОНИМ... Ҳар бир бандангни қалбидаги эзгу ниятларини, тилидаги хайрли дуоларини Ўзинг ижобат қилгин.Бугунги кунни барчамиз учун файзли, баракали ва қувончли қилгин.Хонадонимиздан тинчликни, дастурхонимиздан баракани, қалбларимиздан хотиржамликни, юзларимиздан табассумни аритмагин.Кутмаган жойимиздан хайрлар, кутмаган пайтимизда хушхабарлар, умид қилмаган томонимиздан гўзал эшиклар очилсин.Бугун ҳар бир қадамимизга барака, ҳар бир ишимизга осонлик, ҳар бир ниятимизга хайр ёзилсин.Эй Роббим,
АZAN UZZ
21 сент., 23:32изменён
БадгумонликАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадгумонликдан сақланиг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб ўзаро ҳасад қилишманг. Бир бирингизни ёмон кўрманг ва бир бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар».Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бири билан эдилар. Олдиларидан бир киши ўтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб: «Эй фалончи, бу аёл менинг хотиним фалончи», дедилар. «Ким ҳақида гумон қилсам ҳам, Сиз ҳақингизда гумон қилмасман», деди. «Шайтон одам боласида унинг қони юргандек юради», дедилар».Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Нарсаси ўғирланган ҳадеб гумон қилаверса, ўғридан ҳам (гуноҳи) катта бўлиши мумкин».Билол ибн Саъд
АZAN UZZ
21 сент., 23:31изменён
#Огоҳликка_даъватЭй биродар❕ Бугун ҳалол билан ҳаром аралашиб, шубҳали касб ва даромад йўллари кўпайган бир даврда яшаяпмиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай замон келишидан огоҳлантириб, дедилар:«Одамларга шундай бир замон келадики, киши молни ҳалолдан топдими ёки ҳаромданми, қаердан топганига парво қилмай қўяди». (Бухорий ривояти)Шунинг учун бирор иш, тижорат ёки даромад йўли қалбингизга шубҳа солса, «Ҳамма қиляпти-ку, мен ҳам қилсам нима бўпти?» деб ўзингизни овутманг.Иккиланяпсизми? Шубҳа туғиляптими? Ҳукмини билмаяпсизми? Унда илм аҳлидан сўранг. Нега сўрашдан ўзингизни олиб қочасиз?! Ҳалоллигига ишонч ҳосил қилгачгина унга қўл уринг.Чунки мўмин учун муҳим масала фақат қанча пул топаётганида эмас, балки уни қаердан ва қандай топаётганида, аҳли оиласига қандай ризқ олиб келаётганида ҳамдир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу қисқа насиҳатлари эса
АZAN UZZ
21 сент., 23:31изменён
🌅 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Эй меҳрибон Роббим, бу муборак тонгда Сендан қалбимизга сукунат, ҳаётимизга барака, ризқимизга фаровонлик сўраймиз. 🤲Бизга тўғри йўлдан адашмасликни, ҳар бир синовда сабрли бўлишни, ҳар бир неъматга шукр қилишни насиб этгин.Ота-онамиз, фарзандларимиз ва барча яқинларимизни Ўз паноҳингда асрагин. Кўнглимиздаги эзгу ниятларимизни хайрли тарзда рўёбга чиқаргин. Биз билмаган яхшиликларни ҳам насиб этгин, билмаган ёмонликлардан ҳам Ўзинг асрагин.🤍 Бугунги кунимиз нурли, қадамларимиз хайрли, дуоларимиз қабул бўлсин. Оминhttps://t.me/AZAN_UZZ
АZAN UZZ
21 сент., 23:28изменён
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲБугун 22- СЕНТЯБРЬ СЕШАНБА тонги муборак мехрибонларим!Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсинhttps://t.me/AZAN_UZZ
АZAN UZZ
21 сент., 23:25
#АЗОН 👆👆 ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГУВЧИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОҲАНГ😪😪Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ ! Саломатмисиз аҳли қадрдонларим. Қаранг яна тонг отди. Ишқилиб бомдод намозидан қолиб кетмадингизми🤔🤔. Дуолар оламида мазза қилдингизми😊😊. Илоҳим жониз тинч бўлсин😊😊. Бугунги тонгингиз муборак бўлиб дуоларингиз ижжобат бўлсин🤲🤲🤲🤲 👇👇👇👇 @AZAN_UZZ
АZAN UZZ
21 сент., 23:24

АZAN UZZ
21 сент., 16:06
💎ХАЙРЛИ ТУН ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ💐✨✨Баъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам, баъзида дардингиз ололмасам ҳам, 🤩Унутманг қадирдоним юрагимдасиз!💞🤩БУГУНГИ ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН ✧══════•❁❀❁•══════✧ ☝️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️ 👇👇 🌐 @AZAN_UZZ 🇺🇿
Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.
Как это работает →