gram news
Аватар канала Банкир

Банкир

@bankir

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

62,579подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Банкир

    13 нояб., 13:52

    Доллар кўтарилди16 ноябрь учун долларнинг расмий курси 12 014,37 сўмдан🔼(+40,93 сўм) ҳисобланади.@bankir
    9,050431951Открыть в Telegram
  • Банкир

    13 нояб., 12:14

    Банкларнинг антивирус тизими октябрь ойида қандай натижа кўрсатди?Ўзбекистонда банк мижозларини кибержиноятлардан ҳимоя қилиш мақсадида антивирус тизими жорий этилган.Мазкур тизим мижозларнинг телефони ёки бошқа қурилмаларидаги зарарли дастурларни аниқлайди.Масалан, телефонга банк иловаси орқали маълумотларни ўғирлаши мумкин бўлган вирус тушган бўлса, тизим уни аниқлаб, қурилмани тозалаши ёки банк иловасидан фойдаланишни чеклаши мумкин.Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил октябрь ойида антивирус тизими орқали 257 мингта қурилма зарарли дастурлардан тозаланган.Шунингдек, 220 минг 316 нафар фойдаланувчининг банк иловаларидан фойдаланиши чекланган.Қурилмаларни тозалаш бўйича Халқ Банки (80 мингта), фойдаланишни чеклаш бўйича эса Hamkorbank (70 мингта) биринчи ўринда қайд этилган.@bankir
  • Банкир

    13 нояб., 10:16

    ❗️Банклар ортиқча ундирган фоиз ва жарималарни қайтариб берадиМарказий банк тижорат банкларига суд қарори чиққан кредитларни 10 декабргача текшириб чиқишни топширди.Суд кредит қарзини ундириш ҳақида қарор чиқарса, қарорда кўрсатилган суммага янги фоиз, пеня ёки жарима қўшилмайди.Энди банклар суд қароридан кейин қонунга зид ҳисобланган фоиз, пеня ва жарималарни бекор қилиши керак.Ҳар бир банк 25 декабргача қандай чора кўргани ва мижозларга қанча пул қайтаргани ҳақида Марказий банкка ҳисобот бериши керак.@bankir
    12,60041113Открыть в Telegram
  • Банкир

    13 нояб., 09:57

    Chery Tiggo 7 Pro 2026 учун қулай таклиф!Замонавий дизайн, кенг салон ва ҳар қандай йўл шароитида ишончли ҳаракатни таъминлайдиган кроссоверни Chery’нинг барча расмий дилерлик марказларидан фойдали шартларда харид қилинг:🔹 Ойлик тўлов — 2 999 000 сўмдан 🔹 Бошланғич тўлов — 40% дан 🔹 Йиллик ставка — 0% данШартлар бошланғич тўлов миқдори, тўлов суммаси ва муддатига кўра ўзгариши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади.⏳ Таклиф чекланган! Қулай шартлардан фойдаланишга улгуринг!Батафсил маълумот: 📞 +998-55-500-90-55Реклама
    13,000441Открыть в Telegram
  • Банкир

    12 нояб., 15:33

    UzAuto Motors жорий йилда Cobalt ишлаб чиқаришни 4 фоизга оширганUzAuto Motors компанияси жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида 120 минг 672 дона Cobalt ишлаб чиқарди.Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 минг 664 донага ёки 4 фоизга кўп.Ушбу даврда Ўзбекистонда жами 356 минг 318 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг қарийб 34 фоизи Cobalt ҳиссасига тўғри келади.Бошқача айтганда, мамлакатда ишлаб чиқарилган ҳар учта автомобилнинг бири Cobalt бўлган.Бироқ ушбу тўққиз ойда унинг қанчаси сотилгани ҳақида статистика ҳозирча эълон қилинмаган.Ярим йиллик маълумотларга кўра, ишлаб чиқарилган ҳар иккита Cobalt автомобилидан биттаси сотилган.Маълумот учун, ушбу даврда UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси қарийб 2 баробарга камайган.@bankir
    15,600422624Открыть в Telegram
  • Банкир

    12 нояб., 15:01

    Korzinka Biznesда 3 та Labo ўйналмоқдаKorzinka 30 ёшда! Шу муносабат билан компания Korzinka Biznes мижозлари учун совринли акция бошлади. 4 ноябрдан 26 январгача харид қилиб, 3 та Labo автомобили ва 1 миллион сўмлик ваучерлардан бирини ютиб олиш мумкин.🚚 3 та Labo – ноябрь, декабрь ва январь ойларида биттадан автомобиль ўйналади.💰 1 миллион сўмлик ваучер – Korzinka мобил иловасидаги мини ўйинда ҳар куни биттадан ваучер эгаси аниқланади.Акцияда қатнашиш учун:❤️ Korzinka Biznesда бир чекда камида 300 000 сўмлик харид қилинг.❤️ Тўловни жисмоний шахс номига расмийлаштирилган Korzinka Plus картаси (жисмоний ёки виртуал) орқали амалга оширинг.❤️ Чекдаги ҳар тўлиқ 300 000 сўм учун Labo ўйинида битта имконият ва мини ўйинда битта уриниш берилади.📲 Йиғилган имкониятлар ва уринишлар сонини Korzinka мобил иловасида кузатиб боришингиз мумкин.🗓 Акция муддати: 2026 йил 4 ноябрдан 2027 йил 26 январь охиригача.❗️Юридик шахс номига расмийлаштирилган карталар, пул ўтказмалари ва етказиб бериш хизмати орқали берилган буюртмалар акцияда қатнашмайди. Батафсил шартлар ва совринлар ўйналадиган саналар билан Korzinka сайтида танишишингиз мумкин.Реклама
    14,300411Открыть в Telegram
  • Банкир

    12 нояб., 14:27

    Банкларда салкам 2 трлн сўмлик операциялар фирибгарлик хавфи сабабли чекландиЎзбекистонда банк мижозларининг пулларини рақамли фирибгарликдан ҳимоя қилиш мақсадида антифрод тизими жорий этилган.Мазкур тизим банк операцияларини хавф даражаси бўйича таҳлил қилади ва фирибгарлик хавфи юқори деб баҳоланган операцияларни чеклайди.Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил октябрь ойида банкларда ушбу тизим орқали 3 млн 860 мингга яқин юқори хавфли ҳолат аниқланган.Мазкур операциялар доирасида жами 1 трлн 687 млрд сўм маблағнинг чиқиб кетиши чекланган.Чекланган маблағлар миқдори бўйича Orient Finans Bank биринчи ўринда қайд этилган — 636 млрд сўм.@bankir
    13,9001351Открыть в Telegram
  • Банкир

    12 нояб., 12:46

    Доллар кўтарилди13 ноябрь учун долларнинг расмий курси 11 973,44 сўмдан 🔼(+9,17 сўм) ҳисобланади.@bankir
    14,50036202Открыть в Telegram
  • Банкир

    22 сент., 13:42

    Хорижий университетларда ўқиш учун таълим кредитиХалқ Банки ТОП-300 таликка кирган хорижий университетларнинг бакалавриат ёки магистратура босқичига қабул қилинган талабалар учун таълим кредити таклиф қилмоқда.Кредитнинг асосий шартлари:🔵 миқдори – 20 минг АҚШ долларигача🔵 фоиз ставкаси – йиллик 14%🔵 кредит муддати – 7 йил🔵 асосий қарзни қайтариш – ўқиш тугагандан кейин бошланади.@bankir
    8,55016554Открыть в Telegram
  • Банкир

    22 сент., 12:44

    Доллар тушди23 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 802,19 сўмдан🔽(-7,63 сўм) ҳисобланади.@bankir
    11,100381852Открыть в Telegram
  • Банкир

    22 сент., 11:53изменён

    ⚡️Бугун тўловлар соат 18:00 гача қабул қилинади22 сентябрь куни банклараро тўловларни қабул қилиш вақти 18:00 гача узайтирилди.@bankir
    12,20011311Открыть в Telegram
  • Банкир

    22 сент., 11:46

    Тошкент шаҳрида кўчмас мулк нархлари қанча?1 сентябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчмас мулкнинг ўртача бозор нархлари эълон қилинди.Пойтахтда кўп квартирали уйлардаги хонадонларнинг 1 квадрат метри учун ўртача нарх 16,5 млн сўм.Энг юқори ва энг паст нархлар:🔵 Шайхонтоҳур — 25,3 млн сўм 🔵 Янгиҳаёт — 11 млн сўмҲовли уйларнинг ўртача нархи бир сотих учун 933,6 млн сўм.Энг юқори ва энг паст нархлар:🔵 Мирзо Улуғбек — 1,72 млрд сўм 🔵 Бектемир — 394 млн сўмНотурар объектларнинг 1 квадрат метри учун ўртача нарх 18,7 млн сўм.
    12,6002232Открыть в Telegram
  • Банкир

    22 сент., 09:47изменён

    Ипотека-банк текстиль компаниясининг 6 млн евродан ортиқ қарзини ундиришдан воз кечмоқда15 сентябрь куни Ипотека-банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда «Siyovush Tekstil Buxoro» МЧЖнинг муддати ўтган кредит қарздорлигининг бир қисмини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди.Ҳисобдан чиқариладиган қарз миқдори 3,8 млн доллар ва 2,8 млн еврони ташкил этади. Бу тахминан 6,05 млн еврога тенг.Ҳисобдан чиқариш бўйича мазкур таклиф банк Kузатув кенгаши томонидан киритилган бўлиб, акциядорларнинг 82 фоизи уни қўллаб-қувватлаган.@bankir
    13,200772431Открыть в Telegram
  • Банкир

    22 сент., 07:27изменён

    ❗️Давлат банклари орасида муаммоли кредитлар улуши Микрокредитбанкда энг юқори1 август ҳолатига Микрокредитбанк кредитларининг 9,9 фоизи муаммоли кредитларга тўғри келмоқда. Бу давлат улуши мавжуд банклар орасидаги энг юқори кўрсаткич.Банкнинг 23,1 трлн сўмлик кредит портфелидан 2,28 трлн сўми муаммоли.Давлат банклари орасида кейинги юқори кўрсаткичлар Бизнесни ривожлантириш банки — 5,8%, Асака банк — 4,5% ва Халқ банкида — 4,1%.@bankir
    14,20022851Открыть в Telegram
  • Банкир

    22 сент., 06:07изменён

    Доллар ўзгармайди23 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси ўзгармаслиги кутилмоқда.Кун давомида банклардаги курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.@bankir
    14,20022113Открыть в Telegram
  • Банкир

    22 сент., 05:38

    ❓Маҳалла банкирига қандай мурожаат қилиш мумкин?Каналда маҳалла банкирлари ҳақида маълумот беришда давом этамиз.Уларнинг ёрдамидан фойдаланиш учун банк филиалига бориш шарт эмас.Маҳаллангиздаги ёрдамчи-агент ёки маҳалла раиси орқали ҳудудга бириктирилган маҳалла банкири билан боғланиш мумкин.Мурожаат қилиш учун олдиндан мураккаб бизнес-режа тайёрлаш шарт эмас. Аввало қуйидаги саволларга жавоб бўлса кифоя:⏺Қандай иш бошламоқчисиз?⏺Ҳозир қандай имкониятларингиз бор?⏺Ишни бошлаш учун сизга нима етмаяпти?Маҳалла банкири ғоянгизни ўрганиб, сизга мос лойиҳа ва молиялаштириш имкониятларини тушунтиради. Зарур ҳужжатлар ҳамда ариза топшириш тартиби бўйича йўл-йўриқ кўрсатади.Мурожаат қилиш кредит албатта ажратилади, дегани эмас. Ҳар бир лойиҳа банк
    14,10010542Открыть в Telegram
  • Банкир

    21 сент., 15:34

    Маҳалла лойиҳаси доирасида саккиз ойда тадбиркорларга қарийб 15 трлн сўм кредит ажратилдиЎзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни харид қилиш учун «Маҳалла лойиҳаси» кредит маҳсулоти жорий этилган.2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида мазкур лойиҳа доирасида 139,7 мингта тадбиркорлик субъектига жами 14,8 трлн сўм кредит ажратилди.Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 трлн сўмга ёки 47 фоизга кўпдир. Шунингдек, ажратилган кредитлар ҳажми режалаштирилган 10,1 трлн сўмлик кўрсаткичдан 4,7 трлн сўмга кўп бўлди.Ажратилган кредитларнинг 36 фоизи учта ҳудуд — Тошкент шаҳри (2,35 трлн сўм), Самарқанд вилояти (1,51 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (1,44 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келди.@bankir
  • Банкир

    21 сент., 14:42

    Mobiuz хусусийлаштириш жараёни йил охиригача якунланиши кутилмоқдаДавлат активларини бошқариш агентлиги Mobiuz алоқа операторининг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштиришни жорий йил охиригача якунлашни режалаштирмоқда.Июнь ойида ўтказилган савдоларда ғолиб бўлган АҚШнинг McKim and Company компанияси бошчилигидаги консорциум Mobiuz акцияларини 351 млн долларга сотиб олиш ва компанияга яна 500 млн доллар инвестиция киритиш бўйича келишувга эришган. Шу тариқа, келишувнинг умумий қиймати 851 млн долларга етади.Агентлик директори ўринбосари Алишер Миралиевнинг маълум қилишича, томонлар ҳозирда шартнома шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда. Музокараларни якунлаш ва шартномани 2026 йил охиригача имзолаш режалаштирилган.@bankir
    14,100181251Открыть в Telegram
  • Банкир

    21 сент., 13:27

    Августда аҳоли сезган инфляция расмий кўрсаткичдан юқори бўлди2026 йилнинг август ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 6,2 фоизни ташкил этганди. Марказий банк сўровига кўра, аҳолининг ўзи сезган инфляция даражаси эса бундан юқорироқ бўлган.Август ойида 3 248 нафар респондент қатнашган сўров натижаларига кўра, республика бўйича сезилган инфляциянинг ўртача даражаси 10,1 фоизни ташкил этди.Даромади 4 млн сўмдан юқори бўлган аҳолида бу кўрсаткич нисбатан юқорироқ шаклланган. Жумладан, ойлик даромади 30 млн сўмдан юқори бўлган аҳолига ушбу ойда инфлация 19,3 фоиз даражасида сезилган.Аҳоли нархларнинг энг кўп ошганини гўшт ва сут маҳсулотлари (58 фоиз), бензин ва ёқилғи (46 фоиз), мева-сабзавотлар (27 фоиз) ҳамда электр ва табиий газ (23 фоиз) мисолида сезган.Соҳалар кесимида эса инфляция энг юқори даражада ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари
    14,70014521Открыть в Telegram
  • Банкир

    21 сент., 13:01

    Доллар тушди22 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 809,82 сўмдан🔽(-29,77 сўм) ҳисобланади.@bankir
    14,600352121Открыть в Telegram
Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота