Последние посты

bankirkundaligi
23 сент., 11:46
⚡️Бугун, 2026 йил 23 сентябр куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
23 сент., 06:25
⚡️БУГУН АНДИЖОНГА ТАШРИФБугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради.Икки кунлик сафар дастуридан ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳияти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш ўрин олган. Давлатимиз раҳбари маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиради. Қатор янги қувватларни ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишини бошлаш кўзда тутилган.Шунингдек, Андижон вилоятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.👉 @bankirkundaligi 👈


bankirkundaligi
23 сент., 04:47
⚡️⚡️⚡️Бизнесни ривожлантириш банки Лизинг компаниясига Бош директор изламоқда.Банк ёки лизинг соҳасида раҳбарлик лавозимида 3-5 йиллик тажрибага эга бўлсангиз танловда иштирок этсангиз бўлади.Батафсил 👉мана бу ерда👈 танишинг.👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
22 сент., 15:40
⚡️БАНКЛАР ЯРИМ ЙИЛДА 461,9 МЛРД СЎМЛИК ФИРИБГАРЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛДИ▪️2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон тижорат банкларида жорий этилган антифрод тизимлари 18,1 млндан ортиқ шубҳали операцияни тўхтатган. Уларнинг умумий қиймати 461,9 млрд сўмни ташкил этган.Марказий банк маълумотига кўра, сессиявий антифрод тизимлари операцияларни хавф даражаси бўйича баҳолайди ва юқори хавф аниқланган ҳолатларда операцияни чеклайди.Маълумотларга қараганда, олди олинган маблағ миқдори бўйича Халқ банки - 186,7 млрд сўм, ТБС Банк - 175,5 млрд сўм билан ажралиб турган.Шу билан бирга, операциялар сони ва уларнинг қиймати ўртасида катта фарқ бор: масалан, Ипак Йўли Банкда 1,36 млндан ортиқ ҳолат қайд этилган бўлса-да, уларнинг умумий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил қилган.▪️Банклар мобил иловалардаги ҳимояни ҳам кучайтирган. Антивирус тизимлари орқали 1,28 млн қурилмага кириш



bankirkundaligi
22 сент., 13:00
TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI — Ўзбекистондаги биринчи микромолия банкининг тақдимоти бўлиб ўтдиТадбир давомида банкнинг молиявий маҳсулотлари, имкониятлари ва мижозлар учун таклиф этилаётган шартлар ҳақида маълумот берилди.☑️TAYANCH нималарни таклиф қилади? ▪️Омонатлар — 21% гача йиллик даромад; ▪️Бизнес учун кредит ва молиялаштириш — 2 млрд сўмгача; ▪️Муддат — 60 ойгача.☑️Шунингдек: ▪️300 млн сўмгача «Оила Таянчи» микрокредити; ▪️Банк карталари; ▪️Онлайн ва офлайн тўлов ҳамда ҳисоб-китоб хизматлари; ▪️Тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун молиявий ечимлар.TAYANCH — маблағларини сақлаб қолиш ёки бизнесини ривожлантиришни истаганлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш.📞 +998 55 777-11-11 🌐 tayanchbank.uz


bankirkundaligi
22 сент., 11:52
⚡️Бугун, 2026 йил 22 сентябр куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.👉 @bankirkundaligi 👈17,400Открыть в Telegram
bankirkundaligi
22 сент., 10:11
Капиталбанк АҚШ долларидаги тўловлар учун Американинг нуфузли банки - The Bank of New York Mellon'да вакиллик ҳисобрақамини очди"Капиталбанк" АТБ АҚШнинг BNY (The Bank of New York Mellon) банкида АҚШ долларидаги корреспондентлик (вакиллик) ҳисобрақамини очди. BNY дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири ва 1784 йилда ташкил этилган АҚШнинг энг қадимги банки ҳисобланади.Мазкур ҳисоб рақамининг очилиши Капиталбанкнинг корреспондентлик тармоғини мустаҳкамлашга ва АҚШ долларидаги тўловлар билан ишлаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган. BNY билан ўрнатилган тўғридан-тўғри ҳамкорлик халқаро тўловлар самарадорлигини ошириш ва банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиш имконини беради. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мижозлар учун ушбу амалиёт хорижий контрагентлар билан ҳисоб-китоб қилишда қўшимча восита бўлиб хизмат қилади.Банк бошқарув раисининг биринчи


bankirkundaligi
22 сент., 09:30
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК ОЛТИН-ВАЛЮТА ЗАХИРАЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ТАШҚИ БОШҚАРУВГА БЕРИШНИ КЎРИБ ЧИҚМОҚДА▪️Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захираларини бошқаришда янги ёндашувларни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Давлат активларини бошқариш бўйича халқаро форумда маълум қилди.1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 72 млрд долларни ташкил этган. Бу мамлакат импортини бир йилдан ортиқ муддатга қоплаш имконини беради.▪️Жаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда Ўзбекистон олтин захираларини қарийб 50 тоннага оширган - бу дунё марказий банклари орасидаги иккинчи энг катта ўсиш.Ҳозир захираларнинг катта қисми олтин ҳиссасига тўғри келади. Марказий банк эса портфелни активлар, валюталар ва контрагентлар бўйича янада диверсификация қилишни режалаштирмоқда.▪️Бу йўналишда регулятор 2020 йилда Жаҳон банкининг
bankirkundaligi
21 сент., 15:22
ANORBANK акциядори ҳақидаги хабарлар банк кўрсаткичларига ва омонатлар хавфсизлигига таъсир қилмайдиИжтимоий тармоқларда банк акциядори атрофида турли гап-сўзлар ва муҳокамалар авж олди. Аммо, таҳлиллар ва банк берган баёнотга кўра, бу фақатгина акциядорнинг шахсий масаласи бўлиб, банкнинг молиявий тизими, капитали ва бошқарув жараёнларига умуман алоқаси йўқ.Марказий банк ҳолатни назоратга олган, беқарорлик йўқ ва барча операциялар штат режимида ишламоқда. Банк иловалари ва карталар узилишларсиз хизмат кўрсатмоқда.👉 @bankirkundaligi 👈


bankirkundaligi
21 сент., 12:15
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ТАҚИҚНИ ЕЧИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН БАНК БОШ МУТАХАССИСИ УШЛАНДИБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тижорат банкининг Андижон ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Б.У. фуқаро А.А.нинг банк кредити қарздорлиги юзасидан хорижга чиқиши учун Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйилган тақиқни ечиб бериши эвазига 5,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.☝️🏻Аввалроқ, банк омонатидаги маблағни ўзлаштирган банк ходимлари ҳақида хабар берилган эди.Баркирларга нимадир бўлмоқда!👉 @bankirkundaligi 👈


bankirkundaligi
21 сент., 07:15
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ФУҚАРОНИНГ ОМОНАТДАГИ 300 000 АҚШ ДОЛЛАРИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛГАН БАНК ФОШ ЭТИЛДИБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банклардан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг омонатга қўйилган 500 000 АҚШ долларидан И.М.нинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб 300 000 АҚШ долларини ўзлаштириб талон-торож қилганликлари аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.👉 @bankirkundaligi 👈


bankirkundaligi
21 сент., 06:06

bankirkundaligi
19 сент., 07:18
ТАДБИРКОРЛАРГА 12 ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ. ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИККА ҲАМ.Президент Қорақалпоғистонда йиғилиш ўтказмоқда. Банк тизимига қандай масалалар бўлди?Йиғилишда Қорақалпоғистонни камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.Қорақалпоғистондаги 2 минг тадбиркор уч йилда 2 триллион 145 миллиард сўм кредитни вақтида қайтариб, банкларнинг ишончли мижозига айланган. «Мижозни ўстириш» модели асосида яна камида 30-40 минг одамни ишли ва даромадли қилиш имконияти бор.Ҳудудга масъул банк(Ўзсаноатқурилишбанк) ишончли мижозлар учун 16 фоиз ставкада 300 миллиард сўмлик кредит линиясини очмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси 4 фоизлик қисмини қоплаб бериши ҳисобига тадбиркор учун ставка 12 фоизга тушади.Қолган 8 та банкка ҳам бир ойда шундай қулай маҳсулотларни ишлаб чиқиш топширилди.Қорақалпоғистонда оилавий


bankirkundaligi
18 сент., 15:46
ХАТЛОВ... СЎРОВНОМА ХУЛОСАСИ... Хатлов - энг кўп ўтказилган, лекин энг кам натижа берган иш(ми?)Хабарингиз бор, камбағал оилаларда неча марта хатлов ўтказилгани тўғрисида сўровнома ўтказдик. Мавзу ёққан кўринади, 'Generalissimus' канали ҳам бу постни бир кун ўтиб ўзгартиришсиз эълон қилди. Сўровнома натижаларини умумлаштириб, хулоса қилсак.Икки каналнинг жами 9987 та жавобидан келиб чиққан, манзара: ҳар икки кишидан бири (51%, яъни 5118 нафар) йил бошидан бери камбағал оилалар икки мартадан кўп хатловдан ўтганини айтган, шундан 37%и (3679 киши) буни "10 мартадан кўп" ёки "жуда кўп марта" деб баҳолаган.Таққослаш учун: тизим қандай ишлаши керак бўлса, шундай — яъни бир марта ўтганини айтганлар атиги 8% (840 киши) — олти вариант ичида энг кам танланган шу бўлган.Иккинчи диққатга сазовор рақам — "бир марта ҳам ўтказилмаган" деганлар 20% (2002 киши), яъни ҳар беш кишидан бирида.


bankirkundaligi
18 сент., 11:10
⚡️FITCH ANORBANK’НИНГ КРЕДИТ РЕЙТИНГИНИ БИР ПОҒОНА ПАСАЙТИРДИ▪️Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги ANORBANK’нинг узоқ муддатли кредит рейтингини «B-»дан «CCC+» даражасига пасайтирди. Банкнинг барқарорлик рейтинги ҳам «b-»дан «ccc+»га туширилган.Fitch рейтинг пасайтирилишининг асосий сабаблари сифатида банкнинг базавий капитали кескин камайгани, капитал захирасининг чеклангани ва сўнгги тўрт йилда юқори ўсиш суръатлари сақланганини қайд этган.▪️Агентлик маълумотларига кўра, банкнинг асосий капитал кўрсаткичи - Fitch Core Capital (FCC) 2024 йил якунидаги 4,3%дан 2025 йил охирида 0,9%гача пасайган.Fitch бу кўрсаткични агентлик рейтинг берадиган банклар орасидаги энг паст даражалардан бири сифатида баҳолаган.ANORBANK НИМА ДЕЙДИ?▪️Банк Fitch Ratings’нинг кредит рейтингини «CCC+» даражасига ўзгартириш бўйича қарорини инобатга олганини маълум қилди.ANORBANK ўз муносабатида
bankirkundaligi
18 сент., 10:02
переслано из @theislamiceconomicsandfinance
⚡️ AAOIFI CPSS ИМТИҲОНИГА ТАЙЁРЛОВ КУРСИГА ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА!Исломий молия соҳасида профессионал ривожланиш ва халқаро AAOIFI CPSS сертификатини олишни мақсад қилганлар учун махсус тайёрлов курси.🇬🇧 Инглиз тилини B2 даражада билиш зарур — CPSS имтиҳони инглиз тилида ўтказилади.📚 Курсда: 🔹 CPSS дастурига кирувчи AAOIFI стандартлари; 🔹 CPSS стандартлари асосида маҳсулотлар яратиш; 🔹 Имтиҳон саволлари ва амалий топшириқлар ўрганилади.📅 Бошланиш санаси: 21 сентябр 💻 Формат: тўлиқ онлайн 🎥 Дарс ёзувлари: ёпиқ гуруҳга жойланади 🗣 Курс тили: асосан ўзбек/инглиз тилларида 🇬🇧 Инглиз тилини билиш зарур — CPSS имтиҳони инглиз тилида ўтказилади 💳 Курс пуллик🏅 AAOIFI CPSS сертификати Исломий молия соҳасида халқаро даражада эътироф этилади ва ушбу соҳада карьера қуриш учун муҳим профессионал устунлик ҳисобланади.


bankirkundaligi
18 сент., 07:26изменён
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ПУЛНИ ҚАЙТАРИБ БЕРГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ УШЛАНДИБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳар, “Жамбул” маҳалласининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Б.Х. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг турмуш ўртоғи З.К.нинг ёшга доир пенсия миқдорини кўпайтириб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 14,9 сўмини Ш.Ю.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.👉 @bankirkundaligi 👈


bankirkundaligi
17 сент., 14:26
МАҲАЛЛА БАНКИРЛАРИ ҚАЙТА ТАҚСИМЛАНАДИБаёндан: "Давлат тижорат банклари бир ҳафта муддатда маҳалла банкирларини қайта тақсимлаб, уларни (3 тадан кўп бўлмаган маҳаллага битта маҳалла банкири) тўлиқ бутлайди ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади.Бунда, тижорат банклари ўзлари бириктирилган туманлардаги барча маҳаллаларга масъул бўлади".Жами: 40 нафар раҳбар — 208 туман/шаҳар — 8 988 МФЙга бириктирилган.Юқори қатордаги 10 нафар раҳбар (310–579 МФЙ) ўз тизимида камида 103–193 нафар маҳалла банкирини бошқариши керак бўлади, қуйи қатордагиларда эса бу кўрсаткич 6–44 нафарни ташкил қилади.Қандай мезонларни инобатга олиб, бундай тақсимот қилинган?👉 @bankirkundaligi 👈


bankirkundaligi
17 сент., 10:59
БАНКЛАР ВИЛОЯТЛАР ВА ТУМАНЛАРГА БИРИКТИРИЛДИ"Ҳудудларда аҳоли бандлигини ва даромадларини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" йиғилиш баёни тасдиқланди.☑️Унда ҳудудларга республика иқтисодий комплекс таркибидаги вазирлик, идоралар раҳбарлари билан давлат банклари бошқаруви раислари бириктирилди:Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятлари - Ўзсаноатқурилишбанк А.А.Акбаржонов; Андижон ва Фарғона вилоятлари - БРБ С.С.Аннакличев; Бухоро вилояти - МКБанк М.Авазов; Жиззах ва Сирдарё вилоятлари - Агробанк Э.А.Кахоров; Қашқадарё вилояти - Алоқа банк К.Н.Ирисбекова; Навоий вилояти - Турон банк Ч.С.Мирзаев; Наманган ва Хоразм вилоятлари - Асака банк С.У.Закиров; Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри - Миллий банк А.Қ.Мирсоатов; Тошкент вилояти - Халқ банки Ш.Х.Атабаев.Бундан ташқари ушбу банкларнинг бошқарув раисининг 1-ўринбосарлари ва
bankirkundaligi
17 сент., 07:11
Қанликўлда тадбиркорлар тажрибаси асосида 400 та хонадонни кооперацияга бирлаштириш режалаштирилмоқда🏦 Бизнесни ривожлантириш банки АТБ томонидан Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманида тадбиркорлар ва ташаббускор аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказилди.16 сентябрь куни банк Бошқаруви Раиси Сахи Аннакличев туманга ташриф буюриб, маҳаллий тадбиркорлар билан кооперация лойиҳалари ва микробизнес ташаббуслари билан танишди.Ташриф чоғида «Арзимбеткўм» МФЙ аҳолиси, кулупнай етиштириш бўйича тажрибага эга Ихласбай Ниятбаев фаолияти ўрганилди. Тадбиркор банк кўмагида кулупнай етиштириш бўйича 100 та хонадонни кооперация асосида бирлаштириш ташаббусини илгари сурган. У аҳолини кулупнай етиштириш агротехнологияларига ўргатиш ва



