gram news
Аватар канала Bankxabar

Bankxabar

@bankxabar

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Мурожаат учун: @Bankxabarbot Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru

98,900подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Bankxabar

    23 сент., 09:53изменён

    ҚАЙСИ ҲУДУД АҲОЛИСИ ЭНГ КЎП КРЕДИТ ОЛГАН ВА БАНККА ЭНГ КЎП ПУЛ ҚЎЙГАН?2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистон банк тизимида жами кредитлар қолдиғи 644,6 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳисоб-китобда жисмоний ва юридик шахслар кўрсаткичлари биргаликда олинган.☑️ Энг катта кредит ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига — 292,8 трлн сўм тўғри келади. Бу мамлакатдаги жами кредитларнинг 45,4 фоизи дегани.☑️ Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 37,6 трлн сўм (5,8 фоиз), Самарқанд вилояти — 33,3 трлн сўм (5,2 фоиз), Тошкент вилояти — 30,6 трлн сўм (4,7 фоиз), Андижон вилояти — 30,3 трлн сўм (4,7 фоиз) билан бормоқда.☑️ Депозитлар бўйича республикада жами 482,7 трлн сўм маблағ банкларда сақланмоқда. Бунда ҳам Тошкент шаҳри мутлақ етакчи — 367,1 трлн сўм ёки жами депозитларнинг 76,1 фоизи пойтахт ҳиссасига тўғри келади.☑️ Пойтахтдан кейин Самарқанд вилояти — 14,7 трлн сўм (3 фоиз), Бухоро вилояти — 13,9 трлн сўм (2,9 фоиз) ва Хоразм вилояти — 12,8 трлн сўм (2,7 фоиз) энг юқори кўрсаткичларни қайд этган.Қизиғи, рақамлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги ҳар 100 сўмлик кредитнинг қарийб 45 сўми, банклардаги ҳар 100 сўмлик депозитнинг эса 76 сўми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    23 сент., 05:59

    🏦 Капиталбанк Ўзбекистон бўйлаб 14 та замонавий экологик ҳудуд очдиКапиталбанк ўзининг 25 йиллик юбилейи муносабати билан “Eco-Zone Kapitalbank” ижтимоий-экологик лойиҳасини амалга оширди. Лойиҳа доирасида Тошкентда 4 та, ҳудудларда 10 та — жами 14 та экологик зона ташкил этилди. Эътиборлиси, энди банк филиаллари фаолият юритаётган барча ҳудудларда бундай замонавий дам олиш масканлари бор. Тошкент, Самарқанд, Урганч, Андижон ва Нукусда Eco-coworking, Термиз, Наманган, Фарғона, Қарши, Қўқон ва Бухорода эса Eco-Zone Family фаолият юритмоқда.Бу оддий яшил ҳудуд эмас. Масканларда қуёш генераторлари, экологик тоза материаллар ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланилган. Одамлар бу ерда дам олиши, ишлаши ва таълим олиши учун қулай шароит яратилган.Республика бўйлаб ушбу манзилларнинг очилиши — Капиталбанкнинг 25 йиллик юбилейи доирасидаги ESG стратегияси таркибига кирувчи экологик ташаббусларнинг табиий давомидир. Биз яшил ечимларни кундалик ҳаётга жорий этиш ва Ўзбекистоннинг ҳар бир аҳолиси қулай шароитда ишлаши, таълим олиши ва ҳордиқ чиқариши мумкин бўлган маконларни яратишга интиламиз — деди Капиталбанк Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси Оксана Линдина.Капиталбанк 25 йиллик юбилейини шунчаки сана сифатида нишонлаш билан чекланмади. Банк мамлакат бўйлаб одамлар ишлаши, ўқиши, дам олиши ва оиласи билан вақт ўтказиши мумкин бўлган 14 та замонавий экологик маконни аҳолига тақдим этди.👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    23 сент., 04:58

    📱Ижтимоий тармоқ орқали йўлланган мурожаатга қанча вақтда жавоб берилиши керак?Кўпчилик ташкилотга фақат қоғозда ёки расмий хат билан мурожаат қилинса, у расмий ҳисобланади деб ўйлайди. Аслида эса қонунчиликда электрон шаклдаги мурожаатлар ҳам назарда тутилган.☑️ “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида электрон мурожаат ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган мурожаат сифатида белгиланган. 5-моддага кўра, мурожаат оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда бўлиши мумкин ва улар шаклидан қатъи назар бир хил аҳамиятга эга.☑️ Аммо ижтимоий тармоқдаги ҳар қандай изоҳ ёки хабар автоматик равишда расмий мурожаатга айланмайди. 6-моддага кўра, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар, мурожаат йўлланаётган ташкилот ёки мансабдор шахс ҳамда мурожаатнинг моҳияти кўрсатилиши керак.☑️ Талабларга жавоб берадиган мурожаат келиб тушса, 23-моддага асосан у ўша куни, иш вақти тугаганидан кейин келган бўлса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши шарт. Мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.❓Энди энг қизиқ қисми — қанча вақтда жавоб берилиши керак? ☑️ Қонуннинг 28-моддасига кўра, ариза ёки шикоят 15 кун ичида кўриб чиқилади. Агар масалани ҳал қилиш учун қўшимча ўрганиш, текшириш ёки ҳужжатларни сўраб олиш зарур бўлса, уни кўриб чиқиш бир ойгача давом этиши мумкин. ☑️ Агар мурожаат адашиб ваколатига кирмайдиган ташкилотга юборилган бўлса ҳам, уни шунчаки четга суриб қўйиш мумкин эмас. 25-моддага кўра, бундай мурожаат беш кундан кечиктирмай тегишли орган ёки ташкилотга юборилиши ва бу ҳақда мурожаат қилувчи хабардор қилиниши керак. ☑️ Қонун қайси мурожаатлар кўриб чиқилмаслигини ҳам аниқ белгилаган. 29-моддага асосан, аноним мурожаатлар, вакил орқали берилган бўлса-ю, унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаган мурожаатлар ҳамда қонунда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар кўриб чиқилмайди. ☑️ Яна бир муҳим жиҳат бор. 27-моддага кўра, жавобда мурожаатда кўтарилган ҳар бир масала бўйича аниқ асослар келтирилиши, зарур ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига ҳавола қилиниши лозим.Демак, электрон шаклда юборилган мурожаат қонун талабларига жавоб берса, уни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, белгиланган муддатда кўриб чиқиш ва асосланган жавоб бериш талаб этилади.👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
  • Bankxabar

    23 сент., 04:39изменён

    🏦 Davr bank Call-марказига операторларни ишга таклиф қилмоқдаБанк соҳасида ишлашни истаганлар учун янги вакансия. Davr bank Call-марказига малакали операторларни ишга таклиф қилмоқда.Операторлар мижозларнинг мурожаат ва саволларига тезкор жавоб бериш, банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиш, шунингдек, муаммоли вазиятларда мижозларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.Номзод 19 ёшдан 33 ёшгача бўлиши ҳамда ўзбек ва рус тилларида бемалол мулоқот қила олиши талаб этилади. Иш тартиби — смена асосида, ўзгарувчан.📞 Мурожаат учун: +998-90-937-86-85👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
  • Bankxabar

    22 сент., 13:16

    🏦 Asia Alliance Bank БААнинг энг йирик банкида дирҳамда корреспондентлик ҳисобварағини очадиAsia Alliance Bank халқаро корреспондентлик тармоғини янада кенгайтирмоқда. Банк вакилларининг Бирлашган Араб Амирликларига бизнес ташрифи доирасида БААнинг энг йирик банки — First Abu Dhabi Bank (FAB) раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.Музокаралар якунида Asia Alliance Bank учун FAB базасида БАА дирҳами (AED)да корреспондентлик ҳисобварағини очиш бўйича стратегик келишув имзоланди. Бу ҳамкорлик банк мижозлари учун халқаро ҳисоб-китоблар имкониятларини кенгайтириш, трансчегаравий операцияларни тезроқ ва самарали амалга ошириш, шунингдек, Яқин Шарқ молия институтлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради.First Abu Dhabi Bank билан ҳамкорлик Asia Alliance Bankнинг халқаро корреспондентлик тармоғини кенгайтириш ва ташқи бозорлардаги имкониятларини
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    22 сент., 12:40

    🏠 Уй сотиб олишдан олдин уни 3 та онлайн-сервис орқали текшириб олиш мумкинУй ёки квартира сотиб олиш катта маблағ талаб қилади, шунинг учун пулни беришдан ва битимни расмийлаштиришдан олдин кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни мустақил текшириб олиш фойдадан холи эмас. Бунинг учун бир нечта онлайн-сервисдан фойдаланиш мумкин.☑️ open.ngis.uz — объектнинг кадастр рақами ва кадастр маълумотларини текшириш имконини беради.☑️ davreestr.uz — кўчмас мулкнинг мулкдори ҳамда объектга нисбатан мавжуд чекловлар ҳақидаги маълумотларни текширишда қўл келади.☑️ my.gov.uz — кўчмас мулкка оид тарих, ҳужжатлар ва тақиқлар бўйича тегишли электрон хизматлардан фойдаланиш мумкин.Энг муҳими, онлайн-сервислардан олинган маълумотларни сотувчи тақдим этган кадастр ва бошқа ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиринг. Уй сотиб олишда шошилмасдан бир неча дақиқа текширувга вақт ажратиш кейинчалик катта
  • Bankxabar

    22 сент., 11:33

    Телеграм орқали банкларга мурожаат қилиш учун алоқа каналлариБанк хизматлари бўйича савол, муаммо ёки мурожаатингиз бўлса, қуйидаги банкларнинг телеграмдаги алоқа каналлари орқали боғланишингиз мумкин.🏦 Гарант банк Телефон: 1326 Telegram бот: @garant_bank_bot🏦 БРБ Телефон: 1254 Telegram бот: @BRB_Official_Bot🏦 Ипак Йўли Банки Телефон: 1296 / +998 98 140-69-00 Telegram бот: @ipaksupport🏦 Ориент Финанс Банк Телефон: 4004 Telegram бот: @OFBYordamchi_bot
  • Bankxabar

    22 сент., 09:56

    Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашдиПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Саида Мирзиёева ҳозирги мураккаб халқаро вазиятда Антониу Гутерришнинг глобал миқёсдаги етакчилиги ҳамда хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.Айни пайтда Ўзбекистонда БМТ тузилмалари иштирокида умумий қиймати 293 млн доллар бўлган 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби муҳим йўналишларни қамраб олган.Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда глобал муаммоларга амалий ечимлар топишга қаратилган ташаббусларни
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    22 сент., 07:20

    AloqaBank ва “Les Ailes” ишсиз ёшларни касбга ўқитиш ва иш билан таъминлашни режалаштирмоқдаAloqaBank ва “Les Ailes” франшиза тармоғи ёшлар бандлигини оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолади. Лойиҳа доирасида нафақат янги филиаллар очиш, балки ҳудудлардаги ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни иш билан таъминлаш масалалари ҳам қамраб олинади.Бугунги кунда “Les Ailes” Ўзбекистон бўйлаб 60 га яқин филиалга эга бўлиб, тармоқда қарийб 1,5 минг нафар ёш фаолият юритмоқда. Янги филиалларни ташкил этиш истагидаги тадбиркорларга AloqaBank томонидан 7 йилгача муддатга, йиллик 18 фоиз ставкада кредитлар ажратилиши режалаштирилган.Мазкур ҳамкорлик 2026 йил 1 июндаги PQ-210-сонли қарорда белгиланган вазифалар билан боғлиқ. Унда франшиза тармоқларини ривожлантириш орқали ишсиз ёшлар учун қўшимча иш ўринлари яратишни рағбатлантириш назарда тутилган.Келгусида AloqaBank
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    22 сент., 07:07

    🏦 Бизнесни ривожлантириш банки лизинг компаниясига бош директор изламоқдаБизнесни ривожлантириш банки лизинг компанияси бош директори лавозимига танлов эълон қилди.☑️ Номзоддан банк ёки лизинг соҳасида раҳбарлик лавозимида 3–5 йиллик тажриба, лизинг бизнесини ташкил этиш ёки ривожлантириш бўйича амалий тажриба талаб қилинади. Шунингдек, лизинг бозори, қонунчилик ва МҲХС 16 стандартини билиш, сотув, рискларни бошқариш ва андеррайтинг бўйича кўникмаларга эга бўлиш керак.☑️ Янги раҳбар олдига компания стратегияси ва бизнес-режасини амалга ошириш, лизинг портфели ва рентабеллик кўрсаткичларига эришиш, банк филиаллари орқали сотувларни ривожлантириш, самарали жамоа шакллантириш ҳамда активлар сифатини таъминлаш вазифалари қўйилган.📩 Ариза топшириш👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
  • Bankxabar

    22 сент., 05:59

    🏦 Капиталбанк дунёдаги энг йирик банклардан бири BNY’да доллар ҳисоб рақамини очдиКапиталбанк халқаро ҳисоб-китоблар бўйича яна бир муҳим қадам ташлади. Банк дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири — BNY (The Bank of New York Mellon)’да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди.Бу орқали банкнинг доллардаги халқаро тўловларни амалга ошириш имкониятлари кенгаяди, тўлов инфратузилмаси диверсификация қилинади. Айниқса, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мижозлар учун хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб қилишда қўшимча имкониятлар пайдо бўлади.BNY’да корреспондентлик ҳисоб рақамининг очилиши Капиталбанк халқаро инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир. Биз учун бу нафақат АҚШ долларида ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш, балки комплаенс жараёнларини ривожлантириш ҳамда бизнес юритишнинг халқаро
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    21 сент., 16:01

    Сизлар учун фойдали маълумотларни жамладик!Ушбу маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш учун ўзингизга керакли матн устига босинг Айрим хонадонларнинг электр тўловларига 50 фоиз чегирма берилади 20 600 000 сўмгача фоизсиз қарз (ссуда) берилади Боғчага бораётган болалар учун ҳар ой 618 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилади Фоизсиз кредит учун ариза топшириш тартиби Хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20 600 000 сўмгача моддий ёрдам ажратилади Маҳаллангиздаги ички йўлларини таъмирлашга масъулларни билиб олинг Бепул кийм-кечак ва озиқ-овқатни узум маркетдан кимлар олиши мумкин, батафсил Пенсияга чиқаётганла
  • Bankxabar

    21 сент., 11:35

    КРЕДИТГА ОРТИҚЧА ТЎЛОВ, ГАРОВНИ ТАҚИҚДАН ЧИҚАРИШ, ҚАРЗДОРНИ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕЗОВТА ҚИЛИШ МУМКИНЛИГИ ВА СУҒУРТА ЁКИ БАҲОЛОВЧИ ТАНЛОВИ БЎЙИЧА МУҲИМ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?Кўпчилик кредит олиш ёки кредитни қайтариш жараёнида ўз ҳуқуқларини тўлиқ билмайди. Аслида Марказий банкнинг 3030-сонли низоми банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни аниқ тартибга солиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.☑️ Аввало, агар мижозда кредит, карта, ҳисобварақ, омонат ёки бошқа банк хизмати бўйича савол пайдо бўлса, банк унга асосли ва тушунарли жавоб бериши шарт. Мижозни сарсон қилиш, саволга юзаки жавоб бериш ёки тушунтиришдан қочиш мумкин эмас. Шу билан бирга, банк ходимлари қарзни тўламаслик ёки жавобгарликдан қочиш усуллари бўйича маслаҳат беришга ҳақли эмас.☑️ Мижоз оғзаки маслаҳат учун мурожаат қилганда кутиш вақти 30 дақиқадан ошмаслиги керак. Бундан ташқари, банклар инсофсиз
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    21 сент., 06:33

    🏦 Ipoteka Mobile’да ойига 10 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалари йўлга қўйилдиIpoteka bank OTP Group’нинг янги Ipoteka Mobile иловасида пул ўтказмалари учун 0% комиссия жорий қилинди. Энди илова фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг исталган банки томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталари ўртасида ойига 10 млн сўмгача маблағни комиссиясиз ўтказиши мумкин.Эътиборлиси, Ipoteka Mobile’дан фойдаланиш учун Ipoteka bank картасига эга бўлиш шарт эмас. Иловани бошқа банклар томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталари билан ҳам ишлатиш мумкин.Таклиф 2026 йил 31 октябргача амал қилади.Батафсил👍Каналга уланиш: @Bankxabar
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    21 сент., 06:08

    ❗️Тошкентда банк масъуллари мижознинг омонатидан 300 минг долларни ўзлаштиргани аниқландиБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими текширувида тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари мижоз омонатидаги 500 минг АҚШ долларининг 300 минг долларини ўзлаштиргани аниқланган.Маълум қилинишича, банк масъуллари фуқаро И.М. номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, омонатдаги маблағнинг катта қисмини талон-торож қилган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда 228-моддаси — ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш билан жиноят иши қўзғатилган.👍Каналга уланиш: @Bankxabar
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    21 сент., 04:59

    🏦 Трастбанк Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов бугун 45 ёшни қарши олдиБугун «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Бошқарув раиси Сардор Рифатович Нормухамедов 45 ёшни қарши олди.Сардор Нормухамедов 1981 йил 21 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини, 2007 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — банк иши. Унинг банк тизимидаги фаолияти 2002 йилдан бошланган, 2017 йилдан буён эса «Трастбанк» Бошқарув раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.@Bankxabar жамоаси Сардор Рифатовични таваллуд айёми билан муборакбод этади, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва келгуси фаолиятида янги муваффақиятлар тилайди.👍Каналга уланиш: @Bankxabar
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    21 сент., 04:40изменён

    БАНК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚИДИРИБ ЮРМАНГ, КЕРАКЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ БИТТА ЖОЙГА ЖАМЛАДИК@Bankxabar каналида эълон қилинган кредитлар, омонатлар, ипотека, автокредитлар, микроқарзлар,банк карталари ҳамда банк хизматлари бўйича маълумотларни осон топишингиз учун барчасини йўналишлар бўйича жамлаб, ҳаволаларини қолдирдик:👀 Кредит, солиқ, гаров, кафиллик ва банк хизматлари бўйича кўпчилик билмайдиган муҳим саволларга жавоблар рўйхати ☀️ Қуёш панелларини сотиб олиш учун кредитлар рўйхати 🗣Иккиламчи бозор учун автокредитлар рўйхати 🗣Бирламчи бозор учун автокредитлар рўйхати 🗣Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари рўйхати 🗣Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар Humo ва
  • Bankxabar

    20 сент., 06:53

    Бугун молия соҳасининг икки таниқли раҳбари таваллуд айёмини нишонламоқдаБугун, 20 сентябрь куни, собиқ молия вазири, ҳозирда «Ўзбекинвест» компанияси бош директори Рустам Азимов 68 ёшни, Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов эса 52 ёшни қарши олди.☑️ Рустам Азимов 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтини тамомлаган. Турли йилларда мамлакат молия-иқтисодий тизимида юқори лавозимларда, жумладан молия вазири сифатида фаолият юритган. 2017 йил 6 июндан буён «Ўзбекинвест» миллий экспорт-импорт суғурта компаниясига раҳбарлик қилиб келмоқда.Рустам Азимов «Меҳнат шуҳрати» ҳамда «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.☑️ Алишер Мирсоатов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    19 сент., 13:35

    ❗️КРЕДИТ ҚАРЗИ БОР ФУҚАРОНИ ЧЕТГА ЧИҚАРИШ УЧУН 5,5 МЛН СЎМ ОЛГАН БАНК ХОДИМИ УШЛАНДИАндижон вилоятида тижорат банкининг ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси 5,5 млн сўм олаётган вақтида ушланди. Маълум қилинишича, банк ходими Б.У. фуқаро А.А.нинг кредит қарздорлиги сабаб Мажбурий ижро бюроси томонидан хорижга чиқишига қўйилган тақиқни ечиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у фуқародан 5,5 млн сўм сўраган.Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк ходими пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar
  • Bankxabar

    19 сент., 11:44

    ⚡️ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА КРЕДИТЛАР 12 ФОИЗГА ТУШИРИЛАДИ ВА БАНКЛАРГА ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕРИЛДИНукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда банк тизимига боғлиқ бир қатор муҳим янгиликлар эълон қилинди.☑️ Қорақалпоғистондаги 2 минг нафар тадбиркор сўнгги уч йилда 2 трлн 145 млрд сўм кредитни ўз вақтида қайтариб, банкларнинг ишончли мижозига айланган. Энди “мижозни ўстириш” модели орқали яна камида 30–40 минг аҳолини ишли ва даромадли қилиш кўзда тутилмоқда.☑️ Ҳудудга масъул банк(SQB) ишончли мижозлар учун 16 фоиз ставкада 300 млрд сўмлик кредит линияси очади. Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси фоизнинг 4 фоизлик қисмини қоплаб бериши ҳисобига тадбиркор учун амалдаги ставка 12 фоизга тушади.☑️ Қолган 8 та банкка ҳам бир ой ичида шундай қулай кредит маҳсулотларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.☑️ Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари ставкаси
    Иллюстрация к посту канала BankxabarИллюстрация к посту канала Bankxabar