gram news
Аватар канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал

Бахтиёр Адилов | Расмий канал

@baxtiyoradilovuz

Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Алишерович Адиловнинг расмий саҳифасига хуш келибсиз!

ПроектыKKПолитика

25,300подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    26 сент., 09:11

    Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари куни муборак бўлсин!Ҳурматли Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари!Вилоятимиздаги ёшлар, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимидаги барча соҳа ходимлари номидан юртимиз тинчлиги ва осойишталигини кечаю кундуз сабот билан қўриқлаб келаётган мард ва фидойи инсонлар — Сизларни касб байрамингиз билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!Аввало, мамлакатимиз тинчлиги, халқимизнинг хотиржам ҳаёти ва Ватанимиз суверенитетини таъминлаш йўлида кўрсатаётган беқиёс хизматларингиз учун Сизларга чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз. Сизларнинг ҳушёрлигингиз, садоқатингиз ва масъулиятингиз туфайли юртимизда ҳар бир оила эртанги кунга ишонч билан яшамоқда.Шунингдек, ёшлар сиёсати соҳасида олиб бораётган самарали ишларингиз алоҳида эътирофга лойиқ. Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, спорт билан шуғулланишларида кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш ҳамда турли зарарли ғоялардан асраш бўйича амалга оширилаётган эзгу ташаббусларингиз учун самимий ташаккур изҳор этамиз.Ушбу қутлуғ айём муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли хизматингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Сизларга доимо омад ёр бўлсин!Байрамингиз муборак бўлсин!Бахтиёр Адилов вилоят ҳокими ўринбосари👉Бахтиёр Адилов канали
    509видео22Открыть в Telegram
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    26 сент., 07:17

    Қувончли хабар!!! 🇺🇿♟Ўзбекистон Шахмат федерацияси FIDE Excellence Awards 2026 мукофотида «Энг яхши федерация» (Best Federation) деб топилди!Тадбирда жами 9 нафар лауреат тақдирланди. Энг яхши эркак ва аёл шахматчи номинациялари бўйича мукофотлар эса Олимпиаданинг ёпилиш маросимида ўз эгаларига топширилади.👉Бахтиёр Адилов канали
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    26 сент., 07:07

    🇬🇧 Инглиз тилини билиш мавсумий ишда қандай имконият беради?Тилни яхши билган ходим оддий ишчи лавозими билан чекланиб қолмай, менежер ёки супервайзер бўлиб ишлаш ва қўшимча ҳақ олиш имкониятига эга бўлади.Буюк Британияда Мавсумий ишчилар схемасида ҳозир ишлаётган ёки сўнгги 3 йилда ишлаб қайтганлар учун бепул онлайн инглиз тили курсига қабул бошланди.🎓 Саралашдан ўтган 100 нафар иштирокчи:🔹 5 ой давомида бепул таълим олади; 🔹 дарсларда ўзига қулай вақтда қатнашади.👩‍💼 Аёлларнинг иштироки алоҳида қўллаб-қувватланади.👉 Ариза топшириш 👈🗓️ Аризалар 2026 йил 1 октябргача қабул қилинади.Лойиҳа Миграция бўйича халқаро ташкилот (IOM) ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилади. (Ишга жойлаштириш ёки хорижга юборишни назарда тутилмайди.)📲 Саволлар учун: +998900215038 (Telegram)👉Бахтиёр Адилов канали
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    25 сент., 10:07изменён

    Тиббиёт муассасаларида бўш иш ўринлари эълон қилинмоқдаБухоро вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида мавжуд бўш вакант лавозимлар учун очиқ ва шаффоф танлов эълон қилинмоқда.Айни пайтда вилоят бўйича тиббиёт муассасаларида 100 дан ортиқ вакант лавозимлар бўйича танлов жараёнлари давом этмоқда. Ўзингизга мос бўлган лавозимни танланг, белгиланган талаблар билан танишинг ва танловда иштирок этинг.Янги ваканциялар, талаблар ва танловлар ҳақидаги маълумотларни онлайн кузатиб боринг!1️⃣ Тез тиббий ёрдам чақирув бригадаси врачи 🏥 Муассаса: Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали 📍 Ҳудуд: Қоракўл 🎓 Маълумоти: олий Вакансия ҳақида батафсил2️⃣ Репродуктив саломатлик бўйича бош мутахассис 🏥 Муассаса: Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси 📍 Бўлим: Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этиш бўлими 📍 Ҳудуд: Бухоро шаҳри 🎓 Маълумоти: олий Вакансия ҳақида батафсил3️⃣ Врач-офтальмолог 🏥 Муассаса: Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-сон оилавий поликлиника 📍 Ҳудуд: Бухоро шаҳри 🎓 Маълумоти: ординатура Вакансия ҳақида батафсил4️⃣ Тез тиббий ёрдам чақирув бригадаси врачи 🏥 Муассаса: Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали 📍 Ҳудуд: Қоракўл 🎓 Маълумоти: олий Вакансия ҳақида батафсил5️⃣ Врач-рентгенолог (флюорограф) 🏥 Муассаса: Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 10-сон оилавий поликлиника 📍 Ҳудуд: Бухоро шаҳри 🎓 Маълумоти: олий Вакансия ҳақида батафсил6️⃣ Кадрлар бўлими инспектори
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    24 сент., 09:51

    Газли шаҳрида аҳоли саломатлигига эътибор: мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилдиГазли шаҳрининг 70 йиллик юбилейи арафасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида кенгайтирилган тиббий кўрик ташкил этилди.24 сентябрь куни Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мухсин Ражабов раҳбарлигида вилоятнинг турли тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган малакали шифокорлардан иборат жамоа Газли шаҳри аҳолисига тиббий хизмат кўрсатди.Кун давомида мингдан ортиқ фуқаро терапевт, педиатр, кардиолог, невролог, офтальмолог, ЛОР, инфекционист, эндокринолог, гинеколог, уролог, жарроҳ, травматолог-ортопед, пульмонолог, нефролог, онколог, дерматолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтказилди.Кўрик жараёнида нафақат Марказий поликлиникага мурожаат қилган аҳоли, балки тиббий муассасага бориш имконияти чекланган фуқаролар ҳам қамраб олинди. Хусусан, ётоқ режимдаги беморлар хонадонларига шифокорлар бориб, уларнинг саломатлик ҳолатини бевосита жойида ўрганди.Аҳоли учун зарур тиббий-диагностик хизматлар ҳам жойида ташкил этилди. УЗИ, ЭКГ, лаборатория ва бошқа текширувлар ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича фуқароларга тегишли тавсиялар берилди. Саломатлигида муаммо аниқланган беморлар тегишли мутахассислар назоратига олинди. Зарур ҳолатларда уларни вилоятдаги ихтисослаштирилган тиббий муассасаларга йўллаш ва даволаш чоралари белгиланди.Шу билан бирга, Газли шаҳридаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳам аҳоли, айниқса ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тушунтириш ва профилактик тадбирлар ўтказилди.Газли шаҳрининг 70 йиллик юбилейи арафасида ташкил этилган ушбу тиббий кўрик аҳоли саломатлигига бўлган эътиборни яна бир бор намоён этиб, тиббий ёрдамни фуқароларга яқинлаштиришга хизмат қилди.👉Бахтиёр Адилов канали
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
    2,0003211Открыть в Telegram
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    23 сент., 04:26

    Бухоро давлат техника университетида 4 йиллик дуал таълим йўлга қўйилдиБухоро вилоятидаги корхоналарнинг 4 йиллик дуал таълим бакалавриати бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжи 1 500 нафарни ташкил этмоқда.Мазкур эҳтиёжни қоплаш, талабаларни амалиётга кенг жалб этиш ва университет–ишлаб чиқариш ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Бухоро давлат техника университетида 4 йиллик бакалавриат дуал таълими йўлга қўйилди.Университет ректори Садоқат Сиддиқованинг таклифига биноан Германиянинг Кассель университети профессори Michael Albert Zöbisch Бухоро давлат техника университетига ташриф буюрди.Ташриф давомида дуал таълимни ривожлантириш, Германия тажрибасини жорий этиш ҳамда таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, профессор Michael Albert Zöbisch томонидан бир ҳафта давомида университет жамоаси ва ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари учун дуал таълимни ташкил этиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда.Унда университет ва корхоналар ҳамкорлиги, талабаларни ишлаб чиқариш жараёнига интеграция қилиш, амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича Германия тажрибаси тақдим этилмоқда.👉Бахтиёр Адилов канали
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    22 сент., 17:25

    Бухоро шаҳрида икки муҳим ижтимоий объектдаги ишлар ўрганилдиБухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов тегишли масъуллар билан биргаликда Бухоро шаҳридаги 9-сон оилавий поликлиника ҳамда Бухоро илғор касбий маҳорат техникумида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар ва режалар билан танишди.1972 йилда қурилган 9-сон оилавий поликлиника биноси узоқ йиллар давомида Бухоро пахта-тўқимачилик комбинати ётоқхонаси сифатида фойдаланилган. Кейинчалик ушбу бинода 45 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келинган.Аҳоли сони ва тиббий хизматларга бўлган талаб ортиб бораётгани инобатга олиниб, бу ерда 350 қатновга мўлжалланган, беш қаватли янги поликлиника барпо этилмоқда.Лойиҳа учун 24 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Вилоят раҳбари қурилиш сифати, лойиҳа талабларига риоя этилиши ва объектни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш масалаларига эътибор қаратди.Шунингдек, Бухоро
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    22 сент., 15:05изменён

    МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш бошқармаси томонидан фуқароларни муносиб ва доимий иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилади. 📅 23 сентябрь ⏰ Соат 09:00 📍 Манзил: Самонийлар истироҳат боғиЯрмаркада корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилади ҳамда иш излаётган фуқароларга муносиб иш топиш имконияти яратилади. 👥 Иш излаётган фуқароларни меҳнат ярмаркасида фаол иштирок этишга таклиф этамиз!Яхши иш — фаровон ҳаёт гарови!👉Бахтиёр Адилов канали
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    21 сент., 17:37изменён

    Бухорода яна бир мактабгача таълим муассасаси замонавийлаштирилдиБухоро шаҳридаги 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг мукаммал таъмирдан сўнг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди. Ўтган асрнинг 70-йилларида барпо этилган, 180 нафар тарбияланувчига мўлжалланган муассаса кўп йиллар давомида таъмирга муҳтож ҳолда фаолият юритиб келган.Умумий қиймати 7 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида бино тўлиқ реконструкция қилиниб, болалар учун замонавий, хавфсиз ва қулай таълим-тарбия муҳити яратилди.Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 300-сонли қарори асосида амалга оширилди. Реконструкция жараёнида энергия тежамкор технологияларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Жумладан, бино томига замонавий қуёш панеллари ўрнатилиб, муқобил энергия манбасидан самарали фойдаланиш имконияти яратилди.Шунингдек, болалар учун қулай муҳит таъминлаш мақсадида «иссиқ пол» тизими
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    21 сент., 14:35изменён

    🏆 ҲУДУДЛАРДАГИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА БАҲОЛАНМОҚДАВилоятда жорий йилнинг 9 ойи давомида фаолиятини самарали ва тизимли ташкил этиб келаётган энг намунали мактабгача ва мактаб таълими бўлимини аниқлаш мақсадида жамоатчилик сўровномаси — онлайн танлов ўтказилмоқда.Сўровнома давомида ҳудудий бўлимларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги ишлари, таълим муассасаларида яратилган шароитлар, ўқувчилар ва педагоглар учун яратилган имкониятлар ҳамда эришилган натижалар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.Сўровнома якунлари бўйича энг юқори натижа қайд этган 3 нафар бўлим мудири 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.Сизнинг овозингиз — таълим соҳаси вакиллари меҳнатига билдирилган эътироф!Ўзингиз муносиб деб билган бўлим фаолиятини қўллаб-қувватланг!Овоз
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    21 сент., 13:28

    Бухорода Туркия билан қўшма тиббий таълим дастурларида янги ўқув йили бошландиБухоро давлат тиббиёт институтида Туркия Республикасининг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма таълим дастурларида янги ўқув йили бошланди.Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимида Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети Тиббиёт факультети директори Айнур Фейзу ўғли сўзга чиқди.Бухоро давлат тиббиёт институти ва Туркия Соғлиқ билимлари университети ўртасидаги ҳамкорлик 2019 йилдан буён давом этиб келмоқда. Ўтган даврда қўшма таълим дастурлари доирасида минглаб ўзбекистонлик ёшлар тиббий таълим олди. Уларнинг бир қисми айни пайтда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритмоқда.Жорий ўқув йилида мазкур дастурларнинг 1-курсларига жами 165 нафар талаба қабул қилинди. Шундан: — «Даволаш иши» — 80
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    21 сент., 10:34

    Бухоро футбол академисида эко-плоггинг акцияси ташкил этилди♻️ Эко-плоггинг — бу шунчаки ҳудудни чиқиндилардан тозалаш эмас, балки табиатга бўлган юксак эътибор, жамият олдидаги масъулият ва келажак авлодга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.Тадбир давомида академия жамоаси ва ёш спортчилар фаол иштирок этиб, саломатликни мустаҳкамлаш билан бир қаторда атроф-муҳит озодалигига ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.🌱 Зеро, тоза муҳит — соғлом ҳаёт, обод ҳудуд ва ёрқин келажак гаровидир!👉Бахтиёр Адилов канали
    1,370видео1Открыть в Telegram
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    21 сент., 08:35изменён

    🩺 Газли шаҳрида аҳоли учун кенгайтирилган тиббий кўрик ўтказиладиБухоро шаҳридан қарийб 100 километр масофада жойлашган Газли шаҳрида аҳоли саломатлигига эътибор янада кучайтирилади. Шаҳарнинг икки маҳалласида 7 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.Шу муносабат билан 24 сентябрь куни Газли шаҳар шифохонасига қарашли Марказий поликлиникада Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан аҳоли учун кенгайтирилган тиббий кўрик ташкил этилади.Кўрикка вилоятдаги тиббий муассасалардан малакали ва тажрибали мутахассислар жалб этилади. Аҳоли терапевт, педиатр, кардиолог, невролог, офтальмолог, ЛОР, инфекционист, эндокринолог, гинеколог, уролог, жарроҳ, травматолог-ортопед, пульмонолог, нефролог, онколог, дерматолог ва бошқа тор соҳа шифокорлари кўригидан ўтиши мумкин.Бундан ташқари, аҳоли учун УЗИ, ЭКГ, лаборатория ва бошқа кўчма тиббий-диагностик текширувлар ҳам жойнинг ўзида
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    21 сент., 07:28

    Бухоролик мактаб директорларининг Хитойдаги таълим сафари бўлиб ўтдиБухоро вилоятининг илғор мактаб директорларидан иборат делегациянинг Хитой Халқ Республикасига таълим сафари бўлиб ўтди.Мазкур ташриф «Бир макон, бир йўл» юқори малака ошириш курси доирасида ташкил этилди. Сафардан мақсад Хитой таълим тизимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, замонавий мактаб бошқаруви бўйича билим ва кўникмаларни бойитиш ҳамда самарали ёндашувлар билан танишишдан иборат бўлди.Сафар давомида делегация аъзолари Анцин Нормал университетида ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этдилар. Уларда Хитой таълим тизимининг ривожланиш тамойиллари, замонавий таълим сиёсати, мактабларни самарали бошқариш ва педагогларнинг касбий ривожланиши масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, бухоролик мактаб директорлари Анҳуй провинциясидаги Тунчэн ўрта мактабига ташриф буюриб, таълим жараёни, мактаб бошқаруви ва
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал
    1,2703221Открыть в Telegram
  • Бахтиёр Адилов | Расмий канал

    21 сент., 06:53

    Ғиждувонда гиёҳвандликка қарши тарғибот тадбирлари ўтказилдиҒиждувон туманида ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.Жумладан, Ғиждувон туманидаги 24-умумтаълим мактаби ҳамда Ғиждувон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ёшлар иштирокида гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилди.Тадбирларда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Бахтиёр Адилов иштирок этиб, ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот қилди. Суҳбат давомида гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги, таълим олиши, келажаги ва жамият ҳаётига салбий таъсири ҳақида тушунчалар берилди.Ёшларга зарарли одатлардан йироқ бўлиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.Тадбир давомида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб,
    Иллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий каналИллюстрация к посту канала Бахтиёр Адилов | Расмий канал