gram news
Аватар канала Bektosh Khatamov

Bektosh Khatamov

@bektoshkhatamov

Asoschi: @profieducation @profischooluz @profiuniversity … Kanalda biznes, hayot, sayohat, falsafa haqida yozaman. Tasodiflar bo’lmaydi, kanalimda ekansiz, demak kesishadigan joyimiz bor. Aloqa uchun: @BektoshKhatamovBot

30,708подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Bektosh Khatamov

    13 нояб., 16:55

    Қийин пайтда омон қоладиган бизнес арзон турадиТекст на русскомБугун MBA дарсида қийин пайтда омон қоладиган компанияларни қандай фарқлашни ўргандик, ва шунда маълум бўлдики, ҳамма компания қанчалик тез ўсяпти деб қарайди, қийин пайт келса омон қоладими деб жуда кам одам ўйлайди.Масалан, 2001 йилда Amazon акциялари 95 фоизга тушиб кетганда ўша давр компанияларининг кўпи ёпилди, Amazon эса олдиндан ортиқча омборлар қуриб қўйган эди ва инқироз пайтида уларни бошқа сотувчиларга бериб, ўзи ҳам ўсиб кетди.Бундай заҳира ҳамманинг кўзига ортиқча харажат бўлиб кўринади, фойдаси эса фақат ёмон кунда билинади, шунинг учун бозордаги инвесторлар ҳали йўқ нарсага пул тўлашни хоҳламайди.Ҳамма ўсаётган ёки ўсиш эҳтимоли катта бўлган компанияларга пул тикишни ўйлайди, аммо профессоримиз қийин, бозор тебраниб турган пайтда тирик қолиш эҳтимоли катта бўлган бизнесларга пул тикиш керак демоқда.Бозордаги инвесторларнинг энг қимматга тушадиган хатоси ҳам аслида шунда: "ҳали ўсяпти" деганини "мустаҳкам" деб ўйлашади.@bektoshkhatamov #mbasaboqlari
    4,21031168Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    13 нояб., 11:37

    Экспертиза учун китобнинг бутун тиражи керакми?Текст на русскомBBC Uzbek тайёрлаган репортажда айтилишича, тошкентлик "ALP" нашриётидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари "Ўзкомназорат" вакиллари билан бирга китобларни олиб кетишибди. Нашриётчи Алишер Файзуллаевнинг гапига кўра, жами 5 274 дона китоб "экспертиза учун" олиб кетилган, уларнинг орасида Шуҳрат Бобожоннинг "Тайм машин: 1984" китоби ва ҳинд файласуфи Жидду Кришнамуртининг китоби ҳам бор.Нашриётчига китоблар расман тақиқланмаганини айтишибди, лекин Кришнамурти китоби диний қўмита билан келишилмаган ва унда "динсизликни тарғиб қилиш" бор эмиш. Файзуллаев эса Кришнамурти диний муаллиф эмаслигини ва қўмитанинг "қора рўйхатида" унинг китоби йўқлигини айтяпти.Репортажда расмий органларнинг изоҳи йўқ, шунинг учун фақат бир томоннинг гапига қараб хулоса қилмайман, лекин юрист сифатида менда оддий саволлар пайдо бўлмоқда: экспертиза учун битта китоб етса, нега бутун тиражни олиб кетишади ва ҳали ҳеч ким тақиқламаган китобни олиб қўйишга қандай ҳужжат асос бўлган?Китоб қонунга хилоф бўлса, буни суд ҳал қилади, хилоф бўлмаса, 5 минг нусха китоб омборда эмас, ўқувчининг қўлида туриши керак.@bektoshkhatamov
    5,930292382Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    12 нояб., 14:23

    "Новая газета"ни ўлдиришди.Текст на русскомРоссиянинг энг машҳур мустақил нашри - "Новая газета" 9 ноябрь куни ўттиз уч йиллик фаолиятини якунлади: сўнгги йиғилиш ўтди, ходимлар таҳририятни тарк этиб, ўлдирилган ҳамкасблари портретларини девордан ўз қўллари билан олиб қўйишди."Газета ёпилди" дейиш осон, лекин таҳририятнинг ўз баёнотида айтилишича, уни ёпиб қўйишди: сентябрь ойида бутун жамоани "хорижий агент" деб эълон қилишди, шундан сўнг ўқувчиларнинг хайрия маблағлари келмай қолди, сайтлар блокланди, босмахона газетани чоп этишдан бош тортди, оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказилгани бекор қилинди, охирида эса таҳририятни йигирма тўққиз йил ишлаган биносидан чиқариб юборишди, шунинг учун ҳам баёнот "Бизни ўлдиришди" деб номланган.Менинг фикримча, бу алоҳида ҳодиса эмас, балки Путин ҳокимиятга келганидан бери бир хил усулда ишлаб келаётган тизимнинг қонуний натижаси: баёнотда номи келтирилган газетанинг олти ҳамкасби, уларнинг орасида Анна Политковская ҳам бор, айнан шу йиллар ичида ўлдирилган, кейин босим, "хорижий агент" тамғаси ва молиявий бўғиш бошланган, энг охирида эса иш "газета ўзи ёпилиб қолди" деб бемалол айтса бўладиган нуқтагача олиб борилган.Кремлда бўлиб ўтганни "оддий жараён" деб аташди: Песковнинг сўзларига кўра, бир нашрлар йўқолади, уларнинг ўрнига бошқалари пайдо бўлади, Муратов эса хайрлашув чоғида мамлакатни парламент ҳам, губернаторлар ҳам эмас, ФСБ бошқараётганини айтди, танқидчиси жим бўлган ҳокимият учун бу, эҳтимол, ҳақиқатан ҳам оддий жараёндир, чунки овоз ўчирилса, жавоб беришга ҳожат қолмайди.Россия Конституциясининг 29-моддасида оммавий ахборот эркинлиги кафолатланган ва цензура тақиқланган, лекин Муратовнинг ўзи бу кафолатлар амалда ишламай қўйганини айтди, чунки нашрни тўхтатиш учун тақиқ ҳақида расмий қарор ҳам керак эмас экан, уни бинодан чиқариб юбориб, молиявий таъминотни узиб қўйишнинг ўзи етарли.Лекин таҳририят таслим бўлмади: унинг 400 мингдан ортиқ материали ҳозир бутун дунё бўйлаб қайта нашр этилмоқда ва имконият пайдо бўлиши билан қайтишга ваъда берди.Журналистни жим қилиш мумкин, лекин ёзилган ҳақиқатни ўчириб бўлмайди, шунинг учун ҳам бундай тизимлар энг аввал айнан ҳақиқатни ёзадиганлардан қўрқади.@bektoshkhatamov
    7,49055392321Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    12 нояб., 08:03

    Сунъий интеллект қачон сизнинг ишингизни олиб қўяди?Текст на русскомMBA дарсларида ҳозир Sangeet Paul Choudary ўзи бизга сунъий интеллект жорий қилинаётган компанияларда кенг тарқалган "барибир жараёнда одам қолади" деган ёндашувнинг учта муаммосини кўрсатиб бермоқда. Компаниялар шундай деганда, одамга машина эплай олмаган қолдиқ ишни бериб, уни назоратчи қилиб қўйишни назарда тутади.У ким эканини ҳам айтиб ўтай: Sangeet Paul Choudary "Platform Revolution" ва "Reshuffle" каби китоблари билан танилган, платформалар ва бизнес стратегияси бўйича мутахассис, Thinkers50 рўйхатларига кирган олим ва ҳозирда UC Berkeley да катта илмий ходим сифатида ишлайди.Биринчидан, машина қанча тўғри ишласа, уни текширувчи одам шунча бепарво бўлиб қолади, қирқ йил олдин Lisanne Bainbridge буни "автоматлаштириш кинояси" деб атаган: ишни қанча кўп автоматлаштирсангиз, айнан автоматлаштириш олиб қўяётган одамлар қобилиятига шунча кўп муҳтож бўласиз. Иккинчидан, сунъий интеллект хатони ҳам худди тўғри жавобдек ишонч билан ва чиройли ёзади, шунинг учун текширувчи тўғрими эмас, силлиқми деб баҳолаб қўяди. Учинчидан, одам тузатган ҳар бир хато машина учун ўқув маълумотига айланади, яъни ўша одам ўзини келажакда керак бўлмайдиган қилиб ўргатиб боради, унинг айтишича xAI 2025 йил сентябрда тахминан 500 та шундай "AI тьютор"ни бўшатган.Унинг асосий гапи эса шуки, "машина қайси ишни олиб қўйиши мумкин" деб сўрамай, "бу технология бизга қандай янги имконият очди" деб сўраш керак. Масалан, IKEA чат-бот оддий саволларга жавоб беришни бошлагач, ходимларини ишдан бўшатмаган, балки 8 500 та call-center ходимини масофавий интерьер маслаҳатчисига ўқитган ва 2022 йилда бу йўналиш йилига 1,3 млрд евро савдо келтирган.Одамни машина ортидан тузатувчи қилиб қўйиш осон, уни янги ишнинг эгаси қилиш қийинроқ, лекин фойда айнан шундан чиқади.P.S.🗣️ Кўпчилик билмаслиги мумкин, мен ҳозир қайтадан талаба бўлиб олганман ва Executive MBA (бизнесни бошқариш магистратураси)да ўқияпман, бизнес ва жамоани бошқариш ҳақида ҳар куни жуда катта ҳажмдаги маълумотларни ўрганяпман, уйда ҳам катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишимга тўғри келяпти. Шунинг учун ўрганаётганларимни ҳар куни #mbasaboqlari ҳештеги остида сизлар билан бўлишиб бораман, фойдали бўлади деган умиддаман.@bektoshkhatamov #mbasaboqlari
  • Bektosh Khatamov

    12 нояб., 04:32

    ​Эрталабдан кайфиятингизни кўтарадиган роликТекст на русскомКеча Profi University биринчи курс тиббиёт талабалари учун "Қасамёд" тадбирини ўтказдик, лекин ҳозир қасамёд ҳақида эмас, мана бу видеодаги актёрлар ҳақида гапирмоқчиман, чунки бу роликни ўзимизнинг маркетинг жамоамиз олган ва ундан ҳам қизиғи, видеода рол ижро этганларнинг ҳаммаси ўзимизнинг жамоадан.Масалан, бош рольдаги Акбарали менинг шогирдим, ҳозир инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди, холанинг қизи Шаҳноза бизнинг талаба, шифокор олдига келган оддий қишлоқ беморларининг ҳаммаси ҳам ўзимизнинг ходимлар, масалан Зафар ака Profi Schoolда қоровул бўлиб ишлайди, қоровуллигини қолдирмай бемор ролини ҳам эплабди.Хуллас, ташқаридан битта ҳам актёр чақирмасдан шундай ролик олса бўлар экан, ўзингиз томоша қилинг, ростдан бошқача чиққан.@bektoshkhatamov
    YouTubeShifokorlik qasamyodiHar bir shifokorning yo'li qasamyoddan boshlanadi #yaxshiyamborsizlar aziz shifokorlar
    9,9101363520761Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    11 нояб., 17:25

    Жамоа ишламай қолса, уни алмаштиришдан олдин қайта ишга туширинг.Текст на русскомMBA дарсларида ҳозир жамоани қайта ишга тушириш ҳақида ўтмоқдамиз. Harvard Business Review учун Alyson Meister ва Ina Toegel бунинг учун олти оддий қадам ёзишган. Жамоада кимдир кетади, кимдир келади, иш тақсимоти ўзгаради, натижа пасаяди, биз эса кўпинча "ўтиб кетар" деб ишни давом эттираверамиз.Биринчи - аввал сабабини топинг, чунки "ходимлар дангаса бўлиб қолди" деган гап кўпинча хато чиқади. Мақолада бир раҳбар шундай ўйлаган, аслида эса ҳисобот тизими ўзгаргач, одамлар ўзини эътибордан четда қолгандек ҳис қилишган. Иккинчи - одамлар гапиришдан қўрқмасин, акс ҳолда муаммони ҳеч ким айтмайди. Учинчи - ҳамма мақсадни бир хил тушунишини текширинг, чунки "мақсад аниқ-ку" дейилади-ю, ҳар ким ўзича тушунади. Тўртинчи - ким нима қилишини ва қарорни ким қабул қилишини қайтадан келишиб олинг. Бешинчи - 1-2 ойда кичик ғалабага эришиб, уни эътироф этинг. Олтинчи - буни бир марта қилиб қўймасдан, вақти-вақти билан текшириб туринг.Менга энг ёққани мисол: бир жамоа ўз ичидан бир одамдан шикоят қилган, аслида эса ҳамма ўзлари ёзган "навбат билан гапирамиз" қоидасини бузаётган экан, қоида ёзилган қоғоз эса бурчакда унутилиб ётган экан.Жамоани алмаштиришдан олдин бурчакдаги қоғозга бир қараб қўйган яхши.@bektoshkhatamov
    9,970421688Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    11 нояб., 12:42

    Телефонлар қайтарилмоқда, лекин хато ҳали тан олинмади.Текст на русскомБожхона қўмитаси 10 ноябрь кечқурун Тошкент аэропортида янги телефонларни расмийлаштиришни вақтинча тўхтатганини маълум қилди, эртасига эса уни қайта тиклади: UzIMEI ходимлари энди аэропортда доимий ишлайди, ушлаб турилган бир неча юзта қурилма эгаларига қайтарилмоқда. Яхши хабар, лекин шу хабарда битта гап йўқ - кечирим.Ҳеч ким "хатога йўл қўйдик" демади. Аксинча, божхона матбуот котиби қўмита қонун ва ҳукумат топшириқларини ижро этувчи орган эканини айтди, UzIMEI вакили эса ўз вазифасини бажараётганини ва Вазирлар Маҳкамаси қарорини баҳолай олмаслигини билдирди. Яъни божхона ҳам, UzIMEI ҳам ижрочи, қарор эса "қаердадир" қолиб кетди, телефонсиз қолган одамнинг вақти ва йўл харажати эса ҳеч кимнинг ҳисобида йўқ. Вилоятдан телефонини олгани Тошкентга қайта келишга мажбур бўлган одамнинг пулини ким қоплайди?Сонларга қарасак, 2026 йилнинг ўн ойида 4,1 миллион қурилма расман олиб кирилган ва божхона бундан 2 триллион сўм олган, UzIMEI эса етти йилда 3 триллион сўмдан ортиқ йиғган, лекин шундан қанчаси компанияда қолиши ҳалигача очиқ айтилмайди. Бундай тизимга ишонч сўраб эмас, ҳисоб бериб қозонилади.Зарарни қоплатиш масаласига келсак, давлат органининг қонунга хилоф ҳаракатидан етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ЎРҚ-1161-сон қонун 27 июль куни қабул қилинган, аммо у 2027 йил 28 январдан кучга киради, унинг 2-моддасига кўра эса айрим божхона ҳаракатларидан етказилган зарар бошқа қонунлар билан тартибга солинади. Яъни ҳозирча одамлар кучли ҳимоясиз қолиб кетяпти.Менимча, ҳар бир фуқародан мажбурий тўлов оладиган тизимнинг ставкаси ва пулнинг тақдири парламент муҳокамасидан ўтиши, тушум эса бевосита давлат бюджетига тушиши керак. Агар шундай масала депутатларнинг кун тартибига чиқмаса, парламентнинг вазифаси нимада? Ёки бу ерда фуқаро давлатнинг фуқароси эмас, кимдир учун доимий тўловчими?Хато тан олинмагунча, у такрорланаверади.@bektoshkhatamov
    9,090123159552Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    11 нояб., 04:17

    UzIMEI ортида ким туради?Текст на русскомТелефонини UzIMEI орқали рўйхатдан ўтказмаган одам кам, шунинг учун бу тизим кимники эканини ҳам билиб қўйган яхши.Тизим 2018 йил октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 847-сон қарори билан жорий қилинган, 2019 йил июлида эса Information Technology Center номли қўшма корхона тузилгани эълон қилинди. Унинг 51 фоизи америкалик Delta Telecom International компаниясига, 49 фоизи эса давлат корхонаси бўлган Республика телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказига тегишли, устав капитали 22 миллиард сўм, яъни тахминан 2,5 миллион доллар. Расман тизимнинг оператори ва эгаси ўша давлат маркази, қўшма корхона эса уни техник жиҳатдан юритади.Пулга келсак, 2019 йилдан буён 97,8 миллион IMEI рўйхатдан ўтган ва 3 триллион сўмдан ортиқ (тахминан 253 миллион доллар) йиғилган. Фақат 2020 йилнинг ўзида 233,7 миллиард сўм тўпланган, бу устав капиталидан ўн баравардан кўп. Йиғилган пул бюджетга, ходимлар маошига ва техник таъминотга кетади дейилади, лекин қўшма корхонага шундан қанча қолиши очиқ айтилмайди.Оператор вакили Отабек Азимов бу тўловлар солиқ мақомига эга эмас, марказ хизмат кўрсатгани учун пул олади деган. Унда савол туғилади: қанча пул бюджетга боради, қанчаси корхонада қолади ва корхона ундан қанча солиқ тўлайди?Бу тизим амалда монопол ҳолатда ҳам. Операторлик қарор билан битта марказга берилган, шунинг учун бошқа ҳеч бир ташкилот IMEI кодини рўйхатдан ўтказа олмайди, яъни на танлаш, на нархни солиштириш мумкин. Антимонополия қўмитаси раҳбари 2022 йил майида бу тадбиркорлик эмас, давлатдан рухсат олиш жараёни эканини айтган, қўмита буни назорат қила оладими-йўқми ҳали аниқ эмаслигини билдирган ва хулоса учун 20 кун сўраган эди. Очиқ манбаларда ўша якуний хулосани топа олмадим.2024 йил апрелидаги президент фармонига кўра давлат улуши ҳам сотилиши керак, яъни компания тўлиқ хусусийлаштирилади. 2026 йил августидаги маълумотларда бу сотув натижаси ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.Таъсисчилар ҳақида гап кетса, Delta Telecom International ортида кимлар турганини, яъни унинг якуний эгаларини очиқ манбалардан топа олмадим. Шахсий маълумотлар билан ишлайдиган ва миллионлаб одамдан пул оладиган тизимнинг эгалари жамоатчиликка маълум бўлиши керак деб ўйлайман.Манба@bektoshkhatamov
    11,0001664418864Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    22 сент., 08:13

    переслано из @eduuz

    #raddiyaRADDIYAIjtimoiy tarmoqlarda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan Hindiston va Bangladesh fuqarolarini davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga qabul qilmaslik boʻyicha ogʻzaki koʻrsatma berilgani haqida xabarlar tarqalmoqda. Ushbu maʼlumot haqiqatga toʻgʻri kelmaydi.Joriy oʻquv yilidan boshlab xorijlik abituriyentlarni Oʻzbekiston oliy taʼlim tashkilotlariga qabul qilish jarayoni “Study in Uzbekistan” yagona elektron platformasi orqali amalga oshirilmoqda.Yangi tizimning asosiy maqsadi — xorijlik abituriyentlar uchun qabul jarayonini yanada ochiq va shaffof qilish, ularni turli vositachilarsiz oliy taʼlim tashkilotlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri muloqot qilish imkoniyatini yaratishdir. Platformada roʻyxatdan oʻtish bepul boʻlib, abituriyent tanlagan oliy taʼlim tashkilotiga bevosita ariza topshirishi mumkin.Xorijiy talabalarni qabul qilish hajmi
    2,3001262211Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    22 сент., 07:23

    Ажойиб натижа.Самарқанддаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг марказий баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион Ҳиндистон устидан 2,5:1,5 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди. Учрашув тақдирини 3-тахтада Нодирбек Ёқуббоев ҳал қилди у Ниҳал Саринни мағлубиятга учратиб, жамоамизга ҳал қилувчи очкони тақдим этди. Олти турдан сўнг 100 фоизлик натижа кўрсатган ўзбекистонлик шахматчилар 12 очко билан мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.Барча юртдошларимизни ва шахмат ихлосмандларини бу натижа билан табриклайман. Шундай натижаларга ҳам етиб келдик-а? Ажойиб.@bektoshkhatamov
    3,060833612Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    22 сент., 03:43

    переслано из @jalilovqaydlar

    "Shapka"lar qaytmasligi uchun tanlov kerakIjtimoiy tarmoqlarda milliy sertifikat imtihonlari uchun roʻyxatga oʻtish boʻyicha limitlar oʻrnatilgani muhokama qilindi. Milliy sertifikat imtihonlarini oʻtkazishga masʼul Bilimlarni baholash agentligi rasmiy bayonot bilan chiqib, limitlar belgilanganini tan oldi va buni imtihonni sifatli oʻtkazish, imtihon natijalarini belgilangan muddatlarda qayta ishlab, eʼlon qilish zarurati bilan izohladi. Maqsad - sertifikat oluvchilar sonini sunʼiy cheklash emas, deyiladi agentlik bayonotida. Milliy sertifikat va u asosida maksimal ball olgan abituriyentlar sonining koʻpayib ketishi bilan bogʻliq oxirgi muhokamalar fonida jamoatchilik agentlikning limitlar borasidagi harakatini aynan sertifikat olishi mumkin boʻlganlar sonini sunʼiy cheklash sifatida qabul qilganini ham tushunish mumkin.Shu oʻrinda bir mulohaza. Tashkilot oʻz imkoniyatlaridan kelib
    3,17026851Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    21 сент., 05:04

    Кичик қарорлар улкан зарарлар.Ўзбекистон таълим тизимига бошқарувчилар етишмаяпти деб ўйлайман, бўлганда ҳам узоқни кўзлаб қарор чиқара оладиган бошқарувчилар етишмаяпти, ҳамма очко олиш учун югуриб юрган подага ўхшайди. Ҳозир сизларга шу кеча кундузда таълим тизимимизда рўй бериб турган ва миллиардлаб зарар олиб келиб турган уч муаммо ҳақида айтиб бермоқчиман:1. Кеча айтганимдек "Йил ўқитувчиси" кўрик танлови учун берилган мукофот. Масалани охиригача суриштириб борсам, калаванинг учи яна Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бориб тақалмоқда, шунчаки оддий эътиборсизлик туфайли Вазирлар Маҳкамаси қарори ўзгариб кетиб қолган, бир хатони тўғирлайман деб палапартишлик билан бошқа хатоларни қилиб ташлашган.Ҳа, тан олиш керак, бунақа катта пул ҳали Ўзбекистон тарихида "Йил ўқитувчиси" учун берилмаган, 128 млрд жуда катта сумма, лекин шу пулни эплаб бериша олишмаяпти. Бунда ҳам
    5,80085296Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    20 сент., 14:25

    Педагог фарзанлари учун бериладиган чегирма бўйича савол-жавоб.Савол: kontrakt.edu.uz тизимида чегирмага ариза қолдириб бўлмаяпти, яъни ундай тугма ёки бўлимнинг ўзи йўқ.Жавоб: Ҳали тизим созланмаган экан, тўғрироғи қарор вақтлироқ чиқиб қолган, ҳали тизимга ўзгартириш киритишга улгуришмабди, тез орада тизимни созлашади. Бу очилса, яна хабар бераман.Савол: Биз қарор чиқишидан олдин шартномани олиб қўйган эдик, пулини тўлаб ҳам қўйган эдик, энди бу чегирма бизга ишламайдими?Жавоб: Бу бўйича ҳам ҳали аниқ қарорга келишмабди, якуний бўлмаган қарорга кўра чегирма пули қайтарилмайди, лекин кейин йилги шартномага ўша миқдордаги сумма ижобий баланс бўлиб туради, яъни кейинги йилга кўчирилади, лекин бу якуний қарор эмас. Айнан шу жойда яна бир савол очиқ қолмоқда: битирувчи курс бўлса, нима бўлади? Унинг пули қайтариладими? Бунга ҳозирча жавоб йўқ.Савол: Нафақадаги педагогларнинг
    5,2601274Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    20 сент., 07:26

    Айтавераман ҳам, қайтавераман ҳам деган жойидан бўлибди.Учинчи босқичда "Йил ўқитувчиси" танловида энг юқори балл олган ўқитувчилар ёзишмоқда:-------Биз “Йил ўқитувчиси” танловининг учинчи босқичида иштирок этдик. Танловнинг учинчи босқичи компьютер орқали тест шаклида ўтказилиб, натижалар инсон омилисиз автоматик тарзда шакллантирилди.Мазкур босқич якунларига кўра биз энг юқори баллни тўплаб, танлов ғолиби деб топилганмиз. Бундан аввал Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 24 июлдаги 268-сон буйруғи билан 2026 йил 13 июлдаги 253-сон буйруққа ўзгартириш киритилиб, қуйидаги қоида белгиланган: “Учинчи босқич натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби деб топилади.”Шунингдек, мазкур буйруқ билан “Барча босқичлар” деган ибора “Учинчи босқич” иборасига алмаштирилган.Шу тартиб асосида учинчи босқич натижалари аниқланган ва биз энг юқори баллни
    6,650421712651Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    20 сент., 05:30

    Туяқуш усули.Билимни баҳолаш агентлиги туяқушга ўхшаб бошини қумнинг ичига тиқиб олсак ҳеч ким кўрмайди деб ўйламоқда шекилли. Янги тартиб бўйича жуда кўплаб абитуриентлар рўйхатдан ўтолмай қолди, ундан ташқари айнан шу сертификат орқали қўшимча устама олиши мумкин бўлган устозлар ҳам рўйхатдан ўтолмай қолди.Мана шу иш жуда тез олов оладиган бўлиб турибди. Ўқитувчилар ҳам, абитуриентлар ҳам жуда ҳам норози. Президент айтса, бир нима ўзгарадими? Шу иш учун ҳамма ўқитувчи-ю абитуриент тўпланиб петиция ўтказса, кейин сизлар биз билмай қолибмиз деб эътибор қаратасизларми?Нимага бунақа қилиб халқни сарсон қилаётганликлари ҳақида бирор бир тушунтириш берадиган одам борми?Қумга бошингларни суқиб олганинглар билан қолган жойилар кўриниб турибди, биз сизларни кўряпмиз, ўртоқлар.@bektoshkhatamov
    4,830725315732Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    20 сент., 03:40

    Резидентурада неча йил ўқилади?Шу савол жуда кўп келмоқда, шунга жавоб излаб кўрдим. Аслида бу ҳақида алоҳида Вазирлар Маҳкамаси қарори чиқади, ҳали аниқ бир хулосалар йўқ. Фармонда ҳам эҳтиёж ва талабдан келиб чиқиб белгиланади дейилган.Шу тартибни яратган, бошидан охиригача маслаҳатчи гуруҳ таркибида бўлган масъуллардан сўрасам, аниқ тартиб кейинги йилга аниқ бўлар экан, лекин халқаро амалиётга ҳам қаралар экан. Мана бу рўйхат тахминий рўйхат экан:1. Акушерлик ва гинекология - 5 йил 2. Умумий жарроҳлик - 5 йил 3. Нейрожарроҳлик - 5 йил 4. Пластик жарроҳлик - 5 йил 5. Юрак - қон томир жарроҳлиги - 5 йил 6. Болалар жарроҳлиги - 5 йил 7. Травматология ва ортопедия - 5 йил 8. Урология - 5 йил 9. Онкология - 5 йил 10. Юз ва жағ жарроҳлиги - 5 йил 11. Ички касалликлар / терапия - 4 йил 12. Кардиология - 4 йил 13. Эндокринология - 4 йил 14. Гастроэнтерология - 4 йил
  • Bektosh Khatamov

    19 сент., 16:07

    Мана шу ўқитувчиларимиз учун жуда катта байрам бўлди деб ўйлайман. Бу шунчаки мукофот пули эмас, биринчи навбатда ўқитувчининг меҳнатини қадрлаш, уларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш ҳисобланади.@bektoshkhatamov
    4,46065362211Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    19 сент., 16:04

    переслано из @xalqtaliminfo

    Tarixda ilk bor har bir tuman (shahar)dan bir nafar o'qituvchi 50 ming AQSh dollaridan ziyod pul mukofoti bilan taqdirlanadiNihoyat, “Yil oʻqituvchisi” tanlovi gʻoliblari aniqlandi. Xabaringiz bor, bu yil “Yil o‘qituvchisi” tanlovi o‘tkazilib, 208 ta tuman va shahardan g‘olib bo‘lgan o‘qituvchilarga mukofot sifatida 50 ming AQSh dollaridan ziyod pul mablag‘i berish reja qilingandi.Mazkur tanlovda 208 ta tuman (shahar) boʻyicha birinchi oʻrinni egallagan gʻoliblarning har biri 616 mln soʻm (bazaviy hisoblash miqdorining 1 400 baravari) pul mukofoti bilan taqdirlanadi.Joriy yilgi tanlovda Respublika bo‘ylab 46 ming nafardan ortiq pedagoglar ishtirok etishdi. Ulardan 208 nafar pedagog g’oliblikni qo‘lga kiritishdi.Gʻoliblar roʻyxatiTa'limga oid eng so‘nggi yangiliklarni @xalqtaliminfo'da kuzatib boring.Telegram l Instagram l YouTube
    4,3903010911Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    19 сент., 13:03

    Бир оилада ҳам педагог, ҳам 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходими бўлса нима қилиш керак?Ростан ҳам қизиқ кейс бўйича менга маслаҳатга чиқишди, текшириб кўрсам, ростан ота давлат тиббиёт муассасасида 20 йиллик иш стажига эга шифокор бўлиб ишлар экан.Она эса олийгоҳда ўқитувчи экан, оилада бир талаба бор, ЖИДУ (33 000 000 контракт) бу ҳолатда ҳам субсидия, ҳам чегирма олиш мумкинми?Албатта шундай қилса бўлади, отаси менга яхши таниш одам эди, биз олдин тиббиёт ходимлари учун субсидияга топширган эдик, унда 6,600,000 тўлаб берилиши ҳақида ариза тасдиқланди, кейинги ой бошидан тўлаб берилса керак.Ундан ташқари чегирма учун ҳам ариза топширдик, агар унда ҳам тасдиқланса, 9,900,000 сўм чегирма олади. Эътиборли томони чегирмада субсидия айириб ташланииши ҳақида норма йўқ, демак шундай қилса бўлади.Шунда умумий сумма 16,5 млн сўм бўлмоқда ва сумма ҳар йили тўлаб берилади. Оилада икки,
    4,970473217Открыть в Telegram
  • Bektosh Khatamov

    19 сент., 09:16

    Талабаликда ишлаш қанчалик тўғри?Болалигимдан бери ишлайман, талабаликда эса тиним билмас эдим, ҳали у ишда, ҳали бу ишда ўзимни синаб кўраверганман. Бир пайтни ўзида ҳам ишлаш, ҳам ўқиш жуда қийин. Ундан ҳам қийини айнан ўқишга ҳалақит бермайдиган графикда иш топиш эди.Биласиз, биз жамоамиз билан янги лойиҳа - Jobish устида иш бошлаганмиз, ҳозирги кунда кун сайин фойдаланувчилар сони ошиб бормоқда. Ҳам иш берувчилар учун, ҳам иш қидирувчилар учун борган сари қулайлаштириб бормоқдамиз.Резюме тузиш эса шунақанки осон бўлиб қолдики, дақиқалар ичида профессионла резюме туза оласиз, шунчаки ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни тўлдириб қўйсангиз, платформанинг ўзи сиз учун иш қидириб кетади.Иш қидирганда ҳам сизнинг қизиқишларингизга мос, иш вақтлари ҳам сизга тўғри келадиган, энг асосийси қадриятлари ҳам сизнинг қадриятларингизга мос ишхона қидириб топиб беради.Ҳозир бир функция
    onestore.linkJobishDownload on App Store and Google Play
    4,6702483Открыть в Telegram
Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота