gram news
Аватар канала Байрам АЛИ

Байрам АЛИ

@beshinchitomon

Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali

ПроектыKKРазное

1,700подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Байрам АЛИ

    18 авг., 03:37

    #iqtibosСирни икки киши сақлай олади. Лекин бунинг учун улардан бири бехабар бўлиши керак.— Уильям Шекспир@BeshinchiTomon
    7931310322Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    17 авг., 16:53изменён

    #xayrlikechУмидБир йигит аёллар мадрасасининг деворига шундай сўзларни ёзибди: «Эртага мадрасага келма, мен қўлингни сўраб бораман». Эртаси куни 247 талаба, 7 ўқитувчи ва ҳатто мадрасанинг бева мудираси ҳам мадарасага келмабди...© «Дилкушо ҳикоятлар»👉 @BeshinchiTomon
    2,250335321Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    16 авг., 05:01изменён

    #iqtibosИнсон билан Худонинг ўртасидаги муносабат тўғриланмас экан, инсон билан инсоннинг ўртасидаги муносабат тўғриланмайди...— Санжар Назар@BeshinchiTomon
    1,86013865Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    15 авг., 12:14изменён

    #xayrlikech #kechinmaБир пайтлари унинг ўзимники бўлишини истаганим рост. Ҳаққим йўқлигини тушунсам ҳам эркалашни, бўса олишни ўйлаганман кўп бор. Бугун-чи? Бугун фақат ва фақат азоб тортмаслигини истайман унинг. Бу асло "қарилик" аъломати эмас, оғайни. Шунчаки... муҳаббат ортгани сайин, даъволар камаяди. Худди, муҳаббат камайганда, ортгани каби!..⸺ Байрам АЛИ👉 @BeshinchiTomon
    92711852Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    13 авг., 07:13

    #asardan_parcha"...Тўғри-да, дейлик, спортга қарашилса, зўр-зўр чемпионлар чиқиб, жаҳон бўйлаб юртнинг донғи ошади; санъаткору яллачига нишон-пишон бериб турилса, тўй-тўйчиғингизга ярайди; шоир-ёзувчисига ҳар замонда “балли” деб қўйсангиз, эл олдида сўз тополмай қолганингизда осмону фалакдан келиб жонингизга ора киради – илм-фандан нима наф, нима шамчироқ, ҳўш?! Ўттиз-қирқлаб тадқиқот институти, аллақандай марказу станция аталмиш ҳар турли муассасалар, уларда ивирсиб юрадиган минглаб тепакал “авлиё”... Шуларнинг орасидан бирорта Нобель совриндори чиқдими денг?!.."— Эркин АЪЗАМ. ДАЪВО (роман)@BeshinchiTomon
    1,44014521Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    11 авг., 15:09изменён

    ​​#xayrlikech #umr_manzaralariЙигит уни қаттиқ яхши кўрарди. Қизнинг ҳам ўзига бефарқ эмаслигини биларди. Ҳар сафар кўришганларида бир-бирига маъноли қараб қўйишар, тил учида сўрашсалар ҳам, кўнгиллари жуда яқин эди. Аммо ҳаёт уммони кутилмаганда иккаласини ораси узоқ икки қирғоққа итқитиб юборди. Йигитда у билан боғлиқ бир олам ширин хотира... ва бир телефон рақам қолди.Йигит телефонидаги рақамни очиб, тез-тез термилар, қизни соғинар, унга қўнғироқ қилишни эса ҳадеб ортга сурарди. “Телефонни кўтарди ҳам дейлик, унга нима дейман? Шунча пайт индамай кетганим сабабини изоҳлашга жавобим борми?..”, деб ўйланарди.Орадан йил ўтди. Бир куни йигитнинг қалби соғинчдан чидаб бўлмас даражада оғриди. Сўнг, ўша қадрдон рақамни терди. Хайрият, у рақамини алмаштирмабди, нариги томондан таниш овоз жавоб қайтарди: –Эшитаман? –Салом... –Салом... Ким бу? –Мен... – йигитнинг юраги тез-тез ура бошлади.
    911106443Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    8 авг., 14:21изменён

    #iqtibos #munosabatlarФақат ақлга таяниб яшаб бўлмайди. Инсоният туйғулар билан яшайди, туйғуларга эса, ким ҳақлигининг фарқи йўқ.— Эрих Мария Ремарк@BeshinchiTomon
    9419543Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    3 авг., 04:40

    #iqtibos #kechinmaКучлилик деганда кўпчилик сабр, бардошни тушунади. Бу ҳам нотўғри эмас. Лекин менинг назаримда ҳақиқий куч ⸺ аввало бошқаларга ёрдам қўлини чўза олишдир. Чунки биринчисида шахсий, иккинчисида умум манфаат бор.⸺ Байрам АЛИ@BeshinchiTomon
    1,2501487Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    2 авг., 16:13изменён

    #Yakshanba_mutolaasiИнсон фаришта ҳам, шайтон ҳам эмас. Улардан анча мураккаб. Қуйидаги ҳикояни ўқир экансиз, кўнглингиздан беихтиёр шунга ўхшаш фикрлар кечади...Ҳалим КАРИМ: КУНЛАРДАН БИР КУН (ҳикоя) 👉 Ҳикояни ўқиш@BeshinchiTomon
  • Байрам АЛИ

    2 авг., 13:11изменён

    #iqtibosНодон катта шижоат ва ҳаддан ошиқ ишонч билан гапиришни хуш кўради. Чунки шундай қилмаса, ўзини ҳеч ким тингламаслигини яхши билади.— Лев Толстой@BeshinchiTomon
    1,110951Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    1 авг., 13:26

    #iqtibosБирор кишини ҳукм қилиш истаги уйғонса, шу ҳақиқатни унутма: ҳамма ҳам сендаги имкониятларга эга бўлиб туғилмаган.— Фрэнсис Скотт Фицджеральд@BeshinchiTomon
    1,5101363Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    31 июл., 17:56изменён

    #xayrlikech #kechinma"Абадият қонуни" асаридаги Мария образи ёдингиздами? Бачана Рамишвилли шифохонада ётиб эслайдиган, ўтмиши қора гўзал аёл ҳақида сўраяпман?Эслаган бўлсангиз, яхши...Айтмоқчи бўлганим, агар ўша аёл бўлмаганда, жуда катта эҳтимол билан, Бачана шифохонадан тирик чиқмаган бўларди. Чунки у ўзини аллақачон мағлуб этилган, қалбидаги бор маърифати, покиза туйғулари бой берилгандай ҳис қилмоқда эди. Мария эса, уни инсон ҳар қандай вазиятда ҳам ўзгармоғи мумкинлигига ишонтирди.Дўстим, аслида жуда кўпчилигимизни қайғу ва ҳасратлар домига ғарқ бўлишдан ана шу нарса: ўзгаришга, бошқа одамга айланишга бўлган умид асраб турибди. Бор бўлсин, бизни бунга ишонтирган одамлар...— Байрам АЛИ@BeshinchiTomon
    9811286Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    27 июл., 05:37

    #umr_manzaralariҚадимда бир чўпон жарликдан чиройли қўзи топиб олади. Бошқа ишини йиғиштириб, сўнг қолган умрини шу ерга бориб қўзи чақириш билан ўтказади... Алқисса, баъзи топилдиқлар бахтга эмас, бутун умр давом этадиган интизорликка сабаб бўлар экан.— Байрам АЛИ@BeshinchiTomon
    1,11088432Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    26 июл., 17:02изменён

    #xayrlikech #kechinmaҲаётда шундай гўзал лаҳзалар рўй бериши мумкинки, уларни тасвирлашга уриниш, капалакнинг қанотидан тутишга ўхшайди. Қанча нафисликка интилма, барибир оҳорининг тўкилишига сабаб бўласан...— Байрам АЛИ@BeshinchiTomon
    1,10012104Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    23 июл., 05:28изменён

    #iqtibosОдамзот шафтоли эмас. У қурол, ё эгарга ўхшайди. Яъни, қанча эски бўлса, шунча ишончли.— Эрнест Ҳемингуей@BeshinchiTomon
    1,2701461Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    20 июл., 17:03изменён

    #xayrlikech #kechinmaБолалик пайтларим кўчадан бирор ишкал чиқариб қайтсам, энам “қачон одам бўласан”, деб койирдилар. Бир хил тарзда жуда кўп қайтариладиган бу жумла менинг ғашимга тегарди. Одамман-ку, дердим ўзимга ўзим, шундан бошқа қарғиш йўқми...Энди билсам... Одам бўлиш, ҳар қандай вазиятда Одам бўлиб қолиш дунёдаги энг мушкул иш экан. Буни мен арзимас синов ёки дўстларининг муваффақиятларини кўриб одамлик сиёғини йўқотаётганларга қараб англадим.— Байрам АЛИ👉 @BeshinchiTomon
    1,560151141Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    19 июл., 05:32

    Ишонч учун катта раҳмат. Хурсандман. Энди ҳам баҳона қолмади...@BeshinchiTomon
    1,150211152Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    18 июл., 16:59

    #iqtibos...ҳамма бало шундаки, бугун "гуноҳ" ўзининг "гуноҳ" эканини унутди. У ўзига "эркин" ва "озод" деган исмларни ўйлаб топди. Энг ёмони, бу маккора санъат либосида ҳаётимизга бостириб кирмоқда.— Иқбол Қўшшаева, "Заминга сиғмаган орзулар" китобидан.👉 @BeshinchiTomon
    1,3301371Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    18 июл., 06:56изменён

    #mulohaza“Олма пишганда галинг, Тейина тушганда галинг. Ангса[4] сочим жамалак, Белима тушганда галинг...”Қўшиқда бир қарашда оддий ёз фасли ҳақида гап кетаётганга, ёзда келишини сўраб, қиз ноз-карашма қилаётганга ўхшаб туюлади. Лекин биргина олма сўзининг ортидаги маънони англаганимизда, тасаввуримизда мутлақ бўлак манзара намоён бўлади.Шундай қилиб, йигит, аниқроғи ёр нима учун айнан олма пишганда келиши шарт?Байрам АЛИ: РАМЗЛАР ОРТИДАГИ ОЛАМ👉 Мақолани ўқиш учун босинг@BeshinchiTomon
    1,7807321Открыть в Telegram
  • Байрам АЛИ

    18 июл., 04:19

    #iqtibosТабассум ва сукут иккита буюк қуролдир. Табассум кўплаб муаммоларни ҳал этади, сукут эса, уларнинг пайдо бўлиши олдини олади.— Пауло Коэльо👉 @BeshinchiTomon