gram news

BIOLOGIK DEHQONCHILIK

@biodehqon

ПроектыKKРазное

1,340подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    6 сент., 18:11изменён

    Помидор ичидаги оқ томирлар нимадан пайдо бўлади?Баъзан помидор ташқаридан қип-қизил, пишган ва соғлом кўринади. Аммо кесилганда банди атрофида оқиш-сарғиш, қаттиқ тўқима ва мева ичига тарқалган оқ томирлар кўзга ташланади. Бу кўп ҳолларда касаллик эмас, балки меванинг пишиш жараёнида юз берган физиологик бузилиш белгисидир.Бу ҳолатнинг асосий сабабларидан бири — калий билан озиқланишнинг етарли эмаслиги ёки ўсимликнинг калийни яхши ўзлаштира олмаслиги.Калий мевада қанд моддаларининг тўпланиши, ранг берувчи пигментлар, жумладан ликопин ҳосил бўлиши ва тўқималарнинг бир маромда етилишида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун калий танқислигида помидорнинг ташқи қисми қизарса ҳам, ички томирлари оқиш ва қаттиқ ҳолда қолиши мумкин.Айниқса кучли иссиқ бу ҳолатни янада кучайтиради. Мева пишаётган даврда ҳарорат ҳаддан ташқари кўтарилса, ликопин ҳосил бўлиши сусаяди. Натижада помидор бир
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    5 сент., 09:56

    ⚠️ ЗАҲАР ФАҚАТ ЗАРАРКУНАНДАГА ТЕГМАЙДИБоғбон агрозаҳарни дарахтга сепади. Аммо унинг майда томчилари ва аэрозоли ҳавога кўтарилиб, энг аввало уни сепаётган инсоннинг нафас йўллари, тери ва кўзлари орқали организмига тушиши мумкин.Энг катта хавф — бир марта ишлов бериш эмас, балки йиллар давомида давом этадиган зарардир.Илмий тадқиқотларда айрим пестицидларга узоқ муддат таъсирланиш лимфома, лейкоз, простата саратони ва бошқа айрим ўсмалар хавфининг ошиши билан боғланган.Муаммонинг яна бир томони бор: заҳар сепаётган одам кўпинча ўзини хавф остида деб ҳисобламайди. Ниқобсиз ишлаш, препаратни қўл билан аралаштириш, меъёрдан ортиқ ишлатиш — ўта хавфлидир!Пестицид бу оддий “дори” эмас. У тирик организмларга таъсир қилиш учун яратилган биологик фаол КИМЁВИЙ МОДДАДИР!Шунинг учун деҳқончиликнинг келажаги заҳар миқдорини кўпайтиришда эмас.Хулоса ўзингиздан!
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    5 сент., 09:47изменён

    🍇 Нега узумзорда заҳарни ортиқча ишлатиш хавфли?Фунгицид ёки бошқа кимёвий препарат кўп қўлланганда сезгир патогенлар нобуд бўлиб, чидамлилари сақланиб қолади ва кўпаяди. Натижада вақт ўтиши билан аввал самара берган препаратнинг таъсири пасаяди — бу резистентликнинг танланиши деб аталади.Кимёвий ишлов ток юзасидаги фақат патогенларни эмас, айрим фойдали микроорганизмларни ҳам камайтириб, табиий мувозанатни бузиши мумкин. Бу эса бўшаган экологик муҳитда айрим патогенларнинг қайта кўпайишига шароит яратади.Айрим пестицидлар нотўғри доза, юқори ҳарорат ёки номувофиқ шароитда қўлланганда токда фитотоксик стресс чақириши мумкин: фотосинтез пасаяди, барглар шикастланади, физиологик қариш тезлашиши мумкин. Кучли ёки такрорий стресс эса узумнинг ўсиши, мева сифати ва якуний ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Патогенни назорат қилиш билан бирга токнинг ўзи ва унинг фойдали
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    5 сент., 09:40

    🍇 Узумзорга кузги биологик ишлов — келгуси мавсум ҳимоясининг муҳим босқичиҲосил йиғиб олингандан кейин токка Bacillus subtilis, Azotobacter chroococcum ва Saccharomyces cerevisiae асосидаги биологик суспензияни пуркаш токни қишга тайёрлаш ва фитосанитар ҳолатини яхшилашда аҳамиятли бўлиши мумкин.Суспензия тупроққа эмас, бевосита токнинг барглари, новдалари ва поя қисмига пуркалади. Фойдали микроорганизмлар ток юзасини колонизация қилиб, патоген замбуруғлар билан озуқа ва яшаш муҳити учун рақобатлашиши, айрим антимикроб метаболитлар орқали уларнинг ривожланишини чеклаши мумкин. Айниқса, B. subtilis фитопатоген замбуруғларга қарши биологик антагонист сифатида муҳим аҳамиятга эга.Кузги ишловнинг мақсади — ток юзасидаги патогенлар захирасини камайтириш, фойдали микрофлора устунлигини таъминлаш ва токни соғлом ҳолатда қишловга киритиш.🌿 Соғлом ток — келгуси йилги соғлом ҳосилнинг
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    5 сент., 09:30

    Наманган вилояти Уйчи туманидаги "Шодиябону Нур Файз" фермер хўжалигида биологик усулда (БИОАЗОТ билан озиқлантириб) етиштирилган ғўза. 5.09.2026.
    622видео7Открыть в Telegram
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    30 авг., 02:32

    переслано из @baxtiyor_abdugafur

    Асалари ва бизАсалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир. Инсон истеъмоли учун ишлатиладиган экин турларининг қарийб 75 фоизи маълум даражада асаларига боғлиқ.Асалари – озуқа занжирининг биринчи ҳалқаси! Асаларисиз беш ва ўн йилдан кейин нима бўлишини эҳтимолини кўриб чиқамиз.Беш йилдан кейин олма, ўрик, бодом, гилос, шафтоли, қовун-тарвуз, сабзавот, дуккакли ва мойли экинларда чангланиши кескин камаяди. Айрим экинларда қўлда ёки сунъий усулда чанглатишга эҳтиёж пайдо бўлиб, маҳсулот таннархи ва бозор нархи ошади.Буғдой, шоли ва маккажўхори каби шамол ёрдамида чангланадиган экинлар дастлаб камроқ зарар кўради. Бироқ аҳолини витаминлар, антиоксидантлар, ўсимлик мойлари ва микроэлементлар билан таъминлайдиган мева-сабзавот маҳсулотлари
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    16 авг., 06:40

    Фарғона вилояти Фурқат туманидаги "Интеграл" фермер хўжалигида "БИОАЗОТ" ва минерал ўғитлар билан суспензия қилинган ғўза.
    1,070видео44Открыть в Telegram
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    29 июн., 03:00

    📎Биологик озиқлантирилган ғўзанинг 25 кун ичида ўзгариши! Наманган вилояти Уйчи туманидаги "Шодиябону Нур Файз" фермер хўжалигидан 31 май куни видео ёзиб олгандим.📎2-3 кундан кейин ғўза "БИОАЗОТ" биоўғити билан озиқлантирилди, тахминан 1 ҳафтадан кейин яна "БИОАЗОТ" берилди.📎28 июн куни даладан видео ёзиб олдим (кўришингиз мумкин). Ғўза кўкрагимга етай дейди, ҳосил элементлари кўп, дала бир хил ривожланган...📎Шу икки видеони солиштириб биологик озиқлантиришнинг аҳамияти ва фойдасини тушуниб олсангиз бўлади.📎Йилдан йилга шароит оғирлашиб, ҳарорат кўтарилиб, касалликлар авж ола бошлаган бир вақтда айнан биологик озиқлантириш экинларни барқарор ўсиб-ривожланишини таъминлайди. Ҳаражатларни камайтиради ва энг асосийси — ҳосилдорликни оширади.
    1,650видео193Открыть в Telegram
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    19 июн., 07:20

    O'tgan yilgi natija (17.06.2025). "BIOAZOT" bioo‘g‘iti bilan oziqlantirilgan sholining 5 kundan keyingi holati. Toshkent viloyati, Chinoz tumani.
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    14 июн., 06:28

    переслано из @baxtiyor_abdugafur

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлигидаги катта коррупцион схема фош этилибди. Ўзбекистонда заҳарлар нега кўпайиб кетгани тушунарли бўлса керак.Вазиятни ДХХ ва Бош Прокуратура ўрганган. Қатъий фикрим шуки, иш шу билан ёпилмаслиги керак. Ўзбекистонда рўйхатга олинган ҳар бир агрозаҳар қаерда ва қандай текширилганини тафтиш қилиниши лозим. Чунки, очиқ-ойдин "заҳар" деб таснифланган кимёвий бирикмаларнинг "зарарсиз"лиги қайсидир лабораторияларда, тажрибаларда, синовларда "кўрилган" бўлиши керак. Ўша ҳисоботларни кўтариш кифоя, ҳаммаси аниқлашади.Ишончим комилки, аксарият кимёвий бирикмалар тегишли синовларсиз рўйхатга олинаверган.https://podrobno.uz/cat/proisshestviya/sgb-i-prokuratura-raskryli-milliardnuyu-korruptsionnuyu-set-v-agentstve-karantina/
    Podrobno.uzСГБ и прокуратура раскрыли миллиардную коррупционную сеть в Агентстве карантинаУзбекистан, Ташкент – Podrobno.uz. В Агентстве карантина и защиты растений выявлена масштабная коррупционная схема, участники которой установили неофициальные "ставки" за оформление документов для импорта товаров.
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    14 июн., 04:30

    Лимон етиштирувчиларда суратлардаги ҳолат кузатилмоқда экан. Баргларнинг буралиб, ғижимланишига сабаб — цитрус барг куясидир (Phyllocnistis citrella). Унинг личинкаси барг ичида ҳаракатланиб, оқиш илонсимон излар ҳосил қилади. Кураш учун зарарланган баргларни олиб ташлаш ва абамектин асосидаги препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади.Стрессдан сўнг Биоазот ёки аминокислоталар асосидаги суспензия билан озиқлантириш лимонга катта ёрдам беради.Суратлар Ғафуржон Пулатов ФБ саҳифасидан олинди.
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    12 июн., 14:40

    Тошкент вилояти Бўка туманида "Биоазот" ва бошқа ўғитлар берилган даладаги ғўза
    1,130видео14Открыть в Telegram
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    7 июн., 14:57

    "БИОАЗОТ" қандай машҳур бўлганди?2019 йил эди, туманимиздаги фермер Ҳолисхон опа Тошкентга келиб "БИОАЗОТ" биоўғитини олиб кетган ва буғдойини озиқлантиришда қўллаган эди.Ҳосил зўр бўлган, ўртача 80 ц/га дан ғалла олганди. Опанинг даласини ўрган комбайнчи ака яна бир фермер опанинг даласини ўргани борган, Ҳолисхон опанинг даласидаги буғдойи зўр бўлганини айтиб қолган: "Ҳолисхоннинг даласида буғдой зич ўсиб, зўр туплабди, бункер тез тўлаверди, ҳосил ҳам даҳшат бўлибди..."Комбайнчининг гапи оғиздан-оғизга ўтиб, кейинчалик бир гуруҳ фермерлар алоқага чиқишди. Бир фермер опанинг даласида туман фермерлари билан учрашувга боргандим.Ўша воқеаларга ҳам 7 йил бўлибди. Бу орада "БИОАЗОТ"нинг янги авлодлари яратилди, айрим "дўстлар" ўзлари номларидан сотишни бошлашди, ўзларига айтдик, кўпчиликнинг назаридан қолишди (ўзлари билишмайди)...Лекин бундан асло ҳафа бўлганим йўқ. Асосийси,
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    5 июн., 00:19

    Биоазот ва минерал NPK асосида ғўзани баргидан озиқлантириш учун қўлланма
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    3 июн., 09:18

    Кўп далаларда чигит қайта экилганига ғўзанинг ривожланиши анча орқада қолиб кетмоқда (суратлардаги ҳолат). Бундай шароитда ғўза ҳосилдорлиги кескин тушиб кетади.Бундай ҳолатдаги ғўзани ривожини тезлаштириш учун қуйидаги био-минералли ва гормонли озуқа билан озиқлантиришни тавсия этамиз (гектарига ҳисобланганда:3 кг карбамид 2 кг аммофос 0.5 кг калий хлорид 5 л Биоазот ГиббереллинТаркибда ҳам кимёвий, ҳам биологик озуқадан ташқари, ўсимлик учун энг кучли гормон — гиббереллин мавжуд. Бу гормон озуқа ўзлашиши ва ғўзанинг умумий ривожини кескин кучайишига ёрдам беради.Ғўзани озиқлантириш бўйича @bioazot телеграммидан қўшимча маълумот олиш мумкин.
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    29 мая, 14:27

    🐥 ЖЎЖА НЕГА ЮРОЛМАЙ ҚОЛАДИ?Кўпчилик буни “совуқ урди” ёки “оёғи чиқди” деб ўйлайди. Аслида эса муаммо кўпинча ичакдан бошланади.Жўжа туғилганда унинг ичаги ҳали жуда нозик ва ҳимоясиз бўлади. Агар ифлос сув, нам жой, сифатсиз ем ёки инфекция тушса, ичакда зарарли бактериялар — E. coli, Salmonella, Clostridium каби микроблар тез кўпайиб кетади. Натижада:▪️ич кетиш бошланади; ▪️ ахлат сариқ ёки яшил тусга киради; ▪️ жуда сассиқ ҳид чиқади; ▪️ жўжа озиб, заифлашади; ▪️ организм сувсизланади; ▪️ асаб ва мушаклар ҳам зарарланиб жўжа бир томонга оғади ёки юролмай қолади.Кўпчилик давони кеч бошлайди. Ваҳоланки, энг кучли усул — КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ.Шунинг учун ҳозир дунё паррандачилигида жўжаларга биринчи кунлардан пробиотик бериш кенг қўлланади. Пробиотиклар таркиби эса фойдали микроорганизмлардан иборат. Кейинги постда айрим турдаги бактериялар ва улар асосидаги пробиотиклар
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    27 мая, 07:11

    Ассалому алайкум.Қурбон хайитингиз муборак булсин! Аллоҳ таоло қилган ибодатларингизни, қилган дуоларингизни ва эзгу ниятларингизни даргоҳида қабул айласин. Хонадонингиздан тинчлик, меҳр-муҳаббат ва барака аримасин. Қалбингиз доимо қувончга, ҳаётингиз эса файзу саодатга тўлсин.Сиз ва яқинларингизни ушбу улуғ айём — Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этаман!
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    26 мая, 05:42

    Бугунги кун деҳқончилигида эътибор беришимиз керак бўлган муҳим жиҳат. Тупроқлар хусусияти — агрокимёвий таркибига кўра ўғитлаш ва суспензия қўллаш керак. Нима учун суспензия қилинади, қандай минерал ўғитлар тавсия этилиши шу видеолавҳаларда тушунтирилган.Айрим тупроқларда минерал ўғитлар ўзлашмайди. Бунда экинларни суспензиялар ёрдамида озиқлантирилади.
    1,330видео7Открыть в Telegram
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    19 мая, 03:58изменён

    Товуқхоналарда аммиак ёки бошқа қўланса ҳидларнинг келиши айнан Escherichia coli (E. coli), Clostridium perfringens... каби бактерияларнинг кўпайиб кетганидандир.Бу бактериялар жўжа ва товуқларда ич кетиши ҳамда бошқа касалликларга сабаб бўлади. Товуқ ва жўжаларнинг кўплаб ўлишига сабаб ҳам айнан шу бактериялардир.Бу бактериялар асосан товуқхонадаги инфекция (инфекцион фон)дан юқади. Шунинг учун, товуқхоналар дезинфекция қилинади. Лекин, мана шу ерда хато қиламиз. Дезинфекция учун одатий усулларда — сув билан ювиш, каустик сода ва бошқа ишқорий эритмалар қўллаш...Бу усуллар тўлиқ иш бермайди.Бунинг учун патоген микроорганизмларни йўқ қилувчи фойдали бактерия штаммлари асосидаги суспензиялардан фойдаланиш тавсия этилади. Фойдали бактериялар зарарли бактериялар ривожланишига йўл қўймайди. Жўжа ва товуқларнинг касалланиши кескин камаяди. Соғлом ўсиб, тез вазн олади.Ана шундай
  • BIOLOGIK DEHQONCHILIK

    19 мая, 03:49изменён

    Паррандачиликда ҳам йилдан-йилга юқумли касалликлар кўпайиб кетмоқда, худди қишлоқ хўжалигидек. Товуқларнинг кўп касалланиши — ич кетиши (понос), ҳароратининг ошиши, бирданига ўлиб қолишлар...Буларнинг асосида патоген микроорганизмлар туради! Бу микробларга қарши курашмасдан паррандачиликда ҳам юқори даромад олиб бўлмайди. Ем, пробиотиклар, витаминлар... дан ташқари антибиотиклар, турли гормонларга ҳаражатлар ошиб бормоқда.Бундан ташқари, озуқанинг ўзлашиши ҳам айнан фойдали микроорганизмларга боғлиқ. Демак, зарарли ва фойдали микроорганизмлардан фойдаланиш товуқчиликнинг баракасини белгилаб беради.Кўпчилик товуқхоналарда товуқларнинг ўз-ўзидан касалланиб қолавериш сабабини билмайди. Бунга қарши самарали курашиш ҳақида маълумот йўқ, ҳамон эски усуллар.Бугунги кунда жўжа ва товуқларни қийратаётган касалликлар кўп, асосийлари Escherichia coli (E. coli), Clostridium perfringens...