gram news
Аватар канала Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

@bobokifikrlar

Фикр фикрдан туғилади. Ушбу телеграм каналда янги фикрлар туғилишига хизмат қиладиган мулоҳазалар бериб бормоқчиман.

ПроектыKK

338подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    20 сент., 12:23

    СОҚҚАЛИ ИШ (Гурунг)2008 йил, "Ёшлар" радиоканалидан бўшаган пайтларим эди. "Садо" газетасида ишлардим, ойлигим ҳаминқадар, учма-уч яшардим. Бир куни радиодаги эски режиссёр ҳамкасбим янги иш жойимга излаб келди. Илтимоси бор экан. У институтда ўқирди. Битирув малакавий ишини қирқ бетча ёзибди. Шуни сал кўпайтириб беришимни сўради. “У ёғини кейин келишамиз”, деди ўртоғим. Вақтим етарли эди, рози бўлдим.Келишилган куни ўртоғим дискета кўтариб келди, буюртмаси бўйича кенгайтирилган тайёр диплом ишини ташлаб бердим. Раҳмат айтиб, қанча бўлади, деб сўради, – елка қисдим. Чўнтагини кавлаб уч-тўртта беш минг сўмлик чиқариб узатди. – Бўладими? – Бўлади, – дедим шоша-пиша. Менга пул керак эди. Унинг менга берган пули ўша пайтда 3-4 кунлик ўртача тушлигимга етарди.Орадан бир неча кун ўтиб, ўртоғим яна келди. Бу сафар жиддийроқ таклифи бор экан. Ташқарига чиқиб, холироқ жойда гаплашдик.
    1421532Открыть в Telegram
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    11 сент., 07:10изменён

    ҚИРҚ УЧ ЙИЛЛИК УМР ёхуд Келди Бердиев хотираси (Гурунг)1987 йил 9 сентябрь. Мен у пайтларда Оқработ қишлоғидаги Г.С.Титов номли 7-сонли ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси эдим (дафтарларимизнинг муқовасига шундай ёзардик).Ўша куни эрталабдан қишлоқда совуқ хабар тарқалди – Келди Бердиев қазо қилибди. Деҳқонобод туман партия комитети ҳузуридаги партия комиссияси раиси бўлиб ишлаган бу қишлоқдошимиз узоқ вақтдан буён оғир хасталик билан курашиб келаётганини Оқработда кўпчилик биларди. Айниқса бизнинг уйда бу ҳақда кўп-кўп гапириларди.У киши ҳақида гап очилгудек бўлса, отам Келди бобомиз билан синфдош бўлгани, биринчи синфда ўқиб юрган пайтларда у киши отамни қўярда-қўймай уйига олиб кетгани ва отаси Берди бободан бир сўм пул олиб бергани воқеасини айтади. Бу аслида жуда қизиқ бўлган. Бошқа тафсилотлари ҳам бор. Чунки отам моддий жиҳатдан ночор оилада катта бўлган. Келди бобомиз биринчи
    1,3102232Открыть в Telegram
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    3 сент., 08:02изменён

    ЭТИКА ВА ЭТИК ёхуд Холли братнинг қўйиб юборгани (Гурунг)1996 йил бўлса керак, “Миллий тикланиш” газетасида мусаҳҳиҳ бўлиб ишлардим. Университетда ўқиётганим учун ярим ставка ишга олишган, душанба кунлари тўлиқ, қолган кунлари тушдан кейин бир кўриниб кетардим. Газетанинг молиявий аҳволи абгор эди, ҳар сафар амал-тақал қилиб қоғозга пул топилар, кўпинча қарзга чоп этиларди. Шундай бўлгандан кейин, ойликларни кўз олдингизга келтираверинг. Икки ой-уч ой, ҳатто ундан ҳам кўпроқ вақтга чўзилиб кетарди. Раҳбариятнинг муомаласи ҳам шунга яраша эди-да. Катта ёшли ҳамкасбларимиз-ку, бошқа газеталарда ҳам ишлашарди, биз – уч-тўрт талабани бу ерда нима ушлаб турган экан, деб ҳозиргача бош қотираман.Вёрстка бўлмаган кунлари бешинчи қаватдаги кенг-мўл хонамизда ўтириб, алламбалоларни гаплашардик. Бир куни Холли Норбой акамиз янги чиққан газетани ўқиб ўтириб, кикир-кикир кула бошлади. Нима,
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    26 авг., 05:32

    “МОМАҚАЛДИРОҚ ОСТИДА САЙР” (Гурунг)Бу романнинг чиққанига анча бўлди. Излаб, ундан-бундан сўраб-суриштириб юргандим. Ўша пайтда бу асар ҳақида “унчалик зўр эмас”, дегандай гап қилганлар ҳам бўлди. Бунга сари менинг қизиқишим кучайиб бораверди. Ва ниҳоят, яқинда ҳеч кутилмаган жойда шу китоб қўлимга тушди. Тезгина ўқиб чиқдим. Ўзи Эркин Аъзамнинг китобларини секин ўқиб бўлмайди. Тошқин дарёга ўхшайди. Бу ёғидан калла ташлайсиз, оқимнинг ўзи нарёғидан чиқариб қўяди. “И-и-и, тугадими?” деб қоласиз.Эркин Аъзам асарларига хос яна бир хусусият — “Бу билан ёзувчи нима демоқчи, кимни оқламоқчи ёки кимни танқид қилмоқчи”, деган саволлар билан бошингизни оғритиб ўтирмасдан, шунчаки ўқисангиз ҳам воқеалар ичига кириб, маза қилаверасиз. Пичинглар, киноя-кесатиқлар, кучли ҳажв атрофингизни гирдобдек ўраб олади. Асарнинг қайсидир саҳифаларини сал бепарвороқ ўтказиб юборган бўлсангиз, аллақайси
    4351311Открыть в Telegram
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    26 авг., 05:30

  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    17 авг., 05:56изменён

    ИТ МУҲОФИЗЛАРИ КОРПУСИ (Гурунг)Дейлик, минг тўққиз юз тўқсон иккинчи йилда, яъни мактабни битирган пайтимда Ўзбекистонда Чирчиқ, деб аталувчи катта шаҳар борлигини билардим, аммо, қачонлардир шу шаҳар менга ўз бағридан жой беришини хаёлимга келтирмаганман. Оқработчасига айтганда, насиба тортиб, шу шаҳарга келиб қолдик ва шунга ҳам ўн икки йилдан ошди. Мен ёввойи табиатли одам бўлсам керак, ҳалиям бу шаҳарда ўзимни бегона ҳис қиламан. Умуман олганда, Оқработдан бошқа бирорта қишлоқ ёки шаҳарда ўзимни эркин ҳис қилмаганман. Майли, бу ёғи бошқа мавзу, ҳозирги гурунгимизга унчалик алоқаси йўқ.Аввал ҳам айтганман, менда туғма кинофобия бор, итдан ўлгидай қўрқаман. Болаликдаги ўртоқларимнинг ҳаммаси билади, ишонмаганлар бориб сўраши мумкин, Тойир ошнам, Омон, Абдураҳмон ва бошқа дўстларимда менинг итдан қўрқишимни кўрсатувчи аниқ деталлар бор. Уларнинг итдан қўрқмаслигига қойил қолардим.
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    12 авг., 04:50

    ХУШВАҚТМИ ЁКИ ХУШБАХТ? (Гурунг)Биз мактабда ўқиб юрган пайтларда Оқработда Хушбоқ исмли одамлар кўп эди. Матбуотда Жовли Хушбоқ, Хушбоқ Раҳим тахаллуси билан ижод қилувчи инсонларга ҳам тез-тез дуч келиб турардик. Талабалик пайтимизда юқори курсда Хушвақт исмли акамиз бўларди. Кейинчалик у киши билан қадрдонлашиб кетдик. "Дунё бўйлаб" телеканалида бироз муддат бирга ишладик. Яхши инсон эди, ургутлик эди. Умри қисқа экан...Демак, Хушбоқ исми фақат Оқработда эмас, Сурхондарёда ҳам, Самарқандда ҳам бор экан-да. Эҳтимол, бошқа ҳудудларда ҳам бордир. Буниси муҳим эмас. Гап шундаки, мен биринчи марта Хушбоқ исми Хушвақт деб талқин қилинишини эшитганимда, ич-ичимда бир эътироз пайдо бўлганди. Кейин ҳам кўп йиллар давомида ўйлаб юрдим.Менимча, Хушбоқнинг асл кўриниши, хатосиз ёзилиши Хушбахт бўлса керак.Ўн йиллар олдин Наманганга хизмат сафари билан борганимизда бир йигитдан интервью
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    5 авг., 03:46изменён

    КИБЕР ВА КИБР (Гурунг)Бир ошнам бор, киберни ҳар доим кибр, деб талаффуз қилади. Ҳеч ўргатолмадик. Қарасак, аслида бу икки сўз бир-бирига анча яқин экан. Сунъий интеллект ёрдамида йигирмата кибер таркибли сўзни кибрга айлантириб чиқдик. Ҳар қалай маъно борга ўхшаяпти.Кибрхавфсизлик – инсоннинг ўз нафси ва қалбини такаббурлик хавфидан ҳимоя қилиши.Кибржиноят – манманлик ва одамларни менсимаслик оқибатида содир этилган маънавий жиноят.Кибрҳужум – кимнингдир ўз устунлигини кўрсатиш учун бошқаларнинг руҳиятига қилган тажовузи.Кибрмакон – такаббур ва ўзига бино қўйган инсонлар яшайдиган виртуал ёки ҳаётий муҳит.Кибртеррорчилик – ўз фикрини мутлақ тўғри деб билиб, бошқаларнинг қарашларини руҳан ва маънан вайрон қилиш.Кибруруш – иккита манман инсоннинг ўз обрўси ва эгоси учун олиб борадиган ўзаро кураши.Кибрспорт – ким ўзини кўпроқ мақтай олиши бўйича ўзаро мусобақалашиш
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    27 июл., 09:43изменён

    БЕШИМОВ БОБО (Гурунг)У кишини ҳамма Бешимов дейишарди. Исми қанақалигини кўпчилик билмасди. Мен ҳам сўраб-суриштириб, бир амаллаб билиб олгандим, кечадан бери эслаёлмаяпман. "Ғ" кетармиди, Ғолибмиди, ишқилиб бир ажойиб оти бор эди. Поликлиникамизда ишларди, умумий амалиёт шифокори эди. Бизнинг ва қўшни маҳалланинг аҳолисига қарарди.Бешимов - бобо эди. Биз бу маҳаллага кўчиб келиб, шу поликлиникага рўйхатга кирган пайтларимизда аллақачон етмишни уриб қўйганди. Бу - 2014-2015 йиллар эди. Ундан кейин ҳам кўп ишлади. Айниқса пандемия пайти жонини жабборга бериб меҳнат қилди. Гарчи кекса бўлса-да, йиллар жисмига ўз имзосини қўйиб, муҳр босган бўлса-да, ҳеч нарсани писанд қилмай, коронавирус билан афсонавий баҳодирлардек курашганди.Мен ҳам Бешимов билан асосан ўша пайтларда кўп учрашдим ва яқинроқдан танидим. Эрталабдан, ҳали ўзи келмасдан, эшигининг олдига қатор бўлиб навбатга туриб
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    21 июл., 14:00изменён

    ЛЮБОВЬ ХОЛА (Гурунг)Устоз Орифжон Муҳаммаджоновнинг аёли Любовь хола "На посту" газетасида мусаҳҳиҳ бўлиб ишларди. Ориф ака одатда иш вақти тугагач, хизмат машинасида аёлининг ишхонасига бориб, уни олиб, иккаласи бирга уйларига қайтишарди. Эрталаб ҳам аввал холамизни "На посту"га қўйиб, кейин "Садо"га келарди устозимиз.Любовь хола кичик жуссали, чаққонгина аёл эди. Ўзбек тилини умуман билмасди. Қасдма-қасдига олгандек, биз ҳам у кишининг тилига унча тушунмасдик. Аммо тил тафовути ҳеч нарсани англатмасди, хола жуда меҳрибон бўлгани учун бизни гапирмасимиздан тушунарди. Онамиздай ғамхўр эди.Устоз Янгибозордаги ота ҳовлисига бизни таклиф қилганда, албатта хола ҳам ўша ерда бўларди. Мен, Ғофир Жабиев, Улуғбек Ҳамроқулов, Холмурод Раббанаев ва Жўрақул Искандаровдан иборат жамоани биринчи бўлиб устознинг Вега лақабли кучуги кутиб оларди – темир эшикни тақиллатишимиз билан акиллаб
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    21 июл., 02:47

    ВАҚТНИ ТОПИШ ФОРМУЛАСИ (Гурунг-жумбоқ)7,71 км/соат тезликда ҳаракатланган "марафончи" 9 километр масофани қанча вақтда босиб ўтади?Холиёр Абдиев, Чирчиқ-Тошкент 21.07.2026
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    20 июл., 11:03изменён

    ЭШҚОБИЛ ШУКУР — ЭЛНИНГ АТОҚЛИ ШОИРИ (Гурунг)Мен атоқли шоир Эшқобил Шукурни халқнинг ардоғи, эъзози ва юксак эҳтиромига эришган пайтларидан буён биламан. Ака ўттиз ёшга етмай шоир сифатида ҳам, журналист сифатида ҳам шон-шуҳрат чўққисига чиққан эди.1993 йил. Машҳур "Саодат" журналида афсонавий "Нодираи даврон" Ҳалима Худойбердиеванинг ўринбосари бўлиб ишлаш билан бир вақтда, телевидениеда "Олтин бешик" кўрсатувини тайёрлаб, томошабинлар эътиборини қозонганди.Тўғриси, ўша пайтда тележурналистикада бундай довруғ қозониш осон эмасди. Кўрсатув деганда ҳамманинг кўз олдига "Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари", тележурналист деганда эса Дадахон Ёқубов келадиган замонда телеэкранларимизда ярқ этиб "Олтин бешик" пайдо бўлиши ростдан ҳам мўъжизакор воқеа эди.Кейинчалик эшитишимча, ўша пайтда Дадахон Ёқубов ҳам Эшқобил Шукурни юксак баҳолаган, уни ўзига муносиб рақобатчи сифатида кўрган экан.
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    19 июл., 02:59изменён

    ТЕЗЛИКНИ ТОПИШ ФОРМУЛАСИ (Гурунг-жумбоқ)Агар "марафончи" 9 км масофани 1 соату 20 дақиқада босиб ўтган бўлса, у соатига неча км тезлик билан юрган?Холиёр Абдиев, Чирчиқ — Тошкент 19.07.2026
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    15 июл., 13:51изменён

    ҚОЗОНДА АЙРОН НИМА ҚИЛАДИ? (Гурунг)Ўзбек халқ оғзаки ижодида бойчечак ҳақидаги машҳур қўшиқни кўпчилик билади. Фольклор-этнографик жамоалар айниқса Наврўз байрамларида қайта-қайта ижро қилишади:Бойчечагим бойланди, Қозон тўла айрондир. Айронингдан бермасанг, Қозон-товоғинг вайрондир.Кимлардадир савол туғилиши мумкин: қозонда айрон нима қилади? Чунки Тошкент ва водий томонларда айрон сирли челакларга ёки кастрюлларга солинади, ичига райҳонлар, олмалар, муз парчалари ташланиб, жуда ёқимли, айниқса жазирама кунларда танни яйратадиган ичимликка айлантирилади. Аниғини билмайман-у, бундай ҳузурбахш айронлар ҳеч қачон қозонга солинмаса керак. Чунки қозонга солингандан кейин қайнатилиши керак.Агар бу масалага Оқработча мантиқ билан қарайдиган бўлсак, айрон ва қозон бир-бирига жуда яқин. Ёғи олиниб, кубидан чиқарилган сатил-сатил айронлар тагида гуриллаб олов ёнаётган, ичига бир-икки
    5581621Открыть в Telegram
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    12 июл., 13:18

    "ПЕШОНАНГ ҚАНИ?" (Гурунг) 1996 йил ноябрнинг, адашмасам биринчи куни эди. Устозимиз, Деҳқонободнинг оловқалб фарзанди, фидойи ўғлони Ҳусан Эшмуродов бу ёруғ оламни тарк этди. 48 ёшда! Жуда эрта кетган. Ҳозир энди бундай ўйлаб қарасам, агар ака, дейлик, олтмиш
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    8 июл., 11:11изменён

    “ДЕҲҚОН” АКА (Гурунг)Бир минг тўққиз юз тўқсон учинчи йили Тошкент давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кирганман. Тўқсон иккинчи йилда кира олмаганим учун, иккинчи йили ҳужжат топширишда баъзи муаммоларга дуч келдим. Аниқроғи, бир ҳужжат керак бўлди. Тошкентдаги талаба акалар кечиктирмай қишлоққа бориб, давлат хўжалиги идорасидан тўғрилаб келишни маслаҳат берди. Шошилинч йўлга чиқдим. Хўжалик идорасига бориб, ўша ҳужжатни бериши мумкин бўлган кишига учрашдим.Қишлоқчилик, ҳамма бир-бирини танийди. У аканинг ҳам ўғиллари Тошкентда ўқирди. Эҳтимол, шунинг учундир, жуда яхши кутиб олди, масаламни эшитиб, анча вақт бош ирғаб ўтирди. Кейин сейфини очиб, топ-тоза, яп-янги, бўёқ ҳиди чиқиб турган бланкани қўлимга тутқазди. – Бирор жойда ёздириб оларсан, – деб жўнатиб юборди. Мен бўлсам, шунисига ҳам хурсанд, акага қайта-қайта раҳмат айтиб, кўчага чиқдим. Ва катта
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    7 июл., 01:28изменён

    ОТПУСКАГА ЧИҚИШ КЕРАК (Иккинчи гурунг)15 апрелда отпускага чиққан бўлсам, орадан уч-тўрт кун ўтиб, шу ошнам билан бир фотиҳагарчиликда учрашиб қолдик. Дуо ўқилиб, таъзиялар билдирилгач, бир-икки дақиқалик жимлик бўлди. Кейин секин-аста гурунг бошланди. Даврадаги шериклардан биттаси менга қараб "Отпуска қандай ўтяпти?" деган эди, жавоб беришга улгурмадим, ошнам менга "Бўлдими, чиқдингизми, мен айтгандай қилдингизми, айтдим-ку, отпускага чиқиш керак, чиқмаса бўлмайди, мен нима дедим...", деб узундан узоқ гурунгини бошлаб юборди. Икки гапнинг бирида "айтдим-ку, мен айтдим-да, айтмаганимда юраверар экансиз-да", дейди. Хуллас, ҳамма гап-сўзларини камида икки-уч мартадан қайтариб чиқди.Кейин эса даврадагиларга қараб ҳў ўша - тўйхонанинг олдидаги гурунгимизни бутунлай бошқача талқинда айтиб бера бошлади: "отпускага чиқдингизми, десам, йўқ, дейди, қачон чиқасиз десам, елка қисади". Шунда у
    46810743Открыть в Telegram
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    6 июл., 08:25изменён

    ОТПУСКАГА ЧИҚИШ КЕРАК (Гурунг)Бир ошнам бор. Ўзи мендан бир-икки ёш кичикроқ, лекин элликдан ошар-ошмас қариди — эзма бўлиб қолди. Эзма бўлганда ҳам улай-булай эмас, ошириб-ўтказиб юборади. Ё тавба, дейман, ҳозирдан шундай бўлса, олтмиш-етмишларда нима қилар экан? Аммо на чора, чидашга мажбурмиз. Ўртада Тошкентга келиб орттирилган дўстлик, талабалик йилларининг очин-тўқин кунлари ҳурмати бор. Бунинг устига, уни қишлоқдаги қавму қариндошлар ҳам яхши танийди. Бир-икки марта борган, қадрдонлашиб кетган. Шу даражадаки, мен телефон қилмасам ҳам, шу ошнам эринмай рақам териб, байрамларда ҳатто менинг синфдошларимни ҳам табриклаб юради. Энди кўп кўришмаймиз. Ҳар-ҳар замонда тўй-маракаларда учрашиб қолганда гаплашмасак, олдингидек оқшоми билан кафема-кафе санғишлар йўқ. Гурунгларимиз тортилиб кетган. Лекин ҳар-ҳар замонда бўлса ҳам кўришамиз-ку. Бунинг устига телефон бор, маҳал-бемаҳал
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    24 июн., 09:02

    ОҚРАБОТНИНГ “ЯВА” АФСОНАЛАРИ (Гурунг)Оқработлик катта педагог, бошланғич синф ўқувчиларидек содда, самимий ва беғубор инсон – Акбар Нармонов акамиз айтганидек, “қишлоқда мендан бошқа ҳамма мотоциклчи”. Ўтган асрнинг охирги йигирма йилида Оқработда мотоцикл ҳайдаш энг юқори чўққига чиққан. Деярли ҳар бир уйда камида биттадан мотоцикл бўлган. “Планета”, “Юпитер”, “Урал” сингари ҳақиқий “темир тулпор”лардан тортиб, “Восход”, “Минск” деган “тойчоқ”ларгача бор эди. Айниқса, “Планета 4” ва “Планета 5”нинг кириб келиши даҳшат бўлган. Қишлоқнинг энг олди йигитлари ва энг олди бўлишга ҳаракат қилганлар шу уловларни биринчи бўлиб олишга интиларди.Аммо “Ява” легенда эди. Лекин у камдан-кам кишига насиб этган. Мен айтган йигирма йилликда Оқработда уч ёки тўрттагина одамда бундай темир мўъжиза борлигини билардим. Ўша инсонларнинг деярли ҳаммаси билан боғлиқ афсоналар халқ тилида ҳанузгача яшаб
  • Бобоки гурунглар (Холиёр Абдиев)

    23 июн., 05:34изменён

    "МАНДА ҲАММА НАРСА БОР" ёхуд Орифжон Маҳмудовичнинг оғзаки афоризмлари (Гурунг)Ўзбек медиасида Орифжон Маҳмудович Муҳаммаджонов исми-шарифли инсон борлигини билганимда у киши биркам етмиш ёшда эди. Умрининг ҳақиқий нуронийлик фаслига кирган эди. Яъни 2007 йилда у киши телерадиокомпаниянинг "Садо" газетасига бош муҳаррир бўлиб келган пайтда дастлаб сиртдан, кейин шахсан танишдик.Биринчи учрашувимизнинг ўзиёқ жуда самимий кечган. Қаерда ишлашим, қандай режимда ишлашим, қанча маош олишим, қайси вилоятдан эканлигим ва ҳоказо, ҳаммасини меҳрибонлик билан обдон суриштирган. "Ҳа, яхши", деган суҳбатимиз охирида. Эртасими ё индиними чақириб, ярим ставка ишга қабул қилган. "Бизга ҳафтасига бир ярим кун келсангиз, етади", деган қандайдир вазминлик билан. Шундай қилиб, 2011 йилгача бирга ишладик.Энди ўйласам, ўшанда устоз бизни шунчаки ишга эмас, бутунлай ҳаётига қабул қилган экан. Чунки