gram news
Аватар канала БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

@bpk_uz

«Бозор, пул ва кредит» ҳар чорак чиқадиган илмий-амалий, молия-иқтисод ва банк соҳаси журнали. 1996 йилдан бери нашр этиб келинмоқда. Сайт: bpk.uz YouTube: @bozorpulvakredit Instagram: @bpk_uz Faceboo

10,607подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    5 нояб., 08:01

    💳 Сентябрда кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари пасайди2026 йил сентябрь ойида миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 20,4 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоиз бандга паст.📊 Тижорат кредитлари бўйича ўртача ставка 22 фоиз бўлиб, йиллик ҳисобда 1,1 фоиз бандга пасайган.Жисмоний шахслар учун миллий валютадаги реал фоиз ставкаси 10,2 фоиз, юридик шахслар учун эса 10,6 фоизни ташкил этди.💵 Чет эл валютасидаги кредитлар бўйича ўртача номинал ставка 10,5 фоиз бўлиб, ўтган йилга нисбатан 0,4 фоиз бандга ошган.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    5 нояб., 05:53

    📈 Фонд биржасида савдолар ҳажми 17,25 трлн сўмга етди2026 йил 4 ноябрь ҳолатига кўра, “Тошкент” Республика фонд биржасида савдоларнинг умумий ҳажми 17,25 трлн сўм ёки қарийб 1,44 млрд долларни ташкил этди.📊 Шундан: — биржа котировкалаш варағидаги савдолар — 11,3 трлн сўм (943,7 млн доллар); — листингдан ташқари савдо майдонида — 5,94 трлн сўм (496,2 млн доллар).Шунингдек, валюта облигациялари бўйича савдолар ҳажми 42,71 млн долларга етган.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    4 нояб., 09:58

    🏠 9 ойда 20,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди2026 йил январь–сентябрь ойларида ипотека дастури доирасида фуқароларга жами 20,9 трлн сўмлик кредитлар ажратилди.📈 Бу йил учун белгиланган 23 трлн сўмлик режанинг 91 фоизи бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39 фоизга кўп.Кредитларнинг: — 12,8 трлн сўми давлат бюджети; — 6,1 трлн сўми тижорат банклари; — 2 трлн сўми компания маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.💰 1 октябрь ҳолатига ипотека кредитлари бўйича 1,2 трлн сўмдан ортиқ субсидия тўланди. Шундан 800,3 млрд сўми фоиз тўловларини қоплашга, 407,8 млрд сўми эса 13 722 нафар фуқаронинг бошланғич бадали учун йўналтирилди.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    4 нояб., 08:04

    🏦 Марказий банк 2027 йилда инфляцияни 5 фоизга туширишни мақсад қилмоқдаМарказий банк Бошқаруви 4 ноябрь куни 2027 йил ва 2028–2029 йилларга мўлжалланган пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини тасдиқлади.📊 Асосий сценарийга кўра: — иқтисодий ўсиш 2027 йилда 7–7,5 фоиз, 2028–2029 йилларда 6,5–7,5 фоиз бўлиши; — инфляция 2027 йилнинг иккинчи ярмида 5 фоизлик таргетга тушиши; — базавий инфляция 2027 йилда 4–5 фоизгача пасайиши кутилмоқда.💰 Марказий банк 2026–2027 йилларда пул-кредит шароитларини қатъий даражада сақлашни режалаштирмоқда. Инфляция барқарор пасайган тақдирдагина шароитларни босқичма-босқич юмшатиш имконияти кўриб чиқилади.Шунингдек, UZONIA ролини кучайтириш, деривативлар бозорини ривожлантириш, фоиз ва валюта хатарларини хеджирлаш инструментларини кенгайтириш ҳамда исломий банклар учун ликвидлик инструментларини жорий этиш режалаштирилган.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    4 нояб., 06:00

    📊 Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ 44,7 млн сўмга етдиМиллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 44,7 млн сўмни ташкил этди.📈 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 6,4 фоизга ўсган.Ҳудудлар кесимида энг юқори натижалар: — Навоий вилояти — 140 млн сўм; — Тошкент шаҳри — 114,5 млн сўм; — Тошкент вилояти — 47,6 млн сўм; — Бухоро вилояти — 36,7 млн сўм.Энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилоятида қайд этилган — 21,6 млн сўм.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    3 нояб., 14:09

    🇺🇿 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқдаПрезидент Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда.📊 Рўйхатга олиш йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар, ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилганлар, деҳқон ва оилавий хўжаликлар, ҳунармандлар ҳамда бошқа иқтисодий бирликларни қамраб олади.Юридик шахслар саволномани hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилган шахслар эса census.stat.uz орқали мустақил тўлдириши мумкин.Маълумотлар субъектларнинг фаолият тури, бандлик, электрон тижорат, экспорт-импорт ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни қамраб олади. Натижалар иқтисодиётнинг ҳақиқий кўламини баҳолаш ва статистик бизнес-регистрларни янгилаш учун ишлатилади.🔐 Респондентларнинг индивидуал маълумотлари махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    3 нояб., 08:04

    🚜 ЯТТлар учун лизингдан фойдаланишдаги чеклов олиб ташланмоқдаЯнги қонун билан якка тартибдаги тадбиркорларнинг лизинг хизматларидан фойдаланишига тўсқинлик қилиб келган ҳуқуқий чеклов бартараф этилмоқда.📌 Амалдаги тартибда лизингга олинган мол-мулк лизинг олувчининг бухгалтерия балансида ҳисобга олиниши талаб этилар эди. Бироқ ЯТТлар бундай баланс юритмагани сабабли амалиётда қийинчиликлар юзага келган.Эндиликда лизинг олувчи ЯТТ бўлса, ускуна ёки техника лизинг берувчининг балансида ҳисобга олинади.Шунингдек, ҳужжатда мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам аниқлаштирилиб, ЯТТлар учун лизингдан фойдаланишнинг ҳуқуқий механизми соддалаштирилмоқда.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    3 нояб., 06:45

    💵 Аҳоли 9 ойда банкларга 18,9 млрд доллар сотдиМарказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил январь–сентябрь ойларида жисмоний шахслар банкларга 18,9 млрд доллар сотган. Бу ўтган йилнинг мос давридаги 15,3 млрд доллардан юқори.Шу даврда аҳоли банклардан 11 млрд доллар сотиб олган. Натижада сотилган валюта ҳажми харид қилинган валютадан 7,9 млрд долларга кўп бўлган.📊 Халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга 15,2 млрд доллар келиб тушган, мамлакатдан эса 2 млрд доллар чиқиб кетган. Пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 13,2 млрд долларни ташкил этган.💱 Йилнинг 9 ойида доллар курси 11 765–12 320 сўм оралиғида бўлган. Сентябрь якунида курс 11 821 сўмни ташкил этган.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    22 сент., 14:29

    🌐 Тошкентда IPAM Forum 2026 ўтказилдиМарказий банк берган хабарга кўра, 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро захираларни бошқариш форуми — IPAM Forum 2026 бўлиб ўтди.Форумда марказий банклар, халқаро молия институтлари, инвестиция банклари ва активларни бошқарувчи йирик компанияларнинг 250 нафар вакили иштирок этди. Шундан қарийб 80 нафари 35 дан ортиқ хорижий ва халқаро ташкилотларни тақдим этди.Тадбир доирасида 5 та панель сессияси ва 27 та эксперт тақдимоти ўтказилиб, халқаро захираларни бошқариш, инвестиция портфелларини диверсификация қилиш, стратегик активлар тақсимоти, риск ва ликвидлик мувозанати ҳамда олтиннинг захиралар таркибидаги ўрни муҳокама қилинди.Форумда иштирок этган активларни бошқарувчи ташкилотларнинг жами бошқарувдаги активлари қарийб 36 трлн доллар, қатнашган марказий банклар ва давлат институтларининг расмий халқаро захиралари эса 3,4 трлн долларни
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    22 сент., 07:29

    🏦 «Капиталбанк» BNY’да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди«Капиталбанк» АТБ дунёнинг йирик молиявий институтларидан бири — BNY (The Bank of New York Mellon) банкида АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди.Ушбу ҳамкорлик банкнинг халқаро корреспондентлик тармоғини кенгайтириш, АҚШ долларидаги тўловларни янада самарали амалга ошириш ва тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиш имконини беради. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мижозлар учун хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўшимча имкониятлар яратилади.Айни пайтда «Капиталбанк» 17 та хорижий банк билан корреспондентлик муносабатларини йўлга қўйган бўлиб, АҚШ доллари, евро, Британия фунт стерлинги, Швейцария франки, Хитой юани ва бошқа валюталарда халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга.BNY — 1784 йилда ташкил этилган АҚШнинг энг қадимги
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    21 сент., 10:46

    🤝 AloqaBank ва “Les Ailes” ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қиладиAloqaBank ва “Les Ailes” франшиза тармоғи ўртасида ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган меморандум имзоланди.Айни пайтда “Les Ailes” тармоғининг Ўзбекистон бўйлаб 60 га яқин филиали мавжуд бўлиб, уларда қарийб 1 500 нафар ёш меҳнат қилмоқда.Меморандум доирасида тармоқни кенгайтириш ва янги филиаллар очиш учун тадбиркорларга 7 йилгача муддатга, йиллик 18 фоиз ставкада кредитлар ажратиш кўзда тутилган.Шунингдек, ҳудудлардаги ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва кейинчалик уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш режалаштирилган.Ҳамкорлик ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, франшиза бизнесини ривожлантириш ва янги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    21 сент., 05:40

    📊 «Маҳалла лойиҳаси» доирасида 14,8 трлн сўм кредит ажратилдиМарказий банк хабар беришича, 2026 йил январь–август ойларида «Маҳалла лойиҳаси» доирасида 14,8 трлн сўм кредит ажратилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 трлн сўмга ёки 47 фоизга кўп.Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш: 🔹 Навоий вилоятида — 67%; 🔹 Самарқанд вилоятида — 65%; 🔹 Сирдарё вилоятида — 50% қайд этилди.Шунингдек, январь–август ойлари учун белгиланган 10,1 трлн сўмлик режа 146 фоизга бажарилди. Жами 139,7 мингта кредит ажратилган. Натижалар кредитлаш ҳажмининг барча ҳудудларда кенгайгани ва белгиланган режа сезиларли даражада ортиғи билан бажарилганини кўрсатмоқда.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    19 сент., 06:51

    💱 Ўзбекистонда валютага талаб 17,3 фоизга ошди2026 йилнинг январь–август ойларида ички валюта бозорида юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган умумий талаби 44,3 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,3 фоизга кўп.Шундан: — юридик шахслар томонидан 34,7 млрд доллар; — жисмоний шахслар томонидан 9,6 млрд доллар валюта харид қилинган.Шу даврда бозордаги валюта таклифи 25,5 фоизга ўсиб, 38,2 млрд долларга етди. Жумладан, аҳоли тижорат банкларига қарийб 16,6 млрд доллар, юридик шахслар эса 21,6 млрд доллар миқдорида валюта сотган.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    18 сент., 05:11

    🇺🇿🇧🇾 МКБАНКда Беларусь элчиси билан ишчи учрашув ўтказилдиМКБАНКда Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида факторинг йўналишига инвесторларни жалб этиш, шунингдек, бошқа молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар истиқболли йўналишлар бўйича фикр алмашиб, келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма ташаббуслар ва ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    17 сент., 04:50

    🇺🇿🇰🇷 Тошкент ва Пусан молия марказлари ҳамкорликни кучайтирадиТошкент халқаро молия маркази ва Busan Finance Center ўртасида институционал ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.16 сентябрь куни Пусан шаҳрида Жаҳон халқаро молия марказлари альянси — WAIFCнинг йиллик йиғилиши доирасида меморандум нусхаларини алмашиш маросими бўлиб ўтди.Ҳужжат доирасида томонлар: 🟠 барқарор ва рақамли молия соҳасида ҳамкорлик қилиш; 🟠 халқаро молия марказларини бошқариш бўйича тажриба алмашиш; 🟠 қўшма тадқиқот ва таълим дастурларини амалга ошириш; 🟠 Тошкент ва Пусанга молия институтлари, халқаро компаниялар ҳамда профессионал хизмат кўрсатувчиларни жалб этишни режалаштирмоқда.✍️ Мазкур меморандум Тошкент халқаро молия маркази WAIFCга тўлақонли аъзо бўлганидан кейинги биринчи икки томонлама ҳамкорлик келишуви ҳисобланади.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    16 сент., 09:27

    📊 Fitch Ўзбекистондаги 5 та банк рейтингини қайта кўриб чиқдиFitch Ratings 7–15 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги бешта нодавлат банк бўйича янги рейтинг қарорларини эълон қилди.🔹 Капиталбанк — узоқ муддатли рейтинг «B»дан «B+»га оширилди. Агентлик банкнинг бизнес кўлами, капиталлашуви ва ликвидлигини ижобий баҳолади. Шу билан бирга, Fitch тижорий сабабларга кўра банк рейтингларини кейинчалик кузатишни тўхтатди.🔹 Ипотека-банк — рейтинг «BB» даражасида сақланди, прогноз эса «Барқарор»дан «Ижобий»га ўзгартирилди. Бунга операцион муҳит яхшиланиши, муаммоли активлар қисқариши ва капиталлашувнинг мустаҳкамланиши асос бўлган.🔹 TBC Bank Uzbekistan — узоқ муддатли рейтинг «BB-» даражасида, «Барқарор» прогноз билан тасдиқланди. Fitch банкнинг тез ўсиши билан бирга кредит рисклари ва муаммоли кредитлар улушининг ошишини ҳам қайд этган.🔻 ANORBANK — рейтинг «B-»дан «CCC+»га
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    16 сент., 04:25

    💳 Банк картангиз нега блокланганини энди банкнинг ўзи айтиб берадиМарказий банк, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари ўртасида InfoCards ахборот алмашинуви тизими жорий этилди.Янги тизим орқали банк картаси блокланган тақдирда: 🔹 карта қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан блоклангани; 🔹 қачон блоклангани; 🔹 блоклашга нима сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотларни тезкор аниқлаш мумкин.Эндиликда бу маълумотларни олиш учун Марказий банкка алоҳида мурожаат қилиш шарт эмас. Карта эгаси ўзига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилиши кифоя.Банк InfoCards тизими орқали тегишли маълумотларни текшириб, карта нима сабабдан ва қайси орган томонидан блоклангани бўйича тушунтириш беради.✅ Тизим фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини камайтириш, мурожаатларни кўриб чиқишни тезлаштириш ва банк хизматларида шаффофликни оширишга қаратилган.📰 BPK_
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    15 сент., 11:48

    ⚡️ Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш ва пенсия тизимини янгилаш таклиф қилинмоқдаПенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатда пенсия ёши, минимал иш стажи, пенсияни ҳисоблаш тартиби ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимига оид муҳим ўзгаришлар назарда тутилган.🔹 Пенсия ёши босқичма-босқич 3 йилга оширилиши мумкин. 2028 йилдан ҳар йили 3 ойдан оширилиб, 2039 йилга келиб эркаклар учун 63 ёш, аёллар учун 58 ёш этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда.🔹 Пенсия олиш учун минимал иш стажи 15 йилга етказилади. Ҳозирги 7 йиллик талаб 2027 йилдан ҳар йили бир йилдан оширилиб, 2034 йилда 15 йилга етказилиши кўзда тутилган. Етарли стажга эга бўлмаган фуқаролар пенсия ёшидан 5 йил ўтгач ёшга доир нафақа олиши мумкин бўлади.🔹 Пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври узайтирилади. Ҳозирги 5 йил ўрнига 2034 йилга бориб 12 йиллик иш
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    15 сент., 06:15

    🌐 Тошкентда халқаро захираларни бошқариш масалалари муҳокама қилинади18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан IPAM Forum 2026 — Халқаро давлат активларини бошқариш форуми ўтказилади.Форумда хорижий марказий банклар, халқаро молия институтлари, суверен инвестиция ташкилотлари, инвестиция банклари ва етакчи экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.Жумладан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро ҳисоб-китоблар банки, шунингдек, Швейцария, Сингапур, Грузия ва бошқа давлатлар марказий банклари вакиллари қатнашади.Форум доирасида: 🔹 халқаро захираларни бошқариш тенденциялари; 🔹 активларни стратегик тақсимлаш; 🔹 инвестиция портфелларини диверсификация қилиш; 🔹 молиявий рискларни бошқариш; 🔹 олтиннинг халқаро захиралардаги ўрни каби масалалар муҳокама қилинади.📰 BPK_uzга обуна
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    14 сент., 08:05

    📌 Кичик бизнес учун текширувларга 3 йиллик мораторий жорий этилдиПрезидентнинг ПФ–175-сонли Фармони билан кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга нисбатан 3 йиллик мораторий белгиланди.🔹 Мораторий йиллик даромади 10 млрд сўмгача бўлган микро ва кичик бизнес субъектларига татбиқ этилади.❗️Бироқ барча текширувлар тўхтатилмайди. Жиноят ишлари, инсон ҳаёти ва саломатлиги, меҳнат қонунчилиги, фуқаролар мурожаатлари, ҚҚСни қайтариш ҳамда тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ текширувлар бундан мустасно.🔹 Ўрта ва йирик бизнес учун ҳам енгилликлар назарда тутилган. Тадбиркор ихтиёрий аудитдан ўтган тақдирда, аудит қамраб олган давр бўйича қайта солиқ аудити ўтказилмайди.✅ Агар аудит жараёнида аниқланган камчиликлар 30 кун ичида бартараф этилса, тадбиркорга молиявий жарима қўлланилмайди.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота