Последние посты

Bugun.uz | Расмий канал
14 окт., 04:13
Тошкентда 62 та кўча ва сайр ҳудудини ободонлаштириш режалаштирилмоқдаТошкент шаҳар ҳокимининг 12 октябрдаги қарори билан пойтахт туманларида соҳилбўйи, гавжум кўчалар, туризм маҳаллалари, фестиваль кўчалари ва сояли сайр ҳудудларини ташкил этиш бўйича 62 та манзил рўйхати белгиланди.Қарорга илова қилинган рўйхатга кўра, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маблағга эҳтиёж 22,146 миллиард сўм этиб кўрсатилган. Бу объектларни қуриш ва ободонлаштиришнинг умумий қиймати эмас.Рўйхатдан, жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳрисабз, Яҳё Ғуломов, Содиқ Азимов ва Паркент кўчалари, Миробод туманидаги Ойбек, Фидокор ва Амир Темур шоҳкўчаси, Сергели туманидаги Лутфикор ва Қипчоқ кўчалари ўрин олган.Шунингдек, Чилонзор туманидаги Афросиёб кўчасида фестиваль кўчаси, Шайхонтоҳур туманида эса Анҳор бўйида соҳилбўйи кўчасини ташкил этиш назарда тутилган.Лойиҳалар Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Янгихаёт ва Яшнобод туманларини қамраб олади.@bugunrasmiy1,250Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
14 окт., 03:33
Ўзбекистонда газ, электр ва иссиқлик таъминоти бўйича янги тарифлар таклиф қилиндиАҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда иссиқлик ва суюлтирилган газ тарифларини ўзгартиришга оид Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.Ҳужжатларда қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда:— 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш. Хусусан, Тошкент шаҳрида иситиш нархи 1 квадрат метр учун суткасига 314 сўм, иссиқ сувнинг 1 куб метри 11 607 сўм, ҳисоблагичсиз эса бир киши учун ойига 45 330 сўм этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда;— суюлтирилган газ нархини 1 килограмм учун 5 000 сўм этиб белгилаш. Уни аҳолига етказиб бериш хизмати учун чекланган нарх 1 килограммга 1 300 сўм бўлиши назарда тутилган;— ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;— табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергиясининг базавий меъёрини 200 дан 350 кВт·соатгача ошириш;— эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газ хариди учун ҳар килограммга 3 000 сўмдан, ойига 20 килограммгача, яъни 60 минг сўмгача компенсация тўлаш;— электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация тўлаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача, кўмир хариди учун моддий ёрдам муддатини эса 2029 йил 1 январгача узайтириш.Шунингдек, 2028 йилдан бошлаб марказлашган иссиқлик таъминоти тарифларини ҳар йили 1 майда, инфляция даражасидан келиб чиқиб, 10 фоиздан ошмаган миқдорда индексация қилиш таклиф этилмоқда.@bugunrasmiy1,140Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
14 окт., 03:02
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан борадиЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14–15 октябрь кунлари Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.Саммитда Осиё қитъасида ишонч, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, транспорт боғлиқлигини ривожлантириш, рақамлаштириш ва барқарор иқтисодий ўсиш масалалари муҳокама қилинади.Тадбир якунлари бўйича Боку декларацияси ҳамда ташкилотнинг роли ва самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.Шунингдек, Мирзиёев саммит доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.@bugunrasmiy1,080Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
13 окт., 15:00
💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз?Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақатгина замонавий билимларни эгаллаш ва энг сўнгги хабарларни доимий кузатиб бориш муҳим.Агар ҳақиқий пул топишни ва эркин яшашни истасангиз, бизни кузатинг — бу ерда бюрократия эмас, реал билим ва натижа бор.Ўзгариш вақти келди.МАНЗИЛ:👇 https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi1,260Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
13 окт., 13:30
Тошкентда иссиқхоналар учун экологик талаблар кучайтирилиши мумкинПрезидент Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни иссиқхоналар фаолиятига «яшил» технологияларни жорий этиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича тақдимот билан танишди.Тошкент шаҳри ва унга туташ бешта туманда иссиқхоналар учун махсус экологик тартиб жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, иситишда табиий газ, электр, геотермал ва қуёш энергияси, шунингдек, иссиқлик электр станцияларининг иккиламчи иссиқлигидан фойдаланишга рухсат берилади. Шина, пластмасса, битум, мазут, ишлатилган мой ва чиқиндиларни ёқишга йўл қўйилмайди.Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган иссиқхоналарга 1 декабрга қадар бошқа энергия манбаларига ўтиш таклиф этилади. Белгиланган қатъий техник талабларга жавоб берадиган иссиқхоналарга эса қаттиқ ёқилғидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.15 октябрдан 2027 йил 15 мартгача иссиқхоналарда доимий экологик мониторинг олиб борилади. Назорат жараёнида ўлчов ускуналари, видеокузатув воситалари ва дронлардан фойдаланилади. Чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилмагани, чиқиндилар меъёридан ошгани ёки тақиқланган ёқилғидан фойдаланилгани аниқланса, зарур ҳолларда иссиқхона фаолияти тўхтатилади.Янги талабларга мослашиш учун тадбиркорларга ҳар гектарга 50 миллион сўмгача субсидия ва етти йил муддатга 3 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратиш таклиф этилди.Шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш, айланмадан олинадиган солиқдан озод қилиш ҳамда энергия тежамкор тизимлар истеъмол қилган электр энергияси харажатининг ярмини қоплаш таклиф қилинмоқда.Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги хонадонларга «яшил» энергия манбалари ва самарали ускуналарни жорий этиш учун 100 миллион сўмгача грант ажратиш масаласи кўриб чиқилди. Янги «яшил» иссиқхона қуришга 300 миллион сўмгача, мавжудини қайта жиҳозлашга эса 150 миллион сўмгача имтиёзли кредит бериш назарда тутилмоқда.Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги «Surxon-Agro» эркин иқтисодий зонасига банклар балансидаги иссиқхоналарни кўчириш таклиф этилди. Тошкент шаҳри ва вилоятидан иссиқхоналарини кўчирадиган тадбиркорлар учун ер участкаларини имтиёзли шартларда аукционга чиқариш масаласи ҳам кўриб чиқилди.@bugunrasmiy1,270Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
13 окт., 13:11изменён
Тошкентда автобус йўлакларини назорат қилувчи камералар ўрнатилдиТошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасининг 6 километрлик қисмида, ҳар икки йўналишда автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларида ҳаракатни назорат қилувчи камералар ўрнатилди.Камералар ажратилган йўлаклардан бошқа транспорт воситалари фойдаланишини назорат қилишга мўлжалланган. Пойтахтнинг бошқа кўчаларидаги автобус йўлакларида ҳам бундай камералар босқичма-босқич ишга туширилмоқда.Эслатиб ўтамиз, соат 06:00 дан 23:00 гача автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларида ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлмаган транспорт воситаларининг юриши тақиқланади.Масъулларнинг таъкидлашича, назоратни кучайтиришдан мақсад жамоат транспортининг тирбандликларсиз ҳаракатланиши, қатнов жадвалига риоя қилиниши ва йўловчиларнинг манзилига ўз вақтида етиб боришини таъминлашдир.@bugunrasmiy1,050Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
13 окт., 13:09
Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинландиДониёр Мукумджанович Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.У тайинловга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.Юсупов Тошкент автомобиль йўллари институтида автомобиль йўллари ва иншоотлари қурилиши, шунингдек, автомобиль йўллари ва аэродромлар йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратурани тамомлаган.У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар йўл қурилиш ва таъмирлаш трести, Республика йўл жамғармаси, Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси ҳамда Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизматида масъул лавозимларда ишлаган.@bugunrasmiy1,100Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
13 окт., 04:14
Uzbekistan Airways ички авиақатновлар учун чипталарнинг янги нархларини эълон қилди16 октябрдан Uzbekistan Airways’нинг ички авиақатновлар учун янгиланган тарифлари амал қила бошлайди.Хусусан, Тошкентдан бир томонлама йўналишлар бўйича авиачипталар нархи қуйидагича:• Андижон — 201 062 сўмдан; • Бухоро — 241 274 сўмдан; • Наманган — 201 062 сўмдан; • Нукус — 442 336 сўмдан; • Самарқанд — 201 062 сўмдан; • Термиз — 361 911 сўмдан; • Урганч — 442 336 сўмдан; • Фарғона — 201 062 сўмдан.Аввалроқ Рақобат қўмитаси томонидан ички авиақатновлар учун чипта нархларининг ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилиши ҳақида маълум қилинганди.@bugunrasmiy1,380Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 13:31
Фуқароларга ҳокимликларнинг норматив ҳужжатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилиши мумкинПрезидент Шавкат Мирзиёев маъмурий одил судловни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар билан танишди.Таклифга кўра, фуқаролар маҳаллий ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари уларнинг ҳуқуқларини бузган тақдирда, бевосита маъмурий судга шикоят қилиши мумкин бўлади. Амалда бундай имконият мавжуд эмас.Шунингдек, давлат органи қонунбузилишга йўл қўйганини тан олиш талаби билан судга муддатсиз мурожаат қилиш имкониятини яратиш таклиф этилди. Ҳозир маъмурий судга мурожаат қилиш учун умумий олти ойлик муддат белгиланган.Суд қарорини бажармаган мансабдор жаримага тортилганидан кейин ҳам қарорни такроран бажармаса, суд қонуний чора кўриш учун прокурорга хабар бериши назарда тутилмоқда.Президент таклифларни қўллаб-қувватлади.
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 12:38
Мудофаа вазирига икки нафар ўринбосар тайинландиҚаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Адлия полковниги Жаҳонгир Муратов эса мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 10:11
Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табрикладиПрезидент Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.Давлат раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади. Суҳбатда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо, энергетика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, «Шовот — Тошҳовуз» қўшма савдо зонаси фаолияти муҳокама қилинди.Томонлар Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ҳамда Туркманистонда ўтказиладиган МДҲ саммитига тайёргарлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.1,050Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 09:51
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда олтин мукофот олдиЎзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Бен Кингсли иштирокидаги «Маърифат акс-садоси» фильми Испанияда ўтказилган Terres Travel Festival 2026 фестивалида олтин мукофотга сазовор бўлди.40 дан ортиқ мамлакат лойиҳалари қатнашган фестивалда фильм «Туристик хизмат» номинациясида ғолиб бўлган.«Маърифат акс-садоси» 2026 йилда New York Festivals ва Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалига ҳам чиққан, Белграддаги SILKFEST 26 фестивалида эътироф этилган.Фильмда «Оскар» совриндори Бен Кингсли Ўзбекистон олим ва мутафаккирлари ҳамда ислом цивилизациясининг илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади.1,340Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 08:38
Ўзбекистонда маҳаллаларнинг «яшил рейтинги» жорий этилиши мумкинПрезидент Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» лойиҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар билан танишди. Энди кўчат экиш натижасини уларнинг 1, 3 ва 5 йилдан кейинги ҳолатига қараб баҳолаш таклиф қилинмоқда.Шунингдек, маҳаллалар учун «яшил рейтинг» жорий этиш кўриб чиқилди. Унда яшил майдонлар улуши, аҳоли сонига нисбатан дарахтлар сони, янги кўчатларнинг қанчаси тутиб кетгани ва аҳоли иштироки ҳисобга олинади. Юқори натижа кўрсатган маҳаллаларга қўшимча маблағ ва микро-грантлар ажратилиши мумкин.Ҳар бир маҳалла учун кўчат тури, экиладиган жой ва суғориш тизими кўрсатилган «яшил харита» ҳам ишлаб чиқилади. Кўчатларни камида уч йил парваришлаш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.1,310Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 07:52изменён
Тошкент марказидаги яшил ҳудудда автотураргоҳ қуриш режалаштирилмоқдаТошкент шаҳар ҳокимлиги Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортидаги 1,3 гектар ер майдонида давлат-хусусий шериклик асосида автотураргоҳ қуришни режалаштираётганига davletovuz канали эътибор қаратмоқда. Бу бўйича шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақовнинг тегишли қарори қабул қилинган.Лойиҳа доирасида ҳудудда автотураргоҳ билан бирга хиёбон ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Ер участкаси 514 млн сўм бошланғич қиймат билан электрон аукционга чиқарилади.Ғолиб хусусий шерик ердан 10 йил фойдаланади ва лойиҳага камида 10 млрд сўм инвестиция киритиши керак.Шартларга кўра, автотураргоҳдан тушадиган ҳар бир тўловнинг 15 фоизи давлат шеригига, 5 фоизи «Пуллик тўхташ жойи» операторига ўтказилади.
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 05:32
Ўзбекистонда юк ташиш соҳасининг 42 фоиздан ортиғи яширин иқтисодиёт ҳиссасига тўғри келмоқдаПрезидент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасидаги йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда юк ташиш соҳасида кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши ҳали ҳам 42 фоиздан юқори экани қайд этилди.Муаммони қисқартириш учун ягона рақамли транспорт тизими, ташувчилар реестри, электрон йўл варақаси ва юк ташишга буюртмаларни қабул қилувчи агрегаторни жорий этиш таклиф қилинди. Юкларни реал вақт режимида кузатиш тизими ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.Шунингдек, асосий темир йўл участкаларини модернизация қилишга 200 млн доллар йўналтириб, уларнинг ўтказувчанлигини 25–30 фоизга ошириш мумкинлиги билдирилди.2030 йилгача транспорт соҳасига 9,1 млрд доллар инвестиция жалб қилиш ва транспорт хизматлари экспортини 5,7 млрд долларга етказиш режалаштирилган.1,090Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 04:44
1,000Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
22 сент., 04:34
Саида Мирзиёева БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашдиПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Учрашув БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида бўлиб ўтди.Томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди.БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси 8 сентябрда очилган, умумий сиёсий мунозаралар эса 22 сентябрда бошланади. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам Бош Ассамблея минбаридан нутқ сўзлаши кутилмоқда. Унинг чиқиши АҚШ вақти билан 23 сентябрга режалаштирилган.1,140Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
17 сент., 06:40
Европада болалар учун ижтимоий тармоқларда ёш чекловларини кучайтириш таклиф қилиндиЕвропа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги чораларни таклиф қилди.Таклифга кўра, 13 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш, 15 ёшгача шахсий аккаунт очишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда. 13–15 ёшдагилар учун ота-она назоратидаги махсус аккаунтлар жорий қилиниб, улардан фойдаланиш кунига бир соат билан чекланиши мумкин.15–18 ёшли фойдаланувчилар учун эса платформаларга болалар хавфсизлигини ҳисобга олган дизайн талабларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.Фон дер Ляйен ижтимоий тармоқлардаги қарамликка олиб келувчи функциялар, экстремал контентга жалб қилиш ва сунъий интеллект орқали болаларнинг сохта жинсийлаштирилган тасвирларини яратиш каби хавфларга алоҳида эътибор қаратди.
Bugun.uz | Расмий канал
16 сент., 09:07
Президент Администрациясида йирик лойиҳалар бўйича таклифлар муҳокама қилиндиПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жамоа билан яқин вақтда амалга оширилиши мумкин бўлган йирик лойиҳалар ва устувор йўналишларни муҳокама қилганини маълум қилди.Унинг айтишича, учрашувда долзарб масалалар таҳлил қилиниб, турли ечимлар кўриб чиқилган ва Президентга тақдим этиладиган таклифлар шакллантирилган.2,080Открыть в Telegram
Bugun.uz | Расмий канал
16 сент., 07:30
Марказий банкнинг Гаров реестри ишламай қолдиБугун, 16 сентябрь куни garov.uz тизимида техник носозлик юзага келди. «Гаров реестри» МЧЖ буни интернет тармоғидаги техник муаммолар билан изоҳлади.Гаров реестрида қарздорларнинг гаровга қўйилган мол-мулки ва кредиторларнинг унга бўлган ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотлар сақланади. Тизимдаги носозлик сабаб гаров бўйича ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва реестрдан чиқариш имкониятлари чекланган.Компания носозликни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди. Тизим қачон тўлиқ ишга тушиши ҳозирча маълум эмас.1,700Открыть в Telegram
