gram news
Аватар канала buxarabest

buxarabest

@buxarabest

Bukhara best. uz Расмий Электрон ОАВси Республикамиз ва Бухоро вилоятидаги энг сўнги янгиликлар хамда сизни кийнаётган муаммоларни ёритиб боради. Муаммо ва хабарингизни @Jurnalisttv га юборишингиз мумкин. Bukhara_best.uz Инстаграм-Ютуб: Bukhara best

ПроектыENПолитика

37,171подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • buxarabest

    22 сент., 17:22

    #️⃣Муқаддам пора олгани учун 6 йилга қамалиб оқланиб ишга тикланган ЙПХ ходими яна пора олиб 5 йилга қамалди.Нималар бўлмоқда???🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    22 сент., 14:23

    МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш бошқармаси томонидан фуқароларни муносиб ва доимий иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилади. 📅 23 сентябрь ⏰ Соат 09:00 📍 Манзил: Самонийлар истироҳат боғиЯрмаркада корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилади ҳамда иш излаётган фуқароларга муносиб иш топиш имконияти яратилади. 👥 Иш излаётган фуқароларни меҳнат ярмаркасида фаол иштирок этишга таклиф этамиз! Яхши иш — фаровон ҳаёт гарови!Maълумот учун тел раками 93 458 64 63🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    22 сент., 11:56

    🐑 Қирғизистонда "Арашан" зотига мансуб қўй $1 млнга сотилгани айтилмоқдаТаъкидланишича, қўй мамлакатда машҳур бўлган "Франкел" лақабли қўчқорнинг ўғли бўлиб, у бир неча йил олдин Қозоғистонга ўша вақтда $150 мингга сотилган.Битим ушбу зотни ривожлантиришга бағишланган фестивалда имзоланган.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
    374видео1Открыть в Telegram
  • buxarabest

    22 сент., 06:53

    🏘Кўчмас мулк эгалари учун қулай ечим!👨‍💻 Кадастр паспортини ҳеч қаерга бормасдан, навбатларда турмасдан онлайн расмийлаштирса бўлади.💁🏻‍♂️ Бунинг учун:🗄 my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш; 🗄 «Кадастр» бўлимидан тегишли хизматни танлаш; 🗄 керакли маълумотларни тўлдириб, ариза йўллаш кифоя.🪪 Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қўл остимизда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.📱 Мурожаат кўриб чиқилгач, талабгорга my.gov.uz орқали электрон шаклдаги кадастр паспорти тақдим этилади.🏠 Кўчмас мулк ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бошқа хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    21 сент., 16:38

    Бухоро шаҳрида 832 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди"Ўзэнергоинспекция" томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида ЙТТ У. Ф. га қарашли нотурар бинода ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 832 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    21 сент., 15:07

    Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.Ҳоким ёрдамчиларининг маҳалладаги асосий вазифалари: 🔹 аҳолини доимий ишга жойлаштириш ва бандлигини кузатиш; 🔹 аҳолини касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, ўқишдан сўнг бандлигини таъминлаш; 🔹 камбағал оилалар учун индивидуал режа асосида барқарор бандликни таъминлаш; 🔹 микролойиҳаларни аниқлаш, молиялаштириш ва ишга тушириш; 🔹 маҳалланинг “ўсиш нуқталари” ва ихтисослашувини белгилаш; 🔹 томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилини жорий этиш; 🔹 бўш бино ва ер участкаларини аниқлаб, аукционга чиқариш; 🔹 аҳолида қуёш панеллари, гелиоколлектор ва насосларни ўрнатишни рағбатлантириш; 🔹 норасмий бандликни қисқартириш ва фаолиятни қонунийлаштиришга кўмаклашиш.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    21 сент., 13:44

    #тезкор⚡️Энди сертификат олишга ҳудудлар кесимида чекловлар жорий қилиниши мумкин дейилмоқдаБилим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сертификат имтиҳонига ҳудудлар кесимида лимит қўймоқда экан. Бундан олдинроқ олий таълим вазири одамларга янада қийин қилиш йўлларини излашаётгани ҳақида баёнот ҳам берганди.Агар бу "лимит" жорий этилса, ўз ҳудудида жой тополмаган абитуриентлар бошқа вилоятга бориб, имтиҳон топширишга мажбур бўлади.Энг қизиғи — сертификат олиш учун имтиҳон текин эмас.Талаб бор. Одамлар пул тўлашга тайёр. Лекин хизмат кўрсатишнинг ўзи чекланиши ажабланарли...🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    21 сент., 10:50

    ШОФИРКОНДА ДАРАХТ КЕСИШ АВЖИГА ЧИҚМОҚДА.. Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани "Дўрмон" Мфй да "Саломатлик йўлаги" қурулиши сабаб мевали ва манзарали дарахтлар ёппасига кесиб ташланмоқда. Фуқаролар дарахтлар халақит бермаслиги учун уни буталаб шакл беришига
  • buxarabest

    21 сент., 10:04

    Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистонга Осиё ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этдиЎзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритди.Карате бўйича -67 кг вазн тоифасида татамига чиққан Абдулваҳоб Рашидов мусобақа давомида барча рақибларини ортда қолдириб, чемпионликка эришди.Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз мезбон Япония вакили Юго Козакига қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.Шу тариқа, Абдулваҳоб Рашидовнинг олтин медали Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларидаги биринчи чемпионлик медали бўлди.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    21 сент., 09:57

    Shaxmat olimpiadasida chempionlik to‘qnashuvi: bugun O‘zbekiston Hindistonga qarshi o‘ynaydiSamarqand shahrida davom etayotgan 46-butunjahon shaxmat olimpiadasining 6-tur juftliklari ma’lum bo‘ldi.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    21 сент., 09:54

    ⚡️Қашқадарёда фарзандини 45 минг доллар сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олиндиТомонлар 14 ёшли бола учун дастлаб 30 минг доллар, орадан 15 кун ўтгач, яна 200 млн сўм беришга келишган. Сўнгра улар ички ишлар бўлими тезкор гуруҳи томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    21 сент., 03:52изменён

    ШОФИРКОНДА ДАРАХТ КЕСИШ АВЖИГА ЧИҚМОҚДА..Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани "Дўрмон" Мфй да "Саломатлик йўлаги" қурулиши сабаб мевали ва манзарали дарахтлар ёппасига кесиб ташланмоқда. Фуқаролар дарахтлар халақит бермаслиги учун уни буталаб шакл беришига қарамай қурувчилар ушбу дарахтлар остига шағалли қумларни тўкиб кетишмоқда. Мақсад ўз сўзларини ўтказиш, дарахтларни кесишга мажбурлаш. Инсонни лол қолдирадиган томони маҳалла еттилиги ҳам лом лум дея олмаяпти. Йўлсоз қурувчилар юртбошимиз томонидан чиқарилаётган қонунлардан бехабардир балки? Дарахтлар кесилишига мараторий эълон қилинганидан бехабардир балки?..Аммо туман ҳокимлиги қурулиш бўлими, фуқаролар дарди билан яшаши шарт бўлган маҳалла еттилиги, Экология ва иқлим ўзгариш бошқармасининг туман бўлими нега ушбу ҳолатга лоқайт бўлмоқда?Бизнинг таҳририятимиз Вилоят миқиёсидаги мутассади ташкилотлардан расмий муносабат кутиб
  • buxarabest

    20 сент., 13:47

    https://haqiqattv.uz/uzk/uzbekiston/korovulbozorda-yangi-kiyofa-akholi-turmush-sharoiti-obodonlashtirish-va-kurilishlar-bugungi
    haqiqattv.uzҚОРОВУЛБОЗОРДА ЯНГИ ҚИЁФА: АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТИ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ҚУРИЛИШЛАР — БУГУНГИ ЎЗГАРИШЛАР ҚОРОВУЛБОЗОРДА БУГУН НИМАЛАР…Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда янги қурилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган ишлар жадал давом этмоқда.Бу жараёнларни расмий ОАВ HAQIQAT.UZ…
  • buxarabest

    20 сент., 13:46

    ҚОРОВУЛБОЗОРДА ЯНГИ ҚИЁФА:БУГУНГИ ЎЗГАРИШЛАР». https://youtube.com/watch?v=w5MsVWnjY5o&si=eWkJyfilqIkAWDjk
    YouTubeҚОРОВУЛБОЗОРДА ЯНГИ ҚИЁФА:БУГУНГИ ЎЗГАРИШЛАР».2026 йилда Қоровулбозор туманида саноат, инфратузилма, янги иш ўринлари ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар белгиланган. ҚОРОВУЛБОЗОРДА ЯНГИ ҚИЁФА: АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТИ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ҚУРИЛИШЛАР — БУГУНГИ ЎЗГАРИШЛАР ҚОРОВУЛБОЗОРДА…
  • buxarabest

    20 сент., 13:45

    ҚОРОВУЛБОЗОР ва ҚОРАКУЛ ТУМАНИДА АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТИ,ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ҚУРИЛИШЛАР — БУГУНГИ ЎЗГАРИШЛАРҚОРОВУЛБОЗОР ва ҚОРАКУЛ ТУМАНИДА БУГУН НИМАЛАР ЎЗГАРМОҚДА?Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда янги қурилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган ишлар жадал давом этмоқда.Бу жараёнларни расмий ОАВ HAQIQAT.UZ ахборот-таҳлилий интернет нашри таҳририятининг Бухоро вилояти бўйича махсус мухбири Шерзод Уралов тайёрлаган видеолавҳа мисолида ҳам кўриш мумкин.Айни пайтда Қоракул туманидаги ўзгаришларга фақат қурилиш нуқтаи назаридан эмас, балки уларнинг аҳоли ҳаёти, қулай яшаш шароити, иш билан таъминлаш ва ҳудуд инфратузилмасига таъсири нуқтаи назаридан ҳам эътибор қаратиш муҳим.ДАВЛАТ РАҲБАРИ ТОМОНИДАН БУХОРОГА ҚЎЙИЛГАН ВАЗИФАЛАР2026 йил 2 апрель куни Бухоро вилоятини
  • buxarabest

    20 сент., 11:23

    Барча раҳбарларга муҳим эслатма!Ходимнинг иш вақти 8 соатдан ошмаслиги, шанба ва якшанба кунлари эса албатта дам олиши шарт. Зарифбой Ибодуллаев, профессор.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    20 сент., 07:29

    ‼️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15-октябргача узайтирилди 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15-октябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу муддат: ➖ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар; ➖ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар; ➖ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли. 15-октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    19 сент., 17:27

    ❗️208 нафар ўқитувчининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан мукофот бериладиЎзбекистонда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танлови ғолиблари аниқланди.Мамлакат бўйлаб 46 мингдан ортиқ педагог қатнашган беллашувда 208 нафар ўқитувчи ғолиб бўлди.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    19 сент., 12:56

    Энди, "чёрный списка"даги аҳолига хам имтиёзли кредит ажратилиши мумкин.Бунда: 🔝ишсиз фуқароларга - маҳалла тавсияси ва кафиллиги; 🔝тадбиркорлик субъектларига - туман (шаҳар) ҳокимлиги тавсияси ва кафиллиги асосида кредит ажратилади.Лойиҳа амалга оширилиши ва янги иш ўринлари яратилиши маҳалла банкири ва ҳоким ёрдамчиси томонидан назорат қилинади.🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
  • buxarabest

    19 сент., 07:54

    Чанг ва лой кўчалар! Бухоро _Қоровулбозор ва Қоракўл туманлари! https://youtube.com/watch?v=AjlGs7TQbm4&si=x2HxGTz6tRsJEVhR
    YouTubeЧанг ва лой кўчалар! Бухоро _Қоровулбозор ва Қоракўл туманлари!Ушбу туманларда қурулиш ва бунёдкорлик ҳамда Ободонлаштириш ишлари қай аҳволда?
Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота