Последние посты

Buxoro 24 | Расмий канал
14 нояб., 07:16изменён
#Тайинлов💼 Икки ҳудудга "зам ҳоким" тайинландиБухоро ва Қоровулбозор тумани ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди.Жумладан, Кулиев Миршод Ҳамза ўғли Бухоро тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Шунингдек, Икромов Субхиддин Амонoвич Қоровулбозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.Миршод Кулиев мазкур тайинловга қадар «Бухоро сув таъминоти» АЖнинг Бухоро тумани филиали бошлиғи, С. Икромов эса Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Қоровулбозор тумани бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
14 нояб., 06:42
Олотда заправка 279 миллион сўмлик жаримага тортилдиЎзэнергоинспекция хабар беришича, Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган «K. N.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида қоидабузарлик аниқланган.Текширув давомида ёқилғи тарқатиш устунлари навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказилмасдан фойдаланиб келингани маълум бўлган.Ушбу ҳолат юзасидан АЁҚШга реализация қилинган нефть маҳсулотлари миқдорининг 50 фоизи ҳисобида, яъни 279 миллион сўм жарима қўлланилган.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
14 нояб., 04:26
Э Барака топсин бухоролик деҳконқонлар...Битта катта ишини битказиб оладиган нархга сотган бўлса керак.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
14 нояб., 04:08
Обиджон Ҳамидов собиқ жамоаси билан хайрлашдиБухоро давлат университетининг собиқ ректори Обиджон Ҳамидов университет жамоаси билан хайрлашди. У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган мурожаатида 7 йилу 7 ой давомида бирга фаолият олиб борган ҳамкасблари, устозлар ва талабаларга самимий миннатдорлик билдирди.Собиқ ректор ўз мурожаатида университетдаги фаолиятини ҳаётининг муҳим босқичи, катта тажриба мактаби сифатида баҳолаб, жамоа билан биргаликда таълим, илм-фан, инновация ва халқаро ҳамкорлик йўналишларида амалга оширилган ишларга тўхталди.«Бу ютуқлар, аввало, бошқарув қарорларининг жамоатчилик фикри ва адолат тамойилларига таянган ҳолда, бутун Бухоро давлат университети жамоасининг фидокорона меҳнати, ҳамжиҳатлиги ва ўз ишига садоқати самарасидир», — деб ёзади Обиджон Ҳамидов.Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда университетнинг таълим ва илмий салоҳияти сезиларли даражада ошган. Хусусан, бугунги кунда БухДУда 20 178 нафар талаба таҳсил олмоқда, 746 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда. Университетнинг илмий салоҳияти эса 67,6 фоизга етган.О. Ҳамидов ўз мурожаатида фаолият даврида эришилган қатор муҳим натижаларни ҳам санаб ўтди. Жумладан: Туризм ва меҳмондўстлик таълим йўналиши UNWTO TedQual халқаро аккредитациясидан ўтди. Шунингдек, 9 та бакалавриат ва 7 та магистратура дастури Германиянинг ACQUIN халқаро аккредитациясини қўлга киритди. 2026 йилнинг дастлабки 10 ойида Scopus ва Web of Science базаларидаги журналларда 474 та илмий мақола чоп этилди, 15 та патент ва 210 та муаллифлик гувоҳномаси олинди.Университетнинг бир нафар олими Stanford University ва Elsevier томонидан эълон қилинган дунёнинг энг нуфузли олимлари TOP 2 фоизлик рўйхатидан жой олди. БухДУ QS Asia University Rankings рейтингида 801–850-ўринни, THE Impact Ratings рейтингида 301–400-ўринни эгаллади. Университетда 16 та рақамли платформа жорий этилиб, таълим ва бошқарув жараёнларининг 86 фоизи рақамлаштирилди.Спорт йўналишида университет футбол жамоаси илк бор Про лигага йўлланма олди, волейбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари мамлакат чемпиони бўлди. «Универсиада–2025» мусобақаларида эса умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин қўлга киритилди. «Робототехника» йўналишида вилоятнинг 13 та туманида махсус синфлар ташкил этилди. «Робокит» лойиҳаси эса «President Tech Award 2026» танловида истиқболли стартап сифатида акселерация дастурига қабул қилинди.Шунингдек, халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилиб, хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари, академик алмашинув ва илмий лойиҳалар йўлга қўйилган. Университетда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳамда «Хавфсиз ОТМ» тамойилларини жорий этиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган.Обиджон Ҳамидов университет олдида турган стратегик вазифалар, жумладан, 2030 йилгача Бухоро давлат университетини миллий тадқиқот университетига айлантириш ва халқаро рейтингларнинг TOP-1000 талигидан муносиб ўрин эгаллаш мақсадлари изчил давом эттирилишига ишонч билдирди.У мурожаати якунида университет жамоасига мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб, биргаликда амалга оширилган ишлар учун барчага миннатдорлик билдирди.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
14 нояб., 03:33
📺 «Карвон бозори» чорраҳасида замонавий йўл ўтказгич қуриладиБу ҳақида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг тақдимотида маълум қилинди.Йўл ўтказгич — транспорт воситалари ёки пиёдаларнинг бошқа йўл, темир йўл ёхуд транспорт оқими устидан ёки остидан хавфсиз ўтиши учун қуриладиган махсус муҳандислик иншооти.Бундай иншоотлар чорраҳаларда тирбандликни камайтириш, транспорт ҳаракатини тартибга солиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
13 нояб., 20:27
Бухоро вилояти таълим бошқармасининг номи ўзгарди: ваколатлар ва ташкилий тузилма бўйича саволлар очиқ қолмоқдаВилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг Telegram ижтимоий тармоғидаги расмий канали «Buxoro viloyati Ta’lim va ilm-fan boshqarmasi» — «Бухоро вилояти Таълим ва илм-фан бошқармаси» деб қайта номланди.Бу ўзгариш ўз-ўзидан бошқарма номи ва фаолияти олий таълим ҳамда илм-фан соҳаси билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бироқ мазкур ўзгаришнинг ҳуқуқий асослари ва ташкилий жиҳатлари ҳозирча аниқ эмас.Хусусан, бошқарма таркиби қайта шакллантириладими ёки мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари учун масъул ходимлар аввалги тайинлов ҳужжатлари асосида ўз фаолиятини давом эттирадими? Бу масалага ҳозирча расмий ойдинлик киритилмаган.Шунингдек, бошқарманинг маъмурий ваколатлари ҳудуддаги олий таълим муассасаларига ҳам татбиқ этиладими, университетларга бажарилиши мажбурий бўлган расмий топшириқлар бериш ваколатига эга бўладими, деган саволлар ҳам очиқ қолмоқда.Эътиборли жиҳати, собиқ Олий таълим вазирлиги тизимидаги Касбий таълим агентлиги ҳузурида фаолият юритган вилоят Касбий таълим бошқармаси ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда.Демак, бошқарманинг янги номи, ташкилий тузилмаси, ваколатлари ва бошқа таълим ташкилотлари билан муносабатлари юзасидан расмий тушунтириш берилиши кутилмоқда.👉 Беҳзодбек Адизов канали
Buxoro 24 | Расмий канал
13 нояб., 18:57изменён
❗️ Мобил рақам эгасини ўзгартириш учун энди офисга бориш шарт эмасМобил алоқа фойдаланувчилари my.gov.uz орқали рақамни бошқа шахс номига онлайн расмийлаштириши мумкин. Илгари рақамнинг амалдаги эгаси ҳам, янги эгаси ҳам алоқа оператори марказига бориб, навбат кутиб, ҳужжатларга имзо қўйиши керак эди.Бунинг учун:➖ my.gov.uz порталига ёки MyGov иловасига киринг;➖ «Мобил рақамни қайта расмийлаштириш» хизматини танланг;➖ керакли маълумотларни киритиб, аризани юборинг.Рақамни топширувчи ва қабул қилувчи шахс аризани MyID орқали тасдиқлайди. Хизмат ҳақини мобил алоқа операторлари ўз тарифига кўра белгилайди.Масалан, рақамни яқин қариндошингиз номига ўтказмоқчи бўлсангиз, иккалангиз ҳам уйдан чиқмай аризани MyID орқали тасдиқласангиз кифоя 👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
13 нояб., 09:54
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмони қаторига киритилдиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «The Muslim 500» халқаро нашрининг 2027 йилги рейтингида дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмонидан бири сифатида эътироф этилди.Шунингдек, у давлат раҳбарлари ва сиёсатчилар йўналишида ҳам алоҳида қайд этилди.Мазкур рейтинг Иорданиядаги Қироллик ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан буён ҳар йили эълон қилиб келинади.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 13:41
#Сақлаб_олинг Сотиб олишдан олдин янги уйни қандай текшириш керак — муаммолардан қочишга ёрдам берадиган 3 та онлайн хизмат.Транзакциядан олдин эгасини, кадастр маълумотларини ва мулкдаги ҳар қандай муаммоларни текширинг:open.ngis.uz — кадастр рақами ва мулк тафсилотлари;davreestr.uz — эгаси ва оғирликлар;my.gov.uz — мулк тарихи, ҳужжатлар ва оғирликлар.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 13:21изменён
40 ёшдан кейин истеъмол қилишингиз шарт бўлган маҳсулотларЯқинларга ҳам юборинг!👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 11:51изменён
Қоракўлда бола ўлимига сабаб бўлган ҳолат бўйича боғча раҳбари жавобгарликка тортилдиҚоракўл туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2025 йил 20 июнь куни 2022 йилда туғилган қизалоқ вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши судда кўриб чиқилган.Судда келтирилган маълумотларга кўра, қизалоқ муассасага эрталаб соат 08:30 атрофида келган. Соат 13:15 ларда у йиғлаб уйғонган. Шундан сўнг муассаса раҳбари Д.Е. унга «Сипрофлоксацин» дори воситасини берган.Кейин қизалоқ Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.Суд-тиббий экспертизаси хулосасида боланинг ўлимига қусуқ массаларининг юқори нафас йўлларини беркитиб қўйиши сабаб бўлгани қайд этилган.Суд якунига кўра, Д.Е.га 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. У судда айбини тан олган ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.Шу тариқа, суд
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 11:30
переслано из @buxorodatalim
⚡️Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади.👉Бухорода фан ва таълим
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 08:04
Ички ишлар хизмати: энди 35 ёшгача!«Ёшингиз ўтибди», деган жавоб сабаб ички ишлар органларига хизматга армон бўлганлар учун яхши хабар!Энди 35 ёшда ҳам ички ишлар органларига хизматга кириш мумкин. Президентнинг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–303-сон қарори билан қабул қилишнинг умумий юқори ёш чегараси 30 ёшдан 35 ёшга оширилди.Хизматга кириш учун ёш ва бўй бўйича асосий талаблар: ✅ Ёш - 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдагилар ҳам; ✅ Эркакларнинг бўйи - камида 165 сантиметр; ✅ Аёлларнинг бўйи - камида 160 сантиметр. Шунингдек, номзоднинг маълумоти, соғлиғи, жисмоний тайёргарлиги, шахсий ва ишчанлик сифатлари ҳам талабларга мос бўлиши керак. Қабул танлов асосида амалга оширилади.Менимча, бу тўғри қадам. 30–35 ёш - инсон билим ва ҳаётий тажриба тўплаган, масъулиятни чуқурроқ ҳис қиладиган давр.
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 06:39
Узумларни қишга сақлашни ўрганиб олингЯқинларга ҳам юборинг!👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 06:10
Жажжи фарзандларингизни ҳозирдан ривожлантиринг!Гуруҳ ҳаволаси https://t.me/+OJkpVNfvES84YTdi
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 04:49изменён
💵Доллар ва рублнинг бугунги расмий курсиБанклар эса 1 АҚШ долларини 11 840-11 850 сўмдан сотмоқда, сотиб олиш курси эса 11 790 -11 800 сўм атрофида бўлмоқда.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
22 сент., 04:29
ISHONCHdan seryozniy aksiya!💥🗓 23-27-sentyabr kunlari ISHONCH doʻkonlarida misli ko'rilmagan takliflar: 1. Maishiy texnikalar 60% gacha ARZON va 2. 0-0-12 sharti bilan ustamasiz va boshlang'ich to'lovsiz o'z narxini 12 oyga teng bo'lib to'lash imkoniyati! Fursatni boy bermang, xaridlarni hozirdan rejalashtiring! 📢 Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling va kuzatib boring!Rasmiy sahifalarimiz: Websayt | Instagram | TelegramBatafsil: 📞 +998735152222
Buxoro 24 | Расмий канал
21 сент., 16:24
#Диққат❗️📸Республикамиз худудларида ноқонуний фаолият олиб бораётган 3 оёқли радарлар устидан шикоят қилишни ўрганиб олингҲайдовчи танишларга юбориб қўямиз.👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал
21 сент., 15:52
Бухоронинг тарихий қисмида айрим транспорт воситалари ҳаракати чекланадиШаҳарнинг тарихий қисмида йўловчи ташишга мўлжалланмаган ва айрим индивидуал ҳаракатланиш воситалари ҳаракати чекланиши белгиланди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар ҳокимининг 21 сентябрдаги қарори очиқ электрон қарорлар порталига жойлаштирилди.Қарорга кўра, чеклов 2026 йил 1 октябрдан кучга киради. Чеклов Бухоро шаҳрининг тарихий ҳудудида, жумладан, Арк қўрғонидан Пойи Калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси бўйлаб Лаби Ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудда амал қилади.Ушбу ҳудудда қуйидаги воситалар ҳаракатланиши чекланади: электроскутер, рикша, мопед, 4 ғилдиракли велосипед, электросамокат, картинг, от ва туяда ҳаракатланиш.Қарорда мазкур чора тарихий ҳудудда пиёдалар, туристлар ва экскурсантларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, шунингдек, маданий мерос объектлари ҳудудида ҳаракатланиш тартибини тартибга солиш мақсадида
Buxoro 24 | Расмий канал
21 сент., 15:23изменён
#тезкор #хушхабар⚡️ Боғча тарбиячиларининг фарзандларига ҳам олий таълимда контракт учун 30% чегирма бериладиБатафсил видеода тўлиқ маълумот олинг!👉Каналга уланиш👈
Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.
Как это работает →