Последние посты

Бухорода фан ва таълим
26 сент., 10:22
переслано из @bxttex2024
🎓 BUXORO XALQARO TIBBIYOT TEXNIKUMIDA QABUL DAVOM ETMOQDA!📚 Yo‘nalish: 50910203 — Hamshiralik ishi (3 yil)⚡️ Ta’lim afzalliklari: Bemorlarga kasbiy xizmat ko‘rsatish va birinchi yordam berish ko‘nikmalari; Surunkali va o‘tkir kasalliklarni aniqlash hamda yordam ko‘rsatish; Tibbiy deontologiya va axloqiy me’yorlarga amal qilish; Kompyuter savodxonligi va xorijiy tillarni chuqur o‘rganish.🎯 Asosiy maqsad — xorijiy tajriba asosida zamonaviy bilim va amaliy ko‘nikmalarga ega, malakali tibbiyot xodimlarini tayyorlash hamda ularning kelgusida bandligini ta’minlash.💻 Online hujjat topshirish: bxtt.uz sayti orqali. ☎️ Murojaat uchun: +998553037777 +998505877171 +998914102866 +998911706666📍 Manzil: Buxoro shahri, Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumi binosi.🔥 QABUL DAVOM ETMOQDA!⏳ Vaqtni boy bermang! Sifatli tibbiy ta’lim olish, zamonaviy kasb egallash va kelajakdagi muvaffaqiyat sari ilk qadamni bugunoq tashlang!🎓 Buxoro xalqaro tibbiyot texnikumi — bilim, kasb va kelajak sari ishonchli qadam!📢 Hujjatlaringizni topshiring va talabalar safidan joy oling!
Бухорода фан ва таълим
26 сент., 04:56
Талаба қизлар учун туғруқ нафақаси 4 бараварга ошди – РоссияРоссияда Ижтимоий жамғармасига кўра, талаба қизлар учун ҳомиладорлик ва туғруқ нафақасининг ўртача миқдори қарийб 96 минг рублга етган. Бу — 140 кунлик таътил учун жами тўлов.Ушбу ёрдам кундузги таълимда ўқиётган талаба ва аспирантларга берилади. Грант ёки контрактда ўқиши аҳамиятли эмас.👉Бухорода фан ва таълим
Бухорода фан ва таълим
26 сент., 04:46
Олотлик Парвоз Жумаев — “Йил ўқитувчиси-2026” ғолиби👉Бухорода фан ва таълим
Бухорода фан ва таълим
25 сент., 03:08изменён
#Асосий_олимпиада #Мактаб_босқичи🏆 АСОСИЙ ОЛИМПИАДАНИНГ МАКТАБ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНМОҚДА!📢 Асосий олимпиаданинг мактаб босқичи республикамиздаги барча давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим мактабларининг 9–10–11-синф ўқувчилари, шунингдек, академик лицей ҳамда касбий таълим ташкилотларининг 1–2-босқич ўқувчилари ўртасида якунланиш арафасида!Агар мактаб босқичида: ➡️ олимпиада белгиланган тартибда ўтказилмаса; ➡️ адолатсизлик ёки холисликка зид ҳолатлар кузатилса; ➡️ назорат материалларининг махфийлиги бузилса; ➡️ бошқа тартиб-қоидабузарликлар аниқланса, ушбу ҳолатлар бўйича @Murojaat_FOM_bot Telegram боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.🔗 РЎЙХАТДАН ЎТИШ: https://olimpiada.uzedu.uz/ 📌 Ариза юбориш (таълим муассасаси директори) йўриқномаси: https://youtu.be/xMQNnEN5_4E 📌 Платформада иштирокчи рўйхатдан ўтиш йўриқномаси: https://youtu.be/_OxCS5Nn5I8🏅 Олимпиадада фаол иштирок этинг!👉Бухорода фан ва таълим
1,400Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
24 сент., 17:53
❓Ўқувчиларга дарс машғулотлари вақтида қўйиладиган талабларни биласизми?Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.✅Унга кўра дарс машғулотларида:➡️ тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш; ➡️ дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик; ➡️ ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш; ➡️ санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.👉Бухорода фан ва таълим
1,810Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
24 сент., 17:35
#Муҳим #Тарқатинг ❗️Педагог ходимлар фарзандларига 30 фоизлик контракт чегирмаси қандай қўлланади?Чегирма кимларга бериладиМазкур имтиёз Адлия вазирлиги томонидан 2026-йил 9-июль билан рўйхатдан ўтказилган 3849-рақами қўшма қарорда белгиланган Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатидаги ходимларнинг фарзандларига татбиқ этилади.Маъмурий-бошқарув, техник ва хўжалик ходимлари мазкур педагогик лавозимлар рўйхатига кирмайди.❓ Чегирмадан қандай фойдаланилади? 1️⃣ Талаба kontrakt.edu.uz ахборот тизими орқали тўлов-контракт шартномасини олиш бўйича ариза юборади. 2️⃣ Тизим орқали талабанинг педагог фарзанди эканлиги электрон тарзда текширилади ва тасдиқланади. 3️⃣ Тасдиқланганидан сўнг 30 фоизлик чегирма қўлланилади.Ариза 2 иш кун ичида кўриб чиқилади ва чегирма бир ўқув йили давомида бир маротаба қўлланилади.❓Энди энг муҳим савол: қанча тўланади? Агар контракт суммаси 100 фоиз бўлса: 30 фоизи — чегирма; 70 фоизи — талабанинг тўлови.Яъни талаба контрактнинг тўлиқ 100 фоизини эмас, фақат 70 фоизини тўлайди.70 фоизлик тўловни икки хил усулда амалга ошириш мумкин: 1-усул — суммани тўлиқ тўлаш. Талаба чегирмадан кейинги 70 фоизлик суммани бир мартада тўлайди.2-усул — бўлиб-бўлиб тўлаш. 1-босқич: 25 фоиз — 1-курсга тавсия этилганлар учун — 15-октябргача; — 2-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун — 1-октябргача.2-босқич: яна 25 фоиз — 1-январгача. Шунда жами тўлов 50 фоиз бўлади.3-босқич: қолган 20 фоиз — 1-мартгача.Шунда жами тўлов 70 фоизга етади.Қолган 30 фоиз нима бўлади❓
1,140Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
24 сент., 16:48изменён
Ҳақиқатда, 2016 йилга қадар Ўзбекистондаги энг катта дефицитлардан, тақчилликлардан, етишмовчиликлардан бири – олий таълим олиш эди. Энг катта коррупцион схемалар, ўқишга кириш интригаси ҳам айнан олий таълим тизимида бўлар эди. Ҳозир эса, мутлақ аксарият ёшлар олий таълим олиш имкониятига эга. Қолаверса, олий таълим муассасасига ўқишга пулсиз, билим билан кириш – ечиб бўлмас муаммодек кўринар эди.Мана, кейинги йиллар ҳеч ким бу тест тизимидан деярли нолиётгани йўқ. Ҳар қалай, бу соҳада, олдингидек, давлат иштирокидаги коррупцион схемалар қолмади.Қилса бўлар экан-ку!!!👉Бухорода фан ва таълим
Бухорода фан ва таълим
24 сент., 05:48изменён
🎒📲 Энди ота-оналар фарзандининг мактабдаги баҳоларини my.gov.uz орқали кузатиш мумкинОта-оналар портал орқали фарзандининг ҳар бир фан бўйича жорий ва ўртача баҳолари, шунингдек, синфдаги баҳолар статистикаси билан танишиши мумкин.Бундан ташқари, мактаб номи ва манзили, ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар сони ҳақида ҳам маълумот олиш имкони бор.Бунинг учун my.gov.uz порталидаги "Менинг оилам" бўлимига кириб, фарзанд ҳақидаги маълумотлар ёнидаги "Мактаб маълумотлари" тугмасини танлаш керак.👉Бухорода фан ва таълим
1,440Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
22 сент., 11:30изменён
⚡️Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади.👉Бухорода фан ва таълим
9,550Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
22 сент., 06:37изменён
Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш нега тез ёпилмоқда?Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, эндиликда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўтириш ўринлари сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан жорий этилган.Яъни, рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, танланган ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, ўша ҳудуд учун рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.2026-йил сентябр–декабр ойларида миллий сертификат имтиҳонлари учун жами 496 303 та ўрин ажратилган. Шу даврда турли фанлардан жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Агентликка кўра, бу тартиб талабгорлар сонини чеклаш учун эмас, балки имтиҳонларни мавжуд бино, техника, ходимлар ва назорат имкониятларидан келиб чиқиб сифатли ташкил этиш учун жорий қилинган.👉Бухорода фан ва таълим
1,370Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
21 сент., 16:19
❗️Мактабга эшакда қатнаётган болалар.👉👉Бухорода фан ва таълимг
Бухорода фан ва таълим
21 сент., 13:26
Бухоро тиббиёт институтида Туркия билан қўшма дастурларга 165 нафар талаба қабул қилиндиБухоро давлат тиббиёт институтида Туркия Республикасининг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма таълим дастурларининг янги ўқув йилига бағишланган очилиш маросими бўлиб ўтди.Тадбирда Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети Тиббиёт факультети директори Айнур Фейзу уғлу сўзга чиқди . Бухоро давлат тиббиёт институти ва Туркия Соғлиқ билимлари университети ўртасидаги ҳамкорлик 2019 йилдан буён давом этиб келмоқда. Ўтган даврда мазкур қўшма дастурлар доирасида кўплаб ўзбекистонлик ёшлар тиббий таълим олди.Уларнинг бир қисми айни пайтда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритмоқда. Жорий ўқув йилида қўшма таълим дастурларининг 1-курсларига жами 165 нафар талаба қабул қилинди.Шундан: — «Даволаш


2,860Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
21 сент., 09:29
#диққат 📌 1 ОКТЯБРЬ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАҚАТ ЎҚИТУВЧИЛАР МУКОФОТЛАНАДИМИ? ТЕХНИК ХОДИМЛАРЧИ?Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 823-сон қарори 1-иловаси 29-бандида «умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари»ни «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан мукофотлаш мумкинлиги белгиланган. Демак, норма фақат педагог ходимлар билан чекланмаган. Техник ва бошқа педагог бўлмаган ходимлар ҳам белгиланган тартибда мукофотланиши мумкин. Мукофотлашда белгиланган тартиб ва адолат ҳамда холислик принципларига риоя этилиши лозим.👉Бухорода фан ва таълим
Бухорода фан ва таълим
21 сент., 07:09
#Биласизми ⚡️Аттестация вақтлари тест синовлари бошланишидан камида 10 кун аввал тасдиқланиб, эълон қилинадиНизомнинг 31 банди кўра, (янги таҳрирда) педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилади.➡️ Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини (кейинги ўринларда – малака синовлари) ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили малака синовлари бошланишидан 10 кун аввал тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда ваколатли вазирликнинг расмий
1,540Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
21 сент., 06:59
Asman university — zamonaviy ta’lim va intellektual imkoniyatlar makoniO‘zbekistondagi eng texnologik oliygohlardan biri o‘z faoliyatini boshladi. Bizda ta’lim jarayoni shunchaki nazariya emas, balki real amaliyot va ilg‘or texnologiyalarga tayanadi.Yangi imkoniyatlar: • Sun’iy intellekt darslari: AI vositalaridan foydalanish va raqamli ko‘nikmalarni egallash. • Amaliy loyihalar: Nazariyani darhol amalda qo‘llash va zamonaviy laboratoriyalar. • Xalqaro metodika: Dunyo standartlariga mos o‘quv dasturlari va innovatsion muhit.Kelajak kasblarini Asman university bilan egallang.BATAFSIL MA’LUMOT VA QABUL: 📞 Call-center: +998 (55) 307-50-00Telegram • Instagram • Facebook • LinkedIn • X • YouTube • Vebsayt
Бухорода фан ва таълим
19 сент., 18:05изменён
#ДИҚҚАТ ‼️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15-октябргача узайтирилди15-октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.👉Бухорода фан ва таълим
1,940Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
19 сент., 14:34изменён
🏆 Бухородан 12 нафар педагог — «Йил ўқитувчиси» танлови ғолиби бўлди. Уларга 50 минг доллардан муокофтпули бериладиЖорий йилда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танлови якунларига кўра, республика бўйича 208 та туман ва шаҳарда биринчи ўринни эгаллаган педагоглар ғолиб деб топилди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 208 та туман ва шаҳарнинг ҳар бирида биринчи ўринни эгаллаган педагогга 616 миллион сўмдан пул мукофоти берилади. Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг.Танловда республика бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагог иштирок этди. Мазкур танлов педагогларнинг касбий маҳоратини намоён этиш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, уларни рағбатлантириш ҳамда таълим сифатини янада оширишга қаратилган.🏅 Танлов натижаларига кўра, Бухоро вилоятининг 12 та туман ва шаҳридаги педагоглар биринчи ўринни эгаллаб, ғолиблар сафидан жой олди.Улар:🔹 Ш
2,500Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
19 сент., 10:11
Бухоролик мактаб директорларининг Хитойдаги таълим сафари бўлиб ўтдиБухоро вилоятининг илғор мактаб директорларидан иборат делегациянинг Хитой Халқ Республикасига таълим сафари бўлиб ўтди.Мазкур ташриф «Бир макон, бир йўл» юқори малака ошириш курси доирасида ташкил этилди. Сафардан мақсад Хитой таълим тизимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, замонавий мактаб бошқаруви бўйича билим ва кўникмаларни бойитиш ҳамда самарали ёндашувлар билан танишишдан иборат бўлди.Сафар давомида делегация аъзолари Анцин Нормал университетида ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этдилар. Уларда Хитой таълим тизимининг ривожланиш тамойиллари, замонавий таълим сиёсати, мактабларни самарали бошқариш ва педагогларнинг касбий ривожланиши масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, бухоролик мактаб директорлари Анҳуй провинциясидаги Тунчэн ўрта мактабига ташриф буюриб, таълим жараёни, мактаб бошқаруви ва


16,000Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
19 сент., 09:54
Бухорода корейс тили таълим ва малака ошириш маркази очилдиБухоро шаҳрида Корейс тили таълим ва малака ошириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир доирасида Бухоро давлат педагогика институтида корейс тили йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Тантанали тадбирда Ўзбекистондаги Корея Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Тошкент Корея таълим маркази директори Ли Ён Ун, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари, Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Мамуров, умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва педагоглар, шунингдек, корейс тилини ўрганаётган ўқувчи ҳамда талабалар иштирок этди.Янги марказда корейс тилини ўрганиш учун замонавий техник воситалар билан жиҳозланган ўқув хоналари ташкил этилган. Марказ фаолияти доирасида ўқувчи, талаба ва педагоглар учун қўшимча таълим имкониятларини яратиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда


1,660Открыть в Telegram
Бухорода фан ва таълим
19 сент., 09:39изменён
Neuralink мия-компьютер интерфейси синовидан жуда таъсирли лаҳзани намойиш қилдиНутқ қобилиятини йўқотган иштирокчи N1 импланти ёрдамида миясида сўзларни шакллантирди. Тизим эса миядаги нейрон сигналларни декодлаб, уларни синтезланган овозга айлантирди.Энг муҳими, бу ерда гап фикрларни ўқиш ҳақида эмас. Тизим инсоннинг гапириш нияти билан боғлиқ мия фаоллигини аниқлаб, уни нутққа айлантиришга ҳаракат қилади. Neuralinkнинг VOICE тадқиқоти айнан оғир нутқ бузилиши бўлган одамларга мулоқот қилиш имкониятини қайтаришни ўрганмоқда.👉Бухорода фан ва таълим
