gram news
Аватар канала BUXORO NAFASI

BUXORO NAFASI

@buxoronafasi

БУХОРО: КЕЧА ВА БУГУН Хабар, янгилик, таҳлил. Шунингдек, муаллифларнинг шахсий ижод намуналари. Тижорат таклифи учун: @bmup88

ПроектыKKНовости

2,310подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • BUXORO NAFASI

    22 сент., 09:00

    #ИСЛОҲОТДавлат тиббий суғуртаси тизимининг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.Айни пайтда Бухоро вилоятида Давлат тиббий суғуртаси тизимининг аҳоли учун яратилаётган имкониятлари, тиббий хизматлар қамрови ҳамда тизимнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.Маълум қилинишича, айни пайтда вилоятда 235 та тиббиёт муассасаси Жамғарма билан шартнома асосида фаолият юритмоқда.📊 Жорий йилнинг 8 ойи давомида:— 225 минг нафардан ортиқ бемор даволанди;— аҳолининг тиббиёт муассасаларига қатнови 10,7 миллион нафардан ошди. Шу билан бирга, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва тиббий ёрдам сифатини босқичма-босқич ошириш ишлари давом эттирилмоқда.https://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    22 сент., 02:02

    #Кун_ҳикматиБиз кўзларимизга ишонамиз, аммо уларга ишониш керак эмас; биз юрагимизга ён босамиз, аммо унга ҳам орқайин бўлиш керак эмас. Унутманг, инсонни билиш осон эмас.КОНФУЦИЙhttps://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    21 сент., 13:19

    #МАХСУС24Тиббиётда Долзарб 60 кун: манзилли кўрикдан юқори технологияли амалиётгачаҒиждувон, Бухоро ва Олот туманлари мисолидаhttps://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    21 сент., 06:55

    #БУГУНБухорода навбатдаги халқаро конференция бўлиб ўтдиКонференция доирасида оптика, материалшунослик, ҳисоблаш технологиялари ва конденцирланган муҳит физикаси йўналишларидаги илмий тадқиқотлар, замонавий ишланмалар ва долзарб масалалар муҳокама қилинди.Конференция — олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар учун илмий фикр алмашиш, янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва халқаро тажриба алмашиш учун муҳим майдон ващифасини ўтади.🔹 Оптика 🔹 Материалшунослик 🔹 Ҳисоблаш технологиялари 🔹 Конденцирланган муҳит физикасиhttps://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    21 сент., 05:01

    #ИСЛОҲОТЯНА БИР ТИББИЁТ МАСКАНИ ОЧИЛДИҒиждувон тумани марказидан энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланган "Жовгари" МФЙда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатнинг амалий ифодаси. Маънан эскирган оилавий шифокорлик пункти биноси мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.Мазкур бунёдкорлик ишлари “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилиб, бунинг учун учун 955 миллион сўм маблағ йўналтирилди.Бу билан чекка маҳаллада замонавий, рақамлаштирилган, аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш имкониятига эга маскан вужудга келди.https://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    21 сент., 03:53

    #ДиққатҲафталик об-ҳаво прогноз шархиҲафтанинг иш кунлари иссиқ, жума кунидан эса антициклон чеккаси республикага таъсир этиб, кундузги ва тунги ҳароратни сезиларли пасайтириши мумкин.https://t.me/buxoronafasi
    77533Открыть в Telegram
  • BUXORO NAFASI

    21 сент., 03:46

    #Кун_ҳикматиИнсоннинг дилидаги ўқиш мисли йўқ санъатдир. Борди-ю, ҳақиқий жавоҳирни қалбакисидан ажрата олмасанг, фақат пулингдан ажраласан, лекин ёмон одамга ихлос қўйсанг ҳаётингдан жудо бўласан…Вилли МАЙНКhttps://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    20 сент., 15:47

    #МУҲИМБУХОРО НАФАСИ• Энг тезкор янгиликлар • Ҳудудлардаги ислоҳотлар • Қизиқарли фактлар • Ҳаётий мисраларhttps://www.instagram.com/buxoronafasi_uz24?stkn=bzM0bGF3ZGNyY3U0Бизни инстаграм саҳифаларимизда ҳам кузатиб боринг!https://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    20 сент., 11:07изменён

    #ФАКТБУХОРОДА ШУНДАЙ ЖОЙ БОРЛИГИНИ ЭШИТГАНМИСИЗ?https://t.me/buxoronafasi
    1,490видео7Открыть в Telegram
  • BUXORO NAFASI

    20 сент., 06:57изменён

    #ХУШХАБАР208 нафар ўқитувчининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан мукофот бериладиЎзбекистонда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танлови ғолиблари аниқланди.Мамлакат бўйлаб 46 мингдан ортиқ педагог қатнашган беллашувда 208 нафар ўқитувчи ғолиб бўлди.Танлов натижаларига кўра, Бухоро вилоятининг 13 та туман ва шаҳридаги педагоглар биринчи ўринни эгаллаб, ғолиблар сафидан жой олди.Улар: 🔹 Шофиркон тумани — Садоқат Алламова 🔹 Ромитан тумани — Дилфуза Ҳамидова 🔹 Қоровулбозор тумани — Феруза Сатторова 🔹 Қоракўл тумани — Моҳинур Ҳамроқулова 🔹 Пешку тумани — Умида Файзиева 🔹 Олот тумани — Парвоз Жумаев 🔹 Когон тумани — Нигина Исматова 🔹 Когон шаҳри — Хаёт Шакаров 🔹 Жондор тумани — Сарвиноз Ражабова
  • BUXORO NAFASI

    19 сент., 13:30

    #ШЕЪРИЯТБу дунё бир ғамхонадир, сўз айтарга қилдим жазм, Кўпни кўрдим, ўзи ночор, кенг оммага берар базм, Тоқат қилиш мумкин эмас, бундайларга солиб разм, Ҳой-ҳавасни суйганларни, шунга ёмон кўрсам керак.Эртасини фикр этмаган, эплармиди бугунини, Кўплар йиғди, аммо олиб кетолмади тугунини. Халоватга жой қолмаган, номард тутган тизгини, Тахтда бахтни туйганларни, шунга ёмон кўрсам керак.Беш кун умр, у ҳам поён топиб борар, йўқ ҳавотир, Қиёматни ер бағрида кутиб ётар қанча ботир. Савоб ишни қилмай туриб, сўнг пушаймон бўлиб охир, Юрак-бағрин ўйганларни, шунга ёмон кўрсам керак.Баъзилар бор, билмам қачон Ҳақ зикрини айлар адо, Ёшин яшаб англолмаган, нима тўғри, қай иш хато. Сал имтиҳон солса бошга, ўз сирини сотиб ҳатто,
    1,750видео1141Открыть в Telegram
  • BUXORO NAFASI

    19 сент., 11:15

    #МУҲИМҚиз — дўзахдан пардаШайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлариhttps://t.me/buxoronafasi
    1,180видео3Открыть в Telegram
  • BUXORO NAFASI

    19 сент., 10:41

    #МУҲИМБУХОРО НАФАСИ• Энг тезкор янгиликлар • Ҳудудлардаги ислоҳотлар • Қизиқарли фактлар • Ҳаётий мисраларhttps://www.instagram.com/buxoronafasi_uz24?stkn=bzM0bGF3ZGNyY3U0Бизни инстаграм саҳифаларимизда ҳам кузатиб боринг!https://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    19 сент., 10:35

    #ТезкорПешкуда газдан ўғринча фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди“Ўзэнергоинспекция” вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими масъуллари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида Пешкуда табиий газдан ўғринча фойдаланганлик ҳолати аниқланди.Маълум бўлишича, Пешку туман “Қучоқ” МФЙда жойлашган нотурар бинода умумий овқатланиш шахобчаси ташкил қилган фуқаро табиий газдан газ ҳисоблагичсиз, тижорат мақсадида, ноқонуний ҳолда фойдаланиб келган. Уч дона пишириш қозони орқали у 215 000 табиий газдан фойдаланиб, 146 миллион сўмдан ортиқроқ миқдорда зарар етказилган.Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.https://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    19 сент., 10:33

    #ИСЛОҲОТБУКТАРОЙДА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ МАСКАНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИҒиждувон туманининг Буктарой МФЙда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва маҳаллада муносиб шароит яратиш борасида яна бир муҳим лойиҳа якунланди.Тиббиёт пункти мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур лойиҳа учун 2,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Янги маскан бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача қатновни қабул қилиш имкониятига эга.Инсон қадри улуғланган юртда ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон эътиборда. Буктаройдаги ушбу янгиланиш ана шу эзгу мақсаднинг амалий ифодасидир.https://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    19 сент., 10:09

    #РАСМАНЁнғин тўғрисида маълумотБугун соат 13:35 да "112" тизими орқали Бухоро шаҳар “Бехиштиён” МФЙдаги хусусий умумтаълим мактабининг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.Қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 13:41 да батамом ўчирган.Ёнғин оқибатида бинодаги совутгичнинг агрегатлари қисман ёниб зарарланган.Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бўлган вақтда ушбу бинода фуқаролар бўлмаган.Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.https://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    19 сент., 08:54

    #ТезкорАЙТИШЛАРИЧА ЯҚИНДА ОЧИЛГАН БУХОРО ШАҲРИДАГИ ХУСУСИЙ МАКТАБДА ЁНҒИН ЮЗАГА КЕЛДИМАЪЛУМОТ ТЎЛДИРИЛАДИhttps://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    18 сент., 12:12

    #ФАКТМАНА СИЗГА АРАШАНЧИ...https://t.me/buxoronafasi
    1,570видео3Открыть в Telegram
  • BUXORO NAFASI

    18 сент., 11:52

    #МУҲИМПедагогларнинг фарзандларига контракт учун 30 фоиз чегирма берилади.Имтиёз 2026/2027 ўқув йилидан давлат ОТМларининг бакалавриатида кундузги ўқиётган талабаларга татбиқ этилади.Ариза kontrakt.edu.uz орқали берилади.30 фоизлик контракт чегирмаси қуйидаги ҳолатларда берилмайди:— нодавлат ОТМларда; — хорижий ОТМ ва уларнинг филиалларида; — ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ОТМларда; — қўшма таълим дастурларида; — қўшимча ва табақалаштирилган контрактда ўқиётган талабаларга.https://t.me/buxoronafasi
  • BUXORO NAFASI

    18 сент., 10:00

    #ТезкорЎқувчига зўравонлик қилган ўқитувчилар 2,2 млн сўмгача жаримага тортиладиЯнги қонунга кўра, таълим жараёнида вояга етмаган ўқувчига нисбатан жисмоний зўравонлик қилиш, камситиш ёки хўрлаш учун жарима белгиланди.Жарима миқдори БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача, яъни 440 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача бўлади.https://t.me/buxoronafasi