gram news
Аватар канала Kanada orzusi

Kanada orzusi

@chnizomiddinova

— 2024 йилдан бери Канаданинг Алберта провинциясида яшаётган Чарос Низомиддинова канали; — Алберта университети талабаси; — Оилавий кўчиб келганмиз.

ПроектыBE

902подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Kanada orzusi

    19 сент., 04:28изменён

    Охирги пайтлари шахсийга саволлар кўп келибди. Шулардан айримларига вақт топганда пост қилиб жавоб бермоқчиман. Саволлар узун, умумлаштириб ёзаман.1. Канадага кетиш учун ҳаракатни нимадан бошлаш керак? (худди шу мазмундаги саволлар жуда кўп)— Бу сизнинг мақсад ва режангизга боғлиқ. Ўқиш, иш, саёҳат учун бўлса, нима қилишни биласиз. Ўқиш учун университет, ишлашга ишхона, саёҳат учун яхшигина маблағ керак. Доимий яшаш мақомини олиш тартиби ва қоидаси бошқача. Мен миграция бўйича ҳеч кимга маслаҳат бера олмайман. Ҳамманинг орзу-мақсади турлича.2. Болаларни бегона муҳит ва маданиятда тарбиялаш қийин эмасми?— Бу масалаям ўзингизга боғлиқ. Тўғри, муҳит, жамият, маданиятлар тўқнашуви, тил ассимиляциясини ҳеч ким инкор қилмайди, лекин бола сизники ва у уйингизда кўрганини қилади, ота-онасига тақлид қилади кўпинча. Нимани тарбия деб берсангиз, эртага ўшанинг мевасини йиғиб олаверасиз.
  • Kanada orzusi

    19 сент., 01:24

    Бугун шу гўзал паркда (кузнинг иссиқ ҳафталариям омонат) ишхона ходимларига малака ошириш куни бўлди (ташкилотимиз 3 та бинога тақсимланган ва 120 га яқин ишчимиз). Ҳамма офис, компютер, кундалик дедлайнларини йиғиштириб, машғулотларга жамландик.Шунча ишлаб чарчадинглар деб, ўрмонда ҳайкинг қилдик, актёрлик группалари ташкил этилибди, ўзимиз спектакллар қўйвордик, спортни севадиганлар футбол ўйнади, юришга тоби йўқлар ичкарида мунчоқлар ясади.Руҳан чарчадим деганларга алоҳида сессиялар, медитация соатлари бўлди. Дарё лабида ўтирдик. Буни малака ошириш эмас, 1 кунлик лагер дейиш мумкин. Нонушта ва тушлик, қайноқ ва муздек кофе, 3-4 хил чой, махсус арча чой, ширинлик, тамаддибоп егуликлардан кимдир бўккунича, кимдир диетам бузилмасин деб еди :)Хуллас, малака ошириш шундоқ бўларкан-да :) Ҳа, айтганча, сен ходим — мен раҳбар демади катталар, ўзига алоҳида стол ясаттирмади,
    300128421Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    16 сент., 05:55

    Ёзнинг тугагани, дарахтлар сарғаяётгани ва бизни яқин ойларда қишнинг совуғи, қори кутиб турганини тан олмай илож йўқ. Ёзни бунчалар яхши кўриб қоламан ва кетишидан сал бўлсаям ранжийман деб ўйламувдим. Эдмонтондаги илиқ-иссиқ кунлар тугади. Эҳ...
    39012654Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    1 сент., 04:46

    #аёл“Қамоқхонада 'бу аёл-ку, айбсиз-ку' деган муносабат бўлмаган — эркаклар қандай қийноққа солинган бўлса, аёллар билан ҳам худди шу ҳолат бўлган. Зўравонлик асосида болалар ҳам дунёга келган. Айримларининг кўзи ёриганидан кейин чақалоқлари тортиб олинган. Болаларга бир маҳал 80 граммдан сут берилган — жуда кўп болалар вафот этган. Эри, боласининг тақдири номаълум ва яна тазйиқларга учраган маҳкум аёлларнинг руҳий ҳолати қандай бўлганини бир тасаввур қилиб кўринг”."Дарё", кейинчалик "Gazeta.uz"да бирга ишлаган ҳамкасбим Гулираъно Мусаеванинг "Катта қирғин" машинаси ямламай ютиб юборган аёллар ва болаларнинг аянчли қисмати ҳақидаги катта материалини ўқишни тавсия қиламан.
    Газета.uz“Katta qirg‘in”dagi qatag‘on. Unda ayollar nima uchun qamalgan, bolalarning taqdiri qanday kechgan?1930-yillardagi “Katta qirg‘in”da 18 mingdan ortiq — ziyoli-yu uy bekasigacha bo‘lgan xotin-qizlar Sovet hokimiyati tomonidan surgun qilingan. Ayrimlari qamoqxonalarda homilador bo‘lib qolgan, ba’zilari qaytgach farzandini topolmagan bu mahbuslar orasida…
    7,29018222Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    28 авг., 04:20

    "Иши йўқ ит суғорар" дейишармиди. Трамп Онтарио кўлини Америка кўли деб қайта номлаб қўйибди. Худди нимадир ўзгариб қоладигандек...
  • Kanada orzusi

    27 авг., 03:02изменён

    Раҳбарлик ва ишхона ҳақидаЎзбекистонда адолатли ва бировнинг ҳақига хиёнат қилмайдиган раҳбарлар билан ишлаганим бахтим бўлса керак. Асосан уч жойни — "Маърифат" (Ҳусан Карвонли), "Академнашр" (Санжар Назар), "Дарё" (Муҳрим Аъзамхўжаев) — мени шахс ва кадр сифатида ўстирган трамполин деб биламан. Мен ўзимни ишда, жамоа орасида топганман. Уч собиқ ишхонам, икки шаҳар (Тошкент—Эдмонтон)ни таққосларканман, раҳбарга кўп нарса боғлиқлиги яна исботини топгандек бўлади — ташкилотчиликдан тортиб ходимлар орасидаги мулоқотнинг энг майда деталларигача. Собиқ раҳбарларнинг феъл-атвори, одамийлиги ва улар асосини қурган ёки давом эттирган ташкилот қадриятлари менга энг аввал инсон қандай бўлиши кераклигини ўргатган. Одам учун ишхона иккинчи уйдек гап. Ҳаловат бўлмаса, маош топшириқ ва юкламага нисбатан паст бўлса ё сени кадр, одам сифатида ўстирмаса, у жойга сиғмаслигинг аниқ (бир ишхонамизда
    TelegramKanada orzusiОна тилисидан ташқари энг камида уч ва ундан кўп хорижий тилда гаплашадиган ҳамкасбларим орасида ишлаб, ўша эски эслатма хаёлимдан ўтаверади: икки эмас, тўрт тил лозим (©️ Беҳбудий). Биламан, буни кўпчилик билади. Такрорлашим энсангизни қотирар, сиз ҳам тил…
    1,43015851Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    9 авг., 13:55

    Бу дарахт-тунеллар ҳам ҳадемай қишки уйқусига кетади.
    86015441Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    9 авг., 13:38

    Эдмонтонда ёз охирлаяпти😩
    864видео1565Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    9 авг., 12:00

    Алберта ҳокимияти резидентларнинг бензин, озиқ-овқат ва бошқа харажатига сал бўлсаям ёрдам деб, $100 дан пул беряпти. Alberta Energy Rebate порталида1 июлдан 30 сентябргача ариза топшириш керак. Фақат 4 та шарти бор: а) 18+ бўлиш; б) Албертада яшаш; с) 2025 даги даромад солиғини тўлдирган бўлиш; д) оилавий бюджет $225.000 ёки бундан кам бўлиши керак экан. Кеча элдан қолмайлик деб ариза топширувдик, бир соат ичида эр-хотин банк картамизга юз доллардан тушди. Ҳарнада!
    7721815521Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    8 авг., 12:57

    Ия, мен бунга рухсат бор, умуман,ота боласига исмини фамилия қилиб бериши мумкин, ихтиёри ба шумо деб юрган эканман.
    8746321Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    8 авг., 12:46

    Боғча. Болаларники эмас 😁
    68910321Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    8 авг., 04:04

    Дунё катталиги, одамлар ва тақдирлар турфалигини китобларда ўқиганман. Бир-бировимизни таниш учунам хилма-хил яратилганмиз. Бир хил бўлсак, дунё зерикарли жойга айланарди. Саёҳатлардаям бунга озми-кўпми гувоҳ бўласан. Аммо ишинг жаҳоннинг турли нуқталаридан юрагида андак қўрқув, ўзига ишонч, баъзан ҳадик ё йиллаб кутишлардан эсон-омон ўтволганлар билан боғлиқ ва сен ҳам ўша ҳиссиётларнинг бир четини туёлсанг, бошқача бўларкан. Олам кенг, одам боласи ва унинг тақдири эса жуда қизиқ, мураккаб, ўрнак олгулик, хулоса чиқаргулик, ҳавас қилгулик, ачинарли, умидбахш ва бетакрор.
    6738331Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    8 авг., 03:50

    Она тилисидан ташқари энг камида уч ва ундан кўп хорижий тилда гаплашадиган ҳамкасбларим орасида ишлаб, ўша эски эслатма хаёлимдан ўтаверади: икки эмас, тўрт тил лозим (©️ Беҳбудий). Биламан, буни кўпчилик билади. Такрорлашим энсангизни қотирар, сиз ҳам тил ўрганиш нега кераклигини аллақачон биласиз. Лекин амалда қўллаш, бир тилдан иккинчисига автоматик ўтиш ва яна бошқасига қайтиш, кейин яна инглизчага ўтиб, таржима қилиш — завқли, баъзан қийин жараён. Мияда гоҳи тўқнашув бўлиб қолади — тиллар тўқнашуви :) Миямиз қанчалар мураккаб ва серқирра! Ўша гап: кўпроқ тил ўрганинг — фойдаси кўп, жуда.
    6921551Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    3 авг., 15:46

    Яқинда бир қариндошимизнинг боласи блогер бўлиш учун журналистика факултетига ҳужжат топширганини эшитиб қолдим. Вай, шундай қилмасин, блогер бўлиш учун дипломли журналист бўлиш шартмас-ку, демоқчи бўлдиму, фикрим бир чақагаям арзимаслигини билиб, омад тилаб қўявердим. Бу ерда ўзбеклар даврасига тушиб қолсам, аввалги касб-коримни айтмасликка ҳаракат қиламан. “Журналист бўлсайиз, нега блогерлик қилмайсиз?” деган саволни кўп эшитганман. Икковининг фарқи бор-да, десам гапга ақл суққандек кўринаман.Ҳозир фарқлар ҳақида гапирмоқчимасман, бошқа гап: ёшлар, блогер бўлиш учун жур-факка кириш шартмас! Айрим ишларга диплом эмас, билим, тажриба, иштиёқ ва ҳаракат керак, холос. Қолгани жараёнда кўринаверади. Иқтидор ва қизиқувчанлик (curiosity) борми, дипломсиз журналист ҳам бўлиш мумкин. Худди маҳоратли ёзувчидан диплом талаб қилинмаганидек, журналистдан ҳам сўралмайди.Агар вақт орқага
    1,14020411Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    29 июл., 01:42

    Ўтган куни илмий мақолада бир маълумотга кўзим тушганди. 1990-йиллар бошидан 2005 йилгача Марказий Осиёнинг беш давлатидан Канадага миграция қилганлар улуши 2 фоизда 18 фоизгача кўтарилган экан. Лекин 2006-йиллардан оқим аста-секин музлаб, 2015 йилгача 11 фоизга тушган экан. Олимлар нега рақамлар ўзгарганини изоҳламаган. Албатта бунда сиёсий-иқтисодий қарорларнинг таъсири катта ёки Канада Америка орзуси олдида жозибасини йўқотган бўлиши ҳам мумкин ўша йиллари. Россияга ишчи миграцияси ҳам бор. Канада очиқ маълумотлар базасига қарасам, 5 қардош давлат орасида Канадага энг кўп кўчган ўзбекистонликлар экан ва рақамлар ҳалиям ўсяпти.
    9451954Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    27 июл., 19:05

    Ёз бошқача келди бу йил. Куни билан қиздиради. Кейин ё кечаси ёки қоқ пешин шариллаб ёмғир қуйворади. Ҳозир эса муздек дўл ёғяпти. Аямай...
    922965Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    22 июл., 14:12

    ​​#kitobБаъзан профессоримга имейл ёзаётганда 1 ой аввал ўқиганим The Correspondent эсга тушади. Худди биз Телеграмни фаол қўллаганимиздек, Gmail ҳам бу ерда муҳимлик даражасида энг олдинда туради. Уйдан чиқмасдан зарур ишларниям ҳал этиш мумкин. Китобни эслаганим бежиз эмас: профессор Эдмонтондан узоқда яшаганига дарсларини Zoom'да ўтади ва асосан Gmail'да "гаплашамиз". Ёзишмаларимиз асардаги бош қаҳрамонни эслатворади баъзан. Профессор ҳам айтади: куним хат-хабар алмашиш билан ўтиб кетади деб. Асар қаҳрамони умрининг охирги 10 йилини электрон ёзишмаларда яшагандек тасассурот беради. Илгари биографлар шахсий ёзишмаларниям ўрганиб, китоб ёзган бўлса, энди имейллер ҳам муҳим манба ҳисобланади.Сил касаллиги ҳақида гап кетган китобниям ўтган ой тугатгандим. Равон ёзилган. Ҳаётий мисоллар билан бойитилган, касалликнинг ўрта асрлар ва ундан кейинги давр одамлари (айниқса, шоир, ёзувчилар
    1,2304411Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    20 июл., 15:46

    Айни дамда
    1,010видео281022Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    19 июл., 04:12

    Куни бўйи қиздирди. +32 дан ошди. Бу ерда +30 дан ошди дегани, +40 га қараб мўлжал олди дегани. Миядан уради.Ҳозир эса момоқалдироқ, чақмоқ ва ёмғир триоси авжида.
    96916543Открыть в Telegram
  • Kanada orzusi

    18 июл., 15:38изменён

    Ўзбекистондаги боғчаларда болаларга қилинаётган зўравонлик нормал ҳолатга айланиб бораётгандек тасаввур уйғотади. Бола калтакланади, юз-кўзи кўкаради, дўхтирбоп қилиб қўрқитилади, лекин зўравон яна ишида давом этиши ёки маълум вақт боғча опаликдан чекиниб, излар ўчиб, чанглар босилгач, яна ишига қайтиши мумкин. Ҳеч нима бўлмагандек.Мен яшаб турган ҳудудда боғчага ишга кирадиган ёки волонтёрлик қилмоқчи бўлган нозмоддан энг аввал иккита асосий ҳужжат талаб этилади.1. Vulnerable Sector Check — қариялар, 18 ёшгача бўлган болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан ишламоқчи бўлганингизда полициянинг сиз ҳақингиздаги маълумотномаси. Яъни қачонлардир бундай гуруҳ билан ишлаганда ноўрин хатти-ҳаракат қилганми, жиноий жавобгарликка тортилганми-йўқми текширилади. 80 доллар тўлаб, шаҳар полициясидан олинади.2. Child Intervention Record Check — бу провинциал текширув бўлиб, архив ҳужжатлари
    979141142Открыть в Telegram
Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота