Последние посты
Chortoq xabarlari
22 сент., 14:35изменён
#YANGI_TAYINLOV🚀💼 Mirzatov Baxtiyor Toxirovich - “Loyihalar boshqaruvi markazi” direktori lavozimiga tayinlandi.B.Mirzatov tayinlovga qadar Namangan viloyati yoshlar ishlari boshqarmasi boshlig'i lavozimida faoliyat yuritgan.Chortoq xabarlari
22 сент., 14:29
Namanganda Asosiy olimpiadaning maktab bosqichi davom etmoqdaAsosiy olimpiadaning maktab bosqichi Respublikamizdagi barcha umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 9-10-11-sinf o‘quvchilari va akademik litsey hamda kasbiy ta'lim tashkilotlarining 1-2-bosqich oʻquvchilari o‘rtasida start oldi.Bugun 444 nafar o‘g’il – qiz ta’lim – tarbiya olayotgan Chortoq tumanidagi 13 – umumta’lim maktabining iqtidor egalari matematika fanidan bilimlarini sinovdan o‘tkazdilar. Ulardan 120 daqiqa davomida 20 ta test va 10 ta yopiq savol asosidagi topshiriqlarni bajarish talab etildi.Ta’kidlash joizki, joriy yilning 30-sentyabr kuniga qadar davom etadigan jarayonlarda Namangan viloyatidagi 719 ta umumta’lim, 13 ta ixtisoslashtirilgan maktablar va 61 ta nodavlat ta’lim muassaalari hamda 3 ta akademik litseylarning o‘quvchilari o‘zaro kuch sinashadi.Chortoq xabarlari
22 сент., 14:29
Чортоқ туман Кесканёр маҳалласида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни даромад топишлари учун имконият яратиш борасида амалий ишлар маҳалла ёшлардан бири Аёзбек Холматов мисолидаChortoq xabarlari
22 сент., 13:16
Rahbar va yoshlar uchrashuvi: raqam emas, natija muhimBugun Chortoq tumanida tashkillangan ana shunday tadbirda Yoshlar ishlari agentligi Namangan viloyat boshqarmasi boshlig'i Alisher Akbarov barcha mahallalardan kelgan yigit-qizlar va ularning ota-onalaridan muammo, takliflarni tingladi.Yoshlar bandligini ta’minlash, ularning muammolarini o‘z vaqtida aniqlash va amaliy yechim topish bugungi kunning dolzarb masalalaridan biridir.Uchrashuv davomida jami 15 ta murojaat kelib tushdi. Shundan 10 tasi joyida ijobiy hal etilgan bo‘lsa, qo‘shimcha vaqt va o‘rganishni talab qiladigan 5 ta murojaat ijrosi nazoratga olindi.R.H (qiz) Qorabog' mahallasi yoshlaridan. Oilaviy sharoiti sababli oliy ta’lim muassasasida tahsil olish uchun belgilangan to‘lov-kontrakt mablag‘larini to‘lashda ehtiyojmand bo‘lgan. Uning murojaati tinglanib, o‘qishi uchun to‘lov-kontrakt xarajatlari Yoshlar ishlariChortoq xabarlari
22 сент., 04:42
СИҲАТГОҲЛАР –ЧОРТОҚБРЕНДИМЎЪЖИЗАВИЙ ФАВВОРАБу мўъжиза Иккинчи жаҳон урушидан кейин содир бўлганди: умидвор нефтчилар 1946–1947 йилда Чортоқ шаҳрининг шимолроғидан бир йўла уч нуқтага бурғу ташладилар. Учала қудуқдан ҳам кутилган “қора олтин” эмас, ранги тиниқ бўлса-да, оз-моз заъфаронга мойил сув отилиб чиқди. Ҳарорати хийлагина бор (60 даражадан юқори), ичиб бўлмайди, шўр ва тахир, босими ниҳоятда баланд. Лекин геологлар афсусланишгани йўқ, ахир, нефть топмаган эсалар-да, беҳисоб бойлик, қиёси йўқ хазина топганлари овозага, ҳатто афсонага айланиб кетганди. Зотан, фаввора машҳур Карлови Вари малҳами билан беллаша оларди. Кейинроқ (1953) 32-қудуқдан (чуқурлиги 507 метр) отилган сув эса таркибига кўра Трусковец шифо сувидан қолишмасди... Хуллас, эндиликда Чортоқ бренди бўлиб қолган сиҳатгоҳлар ана ўшандан шуҳрат топа бошлади, кенгаяверди. Йиллик қуёш нури Кавказ ва Қримга қарагандаChortoq xabarlari
22 сент., 03:55
ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА — ЮҚОРИ САМАРАДОРЛИКЧортоқ туманида пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Жараёнда замонавий техника ва илғор агротехнологиялардан самарали фойдаланиш меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.Жумладан, “Бувабой Робахон файзи” фермер хўжалиги раҳбари Икромжон Раҳматов бошчилигидаги жамоа бу йил пахта ҳосилини терим машинаси ёрдамида йиғиштириб олмоқда. Бу эса терим суръатини ошириш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ҳосилни қисқа муддатда сифатли йиғиб-териб олиш имконини бермоқда.“Меҳнат жамоамизда малакали агрономлар, техник ходимлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари фаолият юритмоқда. Ҳар бир ишнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун жамоавий масъулият муҳим ўрин тутади. Ўтган мавсумлардаги тажрибаларимиз шуни кўрсатдики, ер меҳнатни яхши кўради. Унга меҳр ва эътибор билан ёндашсанг, албатта, баракаси ҳам зиёда бўлади. Элга ризқ-рўз бераётганChortoq xabarlari
21 сент., 16:50
22-sentabr — "Xalqaro avtomobilsiz kun"Ekologiya va iqlim o‘zgarishi milliy qo‘mitasi, Transport vazirligi, BMT Taraqqiyot dasturi (UNDP) va Global ekologik jamg‘arma (GEF) barchani bir kunga avtomobildan voz kechib, piyoda yurish, velosiped yoki jamoat transporti kabi "yashil" transport vositalaridan foydalanishga chaqiradi. https://gov.uz/oz/eco/news/view/222366Chortoq xabarlari
21 сент., 03:29
Кутилмаган харажатлар тасодиф эмас — улар бир кун албатта юз берадиМашина бузилиши, шифохона харажатлари ёки уй билан боғлиқ муаммолар ҳар кимнинг ҳаётида учраши мумкин. Агар сизда молиявий захира бўлмаса, бундай вазиятларда қарз олишга тўғри келади.Бугунги кунда қарз кўпчилик учун одатий ҳолатга айланиб бормоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ фуқаро камида битта кредитга эга. Бу дегани, ҳар 4 нафар одамдан қарийб 1 нафари кредит тўламоқда. Қарздорларнинг 27 фоизи эса бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ кредитни тўлаб келмоқда. Энг хавотирлиси, кредит олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадининг ярмидан кўпроғини қарз тўловларига сарфламоқда. Бундай шароитда ҳатто кичик кутилмаган харажат ҳам инсонни янада оғир молиявий аҳволга солиб қўйиши мумкин.Молиявий захираси бор инсон кутилмаган харажатларни ўз маблағи ҳисобидан қоплайди ва ҳаётини давомChortoq xabarlari
19 сент., 17:43
Чортоқда яна бир ёшни тақдири — Агентлик эътиборидан четда қолмади.Ёшлар ишлари агентлигини Чортоқ туман бўлими бошлиғи бошчилигидаги аҳил жамоа томонидан тумандаги яна бир ёшни тақдири буткул ўзгарди. Кўнгилларда қувонч. Қўллар эса дуода.Бу каби хайрли ишлар ортида Давлатимиз раҳбарини ёшлар сиёсатига қаратилаётган эътиборлари десак асло муболаға бўлмайди.Chortoq xabarlari
19 сент., 15:23
НУРОНИЙЛАРГА — ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФЧортоқ туманидаги «Сой» ҳамда «Чорсу» маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган «Кексалар маслаҳати гуруҳи» раислари Юлдашев Анваржон Муталлиевич ва Ҳакимов Жамолдин Эргашевич «Scientific Academy» илм-маърифат марказининг МДҲ миқёсида ташкил этилган «Эл-юрт фахри» халқаро эсдалик нишони билан тақдирландилар.Тақдирлаш маросими нуронийлар, маҳалла фаоллари, «Нуроний» жамғармасининг Наманган вилояти ва Чортоқ тумани бўлимлари раҳбарияти, «Кексалар маслаҳати гуруҳи» раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда ўтказилди.Маросимда мазкур юксак эътирофнинг нуронийларнинг жамоат ҳаётидаги фаол иштироки, ёш авлод тарбияси, маҳаллаларда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашдаги хизматларига берилган муносиб баҳо экани таъкидланди.«Эл-юрт фахри» нишони соҳибларига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва эл-юрт манфаатиChortoq xabarlari
19 сент., 15:06
Ҳушёрлик — кибержиноятлардан энг муҳим ҳимоя!Чортоқ тумани ИИБ ҳамда «Нуроний» жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида ёши улуғ, нафақадаги фуқаролар ўртасида кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.Унда нуронийларга шубҳали қўнғироқлар, ҳаволалар ва хабарлардан эҳтиёт бўлиш, банк карта маълумотлари ҳамда SMS-кодларни бегоналарга бермаслик, номаълум манбалардан APK файлларини юклаб олмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.Шунингдек, киберхавфлардан ҳимояланишга мўлжалланган мобил илова нуронийларнинг телефонларига ўрнатиб берилиб, ундан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.♻️ Kaналга уланиш 👇 🌐@Chortoq_xabarlari_uzChortoq xabarlari
19 сент., 05:05
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ — НУРОНИЙЛАРДАН ЎРНАКЧортоқ туманида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш мақсадида нуронийлар иштирокида юриш марафони ташкил этилди.Эътиборлиси, марафонда нуронийлар соғлом ҳаёт тарзи тарғиботчисига айланди. Уларнинг пиёда юриши ва оммавий марафонда фаол иштирок этиши ёшлар учун оддий тарғиботдан кўра таъсирчанроқ амалий ўрнак ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.Chortoq xabarlari
18 сент., 16:06
❗️"Biz sizni yaxshi ko‘ramiz"Davlatimiz rahbari Shavkat Mirziyoyev Nukus shahridagi 24/7 ishlaydigan ko‘chaga tashrif buyurdi. Prezident korteji ko’chada rejadan tashqari to’xtadi.Chortoq xabarlari
18 сент., 12:57
БИР УЙНИНГ ТОМИ ЭМАС, БИР ҚАЛБНИНГ УМИДИ ТИКЛАНДИ Баъзан инсонга катта ёрдам керак эмас... Унинг ёнида биров турганини ҳис қилишнинг ўзи кифоя. Чортоқ тумани Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан фидойи ёшлар бирлашиб, онахоннинг уйини таъмирлаб, томини тўлиқ битказилди.Ёшларимизга раҳмат! Сизларнинг бу эзгу ишингиз — бир хонадоннинг эмас, бутун жамиятнинг юзидаги меҳрни кўрсатди.Chortoq xabarlari
17 сент., 14:36
“Демократик тараққиётда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти: Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси” мавзусидаги Марказий Осиё фуқаролик жамияти форуми старт олдиФорум 16 та давлат ақл марказларидан ташриф буюрган халқаро экспертлар, шунингдек, мамлакатимиз жамоат тузилмалари, илмий-тадқиқот институтлари, давлат органлари ва ОАВ вакилларидан иборат 200 нафарга яқин мутахассисни бир майдонда жамлади.Пардаев Азамат Кенжабоевич, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори:Форумнинг мақсади – ривожланган мамлакатларнинг фуқаролик жамияти соҳасидаги илғор тажрибаларини минтақавий қадриятларга мос равишда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасида доимий мулоқот ва ҳамкорлик механизмларини шакллантиришдан иборат. Кучли давлат кучли фуқаролик жамиятидан манфаатдор. Кучли фуқаролик жамияти эса халқнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.Chortoq xabarlari
15 сент., 16:27изменён
#ТайинловАхунбабаев Хондамир Хакимович Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Хондамир Ахунбабаев 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2013 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.Меҳнат фаолиятини 2012 йилда Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш марказида бош мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик Инвестициялар давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи, «Aisha Home Textile» қўшма корхонасида ташқи иқтисодий фаолият бўлими бошлиғи ва ишлаб чиқариш бошлиғи, Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасида Ҳудудий саноатни ривожлантириш шўъбаси бошлиғи, Наманган вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Лойиҳа офиси раҳбари вазифаларида фаолият юритган.Тайинловга қадар «Наманган эркин иқтисодийChortoq xabarlari
15 сент., 15:36
ЧАРОҒОН ЧОРТОҚ — ТУНДА ҲАМ ЧИРОЙЛИ! ✨Кундузи бунёдкорлик, кечаси эса чароғон манзаралар…Бугун Чортоқнинг кўчалари, бозори, бинолари, пиёдалар йўлаклари ва туннелларидаги ёруғликлар туман қиёфасига ўзгача файз бағишламоқда.Чортоқ кундузи меҳнат билан, кечаси чароғлари билан гўзаллашмоқда.Бугунги бунёдкорликлар эртанги буюк ўзгаришларнинг пойдевори. Яқин йилларда Чортоқ нафақат ўзимизнинг, балки дунё сайёҳларининг ҳам эътиборини тортадиган гўзал туризм масканига айланишига ишонамиз.Chortoq xabarlari
15 сент., 03:58
Тез кундаТунги Чортоқ манзаралари— Бугунги кунда туманимизни хар жабҳасида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Яқин йиллар ичида Чортоқ — дунё туризм масканига айланиши шубҳасиз. Чароғон кўчалару обод манзиллар ичра тунлари сайр этадиган масканимиз қиёфаси кундан-кун чирой очмоқда.Chortoq xabarlari
14 сент., 05:25
Чортоқ тиббиёти янги қиёфа касб этмоқдаЧортоқ туман соғлиқни сақлаш бўлими тизимида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш баробарида, муассасаларнинг ташқи инфратузилмасини яхшилашга қаратилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.Айни пайтда тиббиёт муассасалари биноларининг ташқи кўринишини замонавий талаблар асосида янгилаш, беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.1968 йилда қурилган асаб касалликлари бўлими биносининг том қисмини таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Бунёдкорлик ишларининг яна бир муҳим йўналиши — касалхона ҳудудини замонавий яшил экоҳудудга айлантиришдир. Ҳудудни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва яшил зоналар ташкил этиш орқали беморлар учун руҳий ва жисмоний тикланишга қулай муҳит яратиш кўзда тутилган.Мазкур кенг кўламли ишлар учун 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилганChortoq xabarlari
14 сент., 05:01
Chortoq tumanidagi 38-maktabgacha taʼlim tashkilotida "Kelajak soati"1- katta guruh tarbiyachisi Ortiqova Odina