Последние посты

Davronbek Tojialiyev sahifasi
21 сент., 13:24
Йўлдан отлар уюрини кўрдик. Айиқ изларини учратдик. Катта-кичик ғорларга кирдик. Сойнинг тошлар орасига сингиб, яна бошланган жойларини томоша қилдик. Юқорилаганимиз сари Пском тизмасининг баланд тоғлари ўзини кўз-кўз қила бошлади. Кузнинг рангин кийимлари эса қалбингизни қувнатади.Видеоси: https://youtu.be/OQ5hm6G5XJkTelegram | Instagram | Youtube | Facebook | XYouTubeKaptarkumushsoy | КаптаркумушсойБўстонлиқ туманидаги машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири – Испайнинг ёндош дараси Каптаркумушсой ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Бу дара эса Испайдан кўра гўзалроқ ва сайёҳлар оқими камлиги сабабли анча тозароқдир. Каптаркумушсойга Испай қишлоғи юқорисидаги…
Davronbek Tojialiyev sahifasi
21 сент., 13:20
Сойга тушиб, биринчи кўприкдан ўтишингиз билан баланд қоялар орасидан пишқириб оқаётган Каптаркумушсойга кўзингиз тушади. Шу ерда пойабзалларни ечиб, сувдан ўтишга қулай оёқ кийимга алмаштириш ва шимни шимаришга тўғри келади. Мана шу тор дара орасидан 5-6 марта сув кечилади. Сув ҳарорати 7 даражани кўрсатди. Узоқроқ қолиб кетсангиз, чақиб олади.Бу ёғига треккингга мос пойабзални кийиб олиш мумкин. Иккинчи ва учинчи кўприкдан ўтгандан сўнг сой бўйлаб, даранинг жамоли очилиб боради. Юқорилаган сари олчазор, олмазор, теракзор, ёнғоқзор, оққайинзорлардан ўтасиз. Дара бошидан 10 км юқорига юрдик. Орада яна бир нечта сув кечувларидан ўтдик. Бу сафар пойбзални ечмай, тошдан тошга сакраб ёки синган дарахт шохларидан ўтиб олдик.Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Davronbek Tojialiyev sahifasi
21 сент., 13:19
Бўстонлиқ туманидаги машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири – Испайнинг ёндош дараси Каптаркумушсой ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Бу дара эса Испайдан кўра гўзалроқ ва сайёҳлар оқими камлиги сабабли анча тозароқдир.Каптаркумушсойга Испай қишлоғи юқорисидаги ГЭС орқали йўл ўтган. ГЭС шлагбаумидан 5 км юрилса, машина юра оладиган йўл тугаб, пастга сўқмоқ бошланади. Шу жойдан Каптаркумушсойнинг Пском дарёсига қўшилишини томоша қилиш мумкин.Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Davronbek Tojialiyev sahifasi
7 сент., 13:28
Кўлда дам олгач юқорига Сасивардовон сари йўл олдик. 2800 метр баландликдан қўшни Парда Турсун қишлоғи кўринади. Шу ердан ҳам йўл ўтган бўлиб, 3200 метргача Нива ва УАЗлар юради. Довондан яна 2,5 километр пиёда юриб, 3220 метр баландликдаги чўққига кўтарилдик. Сафар давомида 27,24 км масофа, 45400 қадам босдик, жами 1642 метр кўтарилдик.Сафар видеоси: https://youtu.be/idpNUCjN_vUTelegram | Instagram | Youtube | Facebook | XYouTubeOltinkoʻl (Chodak, Qandagʻon) | Олтинкўл (Чодак, Қандағон)Бу галги сафарим Наманган вилоятининг Поп туманига бўлди. Чодак қишлоғи Фарғона водийсининг энг кўп бориладиган сайёҳлик марказларидан бири. Чодаксой бўйлаб юқорига кўтарилсангиз, Олтинкон, Гулистон, Сансалак, Қандағон маҳаллаларидаги деярли ҳар бир хонадон…
Davronbek Tojialiyev sahifasi
7 сент., 13:27
Бу галги сафарим Наманган вилоятининг Поп туманига бўлди. Чодак қишлоғи Фарғона водийсининг энг кўп бориладиган сайёҳлик марказларидан бири. Чодаксой бўйлаб юқорига кўтарилсангиз, Олтинкон, Гулистон, Сансалак, Қандағон маҳаллаларидаги деярли ҳар бир хонадон дам олиш уйлари ташкил қилган. Йўл-йўлакай сунъий шаршаралар, мини парклар, шиша кўприк, кузатув нуқталарини кўришингиз мумкин.Поп миллий табиат боғига экологик тўловни қилиб (20600 сўм), сой бўйлаб юқорига Олтинкўл томон юрдик. Боғ постидан Олтинкўлгача 10 км тоғ йўлидан юрилади. Киши бошига 60-100000 сўмга УАЗ машиналарида ҳам бориб-келиш мумкин экан. Биз пиёда бордик. 2530 метр баландликда жойлашган бу тоғ кўлининг сув сатҳи 3-4 метрга камайгани учун асосий майдонининг ярмидан кўп қуриган. Баҳор охири ва ёз бошларида кўлнинг суви тўлади.Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Davronbek Tojialiyev sahifasi
2 сент., 14:58изменён
Бир-бирига ўхшаш, лекин икки хил мақсадда қўлланил(ади)ган халқ идишлари: Ўнг тарафдагиси: қумғон – чой, овқат қайнатиш учун; Чапдагиси: обдаста – сув қуйиш, таҳорат қилиш учун. Ана энди нимага таҳорат қилиб, ҳожатхонага олиб кириладиган идишда чўпонлар чой қайнатади, демайсиз.Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Davronbek Tojialiyev sahifasi
26 авг., 14:12
Бобоиоб худди Ҳазрати Султон каби кўпчилик зиёрат мақсадида чиқадиган тоғлардан бири. Лекин чўққида бирон кишининг дафн этилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Турли афсона ва ривоятлар бор, холос. Уни саҳоба Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга боғлайдиган ривоятлар ҳам мавжуд. Ваҳоланки, Абдураҳмон ибн Авф Ўрта Осиёга умуман келмаган. Баъзи топонимшунослар “Сувлар отаси” деб таъриф берадиган Бобоиобни ўзбеклар Бойобува деб номлашади.Қўрғондан чўққигача катта тош уюмлари кўринса-да, яхшигина сўқмоқ мавжуд. Соат 10 да чўққининг энг учига чиқиб бордим. Чўққига триангулятор ўрнатилган бўлиб, у шамолда қулаган. Триангуляторнинг темирлари эса латта бойловчиларнинг латталари билан тўлиб кетган. Чўққида совқотганлар эса бу латталарни ёқиб исинишган.Денгиз сатҳидан 3770 метр баландликда жойлашган чўққидан Оҳангарон водийси, Чотқол тизмаси ва Камчиқ довони кўриниб туради. Биз чиққан тарафдан эсаYouTubeBoboiob (Tojikiston) | Ошоба. Бобоиоб чўққиси | Қуллаи Бобои Об (3770 метр)Қурама тизмасининг энг баланд нуқтаси – денгиз сатҳидан 3770 метр баландда жойлашган, Бобоиоб чўққисига Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Ашт тумани, Ошоба қишлоғи тарафдан чиқдик.
Davronbek Tojialiyev sahifasi
26 авг., 14:12
Чорбоғда дам олиб ўтирсак, қўшнилар чиқишди. Бахтиёр ака шу қишлоқдаги мактаб директори экан. Юринг, мактабни кўрсатаман деб, мотоциклига миндириб олиб кетди. Сўғд вилояти Ашт тумани Ошоба қишлоғи Шивар маҳалласидаги Муқимий номидаги 19-мактабда 245 нафар ўқувчи таълим ўзбек тилида олиб борилар экан. Мактабга киришингиз билан кўм-кўк, салқин боғ сизни қарши олади. Олма, гилос, хурмо дарахтлари мактабга кўрк бериб турибди.Соат 16 да тоққа янада яқинроқ бориш учун йўлга чиқдик. Бизга 7-синф ўқувчиси Жўрабекни йўлбошчи қилиб беришди. Машинамизни олмазор боғлардан бирида қолдириб, денгиз матҳидан 1500 метр баландликдан пиёда йўлга тушдик. Йўлимиз сой бўйидан, асосан олмазор боғлар орасидан ўтди. Майингина ёғаётган ёмғир кайфиятимизни янада аъло қилиб, қийналмай юришга ёрдам берди. Мевалар ҳали пишмаган, боғ остидаги ўт-ўланлар эса ҳалиям ям-яшил. Ёмғирдан сўнг бу жойлар янада яшнайди.
Davronbek Tojialiyev sahifasi
26 авг., 14:11
Кейинги манзилимиз Шивар қишлоғи бўлди. Қишлоқ йўли текис асфальт қилинган. Алижон аканинг айтишича, бу йўл ҳашар йўли билан аввал бетонланган, сўнг асфальт қилинган. Қишлоқ аҳли кейинги йиллари асфальтни тоғ томон кенгайтиришни режа қилишибди.Алижон аканинг боғ-ҳовлисида меҳмон бўлдик. Боғ тоғ этагида жойлашган бўлиб, асосан гилос ва олма дарахтларидан иборат. Оғоч мўллигидан офтоб деярли тушмайди. Боғ ичидан ўтган ариқ салқинликни янада орттиради. Ошобаликлар асосан, боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланишаркан. Қишлоқни айланарканман, деярли ҳар бир хонадонда гул экилиши диққатимни тортди.
Davronbek Tojialiyev sahifasi
26 авг., 14:09
Чегарадан 4 километр юриб, Дўсти шаҳарчасидаги банкдан валюта алмаштирдик. Яна тўғрига юриб, Ошоба қишлоғи тарафга бурилдик. Қишлоқда бизни Жаҳонгир аканинг танишлари Нурали ва Алижон акалар кутиб олиб, Ошобани айлантиришди.Ошобанинг энг машҳур жойи Чинорбува бўлиб, сой бўйидаги сўлим гўшада минг йиллик чинорлар бўй кўтарган. Айтишларича, бу чинорлар охирги марта Қўқон хони Худоёрхон даврида кесилган. Чинорлар тагида дам олиш маскани бўлиб, Тожикистон ва ўзбекистонлик меҳмонларнинг севимли жойига айланган.Масканга панно сифатида осилган икки тилда ёзилган ширу шакар эътиборимни тортди:Аз қадим ўзбегу тожик эт билан тирноқ эрур, Қон-қариндошлик шиораш, қўлида байроқ эрур. Она деб айтсам бировин, ул бири менга падар, Ҳамчу ду чашми сиёҳам, икки халқ ҳам мўътабар.
