gram news
Аватар канала Наргиза Саломова

Наргиза Саломова

@deputat_n_salomova

Ягона сайлов округидан партия рўйхати асосида сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси. Мурожаат учун: @N_Salomovaga_murojaat_bot

ПроектыKK

781подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Наргиза Саломова

    22 сент., 06:58

    Ҳар бир маҳаллада яшил муҳит яратиладиПрезидентимиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш бўйича таклифлар билан танишди.Энди дарахт экишнинг ўзи эмас, унинг тутиб кетиши ва яшовчанлиги асосий мезон бўлади. Кўчатлар ҳудуд иқлими ва тупроғига мос танланади, суғориш тизими олдиндан яратилади ва уларни камида уч йил парваришлаш йўлга қўйилади. Ҳар бир маҳалла учун кўчат тури, экиладиган жой ва суғориш тизими кўрсатилган “яшил харита”лар ишлаб чиқилади.Маҳаллаларда “яшил рейтинг” жорий этилиб, яшил майдонлар улуши, дарахтлар сони, кўчатларнинг тутиб кетиши ва аҳолининг иштироки ҳисобга олинади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллага ўрмончи-мураббий бириктирилиб, аҳолига дарахт экиш ва парваришлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилади.Кўкаламзорлаштиришда “3-30-300” тамойилига ҳам устувор
  • Наргиза Саломова

    21 сент., 11:53

    Якка тартибдаги тадбиркорлар учун лизинг имкониятлари кенгаймоқдаЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида якка тартибдаги тадбиркорларнинг лизинг хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.Таклиф этилаётган ўзгартиришларга кўра, якка тартибдаги тадбиркор лизинг олувчи бўлган ҳолларда лизинг объектини лизинг берувчининг балансида ҳисобга олиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, лизинг шартномасида объектга эгалик қилиш, амортизацияни қўллаш ва ундан фойдаланиш тартиби аниқ белгилаб қўйилади.Янги тартиб якка тартибдаги тадбиркорлар учун лизинг хизматларидан фойдаланишни енгиллаштириб, бизнесини ривожлантириш учун зарур ускуна, техника ва бошқа активларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради.Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорликни молиялаштиришнинг муқобил манбаларини кўпайтириш, банкдан ташқари молиявий хизматлар бозорини
  • Наргиза Саломова

    18 сент., 07:01

    Электротехника саноати учун янги имкониятларПрезидентимизнинг “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тармоқ корхоналари учун янги имкониятлар белгиланди.2026 йил 1 октябрдан электротехника саноати корхоналарига айланма маблағларни тўлдириш учун 2 йилгача муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 6 фоиз ставкада 5 миллион долларгача кредит ажратиш имконияти яратилади.Шунингдек, мис хомашёсини биржа орқали харид қилишда корхона харажатининг 25 фоизи корхона томонидан, 75 фоизи эса “Ўзсаноатэкспорт” АЖ томонидан тўланади. Бу маблағ 90 кун ичида қайтарилади. 2026–2028 йилларда инвестиция лойиҳалари учун кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш ҳам назарда тутилган.Қарор билан камида 50 миллион доллар инвестиция киритадиган таянч инвесторлар
  • Наргиза Саломова

    17 сент., 09:42

    переслано из @qonunchilikpalatasi

    #yangi_loyiha🏢JARAYON…“Tashabbusli budjet”ning 2026-yilgi ikkinchi mavsumi yakunlandi.Bu safar deputatlar uchun yangi imkoniyat yaratildi — ajratilgan mablag‘ doirasida bir nechta loyihani qo‘shimcha g‘olib sifatida tanlash mumkin bo‘ldi.Xo‘sh, deputatlar tanlovi hududlardagi qaysi ehtiyojlarni ko‘proq aks ettirdi?Qaysi loyihalarga ustuvorlik berildi?Deputatlar tanlovida nimalar asosiy mezon bo‘ldi?🎥 Bu haqda batafsil — “Jarayon” loyihasida.🏢 Veb-sayt | 📱 Telegram | 📱 Facebook| 📱 YouTube | 📱 Instagram| 📱 X | 🔄 ParlamentTV_RADIO | ◽️ Yoshlar parlamenti
    345видео75Открыть в Telegram
  • Наргиза Саломова

    17 сент., 08:36

    ЎЗБЕКИСТОН – КОРЕЯ МУНОСАБАТЛАРИДА ЯНГИ БОСҚИЧСеулда биринчи «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммити ўтказилди. Саммитда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан сунъий интеллект, рақамлаштириш, инвестиция, муҳим минераллар, «яшил» иқтисодиёт ва ёшлар таълими бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди.2030 йилга қадар Марказий Осиё ва Корея ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланди. Ўзбекистон эса «Марказий Осиё – Корея» саноат-технологик паркини ташкил этиш ташаббусини билдирди.Саммитдаги келишувлар янги технологиялар, инвестициялар, замонавий касблар ва янги иш ўринлари учун қўшимча имкониятлар яратиши мумкин.@deputat_n_salomova
    300видео88Открыть в Telegram
  • Наргиза Саломова

    17 сент., 05:21

    КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРПрезидентимиpнинг Корея Республикасига давлат ташрифи Ўзбекистон–Корея стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди. Сеулда Корея Президенти Ли Чжэ Мён, парламент ва ҳукумат раҳбарлари, йирик компаниялар ҳамда молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.Ташриф давомида бизнес вакиллари билан мулоқотлар ҳам кенг йўлга қўйилди. 300 нафардан зиёд иштирокчи қатнашган бизнес форумида саноат, энергетика, автомобильсозлик, тиббиёт, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик муҳокама қилинди. Қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.Сафарнинг муҳим воқеаларидан яна бири биринчи «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммити бўлди. Президентимиз саммитда минтақамиз ва Корея ўртасидаги ҳамкорликни узоқ муддатли режалар асосида ривожлантириш бўйича муҳим ташаббусларни
    257видео71Открыть в Telegram
  • Наргиза Саломова

    16 сент., 09:23

    🇺🇿🇰🇷 Марказий Осиё – Корея: янги ҳамкорлик уфқлариПрезидентимиз Сеул шаҳрида биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этиб, минтақа давлатлари ва Корея ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.Саммитда хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси, муҳим минераллар, “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш ҳамда инсон капитали каби устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони ҳамкорликни узоқ муддатли ва аниқ натижаларга йўналтириш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, 2030 йилга бориб Марказий Осиё давлатлари ва Корея ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш, Ўзбекистонда “Марказий Осиё – Корея” саноат-технологик паркини ташкил этиш, муҳим минераллар бўйича Минтақавий инвестиция альянсини шакллантириш таклифлари илгари сурилди.Шунингдек, сунъий интеллект ва
  • Наргиза Саломова

    15 сент., 12:39

    переслано из @qonunchilikpalatasi

    🏢MINTAQAVIY HAMKORLIK SARI MUHIM QADAMO‘zbekiston va Janubiy Koreya xalqlarini yillar sinovidan o‘tgan mustahkam do‘stlik va o‘zaro hurmat rishtalari bog‘lab turadi. So‘nggi yillarda davlat rahbarlarining izchil va uzoqni ko‘zlagan siyosati natijasida O‘zbekiston — Koreya munosabatlari yangi bosqichga ko‘tarildi.🚨 BATAFSIL🏢 Veb-sayt | 📱 Telegram | 📱 Facebook| 📱 YouTube | 📱 Instagram| 📱 X | 🔄 ParlamentTV_RADIO | ◽️ Yoshlar parlamenti
  • Наргиза Саломова

    15 сент., 11:24

    БЮДЖЕТ ИЖРОСИ: АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ВАЗИФАЛАРБугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида 2026 йил биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди. Муҳокамада иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари билан бир қаторда бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Биринчи ярим йилликда мамлакатимиз ЯИМи 8,5 фоизга ўсди. Саноат ишлаб чиқариши 8 фоиз, қурилиш 13,8 фоиз, хизматлар 16,9 фоизга ошди. Асосий капиталга инвестициялар 338,9 триллион сўмни ташкил этгани иқтисодий фаоллик юқори даражада сақланаётганини кўрсатади.Давлат бюджети даромадлари 207,4 триллион сўмга етди. Бюджет харажатларининг 51,5 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган. Бу маблағларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва аҳоли фаровонлигига йўналтирилаётгани билан аҳамиятли.Шу билан бирга, депутатлар
  • Наргиза Саломова

    15 сент., 10:56

    ЎЗБЕКИСТОН ВА КОРЕЯ ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ ИМКОНИЯТЛАР САРИПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сук иштирокида қўшма бизнес форумнинг очилиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий шериклик янги босқичга кўтарилаётганини яна бир бор намоён этди. Форумда 300 нафардан зиёд давлат ва бизнес вакиллари, жумладан, йирик корейс компаниялари раҳбарлари иштирок этди.Бугун Корея Ўзбекистон учун нафақат ишончли савдо-иқтисодий ҳамкор, балки илғор технология, инвестиция ва инновацияларни жалб этишда муҳим стратегик шерик сифатида намоён бўлмоқда. Корейс компанияларининг мамлакатимиздаги фаолияти саноат, энергетика, автомобильсозлик ва бошқа соҳалар ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда.Энди ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун Ўзбекистоннинг ресурс ва бозор салоҳиятини Кореянинг илғор технологиялари ҳамда инвестиция имкониятлари билан уйғунлаштириш муҳим. Саноат
  • Наргиза Саломова

    15 сент., 05:59

    переслано из @omqp_kutubxonasi

    Наргиза САЛОМОВА,МИНТАҚАВИЙ ҲАМКОРЛИК САРИ МУҲИМ ҚАДАМСўнгги йилларда давлат раҳбарларининг изчил ва узоқни кўзлаган сиёсати натижасида Ўзбекистон — Жанубий Корея муносабатлари янги босқичга кўтарилди.🇺🇿@OMQP_kutubxonasi
  • Наргиза Саломова

    14 сент., 14:01

    Барқарор иқтисодий ўсиш изчил ислоҳотлар самарасиОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси муҳокама қилинди. Ҳисобот даврида мамлакат иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсиб, саноат, қурилиш, хизматлар ва қишлоқ хўжалигида юқори ўсиш суръатлари қайд этилгани эътироф этилди.Фракция йиғилишида иқтисодий ўсишнинг аҳоли фаровонлигига таъсирига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Биринчи ярим йилликда аҳоли умумий даромадлари 16,6 фоизга ошиб, 618,3 трлн сўмни ташкил этди. Иқтисодиётга кредит қўйилмалари 702,9 трлн сўмга, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эса 12,4 млрд долларга етди.Муҳокамаларда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ижобий
  • Наргиза Саломова

    14 сент., 13:27

    Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигида янги иқтисодий имкониятларСеулда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён ўртасида музокаралар ўтказилиб, икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.Бугун Ўзбекистонда Корея сармояси иштирокидаги 700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. Ташриф доирасида эса умумий қиймати қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилгани қайд этилди. Корея Эксимбанки билан Стратегик ҳамкорлик дастурининг қабул қилиниши ҳам янги лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қаторида савдо, инвестиция, муҳим минераллар, транспорт ва инфратузилма соҳалари белгиланди. Бундай лойиҳалар ишлаб чиқариш кўламини
  • Наргиза Саломова

    14 сент., 11:48

    переслано из @uzlidep

    🔘 #LIVE😎 Пойтахтимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар қўллаб-қувватланди🔍 БатафсилФракция йиғилишида Президентимиз раислигида Тошкент шаҳри туманларини ривожлантириш, инвестиция ва бандликни ошириш, маҳаллаларда замонавий инфратузилма яратиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган таклиф-ташаббуслар аҳамияти ҳам кенг муҳокама қилинди.#uzlidep #fraksiya #XalqBilanBirga🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
  • Наргиза Саломова

    14 сент., 06:23

    Ўзбекистон–Корея муносабатларида янги босқичЎзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бугун оддий дипломатик муносабатлар доирасидан чиқиб, инвестиция, саноат, технология, таълим ва инновацияларни қамраб олган стратегик шерикликка айланди. Кореянинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган инвестициялари 8 миллиард доллардан ошгани ҳам бу муносабатларнинг амалий аҳамиятини кўрсатади.Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ана шу шерикликни янги мазмун билан бойитиши кутилмоқда. Ташриф доирасида савдо ва инвестицияларни кенгайтириш, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инфратузилма, таълим ҳамда бошқа устувор йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Илк бор ўтказилаётган «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммити эса минтақавий ҳамкорлик учун янги имкониятларни очади.Ташрифнинг яна бир муҳим жиҳати — Президентимизнинг Кореяда
  • Наргиза Саломова

    13 сент., 15:39

    "Тинчлигимиз учун шукроналар айтишимиз керак. Халқимиз тинч ва фаровон яшаши учун эса икки карра кўп меҳнат қилишимиз керак", — Шавкат Мирзиёев.@deputat_n_salomova
    298видео92Открыть в Telegram
  • Наргиза Саломова

    11 сент., 07:59

    переслано из @deputatlar_nima_deydi

    🚨 Эътибор берган бўлсангиз, “Ташаббусли бюджет”даги муаммолар ичида таъмирталаб йўллар масаласи жуда кўп.🔴Айниқса, куз-қиш мавсумида лойгарчиликка айланадиган, сал машина юрса, шамол турса чанг-тўзон кўтариладиган қишлоқлар қанча.📍Ана шундай муаммо Яккабоғ туманининг Оқтош маҳалласидаям бор эди. Депутат Наргиза Саломова ўзига берилган имкониятдан фойдаланиб, Оқтош маҳалласидаги нақ 3 километр ички йўлни тўлиқ асфалтлаш лойиҳасини маъқуллабди.✅Депутатнинг ўзиям яхши йўл — одамлар учун қулайлик, фарзандларимиз учун хавфсизлик, маҳалла ҳаёти учун янада яхши шароит эканлигини таъкидлаяпти.🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
    413видео124Открыть в Telegram