Последние посты

Dilfuza Komil
4 сент., 10:43
Yo’l chetidagi odamBir shahar, bir gazeta, bir juftlik. Abdujabbor Isomiddin rafiqasi, shoira Dilfuza Komil bilan birga mustaqil gazeta chiqardi. Avval "Ma'rifat gulshani", keyin "Ma'rifat saodati". Mustaqil gazeta chiqarish, buni ichkaridan biladiganlar tushunadi, oson ish emas. Ular sinovlardan qo'lni qo'lga berib, hech nolimasdan o’tishdi.O'sha gazeta ko'plab yosh ijodkorlar uchun ilk minbar bo'ldi. Bugun nomi ma'lum bo'lgan ba'zi qalamlar birinchi she'rini, birinchi hikoyasini, birinchi maqolasini o'sha sahifalarda ko'rgan.Abdujabbor aka o'zini oldinga otmasdi, ko'p gapirmasdi. Boshqalarga yo'l ochar, o'zi esa yo'l chetida kuzatib qolardi.Alloh rahmat qilsin. Qilgan xizmatlarini, aytgan haq so'zlarini, tarqatgan ma'rifatini O'z dargohida qabul qilsin, joylari jannatda bo'lsin. Dilfuza Komil opaga, farzandlariga, yaqinlariga va Namangan jurnalistikasiga sabr va bardosh
Dilfuza Komil
31 авг., 16:44изменён
Абдужаббор Исомиддин ака билан бир-биримизни яқиндан танишга бор-йўғи бир неча ой имкон бўлди. Инсонни таниш учун йиллар шарт эмас, бир неча суҳбатнинг ўзи кифоя қилар экан.У киши Ўзбекистонда узоқ йиллар фаолият юритган таниқли ношир ва журналист, “Маърифат гулшани”, кейинчалик “Маърифат саодати” номи билан машҳур бўлган мустақил газетанинг муассиси ва бош муҳаррири сифатида танилганлар. Ҳақ йўлида ҳақ гапни айтишдан чўчимаган, жасур ва шижоатли инсон бўлганлар.Мен эса у кишини, аввало, меҳрибон ота, ғамхўр оила бошлиғи ва одамни тафаккур қилишга ундайдиган суҳбатдош сифатида танидим.Беморлик ҳолатларида ҳам китоб ҳақида гапирардилар. “Кўп китоб ўқиган одамнинг ҳаёти ҳам китобдек бўлади", дегандилар. У кишининг ўз ҳаётлари ҳам худди яхши бир асардек ўтди: курашлари, ҳақ сўзи, меҳри, оиласига ғамхўрлиги ва одамлар қалбида қолдирган изи билан. Вафотларидан кейин ким билан
Dilfuza Komil
31 авг., 15:44изменён
Абдужаббор Исомиддин ва Дилфуза Комилнинг ўзаро меҳри, ҳурмати, садоқати, бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари мени ҳар доим ҳаваслантирган. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳақни гапирадиган, адолат учун курашадиган, жасур ва шижоатли бу жуфтликни яқиндан танийдиган одам борки, улар ҳақида фақат ва фақат чиройли фикрлар айтади. Мен уларнинг бошига тушган ҳар турли синовлардан қўлни қўлга бериб, бирдам ва бардам бўлиб, нолимасдан, бировга дардини билдирмасдан, пировардида ёруғ юз билан ўтганларига кўп шоҳид бўлдим. Абдужаббор ака ҳам, дугонам Дилфузахон ҳам илм-маърифат йўлида, инсонларнинг маънавий камолоти йўлида шу қадар кўп хизматлар қилишдики, буларнинг ўрнида бошқа одам бўлганида, аллақачон ўзини интернет юлдузига айлантирволган бўларди. Лекин бу жуфтлик илм-маърифатда, жасоратлиликда бир-биридан қолишмагани сингари, камтарликда ҳам бир-биридан ўтади. ...Абдужаббор аканинг вафоти ҳақидаги
Dilfuza Komil
30 авг., 14:06
переслано из @mittikoprik
Абдужаббор Исомиддин:“Маддоҳ бизнес” курсларида чекланмаган миқдорда маддоҳлар тайёрлаймиз ва қарабсизки, танқид – тарихда қолади. Танқидчиларнинг гапига ҳеч ким эътибор бермайдиган бўлади. Кўчада, уйда, ишхонада, бозорда, мозорда… ҳамма бир-бирини мақтайди.Тасаввур қиляпсизми, ҳаёт бирданига гўзаллашади! Адолатсизлик, ҳақсизлик, ёлғончилик, сурбетлик, тилёғламалик, иккиюзламачилик, хиёнат ва ҳоказолар мақтов жунбушида, мақтов фонида кўринмай кетади. Сиз бу мақтовлар жозибасига, сеҳрига мафтун бўлиб, оҳанрабосига берилиб, ўзингизга қилинаётган жамики ҳақсизлик ва ёмонликларни сезмай борасиз. Нафақат сезмайсиз, ҳатто уларни ёқтира бошлайсиз, севасиз, мафтун бўла борасиз…https://azamabidov.uz/?p=5232Azam Abidov«МАДДОҲЛИК МАКТАБИ» ОЧИЛМОҚДА! - Абдужаббор Исомиддин | Azam AbidovАбдужаббор ИСОМИДДИН «МАДДОҲЛИК МАКТАБИ» ОЧИЛМОҚДА! (мулоҳазали ҳажвия) Мундай ўйлаб қарасам, замон мақтовчиники, мақтовбозники бўлиб кетяпти. Биттагина имзоси анчагина нарсани ҳал қилиб ташлайдиган катта-кичик амалдор борки, мақталишни, эъзозланишни хоҳлайди…
Dilfuza Komil
30 авг., 14:04
переслано из @mittikoprik
Баъзи инсонлар ҳар доим кўзга ташланмайди, кўп гапирмайди, ўзини олдинга сурмайди. Аммо уларнинг меҳнати, бошқалар учун очган йўллари йиллар ўтганидан кейин ҳам сезилиб туради. Наманганлик журналист Абдужаббор Исомиддин шундай инсонлардан эди.Турмуш ўртоғи, курсдошим, шоира дўстим Дилфуза Комил билан бирга «Маърифат гулшани» газетасини чиқаргани ёдимда. Бу нашр кўплаб ижодкорларга ўз сўзини айтиш, адабиёт ва журналистикага илк қадамларини қўйиш учун имконият берган. Биз ака билан АҚШга медиа-сафарда ҳам бирга бўлганмиз.Гарчи тез-тез кўришиб туролмаган бўлсак-да, янги ғояларим ва ташаббусларимни доимо илиқ қўллаб-қувватлашини ҳис қилардим.Бугун унинг вафоти ҳақидаги хабардан кўп хомуш бўлдим. Унинг жасоратли сўзи ва изи газеталарда, ҳикояларида, ёш ижодкорларга берган имкониятларида ва уни таниб-билган инсонларнинг хотираларида яшайверади.Оиласи, яқинлари, дўстлари ва
Dilfuza Komil
24 июл., 19:37
#ҳикмат«Одам болалари ибтидода бир гавҳардан бино бўлганлари туфайли яхлит бир вужуд кабидирлар. Агар вужуднинг бир аъзосига жароҳат етса, бошқа аъзоларига ҳам ҳаловат йўқ. Бас шундай экан, бошқаларнинг зарар кўраётганига бепарво кимсаларни одам деб ҳисобламаган маъқул».🖋 Шайх Саъдий✈️ Dilfuza Komil
Dilfuza Komil
22 июл., 17:24
Бошланиши юқоридаги 👆постдаХуллас, оммавий майдонга чиқиб, юзлаб аёлларга психологик тушунчаларни нотўғри сингдираётгани - бу ўша психологларнинг шахсий айби эмас, балки бу уларнинг ўтакетган масъулиятсизлиги, оммага нисбатан ҳурматсизлиги ҳисобланади. Шахсан мен бундай ҳурматсизликка, масъулиятсизликка, оммани очиқ-ошкора алдашларига шерик бўлмоқчи эмасман – мен бундай ишлардан ҳазар қиламан.Мен учун – инсонлар онгини бузадиган, жамиятдаги тарбияни ва маънавиятни емирадиган ҳолатларга қарши қалам ва тил билан курашиш – бу шунчаки танқид эмас, балки “наҳй анил-мункар” (ёмонликдан қайтариш) ибодатининг айнан ўзидир.Мен йиллар бўйи бундай сохтакорларнинг, фирибгарларнинг; илм номи билан, дин номи билан одамларни алдайдиганларнинг аёвсиз танқидчиси бўлиб келдим ва бундан кейин ҳам, Аллоҳ изн берган муддатча, бу ишимдан чекинмайман. Баъзиларда соғлом танқидга муносабат маданиятининг
Dilfuza Komil
22 июл., 17:23изменён
#гап_эгасини_топадиБИРОВНИНГ АЙБИНИ ЯШИРИШ ВА ИЛМИЙ ТАНҚИДНИНГ ФАРҚИИсломда инсоннинг шахсий айби, шахсий гуноҳлари, шахсий камчиликлари, шахсий нуқсонлари яширилади. Ва бу гўзал бир ишдир. Аммо тўғридан тўғри минглаб кишилик аудиторияга, жамоатчиликка семинарлар, вебинарлар ўтаётган; уларга таълим бераётган; диний/илмий платформаларда чиқишлар қилаётган ва бу чиқишларида оммага янглиш, нотўғри маълумотларни тарқатаётган шахсларнинг хатосини аниқ далиллар билан кўрсатиб бериш – Ислом нуқтаи назаридан ғийбат ҳам саналмайди; бировнинг айбини ошкор қилиш деб ҳам ҳисобланмайди.Аксинча, агар бир олим ёки илм эгаси асл ҳақиқатларни била туриб, омманинг чалғитилаётганига, сохта ва нотўғри ғояларнинг атайлаб ёки саводсизларча сингдирилаётганига жим қараб турса – у оммавий саводсизлик ва хатоларнинг тарқалишига сукут орқали ёрдам берган ҳисобланади. Унинг бу позицияси – тақво ёки одоб
Dilfuza Komil
21 июл., 22:29изменён
#сатирик_таҳлилМухтасар Назарова хоним афанди, буниси яна бир “шедевр” бўлибди-ку!“Характер” ва “шахс типи” атамаларини шундай қориштиряпсизки, нима гаплигини англаб олгунча, миям қизиб кетди. “Шахс типи”ни аввалига "характерли жамланган нарса" дедингиз; кейин “инсон уни ўзгартиролмайди” дедингиз; ортидан “характер типи ўзгармас” дедингиз... “Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас”дан бўп кетди-ку буёғи!Эҳ Назарова, Назарова! Характер бошқа, шахс типи бошқа-ку. Шахс типи туғма бўлади; характер эса ҳаёт давомида шаклланади-ку. Шахс типи деярли ўзгармайди, характер ўзгаради-ку.Иккита инсоннинг шахс типи бир хил, характери эса бутунлай бошқача бўлиши мумкин. Булар бир хил нарсалар эмас-ку, Назарова хоним! “Характер типи” деган гибрид ибора тилингизга қаёқдан келган? Психология фанида шунақа янгилик бўлди-ю, бизлар бехабар қолдикми ё?
Dilfuza Komil
21 июл., 20:45изменён
Бошланиши юқоридаги постда 👆Демак, психолог Мухтасар Назаровага кўра, боланинг бошқа тенгдошига отаси олиб берган нарсалар ҳақида гапириб, ўзига ҳам шундай эътибор ва совға исташини билдириши – бу “пассив манипуляция”дир.Лекин бу ғирт асоссиз гап, ўртоқлар. Бу – бола шахсиятига туҳматдир! Бу – оналарга янглиш тушунчани сингдириш орқали уларга нотўғри йўл кўрсатишдир! Мазкур фикрларимни изоҳлаб, далиллаб бераман, марҳамат!Аввал бир саволга жавоб топайлик: мактаб ёшидаги бола ота-онасини (пассивми, бошқами) манипуляция қила оладими? Йўқ. Мактаб ёшидаги бола ота-онасини манипуляция қил-май-ди!Биринчидан, манипуляция – инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва хулқ-атворига уларнинг розилигисиз, яширин равишда ўз манфаатлари йўлида таъсир ўтказишдир. Пассив манипуляция эса – бу, очиқчасига талаб қилиш ўрнига, бошқаришнинг яширин усулларидан фойдаланишдир. Яъни, бу ҳам мураккаб
Dilfuza Komil
21 июл., 20:45изменён
#танқид_ва_таҳлилСал аввалроқ психолог Мухтасар Назарованинг бир подкастда болалар психологияси ҳақида мутлақо янглиш маълумотлар тарқатганини танқид қилиб, фикрларимни далиллар билан бирма-бир изоҳлаб берганимни биласизлар.Курсларимизда таҳсил оладиган аёллар ва шу канал аъзоларидан кечадан буён айрим хабарлар кела бошлади. Айтишларича, “Пешқадамлар карвони”нинг @peshqadam_maktabi телеграм каналида Мухтасар Назарованинг “Ҳаммаси фарзандимиз ҳақида” номли семинари эълон қилинган.Шундан кейин, “Пешқадам мактаби” телеграм каналининг изоҳлар қисмига бизнинг танқидий мақоламиз линкини юборган ва бу психологнинг берадиган маълумотларига ҳушёрроқ қараш лозимлигини ёзган аёлларнинг изоҳлари канал админлари томонидан дарҳол ўчирилган ва ўзлари блокланган. Ва афсуски, бугун ёзилган ҳақли фикрлар ҳам тезлик билан ўчирилиб, кўплаб изоҳ эгалари блокланяпти, бунга ўзим гувоҳман.Қизиқ, бу
Dilfuza Komil
17 июл., 21:53изменён
Бошланиши юқоридаги 👆постда...Лекин ҳашаматли меҳмонхоналарнинг катта залларида, психологга ҳавас билан қараб ўтирган юзлаб мижозлар қаршисида асосли-асоссиз, бўлар-бўлмас гаплар айтилса ҳам, у гаплар “илмий инсайт”га айланади. Бу когнитив хатоликни нейропсихологияда “Ореол эффекти” дейилади.Бундай когнитив хатоликда одам қандай фикрлайди? - Бу зал жуда қиммат, бу аёл жуда ҳашаматли кийинган, демак, у жуда муваффақиятли ва ақлли. Бундай муваффақиятли инсон эса нотўғри гап гапириши мумкин эмас. Хуллас, у нима деса тўғри! – ана шундай фикрлайди.Бундан ташқари, бундай саҳналаштирилган кўринишлар ҳар қандай одамнинг миясига: “Бу ерда жуда қиммат жой, рўпарангда эса нуфузли шахс турибди, сен оддий бир тингловчисан, ундан ўрган» деган сигнални юборади. Натижада, инсон ўзи сезмаган ҳолда танқидий савол бериш ва таҳлил қилиш қобилиятини қўллай олмай қолади.Бундан ҳам ташқари, бундай
Dilfuza Komil
17 июл., 21:53изменён
#танқид_ва_таҳлил«ПСИХО-СПЕКТАКЛ»ЛАР ОРТИДАГИ МАНИПУЛЯЦИЯ ёхуд ПСИХОЛОГГА SММ НЕГА КЕРАК?Бугун кўплаб психологлар “шарофати билан” бутун бошли ўзбек “психо-шоу” индустрияси шаклланиб бўлганини биласиз. Яъни, кўплаб психологлар худди хонандалар ёки актрисалардек саҳналарни забт этиб бўлишди: беш юлдузли меҳмонхоналарнинг муҳташам залларини эгаллаб, саҳналаштирилган “семинар” учун қиммат чипта сотишлар; маликалардек ясан-тусан қилган психолог хонимнинг саҳнада виқор билан туриб олганча, таъсирли мусиқа фонида аёлларни гоҳ кулдириб, гоҳ йиғлатиб “шоу” кўрсатишлари; бу томоша орасида гўёки кутилмагандек (аслида эса, олдиндан келишилган тарзда) психо-хонимнинг эри, ўғли ёки биронта ака-укасининг саҳнага улкан гулдаста кўтариб чиқишлари; тўқима “ҳаётий воқеалар”ни пафос билан, кўзларда ёш билан ҳикоя қилишлар... эҳ-ҳе, бу томошалар олдида актёрлар ип эшолмай қолишганига анча бўлган.(Энг
Dilfuza Komil
17 июл., 19:53
#эслатма«Ҳақиқатни ботилга аралаштирманг ва билиб туриб ҳақиқатни яширманг». Бақара сураси, 42-оят.✈️ Dilfuza Komil
Dilfuza Komil
17 июл., 16:31изменён
Бошланиши юқоридаги 👆постда2. Юқоридаги сохта таълимотни тарғиб қиладиган коучлар ва психологлар: - Орзуингдаги автомобил расмини “Орзулар харитаси”га ёпиштириб қўйсанг, истагинг уни сенга торта бошлайди ва кўчада ҳам фақат ўша машинани кўрасан, - дейишади. Аслида ҳам ўшандай автомобилларни кўчада кўп кўришни бошлайсиз. Лекин сиз анави харитангизга расм ёпиштирганингиз учун содир бўлмайди бу. Инсон миясида RAS (Reticular Activating System) деган соҳа бор. Бу тизим миянинг “дарвозабони” ёки фильтри ҳисобланади. Ҳар сонияда кўзимиз, қулоғимиз ва танамиз орқали мияга миллионлаб ахборотлар (сигналлар) кириб келади. Агар мия ҳаммасини бирдек қайта ишласа, одам телба бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. RAS тизими эса биз учун айни дамда муҳим бўлган маълумотларни ўтказиб, қолган кераксизини блоклайди (орқа фонга ўтказади).Хуллас, сиз харитага муайян бир машина расмини ёпиштирганингизда ёки у
Dilfuza Komil
17 июл., 16:30изменён
Бошланиши юқоридаги 👆постдаҚадимги Хитой коҳинлари одамларни: - Уйнинг жанубий бурчагига фалон буюмни қўйсангиз, уйингизга омад ва бойлик (Ци энергияси) оқиб киради, - деб ишонтиришган. Замонавий коуч ва психологлар эса бу буюмларни журналдан қирқилган расмларга алмаштиришди. Улар одамларни: - Бу фан, бу психология, бу мияни дастурлаш, буларнинг илмий асоси бор, - деб алдашяпти. Лекин тагини суриштирсангиз, Хитойнинг бутпарастлик ва табиат кучларига сиғиниш фалсафаси чиқиб келади. Яъни, бу услубларнинг на ҳақиқий илм-фанга ва на соф Ислом ақидасига ҳеч қандай алоқаси йўқ.Бизнинг коучлар ва дипломли-ю, дипломсиз психологлар илмий атамаларни жуда яхши кўришади, чунки бу уларнинг нутқига илмий вазн беради-да. Энг кўп ишлатадиган “сеҳрли сўз”лари – “онг ости”, “вибрация”, “Квант майдони”, “жалб қилиш, тортишиш кучи”. Уларнинг подкастларда, видеоларда, тренингларда айтишича... шу жойда
Dilfuza Komil
17 июл., 16:30
#танқид_ва_таҳлилМақолани ўқишдан аввал мазкур 👆 видеоларни диққат билан кўришингизни сўрайман.«ОРЗУЛАР ХАРИТАСИ» - АСЛИДА КОҲИНЛАР САФСАТАСИДИР“Орзулар харитаси” ғояси қаердан келиб чиққан? Кўпчилик буни “замонавий Квант психологияси” деб ўйлайди, лекин бу мутлақо ёлғон. Бу тушунчаларнинг илдизи XIX асрнинг охирида Америкада пайдо бўлган “Янги фикр” (New Thought) номли диний-мистик ҳаракатга бориб тақалади. Бу ҳаракатнинг асосчилари – Финеас Куимби ва Уильям Аткинсон “бирон бир фикрни ёки истакни миянгизда қайта-қайта такрорлайверсангиз, у моддийлашади ва ўша ўй-истакларингиз амалга ошади” деган илмий асоси йўқ, оккультик ғояни илгари суришган. Албатта уларда айнан бугунги кунда биз кўриб турган қоғоз ёки дафтарга расм ёпиштириладиган “Орзулар харитаси” бўлмаган. Бироқ, ушбу ҳаракат вакиллари бугунги хаританинг бутун бошли назарий асоси ва фалсафасини яратиб беришган. Улар буни
Dilfuza Komil
13 июл., 21:20
Бошланиши юқоридаги постларда 👆“Бу эҳтиёж (яъни, танага эришиш эҳтиёжи) қонганидан кейин ёнидаги одамни бошқариб, ўзининг фикрини ўтказмоқчи бўлади... Агар ўтказолмаса, жирканиш босқичи бошланади...” – деяпсиз. Инсон деган мукаррам хилқатни оч қолганда овқатга ташланадиган, қорни тўйгач, ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун бошқаларга ириллаб, тиш қайрайдиган ҳайвон даражасига тушириб қўйиш эмасми бу?! Мана, “илмий психологман” деб туриб “турмушдаги соғлом севги” номи остида нималарни реклама қиляпсиз! Турмушига шерик бўлган одамни бошқариш, уни қулликка солиш, ўз чизиғига юргизиш истаги – бу севги эмас, балки даволаниши керак бўлган эгоизм, нарциссизм ва нафс касаллиги ҳисобланади-ку. Соғлом оилада эр-хотин бир-бирини “бошқариш” учун эмас, балки Роббимиз айтганидек, бир-бирига “либос бўлиш”, бир-бирини тўлдириш учун яшайди. Эр-хотин бир-бирига фикрини ўтказиш учун эмас, ҳамфикр, елкадош
Dilfuza Komil
13 июл., 21:20
Бошланиши юқоридаги постда 👆Агар сизга бу назариянинг давоми ҳам қизиқ бўлса, марҳамат:4. Ҳақиқий севгини яратиш (Creating Real, Lasting Love). - Агар жуфтлик 3-босқичдаги инқирозни онгли равишда, сабр билан енгиб ўтса, улар бир-бирини борича, камчиликлари билан қабул қилишни ўрганишади. Эйфория ўрнини ҳақиқий муҳаббат эгаллайди.5. Икки кишилик куч (Using the Power of Two to Change the World). - Бу якуний босқичда эр-хотин шунчаки бирга яшамайди, балки жамиятга фойда келтирадиган, катта мақсадлар йўлида бирлашган кучли жамоага айланади.Эътибор берган бўлсангиз, Жед Даймонд 3-босқични “муносабатларнинг энг нозик синов даври” деб кўрсатган ва мақсад ундан соғлом ўтиш эканини айтган. Лекин Мухтасар Назарова уни мутлақо янглиш талқин қилиб, “жирканиш босқичи” деб атаяпти, яъни ҳатто ўнлаб олимлар томонидан қораланган Даймонд айтмаган гапларни айтяпти.Ўзингиз ҳам эшитдингиз, унинг
Dilfuza Komil
13 июл., 21:19изменён
#танқид_ва_таҳлилМазкур мақолани ўқишдан аввал, видеода 👆 айтилган гапларни диққат-эътибор билан тинглашингиз сўралади.«СЕВГИНИНГ 5 БОСҚИЧИ» НАЗАРИЯСИ ВА ПОП-ПСИХОЛОГИЯ АЛДОВЛАРИ Видеодаги нутқни мен бизга мутлақо ёт бўлган материалистик ва худбин дунёқарашни муқаддас оила институтимизга зўрлаб сингдиришнинг яққол намунаси деган бўлардим. Келинг, бу подкаст парчасидаги “илмий” жаранглаётган жумлаларни мантиқ тарозисига қўйиб таҳлил қилайлик.Видеонинг бошида айтилган масалага эътибор беринг. Психолог Мухтасар Назарова: - Соғлом турмушдаги севги қанақа бўлади? – дея савол қўйяпти (эътибор беринг, “Соғлом турмушдаги севги” деяпти) ва давомида айтяптики: - Севгининг босқичлари бор. Оилада эр-хотин ўртасидаги севги бешта босқичдан ўтади. “Жирканиш” деган босқич бор, учинчи босқичда келади. Инсон бир-биридан тўяди... ҳатто миясида жуфтини алмаштирворгиси келади...Энг аввало,
