Последние посты

Дилга мактублар!..
22 сент., 18:13
Нима қилай? Йиққан доним тўкилишга мойил бўлса, На қилайким, боққан Алпим йиқилишга мойил бўлса, Тушунмайсиз, билмагайсиз, асли парво ҳам қилмайсиз, Авлодларим туғдириш ва туғилишга мойил бўлса.Ўзим билдим, ўзим куйдим, кўриб туриб тушга йўйдим, Дийдорини қумсагандим, кўрдим сездим, бездим, тўйдим, Қўлларимда катта қилдим, оч тупроққа ўзим қўйдим, Нетай, болам лой маъбудга сиғинишга мойил бўлса.Нима қилай? Далаларим, деҳқонларим, хирмонларим, Ёғолмасдан ўтаётган булутларим – армонларим, Гумонларим, фармонларим, андармон-у дармонларим, Бошим силаб, сўнг кўнглимни синдиришга мойил бўса.Ниятларинг – амалингдир, амалларинг – подшоҳингдир, Кўнгил деган подшоҳ билан иноқ бўлмоқ паноҳингдир, Босмас изинг, айтмас сўзинг гувоҳингдир, гуноҳингдир, Ва тегрангда аҳли гумон кўндиришга мойил бўлса.
Дилга мактублар!..
20 сент., 03:49
Тарих тўзонига қорилиб, қийраб кириб келганларни ҳазм этди ерлар. Тупроқ кулбаларда чирлаб, чинқираб туғиларми яна номусли эрлар?..Бағримиз ҳувиллаб қолганда куздек юракни еганда қайғу, қутқулар... Туғиларми сувлар юзида муздек сочларин бешикка сочган сулувлар?..Саҳрода адашган карвон мисоли дуч келгач қум тўла қақраган чоҳга, Ватаннинг яна бир ҳабаш Билоли чақирарми бизни ибодатгоҳга?..Охират шарпаси ёвуқ келганда топиларми гўрдан қўпадиганлар?.. Дунёга келарми «Ватан» деганда юраги ёрилиб ўладиганлар?..TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
19 сент., 04:23
"Qaravoring" deyman girgitton qizga, Mulozamat bilan qiladi javob —Xush kelibsiz, oshxonamizga— taomnoma tutar—marhamat janob.—Qarab yubor—deyman yaqin doʻstimga— kel, suhbatlashaylik gʻanimat umr... Yordamlashib turar kam-u koʻstimga, Oʻrtada qasam yoʻq, faqat bor gʻurur."Qaravoring ustoz" deyman gohida, Chalkash jumlalarga oʻtmasa aqlim. Yoki qoʻllanmalar kerak chogʻida, Yoxud pastroq boʻlsa oraliq ballim.Sen-chi tashlamaysan men tomon nigoh, "Qaravorishingni" ham aslo soʻramam. Anglayman, soʻz aytmoq kechrilmas gunoh, Faqat jim ortingdan qara-a-a-b turaman.TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
17 сент., 05:48
ВидоКуз келди эҳтимол юрагингга ҳам, Кетяпман кўзимда ёшларим қалқиб. Сенинг юрагингга эккан гулларим, Энди хазонларга айланган балки…Балки… севмай қўйган оташ юрагинг, Балки ўчиб бўлган кўксингдаги чўғ. Азизим, мени ҳеч кўргинг келмаса…. Агар шундай бўлса… сенинг айбинг йўқ!Агарда, юрагинг талпинмай қўйса, Мабодо, барига қўл силтасанг: Бас! Юз ўгириб кетсанг, минг йиллик ишқдан, Бу хато, бу хато Сеники эмас!Айбдор мендирман, сени кўп севиб, Жон қадар ардоқлаб юрган жонида. Баҳорга ишониб, гулга ишониб,
Дилга мактублар!..
17 сент., 03:41
ЙИҒЛАГИМ КЕЛЯПДИ.Анча бўлди бир сўз, келмас илоҳдан, Шунчаки қоғозим қаро бўёқдан, Қаламни қучоқлаб ёниб титроқдан, Сўзлагим келяпди сўзлагим.Тумонат одамга тўла дунёда, Гўёки ёлғизман йўлда пиёда, Мен учун бир мужда борки зиёда, Излагим келяпди излагим.Бағрим интиқ эди бахтни қучмоққа Орзу отин миниб кўкка учмоққа, Бир нурли манзилинг борми кўчмоққа? Кўзлагим келяпти кўзлагим!Юракда жароҳат кетган ўчоқлаб, Руҳимда алангга чўғи учмоқлаб, Бир ҳилват жой бўлса қалбни қучоқлаб,
Дилга мактублар!..
16 сент., 04:49
ИҚРОРКуй бўл қўшиғимга момогулдирак, Бунча гурсиллама, оғир бўл, юрак. Қийналдим, сиримни очишим керак – Бир бахтсиз аёлни севаман...Ҳар кун насибаси ҳақорат, қарғиш, Баҳори бир лаҳза, узун умри қиш. Бир истаги қолиш, минг аҳди кетиш – Бир бахтсиз аёлни севаман...Алдамчилик, ёлғон мендан наридир: У менинг жонимдир, малак, паридир. Биров деб яшади, мени деб қарийдир Бир бахтсиз аёлни севаман...Ўтда куйди, сувда чўкди йил, куни, Менга насиб этди ойдин бир туни. Энди ўлгим келар жим қучиб уни –TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
12 сент., 09:01
КЕЧИРТузинг ҳаққи, мени кечиргил.Ҳалима ХудойбердиеваХайр, агар кўришолмасак, Азоблардан толиқди бу дил. Нон насиба, дийдоринг ҳаққи, "Тузинг ҳаққи, мени кечиргил".Ҳечам хушнуд этмадим сени, Мудом ғамлар, қайғулар бердим. Сенга боллар бераман дея, Кечир, мудом оғулар бердим.Ўтган тунлар ҳурмати кечир, Кечир лаззат, оғриқлар учун. Мен- қошингдан хайдалган одам, Айт пойингга бормайин нечун?
Дилга мактублар!..
12 сент., 03:57
Оллоҳ, Оллоҳ эранларнинг Сўзи қолган Ватандир бу. Бўзлаб ўтган тўрғайларнинг Бўзи қолган Ватандир бу.Юрт деб отга қамчи урган Ўққа учган неча мерган, Кўзимга тик қараб турган Кўзи қолган ватандир бу.Кечиб, сарҳад,уммонларни Кўрсам-да тик иймонларни. Кишан узган арслонларни Изи қолган ватандир бу.Гарчанд жаранг, гарчанд сукут… Қон, шон билан олинган юрт. Тишларида курашнинг ўт, Музи қолган ватандир бу.TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
9 сент., 13:01
Ўзингиз билан таққослашингиз керак бўлган ягона инсон: ўтмишдаги сиз. Унданда зўр бўлишингиз лозим бўлган ягона инсон эса: ҳозирги сиз.Зигмунд Фрейдhttps://t.me/dilgamaktublarTelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
8 сент., 04:02
ҚАЙТИШУйда чироқ ёнди. Қайнади қозон. Плитада олов гулдай сарсари. Столга тўшалди оппоқ дастурхон, Чангдан холи бўлди токчалар - бари.Бўшлиқ қаршисида бўш турган ойна Юзини ним тўсган чойшабни юлди. Юзингни лаҳзада акс эттирди ва Тақлид ҳам айлади: жилмайдинг - кулди.Дераза дунёга боқди чароғон, Балконга ювилиб кирлар осилди. Дазмол буғлар тараб югурди равон - Ғижим кўйлакларнинг қаъти ёзилди.Хиргойи зўриқмай, сокин куйлади - Хонани тўлдирди бир илиқ туйғу.TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
5 сент., 16:21
Салом мени эзилган кўнглим, Салом мени севолмаган қиз Ўрик пишиб тагига тушди Мени ҳамон севолмадингизСалом ҳаёт мен яна қайтдим Фақат энди юраксиз бўлиб Менга ҳамма керак бўлган пайт Қолмадимми кераксиз бўлибДунё менинг йиртиқ кўйлагим Энди уни ечиб ташлайман Бўлди одам бўлиб яшаш йўқ Энди шоир бўлиб яшайманБаландпарвоз гапдан бўл йироқ Ўлдим-куйдим барии даҳмаза Битта масум гўдак кўзидан Бу дунёга қарасанг маза
Дилга мактублар!..
4 сент., 13:15
Юрак зарбин матн қилдим, Шеърни изҳор хатим қилдим. Сочларингни ўқиб чиққач, Кўзларингни хатм қилдим.Куйса куйсин дил, ғамим йўқ, Сендан ўзга, бил, ғаним йўқ. Сени қандай севиб қолдим, Худо ҳаққи, билганим йўқ!Мансур Жумаевhttps://t.me/dilgamaktublarTelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
4 сент., 01:36
Автобус деразасидан қараб кетсанг Узоқ-узоқларга, Масофалар сувратини олиб кўзларга. Хусусан, ой булутлар орасига беркиниб турса, Хусусан, юлдузлар сўнганда, Хусусан, зим-зиё тун чоғи. Айниқса, шаҳарнинг шовқини сени зериктирса, Айниқса, севгилинг севмаса сени… Айниқса, ғийбатлар тўқиса дўстларинг Йироқларга қочар қисматлар, Автобус деразасидан қараб кетсанг...Рауф Парфиhttps://t.me/dilgamaktublarTelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
3 сент., 16:47изменён
Baxt kabi gulladi bog'imda bahor, Janubdan quchog'i ilib qaytdi yel. Hamma g'ashliklarni yengdim bu nahor, Hamma eshiklarni ochib qo'ydim - Kel!Tumanni ko'tardim - ko'chalar ravshan. Hasan-u Husanga cho'lg'adim ko'kni... Ko'zlarim toliqdi - Nega kelmaysan? Xudo xohlasa ham uchrashmoq yo'qmi?!..Usmon Azimhttps://t.me/dilgamaktublar
Дилга мактублар!..
2 сент., 19:18
Дилимга сен не-не азоблар бериб, Жонимга сен не-не жабр қилмадинг. Мен бор-йўғи чорак аср шошилдим Ва сен чорак аср сабр қилмадинг.Бу хатони севги тузатар, Ошиқмиз. Эмасмиз ёш-қари. Мен ҳаддан ташқари севаман сени, Сен мени севмайсан ҳаддан ташқари.Матназар Абдулхакимhttps://t.me/dilgamaktublarTelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
31 авг., 09:37

Дилга мактублар!..
30 авг., 04:18изменён
ERTAGATin olayotgan zamin tegrasida bedor tunning ajib qo‘shiqlari, tirilar navolari ertaga.Uyqudan uyg‘onar yer saharda, qanotlarim paypaslab, o‘zimcha erkalab shaylanaman parvozga.Ming yildan uzоq davom etgan hijrondan so‘ng tag’in diydorlashamiz, sevgilim.Barnobek ESHPO’LATOVhttps://t.me/dilgamaktublar
Дилга мактублар!..
26 авг., 05:13
ЁШЛИКЁшлик! Сени куйламаган ким, Эртакларинг сўйламаган ким, Қариганда ўйламаган ким, Ўйлаб яна куйламаган ким? Битмоқ бўлдим мен ҳам сенга байт, Ёш юракнинг ҳаққи борми, айт?Ёшлик, асли менинг ўзимсан, Кенг оламга боққан кўзимсан. Ёзган шеърим, айтган сўзимсан, Кечам, эртам, ушбу рўзимсан. Битмоқ бўлдим сен учун ашъор, Аммо ўзни куйламоқ душвор.Ёшлик— гулу гулғунча экан, Бу гул олам тургунча экан, Ёшлик — беҳад тушунча экан, Поёни йўқ гардунча экан.TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Дилга мактублар!..
23 авг., 03:08
СОҒИНДИМКел, эй ёрим, парирўйим, кел энди, Кел, эй, чашми хуморингни соғиндим. Фироқ жондан ўтди, қадринг билинди, Висолингни, рухсорингни соғиндим.Хаёлимда кокилларинг тутами, Бир сўз учун шунча зулм, ситамми? Ишқ йўлида гуноҳкор мен биттами? Суманбўй, гулузорингни соғиндим.Сени кўрмоқ бўлдим, неча чоғландим, Ўз ёғимга ўзим неча доғландим. Билмам сенга, нега сенга боғландим, Боғлиқ қулдай озорингни соғиндим.Кел, эй, чашми хуморингни соғиндим, Висолингни, рухсорингни соғиндим. Суманбўй, гулузорингни соғиндим,
Дилга мактублар!..
21 авг., 04:21
УЗИЛИШМен учяпман Ҳарир ва енгил, Токи ерда юрмайман қайтиб. Сиз, эй, оғир қадамлар билан, Кетолмайсиз ҳеч ёққа дайдиб.Қаранг, енгил нақадар ҳаво, Борлиқ токи бир бўшлиқ, йўқлик. Йиқилмаслик учун ҳам ерда, Неча замон тик турибсиз, тик!Мен учяпман Кенгликлар оша, Мувозанат қийнайди сизни. Неча марта айланиб ўтдим Шу кичкина сайёрангизни.Соатларни тўхтатдим,TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
