gram news
Аватар канала FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

@diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633

ПроектыKKРелигия

198,000подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • FATVO.UZ | Расмий канал

    23 сент., 19:10

    #Намоз_вақтлари«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)2026/1448 | 24 сентябрь пайшанба📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
    Иллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий каналИллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий канал
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    23 сент., 13:41

    #Видео #закот📹 Иссиқхонадаги деҳқончилик закоти 🎙 Аббосхон домла Қосимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    23 сент., 10:02

    МАСЖИДДА ОДАМЛАР ОРАЛАБ ОЛДИНГА ЎТИШ #масжид 2242-САВОЛ: Масжидга кирган намозхон одамлар оралаб олдинга ўтиши макруҳми? Масжидда кишилар елкасидан ошиб ўтманглар, деган маънода ҳадис бор экан.💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу маънода ҳадис бор. عَنْ أَبِى الزَّاهِرِيَّةِ قَالَ: كُنَّا مَعَ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ صَاحِبِ النَّبِىِّ ﷺ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَجَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ، فَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ بُسْرٍ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَالنَّبِىُّ ﷺ يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ النَّبِىُّ ﷺ: اجْلِسْ، فَقَدْ آذَيْتَ “Абу Заҳириядан ривоят қилинади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу билан жума куни бирга эдик. Шу пайт бир киши одамларнинг елкаларидан хатлаб ўтиб келди. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу бундай дедилар: “Жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида бир киши одамларнинг елкаларидан хатлаб ўтиб келди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўтир, батаҳқиқ, озор бердинг”, деб айтдилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Уламолар шу ва шу маънодаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб, одамлар орасидан хатлаб аввалги сафларга ўтиш икки шарт билан жоиз бўлади, деганлар. Бири бошқаларга озор бермаслик, иккинчиси имом ҳали хутбага чиқмаган бўлиши. Шунингдек, бу фақат жума намозига хос эмас, бошқа намозларда ҳам одамларга озор берадиган бўлса, олдинги сафга ўтиш мумкин эмас. Агар аввалги сафларда бўш жой бўлиб, одамлар уни тўлдирмасдан орқа сафга ўтириб олган бўлсалар, кейин келганлар уларга озор бермасдан ўтиб олиши мумкин, фақат имом ҳали хутбага чиқмаган бўлсин. Бундан ташқари одамлар сафларда тарқоқ ҳолда ўтириб олган ва ораларида жой бўлса, шу орадан олдинги сафларга ўтиб олиш мумкин. Чунки бу ҳолатда бировга озор бериш топилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    23 сент., 06:51

    ЖОЙ ТОРЛИГИ САБАБ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНА ОЛМАСЛИК #қибла 2241-САВОЛ: Мен машина тузатиш билан шуғулланаман. Иш жойимдаги хона жуда торлиги ва ичида стол ҳамда турли жиҳозлар борлиги сабабли, қиблага юзланиб намоз ўқисам, руку ва саждани тўлиқ бажаришга жой етмайди. Аммо қибладан 90 градус бошқа тарафга бурилсам, бу томон кенгроқ бўлгани учун руку ва саждаларни бемалол, тўлиқ адо эта оламан. Ҳозир ишхонада намозларни шундай ўқияпман. Шундай тор шароитда руку ва саждани тўлиқ адо этиш учун қибладан 90 градус бурилиб намоз ўқиш мумкинми? Ёки руку ва саждани тўлиқ бажара олмасам ҳам, албатта қиблага юзланишим шартми? Агар қиблага юзланиш шарт бўлса, бундай тор жойда руку ва саждани қандай адо этаман?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибладан 90 градусга бурилиб, бошқа томонга қараб намоз ўқиш жоиз эмас ва бундай ўқилган намоз дуруст бўлмайди. Намозда қиблага юзланиш намознинг асосий шартларидан биридир. Фуқаҳоларимиз таъкидлайдиларки, киши қибла йўналишини биладиган ҳолатда, беузр қибладан 45 даража ёки ундан ортиқ бурилса, унинг намози бузилади. Руку ва саждани бемалол қилиш мақсадида қибладан тўлиқ ён томонга бурилиш шаръан узр ҳисобланмайди. Агар жой тор бўлса, хонадаги стол ёки бошқа буюмларни бироз суриш керак ёки бошқа жойда ўқиш лозим. Хонани ўзгартириш ёки столни суришнинг умуман иложи бўлмаса ҳам барибир қиблага юзланиб турасиз. Шу вақтгача қибладан 90 градус бурилиб ўқилган намозлар қиблага юзланиш шарти бажарилмагани сабабли дуруст бўлмаган. Шунинг учун ўша намозларнинг тахминий бўлсада ададини ҳисоблаб, қазосини ўқиб қўйишингиз лозим бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    23 сент., 04:14

    #муфтий_минбари📹 Яхшиликларнинг боши 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари@diniysavollar
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    22 сент., 19:10

    #Намоз_вақтлари«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)2026/1448 | 23 сентябрь чоршанба📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
    Иллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий каналИллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий канал
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    22 сент., 14:42

    #Видео #ҳалол_ҳаром📹 Қайси қушларнинг гўшти ҳаром қилинган? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    22 сент., 10:03

    ҲОЖАТДАН ЧИҚИБ, “ҒУФРОНАКА” ДЕЙИШ ҲАҚИДА #одоб 2240-САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққандан сўнг нега “Ғуфронака” деганлар. У зот ҳам инсон бўлганлар, бошқалар қатори еб ичганлар, ҳожатга борганлар. Ҳожат чиқариш айб бўлмаганку. Шундай экан, нега истиғфор айтганлар?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم إِذَا خَرَجَ مِنَ الْخَلَاءِ قَالَ غُفْرَانَكَ “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида “Ғуфронака (Мағфират қилгин)”, дер эдилар” (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти). Ҳожатдан чиққанда истиғфор айтишнинг сабаби ҳожат чиқариш айб иш бўлгани учун эмас, балки бунинг бошқа сабаби бор. Муҳаддис уламолар бу борада икки хил сабаб зикр қилинган: Биринчиси: У зот Аллоҳнинг зикридан вақтинча тўхтаб қолганликлари учун истиғфор
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    22 сент., 06:53

    МАККАГА ҚАЙТАЁТГАНДА ЭҲРОМГА КИРИШ ШАРТМИ? #эҳром 2239-САВОЛ: Мен уч ойдан бери Маккада яшаяпман. Виза учун бир кунга бошка давлатга бориб келишим керак. Маккага кайтишимда умра ниятисиз келсам бўладими ёки умра килиш шартми?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, Маккага умрага эҳром боғлаган ҳолда киришингиз лозим. Чунки Аллоҳ таоло Маккаи Мукаррамага бир қанча хусусиятлар ато этган. Шулардан бири Мийқот ташқарисидан Маккага кирмоқчи бўлган инсон умра ёки ҳажга эҳром боғлаб кириши лозимдир. У хоҳ Маккада яшайдиган одам бўлсин, хоҳ ташқаридан борган одам бўлсин, фарқи йўқ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мийқотлардан фақат эҳром билан ўтинглар” деб буюрганлар (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган). Шунга биноан Маккада яшаётган одам чет давлатга чиқса, Маккага қайтишда
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    22 сент., 04:14

    #муфтий_минбари📹 Саккиз эшик хушхабари 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари@diniysavollar
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    21 сент., 19:10

    #Намоз_вақтлари«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)2026/1448 | 22 сентябрь сешанба📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
    Иллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий каналИллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий канал
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    21 сент., 13:19

    #Video📹 Калла-поча куйдириш гуноҳми? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    21 сент., 09:57

    НАМОЗ ЎҚИЁТГАН ВАҚТДА АЗОН ЭШИТИЛИБ ҚОЛИШИ #намоз 2238-САВОЛ: Намоз ўқиётган пайтда азон эшитилиб қолса, нима бўлади? Намозни тўхтатиб қайта бошлаш керакми?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар намозхон тақвим бўйича намоз вақти киргандан кейин намозни бошлаган бўлса, тўхтатиб, қайта ўқишга ҳожат йўқ, зеро у вақти киргандан кейин намозини адо этди. Агар вақт кирмасдан туриб ўқиб қўйган бўлса, қайта ўқийди. Чунки вақтидан олдин ўқилган намоз ҳисобга ўтмайди, вақти киргач, қайта ўқиш шарт бўлади. Аллоҳ таоло намозни мўминларга вақтли қилиб фарз қилган: إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا “Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси, 103-оят). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.👍YouTube 👍Instagram
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    21 сент., 06:43

    ЎҒИЛ БОЛА НЕЧА ЁШДАН МАҲРАМ БЎЛАДИ? #маҳрам 2237-САВОЛ: Ўғил бола неча ёшдан онасига сафарда маҳрам бўла олади? Масалан, аёл киши ёлғиз бормаслик учун 9 ёшли ўғлини сафарга маҳрам сифатида олиб бориши мумкинми?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатга кўра, аёл киши сафарга чиқиши учун унга маҳрам бўладиган ўғил бола ё балоғатга етган, ёки ҳеч бўлмаганда балоғат ёшига яқинлашган («муроҳиқ») бўлиши шарт. Фиқҳий китобларда бу ёшнинг энг қуйи чегараси ўн икки ёш деб белгиланган. “Фатовои Оламгирия” китобида бу ҳақда шундай дейилган: ولا بالغلام المحرم الذي لم يحتلم إلا أن يكون مراهقا ابن ثنتي عشرة سنة، أو ثلاث عشرة “(Аёл киши) балоғатга етмаган маҳрам бола билан ҳам сафарга чиқмайди. Фақатгина у ўн икки ёки ўн уч ёшли муроҳиқ (балоғат арафасидаги) бола бўлса, мустасно”. “Дурарул ҳуккам” китобида бундай дейилган: وإذا أكمل الرجل اثنتي عشرة سنةً ولم
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    21 сент., 04:06

    #муфтий_минбари📹 Мурувватли бўлайлик 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари@diniysavollar
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    20 сент., 19:10

    #Намоз_вақтлари«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)2026/1448 | 21 сентябрь душанба📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
    Иллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий каналИллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий канал
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    20 сент., 13:38

    #Видео #намоз📹 Бомдод суннати ва фарзи орасида гапириш жоизми? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    20 сент., 08:20

    БИРОВНИНГ ГУНОҲИНИ БЎЙИНГА ОЛИШ #гуноҳ 2236-САВОЛ: Айрим давраларда ўртоқлар бир-бирига “фалон ишни қилавер, гуноҳи менинг бўйнимга” ёки “мен жавоб бераман” деган гаплар айтиб, ўзлари қилаётган гуноҳга ундашади. Бундай дейиш оғир гуноҳ бўлмайдими?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, бундай дейиш ўта хатарли ҳисобланади. Аввало шуни айтиш керакки, бировнинг гапига учиб гуноҳ иш қилган одам жавобгарликдан қутулиб қолмайди, ҳар ким қилган иши учун ўзи жавоб беради. “Ўзим жавоб бераман, гуноҳи менинг бўйнимга” деяпти-ю, қилаверай-чи, ўзи жавоб бераверади-да, деган эътиқодда гуноҳга қўл урса, барибир гуноҳкор бўлади. Уни ўша ишга тарғиб қилган томон эса икки ҳисса гуноҳкор бўлади: бири ўша ишни қилгани учун, иккинчиси ўзгаларни ундагани учун. Аллоҳ таоло Анкабут сурасида шундай марҳамат қилади: وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلَّذِينَ آمَنُوا
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    20 сент., 04:32

    #Видео #маҳрам Янги келин-куёв чилла сақлаши шартми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Улашинг: @diniysavollar
  • FATVO.UZ | Расмий канал

    19 сент., 19:10

    #Намоз_вақтлари«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)2026/1448 | 20 сентябрь якшанба📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
    Иллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий каналИллюстрация к посту канала FATVO.UZ | Расмий канал