Последние посты

Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 14:34
Термизда 5 мингдан зиёд иштирокчи оммавий югуриш марафонида қатнашдиТермиз шаҳрида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни спортга жалб этиш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида "Silk Road Uzbekistan", "Талаба югур" ва "Инсон учун" оммавий югуриш марафонларининг навбатдаги босқичи ўтказилди.Спорт тадбирида 5 минг нафардан зиёд спортсевар ёшлар, талабалар, ўқувчилар, ҳарбий хизматчилар ҳамда имконияти чекланган фуқаролар иштирок этди.Марафон давомида иштирокчилар 3 километрлик масофани босиб ўтиб, белгиланган маррага кўтаринки кайфият ва катта иштиёқ билан етиб келишди.Тадбир Сурхондарё вилояти спорт бошқармаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, олий таълим муассасалари ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилди.Мусобақа якунида юқори натижа қайд этган ҳамда фаол иштирок этганлар ташкилий қўмита томонидан диплом, медал ва
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 14:01
🎓 Талабалик — улуғ мақсад сари илк қадам!Талабалик — инсоннинг ўз келажагига пойдевор қўйиши, орзуларини рўёбга чиқариш йўлидаги энг шарафли ва масъулиятли даврлардан биридир.Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида 1-босқичга қабул қилинган ёшлар иштирокида “Талабаликка бағишлов” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 13:33
Сурхондарё вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси огоҳлантиради: Бепул Wi-Fi кўрдингизми? Бир зум тўхтанг!Чунки сиз бепул интернетга эмас, фирибгарлар тузоғига уланаётган бўлишингиз мумкин.Сохта Wi-Fi орқали шахсий маълумотларингиз хавф остида қолиши мумкин.Номаълум тармоққа уламанг. Аввал текширинг, кейин уланг!Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 13:02
Наманганда боғча омбор мудири 5 ёшли тарбияланувчи қизни зўрлашда гумонланмоқдаБолага қарши содир этилган мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жорий йилнинг 12 сентябрь куни гумонланувчи К.М. процессуал тартибда дарҳол ушланган ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида ваколатлари доирасида жабрланувчи-боланинг қонуний манфаатлари таъминланиши бўйича ўз кузатувини олиб бораётганини маълум қилди.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 12:31
❗️Банк ходими мижозини ўлдириб, 18 йилга қамалдиБанкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижозни қасддан ўлдирган банк ходими суд ҳукми билан 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.Маълум қилинишича, у мижознинг ёнидаги 5,7 минг долларга кўз тикиб, уни овлоқ жойда ўлдирган. Шундан сўнг марҳумнинг жасадини автомобиль ичига жойлаб, кечгача ишлаган ва кечқурун Фарғона каналига ташлаб юборган.Жасад 6 кундан кейин топилган.⚖️ Суд банк ходимини қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 18 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 12:01изменён
✅ ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА МАЗМУНИ — УСТУВОР ЙЎНАЛИШ🟢 Термиз давлат университетида таълим сифати ва мазмуни халқаро стандартлар ҳамда замонавий меҳнат бозори талаблари асосида янгиланмоқда. Мазмунан янгиланган таълим дастурлари орқали рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга устувор мақсад.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 11:31
Алимент — фарзандлар таъминоти ва ҳуқуқларининг кафолатиАлимент — вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминотини таъминлашда муҳим воситалардан бири. Афсуски, айрим ҳолларда ота-онанинг оилавий муносабатлари бузилиб, никоҳ бекор қилинганидан сўнг ҳам фарзандлар олдидаги масъулият унутиб қўйилмоқда.Шўрчи туманида яшовчи Салима Жўраева (исм-фамилияси ўзгартирилган) ҳам турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг, вояга етмаган уч нафар фарзандини ёлғиз тарбиялашга мажбур бўлди. Суд қарорига асосан фарзандлари таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, болаларнинг отаси узоқ вақт давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.Қарздорга нисбатан аввал маъмурий чора кўрилиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ бу чора ҳам уни ўз мажбуриятини бажаришга ундамади.Шундан сўнг, алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорга нисбатан Мажбурий ижро бюроси томонидан
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 10:59
Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш истиқболларига бағишланган тақдимот билан танишдиDiyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 10:30
🇦🇷Мессининг хайрлашув ўйинида киядиган махсус либоси кўрсатилдиЛионел Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинида кийиши режалаштирилган махсус 10-рақамли либосни намойиш қилган. Месси видеода деворга осилган Жаҳон чемпионатида кийган машҳур 10-рақамли либосини олиб, унинг ўрнига махсус хотира либосини жойлаштирган.Футболчи ушбу либосни жорий йилнинг 6 октябрь куни Буенос-Айресдаги Монументаль стадионида Бенинга қарши ўтказиладиган ўйинда биринчи ва ягона марта кийиши кутилмоқда.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 10:04
❗️Пора олгани учун аввал қамалган ЙПХ ходими яна пора билан ушланиб, 5 йилга қамалдиСурхондарёда муқаддам пора олишда айбланиб, кейин оқланган ва хизматга тикланган ЙПХ ходими яна пора олишда айбдор деб топилди.У Бойсун туманидаги ЙПХ масканида пахта ортилган юк машиналарини тўхтатиб, ҳар бирини ўтказиб юбориш учун 100 минг сўмдан пул талаб қилган.Тезкор тадбирда ходим 41 та машина учун талаб қилинган 4,1 млн сўмнинг 4 млн сўмини олган вақтида ушланган.Маълум қилинишича, у 2014 йилда ҳам пора олишда айбланиб, 6 йилга қамалган, аммо 2022 йилда Олий суд қарори билан оқланган ва хизматга тикланган.⚖️ Суд унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 2 йилга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Апелляция суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 09:28
❗️Қирғизистонда болаларга ижтимоий тармоқлар чекланмоқдаҚирғизистонда вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.Таълим вазири Догдуркул Кендирбаева болалар ижтимоий тармоқлардан назоратсиз фойдаланаётгани ва улар қандай ахборот олаётганини назорат қилиш қийинлигини айтди.Вазирнинг таъкидлашича, айрим давлатларда бу борада чекловлар жорий этилган. Қирғизистонда эса ҳозирча масала муҳокама босқичида.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 08:01
🚗 Фарғонада 5-синф ўқувчиси машина бошқаргани аниқландиИнтернетда вояга етмаган бола машина бошқараётгани акс этган видео тарқалди.Ўрганишлар давомида у Сўх туманидаги 11-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси экани, автомобиль эса отасига тегишлилиги аниқланган.Шундан сўнг боланинг отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган. Автомобиль эса жарима майдончасига жойлаштирилган.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 07:32
Қўқонда 6 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилиш ҳолати аниқландиҚаймоқли гузар МФЙда жойлашган овқатланиш масканида истеъмолчи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 6 млрд сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 07:04
Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги муҳокама қилиндиБугун Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси иш бошлади.Сессия доирасида Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди.Учрашувда халқаро муносабатлар тизимидаги мураккаб жараёнлар шароитида хавфсизлик масалаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун БМТ Бош котибига миннатдорлик билдирилди.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 06:31
🇺🇸Оқ уй YouTube'да “Trump TV” каналини ишга туширдиАҚШнинг йирик телеканаллари бойкотидан сўнг, Оқ уй YouTube тармоғида кеча-кундуз ишлайдиган Trump TV каналини ишга туширган. Президент матбуот ҳовузига кирувчи телеканаллар – CNN, MS NOW ва Politico нашрларининг Оқ уйдаги фаолияти тақиқланганидан кейин Трампга нисбатан бойкот эълон қилган.Бугун БМТ Бош Ассамблеясининг илк кунида Трампга CNN ҳамроҳлик қилиши керак эди.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 06:02
❗️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга тушириладиПрезидентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.💻 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус ахборот портали ишга туширилади. У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш мумкин бўлади.Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, мурожаат «112» орқали ваколатли органга юборилади.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 05:25
Сурхондарё вилоятида туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Э.Э. тумандаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари С.Х.га МТМнинг 42 нафар ходимига санитария сертификатларини беришини ваъда қилиб, 2,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 04:34
🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги италиялик мутахассислар қўшилдиБош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги штаб таркиби янги аъзолар билан тўлдирилган.Терма жамоага кўп йиллик халқаро тажрибага эга физиотерапевт Сильвано Котти келган.У фаолияти давомида Италия ва Хитой миллий терма жамоалари, шунингдек, "Интер", "Милан", "Челси" ҳамда "Рома" клубларида ишлаган.Шунингдек, спорт нутрициологи Андреа Иулиано ҳам жамоага жалб этилган.Ушбу биолог-мутахассис илгари "Удинезе" клуби ва Швейцария ёшлар терма жамоасида фаолият юритган.Янги мутахассислар футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиши ва спорт таомланиши йўналишларига масъул бўлишади.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
22 сент., 03:53
❗️Бухоронинг тарихий қисмида электросамокат ва электроскутерлар чекланади2026 йил 1 октябрдан Бухоро шаҳрининг тарихий ҳудудида электроскутер, электросамокат ва айрим бошқа транспорт воситаларида ҳаракатланишга чеклов жорий этилади.📍 Чеклов Арк қўрғонидан Пойи Калон, Ҳақиқат кўчаси орқали Лаби ҳовузгача бўлган ҳудудда амал қилади.Шунингдек, бу ерда рикша, мопед, тўрт ғилдиракли велосипед, картинг, от ва туяда ҳаракатланиш ҳам чекланади.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Diyor24.uz | Ўзбекистон
21 сент., 13:32
Таиланддан Ўзбекистонга 13 кгдан ортиқ наркотик олиб кирилишига уриниш аниқландиБожхона қўмитаси қора бозордаги қиймати $1,7 млндан ошадиган "гашиш мойи" айланмасига чек қўйган.Қўмитага кўра, Таиланддан учиб келган фуқаронинг юклари орасидаги вино шишалари ва зираворлар ўрамидан 7,5 кгдан ортиқ наркотик топилган.Контрабандачининг кўрсатмаси билан Самарқанд шаҳрида давом эттирилган тадбирда юкни қабул қилиб олган шериги ҳам қўлга олинган ва унинг уйидан яна 5,5 кг модда мусодара қилинган.Diyor24.uz расмий канали👇You tube | Telegram | Facebook | Instagram
