Последние посты

Дунё бўйлаб!
25 сент., 11:35
📍#БАА 🇦🇪 Дубай, Miracle Garden.Dubai Miracle Garden' боғининг ўзига хослиги, биринчи навбатда бутунлай ўлик чўлда барпо бўлгани. Бундай қийин шароитларда гул етиштириш учун боғга кунига 757 000 литр сув керак бўлади... Юқори технологиялар шаҳар оқава сувларини тозалаб, боғ бўйлаб томчилатиб суғориш тармоғи орқали, вақти-вақти билан ўсимликларни суғориб туради...@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
25 сент., 09:35
📍#Хорватия 🇭🇷 Дубровник.Архитектуранинг ҳақиқий дурдона асари бўлган шахар, ажойиб тарихга эга ва энг катта девор билан ўралган шаҳардир... Дубровник ўзининг ажойиб меъморчилиги, гўзал пляжлари ва тиниқ денгизи учун "Адриатик марвариди" деб аталади.@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
25 сент., 07:05
📍#Туркия 🇹🇷 Истамбул.Султон Абдул Мажид I 1853 йилда ушбу масжид қурилишини арман архитекторига ишониб топширган ва у қисқа вақт ичида масжидни қуриб битказди. Масжид оқ тош плиталардан ясалган иккита минорага туташдир. Ўртакўй масжиди бир гумбазли бўлиб, ички қисми пушти рангдаги мозаикалар билан безатилган. Баланд ва кенг деразалардан қуёш нури кириб, Босфорнинг камалак сувларини акс эттиради...@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
25 сент., 04:05
#кун_ҳақиқатиРизқ учун саъй-ҳаракат лозим. Аллоҳ қушга ризқ беради, бироқ уни инига ташлаб бермайди...Тафаккур қилинг Қадрдон!@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
25 сент., 00:35
#хайрли_тонгАгар сиз гўзаллик тарқатиш ва улуғвор ишлар билан шуғулланаётган бўлсангизу, буни ҳеч ким сезмаса, асло хафа бўлманг... Қуёш чиқиши ҳам одатда дунёдаги энг гўзал манзара ва энг улуғвор ишдир, лекин афсуски, кўпчилик бу вақтда ухлаётган бўлади... Қуёш чиқишини кузатаётганларга Ассалому алайкум!@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
24 сент., 19:05
#Жума_муборакҚутлуғ ЖУМА айёми жумлаи- жахон мўмин мусулмонларга муборак бўлсин! Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари мустажоб бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
24 сент., 16:35
#хайрли_кечҲар қандай йўлнинг охири, ҳар бир туннинг тонгги, ҳар қандай ҳодисанинг ўз сабаблари бўлгани каби, ишончим комилки, зулмат ортида хам ҳамиша нур бордир...Тунингиз осуда ўтиб, тонгингиз нурафшон бўлсин Қадрдон!@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
24 сент., 15:05
📍#Ўзбекистон 🇺🇿Самарқанд сайқали, рўйи замин аст... Бу қадимий маскан жуда бой тарихга эга бўлиб маданиятлар, анъаналар ва дунёлар чорраҳасида жойлашган шаҳардир...@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
22 сент., 16:35
#хайрли_кеч• Қанча дўстларни кўрдим, лекин тилни тийишдек афзалроқ дўст кўрмадим... • Не-не молларни кўрдим, лекин қаноатдан афзалини топмадим... • Қанча яхшиликларни кўрдим, лекин насиҳатдан яхшироғини учратмадим... • Қанчадан-қанча таомларни кўрдим, аммо сабрдан лаззатлироғи учрамади...Шундай экан, сизни ким деб ҳисоблашлари шарт эмас, сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас...© Шамс Табризий@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
22 сент., 15:05
#аёлга_бахт_берингАёлга бахт беринг, саодат беринг, Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб. Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин, Дунёни олиши мумкин жилмайиб ...© Зулфия Мўминова@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
22 сент., 13:35
#хайрли_оқшом"Мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!" "Сиз менга кераксиз!"Шу каби сўзлар инсоннинг бутун борлиғини ёритиб-яшнатиб юборади. Яқинларингизга шундай сеҳрли сўзларни кўп-кўп такрорлаб туринг. Ана ўша дамда мўъжизага шоҳид бўласиз... Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
22 сент., 11:35
📍#Швейцария 🇨🇭 Юнгфрауйох станцияси.Панорамик поезд 3471 метр йўл босиб, мамлакат жанубидаги ям-яшил қишлоқ ландшафтлари орқали, баланд яйловлар ва ажойиб туннеллардан ўтиб Европанинг энг баланд тоғ стансияси Юнгфрауйох давонига бориб тўхтайди... Бу ердан сиз Алп тоғларидаги энг узун музликнинг ажойиб панорамасини кўришингиз мумкин...@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
22 сент., 09:35
#мўъжизаГипноз таъсирига эга кристаллар...1. Ирис агат бўлаги; 2. Сайқалланган ситрин тоши; 3. Матритсадаги опал; 4 Камалак обсидиан; 5. Халседон устидаги апофиллит...Бир сўз билан айтганда, буларнинг барчаси гўзал ва мафтункор мўжизалар...@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
22 сент., 07:05
📍#Туркия 🇹🇷 Фетҳие.Муғла ҳудудидаги қояга ўйилган дахма(қабр)лар милоддан аввалги 5-аср ва милодий 4-асрларда бунёд бўлган. Уларнинг орасида энг машҳури тепаликнинг энг тепасида жойлашган шаҳар ва денгизнинг гўзал манзарасига эга бўлган Аминтос дахнасидир. Дахмага кириш тепаликнинг тепасида бўлиб, унга зинапоядан ўтади...@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
22 сент., 04:05
#кун_ҳақиқатиНасиб... Нақадар гўзал сўз! На содир бўлишига аминсан, на умидсизсан... Фақат тақдирингни билгувчига таслимсан!@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
22 сент., 00:35
#хайрли_тонгСаломлашинг, саломни орангизда тарқатинг, муҳаббатингиз ортгай... Табиий, бу саломлашиш танишмоқни тақозо қилади, танишмоқ эса самимиятнинг кучайишига сабаб бўлади. Мусулмонлар бир-бирлари билан танишмай қолмасинлар, совиб қолмасинлар, деб салом тавсия этилгандир... Шундай экан барча Қадрдонларга Ассалому алайкум.@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
21 сент., 16:35
#хайрли_кечҲаёт нақадар қисқа!.. Шундай экан, қалбда адоватни, нафратни ундириш ёки хафа бўлиш, кек сақлаш, бир-биримизга озор бериш, гина-кудурат қилиш нечун керак?! Умримиз лаҳзалардан иборат экан, Сизга яхши муносабатда бӯлганларни севинг, ардоқланг, ноҳақларни эса кечиринг. Сизни хафа қилганларни унутинг ва ҳамма нарса тасодифан содир бӯлмаслигига ишонинг... Тунингиз хотиржамликда ўтсин Қадрдон!@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
21 сент., 13:35
#хайрли_оқшомЯқинларимиз ёнимизда соғ-саломат, мамнун дийдорлашиб ўтирганимиз учун, эртанги қилинажак эзгу мақсадларимиз тадоригини кўраётганимиз учун, ушбу оқшом бераётган завқ учун, дилларга бахшида қилаётган умидлар учун минг бора шукр...@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
21 сент., 11:35
📍#Туркия 🇹🇷 ⠀ Қироллар шаҳри, шаҳзодалар шаҳри бўлмиш, жуда гўзал Амасия...@dunyo_boylab 🌍
Дунё бўйлаб!
21 сент., 09:35
📍#Ҳиндистон 🇮🇳 Колли Хиллс.Колли Хиллс деб номланувчи яширин мўъжиза. Деярли 50 километр узунликдаги, тахминан 70 та бурилишларга эга, ажойиб узлуксиз йўл, Ҳиндистоннинг тоғларининг бирида жойлашган...@dunyo_boylab 🌍
