Последние посты

EFFECT.UZ|LIVE
12 сент., 07:34
Инсон қадри улуғланган жойда барака бўлади – Президентнинг Олмазорга ташрифидан видео эълон қилинди
EFFECT.UZ|LIVE
20 авг., 10:22
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан; 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун 14 сентябрдан бошланади.
EFFECT.UZ|LIVE
20 авг., 10:22
Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
EFFECT.UZ|LIVE
22 июл., 18:38
Суднома ёки исталмаган эксперимент?Мақола бўғзингдаги ҳайқириқ бўлганда...Самарқанддаги бир қурилиш ортидан бошланган воқеалар судларгача етиб борди. Қазилган улкан ертўла, ёрилаётган уй ва жавоб кутган саволлар...Буни ўқигандан кейин қурилиш қоидалари нега борлигини бошқача тушунасиз.👉 Мақолани ўқишTelegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ|LIVE
14 апр., 19:03
Тошкентга чанг бўрони яқинлашмоқда. Хоразм ва Бухорода аллақачон бошланган
EFFECT.UZ|LIVE
29 мар., 17:30
Ўзбекистонда айрим шахсга доир маълумотларни фақат мамлакат ичида сақлаш талаби жорий этилди26 март куни қабул қилинган ЎРҚ–1125-сон қонун билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Янги тартибга кўра, қуйидаги маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт: фуқароларнинг биометрик маълумотлари, генетик маълумотлари, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритувчи телекоммуникация операторлари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларга оид маълумотлар.Қолган тоифадаги шахсга доир маълумотларни эса айрим шартлар бажарилганда Ўзбекистондан ташқарида сақлаш ва ишлов бериш мумкин.Хусусан, бу чет давлат маълумотларни етарли даражада ҳимоя қилувчи давлат сифатида тан олинганда, оператор ваколатли орган тасдиқлайдиган талабларга мос стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидаларни қабул қилганда, ёхуд шахсга доир маълумотларни
EFFECT.UZ|LIVE
20 мар., 09:47
Ўзбек ҳарбийлари тунда машғулот ўтказишди
EFFECT.UZ|LIVE
18 мар., 22:19
Gold иши: жазо кучайтирилиб, спортчи суд залидан қамоққа олинди
EFFECT.UZ|LIVE
18 мар., 17:31
Самарқандда 19 март куни Имом Бухорий мажмуаси расман очиладиЗиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектарни ташкил этади. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.Ушбу муҳташам мажмуа бу йилги Рамазон ойининг сўнгги кунида — ҳайит байрами арафасида расман очилиши ўзбек халқи учун яна бир ажойиб совға бўлди.
EFFECT.UZ|LIVE
18 мар., 12:48
Расман: 2026 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март — жума кунига тўғри келади.
EFFECT.UZ|LIVE
17 мар., 09:40
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний Исроил зарбалари натижасида ҳалок бўлди — Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац.
EFFECT.UZ|LIVE
17 мар., 05:25
“Метан заправкалар” яна очилдиБугун, 17 март куни “метан заправкалар” соат 10:00 дан фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.Вазирликнинг маълум қилишича, Фарғона водийсида “метан заправкалар”нинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
EFFECT.UZ|LIVE
16 мар., 12:57
Тошкент шаҳридаги яшаш хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлдиТошкентда Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбеги” МФЙдаги Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган 18 қаватли бинода ёнғин содир бўлди.Қутқарувчилар воқеа жойига 8 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни 16:59 да тўлиқ бартараф этган.Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ
EFFECT.UZ|LIVE
14 мар., 06:25
Бугун “метан заправкалар” бор йўғи 4 соат ишлайдиЭнергетика вазирлиги бугун, 14 март куни “метан заправкалар” соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритишини маълум қилди.Вазирликка кўра, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
EFFECT.UZ|LIVE
13 мар., 17:00
Тасаввур қилинг…Шифокорлар сизнинг яқин инсонингизга оғир онкологик ташхис қўяди.Сиз эса уларнинг ҳар бир сўзига ишониб, боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага рози бўласиз: кимётерапия, нур терапияси, кучли дорилар…Бу воқеа 2007 йилда туғилган Эмина Кундузова билан содир бўлган. Оила маълумотига кўра, қизга “Ноходжкин Б-ҳужайрали лимфома” ташхиси қўйилиб, Республика онкология марказида 6 курс кимётерапия ва 2 курс нур терапияси ўтказилган. Оила шифокорларнинг тавсияларига ишонади ва қизининг ҳаёти учун курашади.Аммо кейинчалик бошқа клиникаларда ўтказилган текширувлар бутунлай бошқа натижани кўрсатган.Россиядаги йирик тиббий марказлар, шунингдек Ҳиндистон ва Швейцарияда ўтказилган таҳлилларда Эминада онкологик касаллик аниқланмайди.Шифокорлар эса қизда ноёб генетик касаллик борлигини билдирган. Бу касаллик организмда оғир аутоиммун жараёнларни келтириб чиқаради.Б
EFFECT.UZ|LIVE
13 мар., 07:26
Эртадан “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланадиЭнергетика вазирлиги эртага, 14 март кунидан бошлаб “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилди.Вазирликнинг маълум қилишича, бугун “метан заправкалар” фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.
EFFECT.UZ|LIVE
12 мар., 21:47
Муносабатга муносиб муносабат. Косонсойдаги театр танлови можарога сабаб бўлдиКосонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир.👉 Мақолани ўқишTelegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ|LIVE
12 мар., 08:37
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилганига эндигина 2 йил бўлган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди.
EFFECT.UZ|LIVE
12 мар., 08:20
“Борми оғриқ?” — Иқбол Салиев Озарбайжонда қўлга олиндиЎзбекистонлик табиб Иқбол Салиев ёки халқ тили билан айтганда “бионур соҳиби” Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ноанъанавий тиббиёт билан шуғуллангани учун ҳибсга олинди.
EFFECT.UZ|LIVE
11 мар., 22:00
Постни ўчиртиришга уринишдан кўра муаммони ҳал қилиш кўпроқ обрў олиб келади.Чунки танқидни йўқ қилиш мумкин, лекин муаммони яшириш мумкин эмас. У барибир яна бошқа жойда, бошқа одам орқали юзага чиқади.Агар идора танқиддан хафа бўлиб постни ўчиртиришга ҳаракат қилса — бу муаммони ҳал қилмайди. Фақат муаммони яширишга уриниш бўлиб қолади.Агар идора муаммони тан олиб, уни бартараф этса — бу нафақат муаммони ҳал қилади, балки одамларда ҳурмат ҳам уйғотади.Чунки жамият бир нарсани жуда яхши тушунади: хатосиз идора бўлмайди, лекин хатосини тан олиб тузатадиган идора — ишонч қозонади.
