Последние посты

Eshmon Malla
22 сент., 18:02
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Ра’но: – Элдор, нега хафа бўляпсан? Суҳбатимиз эсингдами, беш-олти йилгача уйланмайман, дегандинг. Ўз режаларинг бор – Москвага борасан, ўқийсан, кинода ўйнайсан. Ким билади, ундан кейин яна нималарни кўнглинг тусаб қолади! Унгача, албатта, мени унутиб юборасан. Олти йил ичида нималар бўлишини ким билади? Менга эса яхши жойдан совчилар келди. Йигитни ҳам танийман. Ёмон одаммас. Кеча мен... Элдор давомини эшитмади. Трубкани қўйиб, хонадан чиқиб кетди.Сиёвуш билан Жаводни радиога, янги спектаклга таклиф қилишганди. Уларнинг овозини Элдор ёзиши керак эди. У студиянинг ёнидаги хонада – аппаратуранинг олдида эди. Сиёвуш билан Жавод эса студияда. Бу хонадан студиядаги одамлар кўриниб турар, аммо қалин ойналар овоз ўтказмас эди. Сиёвуш билан Жавод студияда ўтириб ўзаро аста, пичирлашиб гаплашарди. Улар бу хонада жуда кўп бўлишган, аммо ҳозир студиянинг кичик бир
Eshmon Malla
22 сент., 16:43изменён
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)– Сиз?.. Кабирлинский?.. – Тезда ўзини қўлга олиб қуруққина деди: – Ажаб, мен сизни гримсиз танимабман. Танишганимиздан хурсандман. Аммо ўз фикримда қоламан. – Мен қирқ йиллик актёрман. – Нима қилай? Стаж билан исте’дод бошқа-бошқа нарсалар-ку. Мен очиқ, тўғри гапиришни яхши кўраман. Менимча, сиз актёр эмассиз. Кабирлинский ёшгина йигитнинг кўкрак чўнтагидан бурчаги чиқиб турган рўмолчасининг ялтироқ кўк чизиқларига термулди. – Ўғлим, – деди, – сен ёшсан, исте’додлисан, ақлли-саводлисан. Бутун ҳаётинг ҳали олдинда. Ёнингда Худога шукр, тоғдай суянчиқ – отанг бор. Танқидчининг юзига қизиллик югурди. Файзулла оҳиста давом этди. – Аммо мен олтмишга кирдим. Оилам, бола-чақам бор, бошқа бирон-бир ҳунарим йўқ. Бўлсайди – кетардим. Этикдўзми, сартарошми, нима бўлсаям ишлардим. Лекин нима қилайин? Ёмонми-яхшими, ишқилиб, актёрман. Борди-ю, бугун мени театрдан
Eshmon Malla
22 сент., 16:39изменён
Ассалому алайкум, қадрли акалар, опалар, сингиллар, укалар. Қимматли вақтингизни аямай, каналимизда берилаётган "Дантенинг юбилейи" қиссасини ўқиб бораётганингиздан хурсандмиз. Якунига жуда оз қолди. Насиб этса, бугун-эрта сўнгги қисмларини берамиз. Мутолаа қилиб, мароқли дам олинг.
Eshmon Malla
21 сент., 17:58
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)– Аммо, бу сўзларни у шунақа оҳангда, шунақа товуш ва манерада айтдики, бу одам қаердан, қанақа қилиб саҳнага чиқиб қолди, деб таажжубда қоласан киши. Ва иккинчи савол: бу ва бунга ўхшаганлар қачон саҳнамизни тарк этади? Ҳа, ҳа, биродарлар, сизлардан сўраяпман: улар қачон саҳнани тарк этади? Хизматлари учун лойиқ бўлган қонуний дам олишга кетадими улар, йўқми? “Қонуний дам олиш” сўзлари ўтирганларда кулги уйғотди. Танқидчи ҳам бироз жилмайиб, сўзида давом этди: – Бу шунчаки гап эмас. Бугун шу масалада мен домла Сиёвуш билан гаплашдим. “Раҳмим келади. Ахир қанақа қилиб кет дейман”, дейди у. Сиёвуш домлага бир одамга раҳмингиз келади-ю, театрга, сан’атга, ниҳоят, томошабинларга раҳмингиз келмайдими? Биласизми, бунинг отини нима дейдилар? Майда гуманизм бу! Сиёвуш ўрнидан ирғиб турди: – Йириги қанақа бўлади? – Ҳа, ҳа, майда гуманизм, – деди танқидчи. – Ўзинг
Eshmon Malla
21 сент., 15:27
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)– Гапингга қўшилмайман, театрга нима етсин! Телевизорга фақат сен қарайсан, театрда эса... сенга ҳам қарашади... – у Ҳожарга қараб кўзини қисиб жилмайди. – Билдингми, сенга ҳам қарашади... Шундай эмасми, жонгинам? Чиройли кўйлагингни кийиб, зирак, узук ва яна нимаки тақинчоқларинг бўлса тақиб, безаниб борасан у ерга. Яна кўнглингга бошқа фикр келмасин, мен билет сўрамоқчи эмасман. Агар билет керак бўлса жиянимга айтаман, ернинг остидан бўлсаям топиб келади. Шунчаки, гап келиб қолгани учун айтдим-қўйдим-да... Бозорга бормоқчийдим. Сенга ҳам бирон нима керак бўлса айт олиб келай. Кеча ғилвирак ёнғоқдан беш кило олдим. Байрам арафасида тополмайсан унақасини. Керак бўлса, тортинмай айтавер, олиб келаман. – Йўқ, йўқ, раҳмат. Эрталаб ўзим тушиб чиқдим бозорга.Спектаклнинг муҳокамаси жуда яхши ўтди. Сўзга чиққанларнинг аксарияти спектаклни мақтадилар, унга юксак
Eshmon Malla
20 сент., 10:38
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Ёқутхоним уларнинг қўшниси – учинчи қаватда турадиган гўзал жувон. Яқинда кўчиб келган бу ерга. Кабирлинский уни икки-уч марта кўрган, холос. Бир куни у челакда сув олиб чиқаётган эди, зинада Файзулла дуч келиб қолди. Файзулла, қўшничилик ҳурмати, унинг челагини учинчи қаватга олиб чиқиб берди. Ҳожар шуни кўриб қолган, бир гап бўлди дегунча ўша воқеани эсига солиб Файзуллани кўз очиргани қўймасди. – Хотини, ўғли ҳақида ўйламайди, – деб жаврарди Ҳожар, – Тепадаги жазманининг уйқусини бузгиси келмайди!.. – Бўлмағур гапларнинг нима кераги бор-а, хотин! Ўзинг яхши биласан-ку ахир, ҳар доим кеч келганимда шунақа секин чиқаман зинадан. Қўни-қўшнини ярим кечада безовта қилиш яхши эмас-ку! – Кеч келганимда! – киноя қилди Ҳожар. – Нега энди кеч келасиз? Билсак бўладими? Қаерларда юрасиз ўзи? – Ишда эдим. Кўча-кўйда кайфу сафо қилиб юрганим йўқ-ку, ахир! Ҳожарнинг
Eshmon Malla
19 сент., 16:34
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Роза ҳаммадан чаққонроқ, билимдонроқ чиқиб қолди: – Менинг ҳаётим – сан’атда, деган. Кабирлинский ма’қуллади: – Баракалла! Бу билан у менинг ҳаётим саҳна билан, сан’ат билан тирикман, демоқчи, Салмон оға. Сан’атсиз, саҳнасиз яшашдан не ма’но бор, дейди у. Тушундингизми, муҳтарам Салмон оға? Салмон оға тушунарли дегандай бошини қимирлатди. Файзулла сўзида давом этди: – Сан’ат, саҳна, актёр!.. Улуғ сўзлар булар. Умр ўтаверади, аммо сан’ат мангу қолади! Эшитаяпсизми, Баҳижа қизим?.. Сен “Мен шу саҳнанинг ўз қизиман” деганингда бутун залдагиларнинг эти жимирлаб кетсин. – У бир дам ўйланиб қолди. Сўнг яна давом этди: – У кунларни сизлар кўрмагансизлар, мен яхши биламан. Раҳматли Жа’фар Жабборли ҳаётда қандай бўлса, шундайлигича ёзган. Ҳозир ҳар бир рол учун ўнлаб ижрочи бор. У вақтларда эса биронта ҳам топилмасди, натижада аёллар ролини ҳам ўзимиз ўйнашимизга
Eshmon Malla
19 сент., 10:40
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Роза билан Баҳижа алланимани пичирлашиб гаплашарди. Довуд билан Башир сигарет чекиб ўтирипти. Мухтор эса Салмон чолга куйиб-пишиб ба’зи сўзларнинг луғавий ма’носини тушунтирмоқда: – Мана, масалан, “колбаса” сўзини олайлик. Ма’носи нима, биласанми? “Кол” – бу “қўл”, “баса” – “басса” дегани. Я’ни, “қўл билан босилган”. Ахир илгари колбасани қўлда тайёрлашган-ку. Гўштни майда-майда тўғраб, ичакка тиқишган. Қўл билан босган. Қўлбоса, қўлбоса... Аста-секин “колбаса” шаклини олган. Салмон бошини қимирлатиб: – Тавба! Дунёда ажойиб гаплар бор-да, – деди. – Ёки, мана буни қара. Сен кимсан? Гапир кимсан? Салмон чол ҳайрон бўлиб елка қисди: – Менми?.. Билмадим... Қоровул. – Баракалла! Бу сўз русларда ҳам бор: караул. Аммо аслида бу ҳам бизнинг сўзимиз. Қора қул, дегани-да. Ёки “лошадь” сўзини олайлик. Нима дегани, биласанми? Салмон кўзини юмиб, ўйга толди. – Билмайман. –
Eshmon Malla
18 сент., 02:50
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)...Қирқ дақиқадан сўнг Сиёвуш сигарет тутатиб ўрнидан турди. Кўрсатув тугади. Актёрлар ҳам студиядан чиқдилар. Кабирлинский Мамеднинг қўлтиғидан олиб чеккага бошлади. – Мамед, азизим, айтинг-чи, пул ёзиладиган рўйхатда менинг ҳам фамилиям борми? – Бўлмаса-чи, Кабирлинский. Наҳотки ишонмасангиз?.. Сизга пул ёзмасак уят бўлади-ку. Бекорга ишламайсиз-ку, ахир. – Йўқ, биласанми нега сўраяпман буни? Сутдан оғзи куйган – қатиқни ҳам пуфлаб ичади, деган гап бор. Бир марта худди бугунгидай сўзсиз ролда чиққан эдим. Буғалтирияда фамилиямни ўчириб ташлаган экан. Мамед унинг сўзини бўлди: – Ташвиш тортманг, шахсан ўзим кузатаман. – Яша, ўғлим, умрингдан барака топ. Буғалтир зоти шунақа бир халқки... Мендан ҳам қарироқ ўзи, ҳатто кўзиям дуруст кўрмайди. Кўзойнагини қўндириб олиб, экранга термилиб ўтираверади, кўрсатувда қанча артист иштирок этдию ким қанча гапирди –
Eshmon Malla
17 сент., 16:10
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Ҳожарнинг жағи тинмасди: – Ухланг, ухлайверинг, боқибеғам! Бир бурда нонга қорнингиз тўйса, жаннатга тушгандай хурсанд бўлиб ётаверасиз!Соат роппа-роса олтида Файзулла телестудияга келди. Бирин-кетин бошқа артистлар ҳам келишарди. Фақат режиссёрдан дарак йўқ. Улкан чироқлар студияни игна тушса кўрингудек даражада ёритар, студия ҳаммомдек исиб кетган эди. Дарахт шохидаги нокларни эслатувчи микрофонлар артистларнинг тепасида осилиб турарди. Паст бўйли, чуваккина, ҳарактчан Мамед у ёқдан-бу ёққа югурар, гоҳо у эшикдан кириб, бунисидан чиқиб кетарди. Кимгадир кўрсатмалар берар, нимани қаерга қўйишни тайинларди. Ҳа деганда “демак, бундай...” деб такрорлар эди. – Демак, бундай, – деди у, – сен мана бу ерда турасан, сен эса ҳув у ёқдан чиқасан. Ҳа, шундай... Демак, мана бундай... Учинчи камера, менга қара! Сен мана бу ердан оласан, йирик планда. Тушундингми? Сен
Eshmon Malla
16 сент., 14:12
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)– Уялмайсанми, Ҳожар? Ҳеч бўлмаса раҳматли Қамарни тинч қўйсанг-чи! Шундай даҳшат билан ўлиб кетишди... Ўзиям, эриям. Икковиям бахтсиз экан. Нима кун кўришди улар ахир? Жувонмарг кетишди-ку. Ҳожар чуқур хўрсинди, бир лаҳза жим қолди, сўнгра ўзининг саволларига жавоб бераётгандай сўзида давом этди: – Бироқ, бахт деган нарсанинг нималигини билиб яшади. Эрта ўлсаямки, инсондай яшади. Уйида нималар йўқ эди. Қуш сутидан бўлак ҳамма нарса тахт турарди. Беш кунлик дунёда кайфу сафо қилиб яшади, армони қолмади. Бу дунёга ким устун бўларди. Ҳаммаям бир кун боради ўша ёққа. Ким билади, балки менинг ҳам ажалим етгандир. Нима келарди қўлимдан? Лекин бу дунёга келиб нима кўрдим? Сизнинг мана шу афти-ангорингизнию манави хароб кулбани кўрдим, холос! Одамлар қандай яшаяпти-я: аҳил, қувноқ, бой-бадавлат... Эҳ, – у жим бўлиб қолди. Бироздан сўнг оғир хўрсиниб деди: – Сизга
Eshmon Malla
15 сент., 16:45
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Деворга зарҳал расмли ойна ва турли суратлар осилган. Файзулланинг хотини Ҳожарнинг ёшлигида тушган расмлари. Юқорида эса эркак кишининг катта портрети осиғлиқ эди. Бу Файзулланинг марҳум божаси – Ҳожарнинг опаси Қамарнинг эри, академик Искандар Муродалиевнинг сурати. Бундан бир неча йил муқаддам Искандар ва Қамар автофалокатга учраб ҳалок бўлишганди. Файзулла даҳлизга кириб борганда Ҳожар қўшни хотин Анахоним билан суҳбатлашиб турарди. Даҳлиздан ёқимсиз, қўланса ҳид анқирди. Анахоним Файзуллани кўриши билан: – Оллоҳ омадингизни берсин, домла, – деди-да, сўнг Ҳожарга юзланди: – Бўпти, жоним, мен кетдим. Файзулла хонага киратуриб кастумини ечди-да, стулнинг суянчиғига ҳафсала билан осди. Даҳлизга қайтиб чиқиб обдастада қўл-бетини ювди. – Бозбошнинг ёқимли ҳиди урилаяптими димоғимга, хотинжон? – деди у ҳазиллашиб. Ҳожар миқ этмади. Файзулла жавоб олишдан
Eshmon Malla
15 сент., 08:50
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)– Сиёвуш ўғлим ўқийдиган театр билим юртида дарс беради. Қайси куни дарсга кириб нима депти дегин: Кабирлинскийдан кўра калтафаҳмроқ, қобилиятсизроқ артист бу дунёда туғилмаган бўлса керак, депти. Бу гапдан бечора ўғлим ер ёрилса, ерга киргудек бўлиб кетгандир. Унинг ҳам ўзига яраша дўстлари, душманлари бор ахир. – Сиёвуш шундай дептими-а. Хафа бўлманг, ўзим гаплашиб қўяман у билан. – Жавод, яна бир гап... – Хўш? – Яна бир масала бор. – Нима масала экан? Гапиринг тезроқ, пичоқсиз сўйманг одамни, вақтим зиқ! – Худо ҳаққи, бошқа бирон кишига айтмасдим... Фақат сенга очаман-да қулфи дилимни. Лекин сен турли хаёлга борма... Мен икир-чикирларга аҳамият бермайман, биласан-ку... аммо ҳар кимнинг дўстига яраша душмани ҳам бор... Хотиним эртаю кеч жиғимга тегади. – Гапни кўп чўзманг, Кабирлинский, кечикаяпман! Мақсадга ўтинг! – Мақсад шуки, бу йил олтмишга тўламан.
Eshmon Malla
14 сент., 15:04изменён
ОтасўзМИНГ ЙИЛЛИК МАҚОЛЛАРОтаси шўр олма еса, ўғлининг тиши қамашади.Арслон ўкирса, отнинг оёғи чалишади.Иштони бутун қандай хоҳласа, шундай ўтиради.Пичоқ ўткир бўлса ҳам, ўзининг сопини йўнмайди.Қуруқ қошиқ оғизга ёқмайди, қуруқ сўз қулоққа.Бир тулкининг териси икки марта шилинмайди.Еб, бўкиб қолсанг ҳам ёғ яхши, куйдирса ҳам қуёш яхши.Маҳмуд Қошғарийнинг "Турк сўзлари девони" асариданTelegramEshmon MallaШов-шувлар ўткинчидир, юракдан чиққан гапнинг умри узоқ бўлади.
Eshmon Malla
13 сент., 15:03
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)– Нима дейди? – Бақирадими-ей... уришадими-ей... Ҳамманинг олдида обрўйимни бир пул қилади. Мана бугун, залда рассом ўтирувди. Ёш йигит, у билан алоқамиз яхши, бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Сиёвуш бўлса ўшанинг олдида “сен унақасан, бунақасан”, деб бақириб ётипти-да... Ёлғиз ўзимиз бўлсак гўрга экан, оғзига келганини деявермайдими. Лекин бегона одамнинг олдида шундай қилиши яхшими, ахир?.. Отаси тенгиман-а. – Нима деди у сизга? – Э, қаёқдаги бўлмағур гаплар-да... Мачит дейдими-ей, муаззин, азон дейдими... Ҳа, отам муфтий ўтган бўлса, менинг айбим нима? – Отам дедингизми, ким бўлган отангиз? – Муфтий-да. Нима, сен билмасмидинг? – Йўқ. Қаердан билай? – Мен биларсан деб юрардим. Буни ҳамма билади-ку. Менинг отам муфтий бўлган. Артист бўламан деганимда отам мени уйдан ҳайдаб чиқарганлар. Умрининг охирги кунларигача ҳам мен билан гаплашмай юрдилар. Ўшандан кейин
Eshmon Malla
13 сент., 10:16
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)– Яхши, юрақолинг, йўлда метрога ташлаб кетаман. – Раҳмат, азизим. У ёғига ўзим аста етиб оламан... Улар йўлга тушганларида кимдир: – Кабирлинский! Кабирлинский! – деб чинқириб қолди. Файзулла ўгрилиб қаради. Телестудияда режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлайдиган Мамед у томон югуриб келарди. Жавод билан саломлашди-да, Файзулланинг қўлтиғидан олди. – Сизни Худонинг ўзи етказди бизга, Кабирлинский! Оқшом бўшмисиз? – Йўқ, нимайди? – Спектаклингиз борми? – Йўқ, спектакл йўқ, лекин бошқа ишим бор... Мамед унинг сўзини бўлди: – Демак, гап бундай... Ишингизни эртага қолдиринг. Кечқурун бизда спектакл бор. Содиқ бетоб бўлиб қолипти. Унинг ўрнига одам керак. – Йўқ, иложим йўқ. Ахир... – Ахир-пахирингизни билмайман. Келасиз, тамом-вассалом! Бўлмаса калламни олишади. – Мамед, биласан-ку мен сени жуда ҳурмат қиламан. Лекин оқшомда тўгарак машғулотим бор. – Неччида? – Соат
Eshmon Malla
12 сент., 17:02
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Файзулла бир лаҳза ўйланиб қолди-да, кейин батафсил, шошилмай тушунтира бошлади. – Мен сенга айтсам, Элдор билан икковимизнинг фамилиямиз бир – Алескеров, Кабирлинский – бу менинг тахаллусим. – Ана энди ҳаммаси ойнадай равшан бўлди-қолди. Одамга ўхшаб тушунтирса бўлар экан-ку. – Шу тоб даҳлизда Элдор кўринди, улар томон кетаётганди, Мажид Файзулланинг орқасига беркинмоқчи бўлди. – Айтинг унга, менга тегмасин! Бўлмаса, билиб қўйинг, қаерга арз қилишни жуда яхши биламан, – деди. Элдор индамади. У Мажидга еб қўйгудек бўлиб қаради, аммо отаси ва бошқаларнинг олдида унга тегишни ўзига лозим топмади. – Қараб тур... Сен билан гаплашишнинг вақти келади, – тишларини ғижирлатди Элдор. – Кўрдингизми, дўқ қилишини. Ҳой Элдор, мана, отангдан фамилияларинг ҳақида сўрасам, ҳаммасини тушунтириб берди. Сен бўлсанг қизишиб, жаҳлинг чиқиб кетади. Файзулла домла... – Элдорнинг
Eshmon Malla
12 сент., 14:43
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Хўш, қалай? Дурустми? Ҳе, занғар... Вой, вой кечикаяпман! Кетдик, олға! Кўрдингизми, Кабирлинский, ҳозир мен сизга етти сўм ишлаб бердим десам бўлади. Сиз эса қадримни билмайсиз. Яхшилаб бир эрийдиган бўлдингиз-да. Ҳа-ҳа-ҳа. Қани кетдик! Улар студияга киришди. Сафура пайтдан фойдаланиб, Мажиднинг қулоғига шивирлади: – Бало Жавод... Ўзи жанжалкаш бўлсаям, кўнгли бўш. Одамгарчиликниям ўрнига қўяди. Бало. – Мен Элдорнинг олдига кетдим, бу хушхабарни айтиб, ундан суюнчи оламан.Элдор радиода режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Отаси овоз ёзишга келган кунлари у ҳеч кимнинг кўзига кўринмайди. Бунинг сабабини ҳамма билади. Элдор отасидан, тўғрироғи, отаси ижро этадиган – овоз берадиган роллардан уялади. Элдор ўн тўққиз ёшга кирган. У кундузи ишлаб, оқшом театр техникумида ўқийди. У қадди-қомати расо, кўркам йигит. Бироқ сал оқсоқ, чап оёғини судраб босади. У топган
Eshmon Malla
12 сент., 04:41
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)– Кеча оқшом телевизор кўриб ўтирсам, телефон жиринглаб қолди. Хотиним бориб трубкани олди, бир маҳал қарасам гапиролмай лаблари титраяпти. “Сенга нима бўлди, азизам?” десам, “Трубкани олиб ўзингиз гаплашинг”, дейди. Қулоқ солсам қандайдир хотин гапиряпти. Қисқаси, кимдир қўнғироқ қилиб, хотинимни қўрқитмоқчи бўпти. “Билиб қўй, эржонинг менинг ёнимда, кайф қилиб ўтирибмиз, кўнгил очаяпмиз, сени бўлса аҳмоқ қилиб уйда ўтқазиб қўйипти”, деб. Мен хотинимга “Ана кўрдингми? Одамларнинг қандай бема’ни ишлар қилишига энди ишондингми? Мен уйда сенинг ёнингдаман-у, анави ярамас нималар деяпти? Эсингдан чиқарма. Шунинг учун ҳар хил олди-қочди гаплару та’наю дашномларга ишонма”, дедим. Лекин аёл зотини бирон нарсага ишонтириб бўладими?! Менинг хотиним ҳам аёл-да. Бир дунё гапни тўкиб ташлади. “Бир гап бўлмаса, одамлар бекорга шунча гап-сўз чиқаришармиди?! Шамол бўлмаса,
Eshmon Malla
11 сент., 08:42
ДАНТЕНИНГ ЮБИЛЕЙИ (Давоми)Коридорда тиниқ жарангдор овоз эшитилди: – Салом, азизим, салом! Ишлар қалай, гўзал қиз! Сени кўрганимдан хурсандман, барно йигит! Қалайсан? Омон бўл! Ёшингга ёш қўшилсин! Сафуранинг кўзлари чарақлади: – Келди, келди! – деди севинчдан яшнаб. Эшик катта очилиб, баланд бўйли, барваста, алпқомат йигит кирди. Унинг сочлари, бир-бирига туташиб кетган қошлари ва нозиккина мўйлаби қорамтир, кўзлари эса оч кулранг эди. Бу мутаносиблик ёқимтой чеҳрасида ғалати бир ифода акс эттирарди: у бир вақтнинг ўзида ҳам димоғдор, ҳам очиқкўнгил, ҳам тажрибали, ҳам келишган эди. Кийимлари ғоят башанг: қизғиш куртка ва қордай оппоқ кўйлак кийган, кумуш ранг тўғноғич қадалган қизил галстук таққан. Ялтираб турган сочлари ҳамишагидек орқага таралган. Бармоғидаги тилла узукнинг йирик кўзи ял-ял товланарди. – Аҳли мажлисга оташин саломлар, – деди Жавод. – Хусусан, Сафура хонимга!
