gram news
Аватар канала Excelda Buxgalteriya

Excelda Buxgalteriya

@excelda_buhgalteriya

Каналда экзел дастурида ишлаш ва дастур тузишни ўрганиб борасиз. Шунингдек, корхоналар ички молиясини қандай юритиш ва таҳлил қилиш жараёнлари бериб борилади. Admin: https://t.me/AhrorAbdullayevAccauntant

2,620подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Excelda Buxgalteriya

    10 сент., 15:35

    BooKings24 – буюртмалар назорати дастури (Канбан доскали)🚀 Буюртмалар назоратида пўлатдек тартиб! Янги BooKings24 тизимимиз билан танишинг:😄Бизнесда ва ишлаб чиқаришда энг катта муаммолардан бири — буюртмаларнинг қайси босқичда, қанча микдорда тўхтаб турганини аниқ кўра олмасликдир.🦒Шу муаммога идеал ечим сифатида махсус BooKings24 Канбан доскали дастурини ишлаб чиқдик!💡 Дастурнинг асосий ва ноёб имконияти: Буюртмаларни бир босқичдан кейингисига ўтказишда уларни қисман (бўлиб-бўлиб) кўчириш мумкин! Бу орқали сиз: 1️⃣ Ҳар бир босқичда айнан қанча маҳсулот/буюртма борлигини; 2️⃣Қанчаси ҳозирда қайта ишланаётганини (жараёндалигини); 3️⃣Қайси босқичда ушланиб қолиш (тиқинлар) содир
    174видео21Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    10 сент., 04:34

    переслано из @excelda_buhgalteriya

    🔼🔽Зарарсизлик нуқтасини ҳисоблашни кўпчилик билади. Лекин одатда бу тушунча фақат битта товар ёки битта маҳсулот мисолида кўрсатилади.➡️Формула оддий, мисол содда — ҳаммаси тушунарли. Аммо амалиётда бизнес деярли ҳеч қачон битта товар билан ишламайди. 2 та, 5 та, 20 та турдаги маҳсулот бор. Ҳар бирининг нархи бошқа, ўзгарувчан харажатлари бошқа, маржаси бошқа. Шунда савол туғилади: 👉 Қайси товар асосида зарарсизликни ҳисоблаймиз? 👉 Ёки ҳаммасини бирга ҳисоблаш мумкинми? 👉 Савдо таркиби ўзгарса, зарарсизлик нуқтаси ҳам ўзгарадими? Асли “масала” шу ерда бошланади. Келинг, бир нечта товарли моделда зарарсизлик нуқтасини қандай тўғри ҳисоблашни оддий ва тушунарли услубда кўриб чиқамиз. Формуласи ҳам қўрқинчли эмас, мантиғини тушуниб олсак — амалиётда бемалол қўллай оламиз.
    473видео622Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    5 сент., 07:40

    переслано из @excelda_buhgalteriya

    🔈Молия + Excel курсимиздан кичик лавҳа🕯Материал ҳисоботни тузишда фақат кирим ва чиқимларни йиғишнинг ўзи етарли эмас. Энг муҳими — маълум бир сана оралиғи учун ҳаракатни ва шу давр боши ҳамда охиридаги қолдиқни аниқ ҳисоблаш.📌Кўпчилик шу ерда хатога йўл қўяди: ҳисоботни танланган санадан бошлайди, лекин шу санагача бўлган операцияларни ҳисобга олмайди. Аслида эса, тўғри қолдиқни топиш учун танланган давр бошидан олдинги барча кирим ва чиқимлар таъсирини ҳисоблаб, кун бошига реал қолдиқни аниқлаш керак бўлади.➡️Ушбу видеода Excel ёрдамида бу масалани қандай тўғри ва автоматик ҳал қилиш мумкинлигини амалий мисол билан кўриб чиқамиз.📌 Агар сиз ҳам материал ҳисоботни профессионал даражада юритишни ўрганмоқчи бўлсангиз, каналга обуна бўлинг — олдинда
    903видео921Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    26 авг., 17:32

    📎Кредит калькулятор файли...📱 Excelda Buxgalteriya📱 YouTube
    1,520файл643Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    26 авг., 17:30

    💳 Анча аввал каналга кредит ҳисоблашнинг аннуитет ва дифференциал усуллари учун экзелда файл юклагандим. Жуда кўпчилик шу масалада, “Маълум суммада, маълум фоизда, маълум вақтга кредит олгандим (ҳамма афсусда)” деб мурожаат қилишди. “Бир йиллигини тўладик, ҳозир кўпроқ сумма тўласак, қолган тўлови қандай бўлади, тезроқ қутулсак дегандик, ёки ойлик тўловлар камаяр деяпмиз” деган деярли бир хил фикр ҳаммада.🧮 Шулардан келиб чиқиб, шу кредит калькулятор файлини туздим. Керакли маълумотларни киритиб, кредит жадвалини шакллантириш, шунингдек маълум даврдаги тўловлардан кейин кўпроқ тўлов қилса, кейинги ҳисоблар қандай бўлишини ҳисоблаш мумкин. Файлни компютерда ёки телефонда очиб бемалол ишлата оласиз...📱 Excelda Buxgalteriya📱 YouTube
    1,350видео72Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    20 авг., 14:51изменён

    💚Лазер станоги ёрдамида темир дарвоза, зина ва турли металларга нақш чизиш хизмати билан шуғулланадиган дўстларимиз учун ажойиб янгилигимиз бор!🧑‍💻Биз худди шу йўналишдаги тадбиркорлар учун Vibe Coding ёрдамида махсус “Лазер Насия” дастурини ишлаб чиқик. Энди бизнесингизни бошқариш ва мижозлар хисоб китобларини юритиш янада қулай ва тез бўлади. Видеони томоша қилинг ва дастур ҳақида ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг!Шу ва шунга ўхшаш индивидуал дастурий ечимлар бўйича мурожаат учун: https://t.me/AhrorAbdullayevAccauntant📱 Excelda Buxgalteriya📱 YouTube
    1,570видео52Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    19 авг., 04:13

    🛫Пул йўқотиш — катта харажатларда эмас, сиз эътибор қаратмайдиган кичик операцияларда бўлиши мумкин. Кўп бизнеслар пулни қаерда йўқотаётганини билмайди. Чунки у катта сумма эмас — майда фоизлар ва эътибор берилмаган имкониятлар.Масалан: Картадан ўтказма хизмати — 0.5% Айланма 1 млрд → 5 млн йўқотиш Йилига → 60 млнЛекин бу ягона жой эмас ● Банк ва тўлов тизими комиссиялари ● Нақдлаштириш харажатлари ● Ортиқча айланма операциялар👆Имкон қадар бу харажатларни оптималлаштириш зарур.🔚 Солиқ имтиёзларидан фойдаланмаслик: қонуний камайтириш мумкин бўлган солиқни тўлиқ тўлаш🕐 Нотўғри солиқ режими танлаш бизнес масштабига мос келмайдиган тизим
    1,4206111Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    15 авг., 05:52

    📊 SalesUp дастури билан бизнес математикасини мукаммал бошқаринг!🧮Бугунги рақобат шароитида бизнесни фақат тахминлар асосида эмас, аниқ рақамлар ва таҳлиллар асосида бошқариш муҳим.↗️Кунлик савдо ва тушум динамикаси, қайси клиент самарали ишлаяпти, қайси товарлар тез сотиляпти ёки омборда туриб қоляпти, клиентлар қарздорлиги ва тўлов интизоми, харажатлар, касса ҳолати, режалар бажарилиши ҳамда регионлар бўйича савдолар — буларнинг барчасини доимий назорат қилиб бориш керак. Айнан шу мақсадда SalesUp дастурини ишлаб чиқдик.🎯SalesUp орқали бизнеснинг асосий кўрсаткичларини бир жойдан кузатиш, таҳлил қилиш ва рақамларга асосланган қарорлар қабул қилиш мумкин. Бугунги видеода SalesUp имкониятлари ва у бизнесни бошқаришда қандай ёрдам бериши ҳақида
    1,530видео10211Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    4 авг., 13:27

    1,9804322Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    4 авг., 13:27

    Дастур шунча дафтардан воз кечишга мажбур қилди😉😉😉
  • Excelda Buxgalteriya

    27 июл., 08:55изменён

    🩵Насия дафтарини энди телефонга кўчиринг!"Soqqa.uz" — дўкончилар учун махсус ишлаб чиқилган насия ҳисобини юритиш дастури. Энди мижозлар қарзи, қилинган тўловлар ва қолдиқларни қидириб вақт сарфламайсиз. Барча маълумотлар қўлингиз остида!🧭Дастур афзалликлари:🔽Мижозлар қарзи ва тўловларини осон юритиш 🔽Қарз қолдиғини автоматик ҳисоблаш 🔽Оддий ва тушунарли интерфейс 🔽Онлайн ҳам, офлайн ҳам ишлайди 🔽Play Market орқали юклаб олиб, дарҳол ишлатиш мумкинАгар сиз ҳам дўконингизда насия савдоси билан ишласангиз, "Soqqa.uz" кундалик ишингизни анча енгиллаштиради! 🚀📱 Excelda Buxgalteriya
    2,420видео92111Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    19 июл., 09:24

    Quruvchi kompaniya bo'lsangiz — bu sizga tanish: 🏗 Xonadonlar Excel'da, mijozlar boshqa daftarda, to'lovlar telefonda yozib boriladi 📉 Kim qancha to'lagani, kim qarzdorligi — hisoblash uchun soatlab vaqt ketadi 📄 Shartnoma har safar qo'lda yoziladi, xatolar chiqadi 👥 Xodimlar kimga qanday ruxsat berilgani nazoratsiz Endi — hammasi bir dasturda: ✅ Xonadonlar, bloklar, qavatlar — bitta joyda, real vaqtda ko'rinadi ✅ Mijoz va to'lovlar avtomatik hisoblanadi, qarzdorlik o'zi chiqadi ✅ Shartnoma bir bosishda tayyor bo'ladi ✅ Har bir xodimga alohida ruxsat — kim nima qila olishini o'zingiz belgilaysiz ✅ Kredit kalkulyatori — mijozga oylik to'lovni shu yerda hisoblab bering ✅ Qavat maketini yuklab, mijozga xonadonni rasmda ko'rsating Boshqarish — sodda. Nazorat — to'liq qo'lingizda. Batafsil ma'lumot va demo uchun yozing: +998 99 304 57 10
    2,430видео1043Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    23 июн., 12:13

    переслано из @excelda_buhgalteriya

    📌 Ёпиқ гуруҳдаги дарсдан лавҳа📇 Клиент билан ҳисоб-китоб тўғри юритилмаса, бизнесдаги энг катта муаммолар шу ердан бошланади.Сизда ҳам шундай ҳолат бўлганми: — клиент “мен тўлаб бўлганман” дейди — сизда эса бошқа рақам чиқади — қайси операциядан хатолик чиққанини топиб бўлмайдиНатижа: ❌ пул “йўқолгандек” бўлади ❌ ишонч пасаяди ❌ вақт фақат текширишга кетадиБу видеода: — клиентлар билан тўлиқ сверка формасини тузишни — ҳар бир операцияни боғлаш логикасини — ва ҳисоб-китобни назоратга олиш сирларини кўриб чиққанмиз
    2,450файл732Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    21 июн., 05:53

    🤔 Excel’да формулаларни парол билан ҳимоя қилиб қўйгансиз, лекин вақт ўтиб парол эсдан чиққанми?Кўпчиликда шундай ҳолат бўлади: формулалар тасодифан ўзгариб кетмаслиги учун ячейкаларни ҳимоя қилиб қўямиз. Лекин формулани таҳрир қилишга тўғри келганда, паролни эслай олмай қоламиз.❓Бундай вазиятда файлни қайтадан тузиш керакми? ❓Ёки паролни билмасдан туриб ҳам ҳимояни олиб ташлашнинг йўли борми?Ушбу қисқа видеода Excel’да формулалар қўйилган ячейкалардан ҳимояни қандай олиб ташлаш мумкинлигини босқичма-босқич кўриб чиқамиз.📱 Excelda Buxgalteriya📱 YouTube
    2,310видео742Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    10 июн., 09:36

    ❓Пала партиш маълумотларни таҳлил қилиш ва назорат қилиш - аниқ ҳеч кимга ёқмайди.✔️Биргина СОРТ функцияси ёрдамида бундай масалаларга ечим топиш мумкин.ℹ️Кўпчилик бу функцияни фақат бирламчи аргументи орқали қўллайди, лекин қолган аргументлар орқали “олам”ни ишини қилиш мумкин. Бугун тўлиқ шу ҳақида...📱 Excelda Buxgalteriya📱 YouTube
    2,530видео753Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    9 июн., 06:13

    #insights Каизен тизимининг бизнесдаги энг мухим йўналишларидан бири —бу хизмат қилишдир.Каизен маданиятида ҳар бир ишчига ҳар куни жараён ёки маҳсулотни янада такомиллаштириш вазифаси берилади: харажатларни камайтириш сифат даражасини ошириш ва доимо, яна такрор таъкидлайман, харидорга хизмат қилиш доимий, энг олий максаддир. “Каизен стратегияси” китобидан📱 Excelda Buxgalteriya📱 YouTube
  • Excelda Buxgalteriya

    8 июн., 03:58

    переслано из @excelda_buhgalteriya

    🔵 SUPPLY CHAIN дастури🔗Маълумки ишлаб чиқаришда хом ашё занжирини узилиб қолиши - кўплаб муаммоларга сабаб бўлади: ишлаб чиқариш тўхтаб қолиши, мизожларга маҳсулот етказиб беришдаги узилишлар ва ҳок. Бу тўғридан тўғри самарадорликка, ишончнинг йўқолишига ва энг асосийси корхона фойдасини камайишига олиб келади.📈Шунинг учун кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарида “Supply chain” яъни таъминот занжирини назорат қилувчи ходимлар доим бу жараённи назорат қилиб боришлари керак. Кўплаб талаблардан келиб чиқиб, шу жараённи автомат назорат қилиб бориш учун “Supply chain” дастурини туздим. “Бизга, талабга кўра қанча тайёр маҳсулот керак, бунинг учунг омборда қанча хом ашё бор ва яна қанча етишмаяпти?”. Шу саволларга ечим айнан “Supply chain” да...✉️Молиявий
    1,960видео52Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    4 июн., 14:34

    переслано из @excelda_buhgalteriya

    📊 Топ клиентлар ва сотилган товарларни таҳлил қилишда шу функция аҳамияти беқиёс... Ўрганиб олинг, қўллаб кўринг, профессионал бўлинг...📱 Excelda Buxgalteriya📱 YouTube
    1,800видео832Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    28 мая, 02:38

    переслано из @excelda_buhgalteriya

    -Аҳроржон, пенсияни кутмай, шу десангиз бир банкдан кредит оворгандим (асли, нимагаям олдим). Графигини йўқотиб қўйдим. Ҳар ой қанчадан тўлашимни билолмаяпман. Муддатдан ўтиб кетса, бу қурғур пеня қўшворяпти.-Ечимни экзелдан қидириб кўрамиз...#excel_LifeHack_kredit 📊Excelda Buxgalteriya | YouTube
    2,180видео95Открыть в Telegram
  • Excelda Buxgalteriya

    27 мая, 01:37

    2,170852Открыть в Telegram