Последние посты

Фалсафий сатрлар
18 июн., 04:03
Қариганингда ўз одатларингнинг қули бўлиб қоласан.✍Гюстав ФЛОБЕР👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
17 июн., 16:02
Табиат даволайди. Тоза ҳавода сайр қилиш, миядан кераксиз фикрларни тозалашга, ҳаётга қайтишга, қувноқликка эришишга қодир.👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
17 июн., 13:01
Барчамиз ажойиб туйғуларга эгамиз. Тўхтанг ва тингланг, ички доноликнинг овозини эшитинг. Қалбингиз нима деб пичирлашига қулоқ тутинг, у тўғри йўлни билади.👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
17 июн., 10:02
Фақат ўзингиз билан овора бўлиб, бошқаларни бахтли қилиш имконсиз.👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
17 июн., 07:03
Барча одамлар ёлғон сўзлашади, бироқ бундан ҳам даҳшатлиси ҳеч ким бир-бирини эшитишни истамаслигидир.✍🏻 Альберт Эйнштейн👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
17 июн., 04:00
Кексайганини одам қачон сезади? Буни орзу-умиддан воз кечиб, фақат хотиралар билан яшай бошлаганда ҳис қилади.✍Фридрих ЗАНДЕРС👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
16 июн., 16:02
"Мутолаа" лойиҳасида Apple компанияси асосчиси Стив Жобснинг 2005-yilda Стенфорд университети битирувчилари олдида сўзлаган тарихий нутқи энди ўзбек тилига ўгирилди.Стив Жобс ўз ҳаётидаги энг оғир бурилиш нуқталари, муваффақиятсизликлар, ҳақиқий севги ва ўлим билан юзма-юз келгандаги хулосалари ҳақида самимий сўзлайди. Ушбу видео ҳаётга бўлган қарашингизни ва мақсадларингизни қайта кўриб чиқишга мажбур қилади.Таржимон: Ориф Толиб Дюблаж актёри: Абдулҳай Отахўжаев👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
16 июн., 13:00
Кимнидир ёмон кўрсангиз – демак, сиз унга мағлуб бўлгансиз.✍Конфуций👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
16 июн., 10:04
Эй инсон! Бугун қайси солиҳ амалнинг ижроси сенга оғирлик қилиб турган бўлса, билиб қўй, эртага тарозингни босадиган амал ҳам худди шу бўлади.✍Иброҳим ибн Адҳам👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
16 июн., 07:03
Шундай инсон бўлингки, одамлар сизни кўрганда «ҳа, ҳамон дунёда яхшилик бор экан» дейишсин.✍Имом Ғаззолий👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
16 июн., 04:03
Кексалик худди қордай тўсатдан босади, эрталаб турсангиз - ҳаммаёқ оппоқ.✍Жюль РЕНАР👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
15 июн., 16:00
Қуръон сизларга дардингиз нимаю, давоингиз нима эканини айтади. Дардингиз - гуноҳларингиз. Давоингиз эса истиғфордир.✍Салом ибн Мискин👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
15 июн., 13:04
Табассум қилишни ўрганинг! Зеро, дунёда сиздан-да паришонроқ одамлар ҳисобсиздир.✍Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
15 июн., 10:01
Одамларнинг табассум ва очиқ чеҳралик билан мулоқот қилишлари пайғамбарларнинг ахлоқларидандир. У кибрдан узоқлаштиради ва самимиятни пайдо қилади.✍Имом ибн Баттол Моликий👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
15 июн., 07:05
Биринчи маъсият (гуноҳ)ни қилишлик жуда ҳам қийин иш. Аммо у секин-секин такрорланиши билан одатга айланади. Бора-бора эса ундан қалб лаззатлана бошлайди.✍Имом Шофеъий👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
15 июн., 04:01
Ёшлик ўтиб бораётганини ҳеч ким сезмайди, аммо унинг ўтиб кетганини ҳамма ҳис қилади.✍СЕНЕКА👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
14 июн., 16:03
Ўсимликларда ақл йўқ. Агар уларни тешиги бор сандиққа солиб қўйсанг, улар нурга эргашиб, ўша тешикдан ўсиб чиқади. Биз ақлга эга бўла туриб, нега нурга (илм-маърифатга) эргашмаймиз?!✍Нажиб Маҳфуз👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
14 июн., 13:01
Илмнинг илк қадами жим туришдир, иккинчиси уни тинглаб ёд олмоқ, учинчиси амал қилмоқ, тўртинчиси уни ёймоқ ва ўргатмоқдир.✍Суфён Саврий👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
14 июн., 12:03
Мисрдаги машҳур “Grand Egyptian Museum” биносида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг кенг қамровли халқаро тақдимоти ўтказилди.Тадбирда Оскар мукофоти совриндори, британ актёри Бен Кингсли иштирокидаги видеоролик намойиш этилди. Унда актёр Ўзбекистоннинг маданий меросини асраш йўлидаги ислоҳотларини юқори баҳолаган.WOSCU томонидан чоп этилган кўп жилдли китоблар, қадимий шарқ миниатюралари ва нодир қўлёзмаларнинг факсимиле (аниқ нусха) нашрлари мисрлик олимларда катта қизиқиш уйғотди.Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов таъкидлаганидек, бу мажмуа фақат ўтмиш эмас, балки келажак лойиҳасидир. Эндиликда Миср билан қўлёзмаларни рақамлаштириш ва реставрация қилиш бўйича йирик академик алмашинувлар бошланади.Бугунги Ўзбекистон аждодлар қолдирган буюк тамаддунни замонавий дунёга янгича ракурсда намойиш этмоқда.👉🏻 @Falsafiy_satrlar
Фалсафий сатрлар
14 июн., 10:01
Узр айтиш ғам-ташвишни кетказади, маҳзунликни аритади, гина ва ҳижронни бартараф қилади.✍Ибн Ҳиббон👉🏻 @Falsafiy_satrlar
