gram news
Аватар канала Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

@fariduddin_attor

Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019

ПроектыUZРелигия

2,070подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    22 сент., 15:51

    ____Бугунги ҳикмат: «Бахтни кутма — унинг майда нурларини бугун ҳам кўра бил. Балки катта бахт айнан шу нурлардан бошланар.» 💗
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    22 сент., 15:49изменён

    🌹 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим🕊💌Қалбга мактуб — 37«Бахтни ҳис қил, эй қалб...»Эй қалб...Сен бахтни доим бирор нарса келгандан кейин бошланади, деб ўйлама.«Шу орзум ушалса...» «Шу инсон қайтса...» «Шу ишим битса...» «Шу муаммом ҳал бўлса...» деб бахтни доим эртанги кунга суриб юрма.Бахт баъзан кутилаётган нарса эмас, бугун қўлингда турган неъматдир.Бир кун келиб сен тушунасан:
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    22 сент., 15:22

  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    22 сент., 15:21

    #ғазалМалаксан ё башар, ё ҳуру ғилмонсан, билиб бўлмас, Бу лутфу назокат бирла сендин қайрилиб бўлмас.Ажаб бераҳм дилбарсан, ажаб шўхи ситамгарсан, Чароғи ҳусни рўйингдин кўнгулни хам қилиб бўлмасЮзунгни офтобини кўруб ҳайрон бўлуб қолдим; Фалакка кўл узотиб шамси анварни олиб булмас.Юзунг мисли қизил гулдур, кўнгул чун булбули шайдо, Бу гулиннг ишқидин булбул чамандин айрилиб бўлмас.Кел, эй Машраб, агар ошиқ бўлибсан, бўлмагил ғофил, Бу ғафлат уйқусидин, эй ёронлар, уйғопиб бўлмас.👤 Бобораҳим Машраб (қуддиса сирраҳу) 📚 «Меҳрибоним қайдасан»
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    21 сент., 14:02

    Бизга қолгани фақат умид...ми....
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    21 сент., 11:33

    ____Бугунги ҳикмат «Бахтинг кечиккан бўлиши мумкин, аммо бу — у сен учун ёзилмаган дегани эмас.» 💗
    2989111Открыть в Telegram
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    21 сент., 11:33изменён

    🌹 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим🕊💌Қалбга мактуб — 36«Бахтинг ҳали олдинда...»Эй қалб...Балки сен бахтни жуда узоқ кутгандирсан. Шунча кутгинки, баъзан: «Менга ҳам бахт насиб қиладими?» деб ўйлагандирсан.Ҳа, эй қалб...Сенга ҳам бахт ярашади. Фақат бахтни катта мўъжиза деб ўйлама.Бахт — баъзан эрталаб уйғониб, юрагинг ҳали ҳам умид билан ураётганини ҳис қилиш.
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    19 сент., 16:38

    Ғофиллик ишим — бирор ҳунар йўқ менда, Ул аҳли назардан ҳеч назар йўқ менда. Эртаю кеч ишим менинг нола-фигон, Оҳ, қайга борай, ўзга ҳунар йўқ менда.👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Рубоиёт» дан.@Fariduddin_Attor🌙
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    17 сент., 08:08

    ҚИЁМАТ КУНИ ҲАҚИДАБу қисса қайғули, кечаю кундуз қабр олдида мотамзада бўлиб ўтириш аҳволни янада мушкул қилади. Она айтди: — Рўзғоримнинг дурридан айрилдим, унинг қаерга бориши маълум эмас. Шу сирдан огоҳ эмаслигимдан ҳайронман ва гирёнман. Аёлнинг бу сўзларидан гумгашта йўқолган фарзандининг бўй-ҳидини олгани сезиларди. Қизига қўшилиб, ўзи ҳам гум бўлган — йўқолгандай эди. Мен (Аттор) бу Ҳайрат водийсидан бўй ололмадим, ҳасратим олдида қон ва ўлим ҳам менга хушбўй туюларди. Бу Ҳайрат водийсида дил тийра ва борадиган манзил ҳам норавшан эди. Одам кўп йиғласа ақл-ҳушидан ҳам айрилади, лекин кибру ҳаво — пиндор эшиги ёпилади. Бу жойда инсон бошидан ҳуши учади, ўзлигини (манманли-гини) ҳам йўқотади. Агар инсон бу водийда ҳақ йўлини топиб олса, борлиқ оламнинг асл маъносини ҳам топади.👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Мантиқ ут-тайр» дан.@Fariduddin_Attor
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    14 сент., 19:00изменён

    — «Яна сенгга келдим Аллоҳим мени эшит...» (Муножот)— Инсон: «Ёлғизман» — Аллоҳ: «Сен биланман!» — Инсон: «Гуноҳларим кўп» — Аллоҳ: «Кечираман!» — Инсон: «Эплолмайман» — Аллоҳ: «Ёнингдаман!» — Инсон: «Иккиланяпман» — Аллоҳ: «Ўзим йўл кўрсатаман!» — Инсон: «Ўхшамаяпти» — Аллоҳ: «Ҳаммаси мени қўлимда!» — Инсон: «Иймоним заиф» — Аллоҳ: «Мустаҳкамлайман!» — Инсон: «Қўлимдан келмайди» — Аллоҳ: «Таянчингман!» — Инсон: «Зарар бердим» — Аллоҳ: «Тоғрилайман!» — Инсон: «Сўрашдан ҳижолатдаман» — Аллоҳ: «Сени доим эшитаман!»
    759видео1372Открыть в Telegram
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    13 сент., 15:12

    ЁШ МУРИДНИНГ ТУШИДА ЎЗ ПИРИНИ КЎРГАНИ ҲИКОЯТИДили офтобдай чарақловчи бир ёш мурид бир кечаси тушида ўз пирини кўрди ва унга бундай деди: «— Дунёда бўлаётган ишлардан ҳайратдаман ва дилим қон бўлиб ўтирибман. Сен айтган ўша жойда ишлар қандай экан? Сен сафарга кетганингдан сўнг фироқингда дил шамъини ёндирувчи кечалар узаяди. Сен кетгач, бу ердаги ишларга ҳайратланиб, жону дилим ёнмоқда. Бу жойда сирли ишлар кўплигидан ҳайратдаман. Эй устоз, у ёқда ишларинг қандай, шу ҳақда гапириб бер!» Пир айтди: «— Бу ерда ҳам (ғалати ишлардан) ҳайрон ва маст бўлиб қолдим. Қўлим, кафтим дандон тишга айланиб, муғуз бўлиб қолган. Биз бу ерда зиндон ва чоҳ қаъридамиз. Бу жойда биз сизлардан ҳам ҳайронроқдирмиз. Бу ердаги азоб-уқубатлар шу қадар ҳайратлики, мен чекаётган азоб-уқубатларнинг бир зарасини дунёдаги юздан зиёд тоғлар ҳам кўтаролмайди».👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Мант
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    12 сент., 16:44

    Мусо алайҳиссалом ҳазрати Шуайб алайҳиссаломнинг ёнига борганида тушлик овқати тайёр эди. Шуайб алайҳис салом у кишига: – Эй йигит, ўтир, овқат е! - дедилар. Ҳазрати Мусо эса: – Бундан Аллоҳга сиғинаман! - дедилар. Шуайб алайҳиссалом ҳайрат билан: – Нима учун, оч эмасмисан? - дея сўраганларида, Мусо алайҳиссалом: – Албатта, очман, лекин бу овқат қўйларни суғорганим учун тўлов бўлишидан қўрқаман. Биз шундай оилага мансубмизки, ҳар қандай яхшиликни фақатгина Аллоҳнинг розилиги учун қиламиз, - дедилар. Шуайб алайҳиссалом у кишига: – Йўқ! Эй йигит, сен ўйлаганингдек эмас. Бу менинг ва оталаримнинг одатидир. Меҳмонга икром қилиб, инсонларга овқат едирамиз, - дедилар. Шундан сўнг Мусо алайҳиссалом ўтириб, овқат едилар.👤 Усмон Нурий Тўпбош Нақшбандий (ҳафизаҳуллоҳ) 📚 «Бир насиҳат - минг бир ибрат» асаридан.@Fariduddin_Attor🍀
    7051244Открыть в Telegram
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    11 сент., 15:50изменён

    #ғазалАгар ёр истасанг, эй дил, бу жондан кеч, Бу барча борлиғи бирлан жаҳондан кеч.Фароғат истасанг оламда бир лаҳза, Жаҳондан ҳам, яна аҳли жаҳондан кеч.Бу қадди ҳам фалакка берма дил асло, Бўлиб сен ўқ мисоли бу камондан кеч.Талаб эт ёрни, бўлса не бу йўлда ғов, Баридан юз ўгир, ному нишондан кеч.Керак бунда тилинг ҳам бир, дилинг ҳам бир, Сени шарманда қилғучи забондан кеч.Фузулийдан эшит сен бу насиҳатни: Ҳақиқат йўлини ушла, гумондан кеч.
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    11 сент., 12:26

    САЙРОҚИ ҚУШ ОВОЗИГА ОШУФТА БЎЛГАН ОБИД ҲИКОЯТИТуну кун ибодат билан шуғулланиб, ҳақ саодатига эришган обид бор эди. Халқдан ажралиб, узлатда ўтирар, Ҳақ билан парда ортидан роз айтар эди. Унинг ҳамнафсу суҳбатдоши Ҳақнинг ўзи эди, агар нафаси тинса ҳам Ҳақнинг биргалиги кифоя эди. Бошида бир дарахт соя соларди. Дарахт шохида бир қуш ин қуриб, хушовоз билан сайрарди. Унинг овозида ажиб сирлар яширингандай ёқимли эди. Обид қушнинг овозини ёқтириб, берилиб тингларди. Ҳақ субҳонаҳу ўша замон пайғамбарига ваҳий юбориб деди: - Ул обидга етказингким, кеча-кундуз қилган тоатларинг Менга ёқарди. Йиллар давомида Менинг шавқимда ёнардинг, охирига келиб Мени бир қушга сотдинг (алмаштирдинг). Ўзинг камол ичра зийрак қуш бўлсанг-да, бироқ бир қуш ноласи сени қопга (тузоққа) туширди. Мен сени сотиб олиб, ўзимга ўргатган эдим, сен эса ноаҳиллик қилиб, мени сотдинг. Дўстлик ва улфатчилик уйини
    62322111Открыть в Telegram
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    10 сент., 15:07

    ___Бугунги ҳикмат: «Умид қил, эй қалб. Сенинг тақдирингда ҳали сен билмаган гўзал саҳифалар бор.» 💗
    6601063Открыть в Telegram
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    10 сент., 15:05

    🌹 Бисмиллаҳир роҳманир роҳимҚалбга мактуб — 35«Сенга ҳам бахт ярашади...»Эй қалб...Нега ўзингни фақат сабрга мажбурлайсан? Нега ҳаммага яхшилик тилаб, ўзинг учун ҳам бир гўзал кун бўлишини унутиб қўясан?Сенга ҳам бахт ярашади. Сенга ҳам хотиржам тонглар, қувончли хабарлар, кўнгилни иситадиган инсонлар ярашади.Сен доим кучли бўлишинг шарт эмас.Баъзан чарчашинг мумкин.
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    9 сент., 15:52

    СЎФИЙ ВА ЙЎҚОЛГАН КАЛИД ҲИКОЯТИБир сўфий йўлда бораётган эди, бир одам «калидимни йўқотдим, уни ким топиб олди», деб гапираётганини эшитиб қолди. У одам айтар эдики: «Уйимнинг эшиги берк ва мен кўчада, тупроқ устида қолдим. Агар эшигим доим ёпиқ қолса, мен ғам-ғуссада қоламан. Бу аҳволда касал бўлиб қолишдан қўрқаман. Эшигим шу майдонда, лекин у очилмайди». Сўфий айтдики: — Ҳар ҳолда сенинг манзилинг ва эшигинг бор экан. Эшик ёпиқ бўлса-да, сен шу ерда ўтираверсанг, бир кун у очилади. Сенинг ишинг осон экан, менинг ҳолим душвор, бу ҳаётда ҳайратли ишлардан дилу жоним куяди. Менга на оёғим, на бошим иш беряпти. Ҳанузгача на калидим, на эшигим бор. Кошки бу сўфий шошилмаса, сабр қилса, ёпиқ ёки очиқ эшикни ҳам топар эди. Баъзи одамларга хаёлдан бошқа насиба йўқ. Одамзод ўзи нима ҳолда эканлигини билмайди. Ҳар ким «у қиламан, бу қиламан», деб гапиради-ю, ҳеч нарса қилмайди. Ёки аввал
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    9 сент., 12:51

    ___Бугунги ҳикмат:«Баъзан янги ҳаёт бошлаш учун янги жой эмас, янги қалб керак.» 💗
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    9 сент., 12:50

    🌹 Бисмиллаҳир роҳманир роҳимҚалбга мактуб — 34«Энди ўзинг учун яшагин...»Эй қалб...Ҳаммага ёқишга уриниб, ўзингни унутиб қўйма. Ҳамманинг дардини кўтариб, ўз дардингни ичингга кўмиб қўйма.Сен ҳам меҳрга муҳтожсан. Сен ҳам ширин сўзга, самимий қучоққа, «Мен сен биланман», деган бир оғиз гапга муҳтожсан.Шунинг учун бугун ўзингни ҳам асра.
  • Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

    8 сент., 18:33

    #Ошиқ_қалблар_учунДўстлар, бу кун ажаб бир сарв қомат кўрмишам, Сурати бошдин аёқ ғарқи латофат кўрмишам. Офтоб осо мунаввар талъати фархундасин, Олам аро ахтари авжи саодат кўрмишам. Юзларининг шаклини англаб гули гулзори лутф, Кўзларининг суратин айни иноят кўрмишам. Жон фидо ширин лабини топмишам обиҳаёт, Руҳпарвар нуктасин дурри зарофат кўрмишам. Қочса ҳушим тонг эмас кўргач қиёми қоматин, Ким, мани ҳайрон они қойим қиёмат кўрмишам. Турғонин базм ичра илгин қовшуруб одоб била, Беқарору музтариб кўнглумға роҳат кўрмишам. Жон киби нозик белида фўтани зар остида, Беш қабзи тийғини жонимға офат кўрмишам. Билгуси ҳар муддао хотир аро қилғоч хутур Табъиға махсус онинг фаҳму фаросат кўрмишам. Кўрмадим монанд анго чобуклик ичра нечаким, Дилраболар жилвасин беҳадду ғоят кўрмишам.